Menu
Categories
Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида
08/26/2018 Бош мақола

Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида


“Каримовнинг тутуруқсиз амбицияси туфайли Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди”

Самандар Қўқонов – Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум
Мустақил Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновга жазо муддатининг яна 3 йилу 5 кунга узайтирилгани ўзбек ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг кескин эътирозларини уйғотди.
Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати 72 яшар Самандар Қўқонов 1993 йил ёзида давлат мол-мулкини талон тарож қилишда айбдор деб топилиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.
Халқаро ташкилотлар ва ўзбек мухолифати Самандар Қўқонов марҳум президент Ислом Каримов сиёсатига қарши чиққани ва мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясини қўллаб-қувватлагани учун жазоланганини таъкидлаб келади.
Самандар Қўқоновга жазо муддати 2014 йилда дастлаб уч йилга узайтирилди, кейинроқ бу муддат бир йилга қисқартирилди.
Шу йилнинг 7 октябрда Зарафшон шаҳар суди Самандар Қўқоновни “қамоқхона тартибини мунтазам бузишда айблаб” унга берилган жазо муддатини яна 3 йилу 5 кунга узайтирди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси 12 октябрда Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия қарорини қабул қилди ва унда 60 ёшдан ошган маҳкумларни озод этилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.
Хўш, Самандар Қўқонов нима учун деярли чорак асрдан буён панжара ортида қолмоқда?
Аслида у нега қамалган эди?

"Дунё ўзбеклари" веб сайти асосчиси Исмат Хушев

“Дунё ўзбеклари” веб сайти асосчиси Исмат Хушев
Канададан журналист Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” веб сайтида шу кунларда айни саволларга, ўзи гувоҳ бўлган воқеларга таяниб, жавоб беришга ҳаракат қилди.
Исмат Хушевнинг ишонишича, “Каримовнинг тутуруқсиз амбицияси туфайли” Самандар Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди.
ОzodNazar рукнида журналист билан айни мавзуда суҳбат борди.

6 шарҳ

  1. Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
    Сизга қойил қолмасдан илож йўқ, чунки Самандар Қўқонов ҳақида Ислом Каримов тириклик чоғида ҳам очиқча айта олган эдингиз, Озодлик орқали эса таг тубигача очиб ташладингиз ва Самандар Қўқоновга яна муҳлат қўшиб беришганликларининг аниқ сабабларини тингловчилар ўзлари тушуниб олишди.
    У кишини қаматишда актив қатнашганларнинг айримлари бугунги кунларда ҳам устунман деб туришган бўлишса, айнан кечаги муҳлат қўшишга сабабчилар ўшалар ишга қўйган, пагон таққан, судьяликга тайинлаган гурух томонидан амалга оширилди.
    Бу кундуз кундагидек аён, мамлакатда хали биз, БИЗМИЗ деб ўтирган кимсаларнинг мудҳиш ишларидир!
    Улар охирги нафасгача ўз қатағонларини тўхтатишмайди ва буни исботлашди.
    “БУКРИНИ ГЎР ТЎҒРИ ҚИЛАДИ”!
    Шароф ака Убайдуллаев жуда тўғри фикрлайдилар.
    Булардан мутлоқ воз кечиш керак, қайтадан аттестация ўтказиб, ота оналари, уруғ аймоғи, етти пуштини суриштириб инсонлар тақдирини ҳал қиладиган идораларга қўйиш керак.
    Бугунги кунда ишлаб турганларнинг 10-15 фоизи қолса катта гап.
    Мен мана қарийиб бир ойдан буён Навоий вилояти куч ишлатар идораларининг айрим ходимлари билан тинимсиз мулоқатлаар натижасида ушбу фоиз ҳақида бемалол айта олаяпман.
    Агар эски команда ишлаб қоладиган бўлсалар бизга четдан душманнинг мутлоқ кераги йўқ экан.
    Ўзлари қамаб, ўлдириб, қамоқда чиритиб юбораверадиган кадрларни тайёрашиб бўлишган эканлар.
    Самандар Қўқоновга қарши шундай қарор чиқаргин деб роботга айтишганида тутаб кетар эди, БЎЛДИ ЭНДИ ЕТАР ДЕБ ПОРТЛАБ КЕТАР ЭДИ, ИСЁН КЎТАРИБ ҚАРШИ ТУРАР ЭДИ.
    СИЗ АЙТГАНИНГИЗДЕК ЯНГИ ЙИЛГАЧА ОЗОД БЎЛСАЛАР БЎЛДИ, БЎЛМАСЛАР УМИДНИ МУТЛОҚ УЗГАН ЯХШИ КЕЙИН.

  2. Исмат Хушевга

    Рости, сизни эшитгандан бўён ҳалиям ўзимга келолганим йўқ. Қанчалар кўнгли тоза, беғубор инсонсиз, Исматжон. Бошқа одам бўлганида, ўз обрўйини ўйлаб: “Йўқ, мен барибир улар айтган ишни қилмас эдим, фелъетонни ёзмас эдим” дерди бугун. Сиз тўғрисини айтдингиз қўйдингиз. Мана шу оқ кўнгиллик ва одиллик учун, самимият ва ҳалоллик учун ҳам сизни миллионлаб ўзбеклар бутун ер юзида ҳурмат қилишади ва яхши кўришади десам, адашмасам керак…

  3. Dr. K.Hasanov

    Исмат ака, жуда самимий ва ишонарли тарзда, қишлоқча, содда, лекин адабий тилда ҳикоя қилиш қобилиятингиз бор экан. Озодлик сизга кўпроқ минбар бериши керак. Раҳмат сизга.

 3 шарҳ
  1. O’zbekxan

    ИСМАТ АКА! МЕН YOUTUBE НИ КЎРДИМ КЕЧА. УНДА “ОЗОДЛИК”даги “Мирзиёев ҳақида салбий қарашларим ўзгарди” радио чиқишингизда шу бугунгача 34000 киши эшитган шундан 100 киши лайк босган бўлса 35 одам қашилигини билдирган, холос. “ОЗОДЛИК”даги шархлар ўта бир ёқлама буни қандай тушиниш мумкин. Мен аминман Исмат акага келган ижобий шархларни булар ўтказмаган.

  2. Uzbek

    Сизга савол берган журналист 2012 йилда Самандар Қуқонов ҳақида ёзганларингизни ўқимаган.Унда сиз хозир айтган гапларингизни ўша пайтдаёқ ёзгансиз. Каримовни роса пустагини қоққан эдингиз. Ҳеч ким айта олмайди энди, Каримовни треклигида ёзаолмагансан деб.

  3. Toshkentdan

    Исмат ака! Ҳақ гапни айтингиз,хозирча шошмаслик керак.Ахир Ш.Мирзиёев бутун вазиятни назорат қилаётгани йўқ. Сизни кўрган билганларингиз сўзлашингиз, табиий, жонли чиққан. Ҳар холда режим ичида бўлиб, уни нозик жойларини билгансиз.Энди биз ҳам Каримовни ҳақиқий юзини кўраяпмиз.

Leave a Reply
*