Menu
Categories
Исмат Хушевнинг Хайриддин Султонов ҳақидаги танқидий мақоласини ўқиб…
08/28/2018 Бош мақола

ИСМАТ ХУШЕВНИНГ “ҲАКИКАТНИ ЁЗГАНИ УЧУН ЁЗУВЧИНИНГ ҚЎЛИНИ КЕСДИЛАР” НОМЛИ МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ…


 

Ғаффор ХотамЭХ, ХАКИКАТ, ХАКИКАТ!..

(ИСМАТ ХУШЕВНИНГ “ЕЗУВЧИНИ ЕЗГАНИ УЧУН КУЛИНИ КЕСДИЛАР” НОМЛИ МАКОЛАСИНИ УКИБ)

Эх, ХАКИКАТ, ХАКИКАТ!

Бунчалар аччик, бунчалар дийдаси каттик булмасанг?!

Узинга-ку бало хам урмайди-я, аммо сени тилга олганларнинг холига вой. Эгиларсан, кайриларсан, бирок бир куни албатта юзага чикишинг тайин.

Эхе, унгача неча хакикатпарастнинг е боши кундага куйилажак, е тили сугуриб олинажак ва е кузлари уйиб олинажак.

Канча-канча буюк инсонлар сени юзага чикараман деб узлари жавонмарг булишмадими?

Сенинг нимангни айтай, ХАКИКАТи тушмагур?!.

Fаффор Хотамовнинг Тошкентни остин-устин килган уша асарини укиганимда, мен хам сениинг каддингни эгмокчи булганлар тарафида эдим. Яшириб утирмайман, Fаффор ака аламзада экан-да, аламидан чикиш учун уз ракибларининг устидан магзава агдараетган экан-да, деган фикрда эдим ушанда.

Аммо Исмат оганинг маколасини укигач, фикрим тамоман узгарди.

Fаффор аканинг хеч канака дахолик даьвоси йук эканлигини, сени юзага чикариш учун кирк бошли аждаходан хам хавфлирок булган нусхаларнинг юзидаги, э, йугей, мордасидаги никобларини олиб, келажак авлод олдидаги шарафли бурчини бажариш учун шу калтис ишга кул урганини тушуниб етдим, ХАКИКАТ!

Менимча, АЧЧИКВОЙ, э, йуг-а, ХАКИКАТвой, бир мен эмас, Исмат оганинг маколасини укиганларнинг бариси сенинг Султонов ва Шарафиддиновга ухшаганлар томонида эмас, Fаффор ака томонида эканлигингни англаб етган булишса керак…

Биласанми, ХАКИКАТ, шу Исмат оганинг купчиликда булмаган ноеб бир хислати бор. Кайси ишга кул урмасин, хак булиб чикади. Балки у кишининг нияти холислиги учун шундайдир?!

Айтишади-ку, ниятинг холис булса, максадингга албатта эришасан деб.

Нима булганда хам, ХАКИКАТ, сен сира синмайсан!

Султонов ва Шарафиддиновларга ухшаганларга эса Аллох инсофу тавфик берсин!

Уларга хам хакикат билан юзма-юз келганда бошларини эгмай, магрур тута олиш бахти насиб этсин!

Ана шунда оталарнинг килган ва килмаган айблари учун угиллар махкамага тортилмаяжак!

Абу Бакр Асоев, Тожикистон.

Leave a Reply
*