Menu
Categories
Навбат – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга!
08/28/2018 Бош мақола
Навбат – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга!

Исмат Хушев
Азиз Ватандошлар!
Агар ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати ташаббуси билан суратга олинган ва “Ёшлик” студияси томонидан намойиш этилган оммавий ахборот воситалари ҳақидаги икки қисмли танқидий фильмни кўриб “Ўзбек матбуотига отилган ўқ” номли таҳлилий мақола эълон қилган эдик.
Унда жумладан шундай саволлар бор эди:
“Хўш, Ислом Каримовнинг йигирма йилдан бўён ишончини қозониб, ўзбек матбуотини фалаж ҳолга олиб келган мутасадди шахсларнинг, Президент атрофидаги лўттибозларнинг номи нега очиқ ойдин айтилмади фильмда?
Нега уларнинг номини олис Канададан туриб биз айтишимиз керак?
Бу фильни яратишдан асл мақсад нима?
Миллий Хавфсизлик Хизмати нима демоқчи бу кўрсатув орқали?”
Ва яна ўзимиз бу саволларга мақола давомида шундай жавоб берган эдик:
“Хўш, энди нима қилиш керак?
Чет эл тажрибасидан келиб чиқсак, бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига раҳбарлик қилаётганлар, хусусан Президентнинг бу соҳани назорат қиладиган Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ва Бош вазир ўринбосари Абдулла Ориповлар ўз истеъфолари ҳақида ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмасди.
Президент ва давлат олдидаги ҳам инсонлик, ҳам мулозимлик бурчини оқламаган одамларнинг нега ўз вазифасидан кетиши бунчалар оғир?
Инсоний ва виждоний бурч шуни талаб қилиши керак эмасми?”
Куни кеча Ўзбекистон Президенти Фармони билан Абдулла Ориповнинг Бош вазир ўринбосарлигидан озод қилиниши республика Миллий Хавфсизлик Хизмати республикада матбуот соҳасида биз юқорида айтган кадрлар алмашинуви жараёнини бошлаб юборганидан дарак беради.
Аслида, Абдулла Ориповнинг ишдан кетиши Ўзбекистон мустақиллиги тантаналаридан кейин амалга оширилиши керак эди.
Лекин кўриб турганингиздек, айни тантаналардан бир ҳафта олдин бунинг амалга оширилиши соҳани жиддий ўзгариш ва кадрлар алмашинуви кутаётганидан ва ундаги кўзбўямачилик ва адолатсизликлар давлат раҳбарини ниҳоятда ғазаблантирганидан далолат беради.
Одатда, Ислом Абдуғаниевич бундай масалада ниҳоятда ҳушёр ва тоқатли, айтиш мумкинки – толерантли эди. У ҳали 23 йил ичида ҳеч қачон бу даражадаги юқори мартабали раҳбарни Мустақиллик байрамидан бир ҳафта олдин вазифасидан бўшатмаган эди…
Яна бир гап. Тошкентда кейинги пайтларда катта шов шувга сабаб бўлган Ғаффор Хотамовнинг асарида Ўзбекистонда биринчи маротаба Президентнинг Давлат маслаҳатчиси очиқ ойдин масхараланди ва жиддий танқид қилинди.
Бизда аслида ҳеч нарса сирли ва қудратли идора рухсатисиз амалга ошмаслигини назарда тутсак, демак Хайриддин Султоновнинг ҳам аллақачон тагига сув кетганини пайқаш мумкин бўлади.
Қолаверса, бу китобнинг ажиб ва сирли бир ҳолатда номаълум манзилдан “Дунё ўзбеклари” почтасига келиб тушгани ва эълон қилиб бўлинганидан кейингина бу ишларнинг бошлаб юборилгани ҳам бизни беихтиёр шундай хаёлларга олиб боради.
Одатда, бу идора Хайриддинлар даражасидаги, Президентнинг ишончидаги одамлар ҳақида аввал жамоатчилик фикрини шакллантириб, кейин давлат раҳбарига уни ишдан олишни тавсия қилади…
Демак, “Ўзбек матбуотга отилган ўқ”да айтилган башоратларимиз ростдан ҳам амалга ошаётган экан, энди Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг ҳам яқин келажакдаги кутилмаган кунларнинг бирида ўз вазифасидан олинишини кутсак бўлади.
Шу билан бирга мамлакат тарихида ҳали ҳеч ким энг оғир ва ғавғоли соҳа бўлмиш – ўзбек матбуотини назорат қилиб, давлат раҳбарининг ёнида Хайриддинчалик узоқ ишлаб қололмаганини ҳам унутмаслигимиз керак.
Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Темур Алимовнинг ишончли ва садоқатли шогирдларидан бўлмиш Хайриддин Султонов Мурод Муҳаммад Дўст туфайли энг юқори давлат пиллапояларига чиққан бир гуруҳ истеъдодли ўзбек ижодкорларининг ўз амалини бугунга қадар сақлаб қололган энг ҳушёр ва энг сўнгги вакили эди.
Бетакрор ёзувчи ва ажойиб инсон Эркин Аъзамов бундан мустасно, албатта…

Ўхшаш мақолалар йўқ.

Мақолани босиб чиқариш ва юклаб олиш
2 шарҳ
  1. Ajoyib sher bulibdi. Ayrim xalq shoirlari Abutovdan urgansin sher yozisni!

  2. Мухлис
    Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллигига
    Муаллиф adminДин, Долзарб, ШеърларЖума, Август 24th, 2012
    Йигирма йил бўлди – Мустақил эмиш,
    Бу давр ажиб бир замондир, Ватан.
    “Олтин қафас ичра қизил гул” эмиш,
    “Булбулга тикандек ошён”дир Ватан!
    Ҳануз қутилмадинг жабру-зулмдан,
    Эй халқим, пешонанг шўр экан чиндан,
    Билмадим, сен нажот кутасан кимдан?
    Золимнинг қўлида нолондир – Ватан.
    Далалар ичинда пахта толамас,
    Уни тераётган гўдак боламас,
    Қир адирда ўсган гуллар, лоламас,
    Жигарингдан оққан, бу қондир – Ватан.
    Бузилди мезонлар, тошу-тарози,
    Ҳаммада бор ташвиш, ҳамма норози,
    Эшитмас додинги порахўр – қози,
    Халқ адолат излаб, сарсондир, Ватан.
    Ноинсоф золим шоҳ, юртнинг Хонидир,
    Унинг озуқаси – халқнинг қонидир,
    Шулар бу даврнинг “қаҳрамон”идир,
    Асл фарзандларинг “душман”дир, Ватан.
    Гўё, ҳумо қуши қўнди-ку бизга,
    Чўлда сароб, сувдек кўринди кўзга,
    Бугун тушунарли эмасми сизга?
    То ҳануз бағрингда, пайкондир – Ватан.
    Бугун гўё булар омади чопган,
    Асли ўз уруғин илдизин чопган,
    Золимлар зулмидан юртидан қочган,
    Қанчалар ғурбатда, гирёндир, Ватан?!
    Қани дўсту-ёринг, қардош-қадрдон,
    Барчага душмансан, барчадан пинҳон,
    Қанча фуқаролар, қанча мусулмон
    Мустабид режимга қурбондир, Ватан!
    Уйда фарзандлар оч, ота излар пул,
    Кетарлар чет элга, аёллари тул,
    Қизлари фоҳиша, ўғиллари қул,
    Дунёда расвои жаҳондир, Ватан!
    Жайҳуннинг сувлари ювмас қирғоғин,
    Шўр босди унумдор еру-тупроғинг,
    Пешонанг шўр экан, қуриди боғинг,
    Уммонинг бугун чанг, тўзондир, Ватан!
    “Жаслиқ” билан бадном бўлдинг оламга,
    Фахр эмас иснод керак одамга,
    Қачонгача сабр этарсан бу ғамга,
    Дилинг тўла афсус, армондир, Ватан!
    Халқинг қашшоқ бўлиб, қуриб битди-ку,
    Ўғлонинг турмада чириб битди-ку,
    Эрк истаган мардлар ўлиб битди-ку,
    Мустақил бўлганинг ёлғондир, Ватан!
    Ота-боболарим дил берган сенга,
    Улардан қолган хок, мероссан менга,
    Лекин алишмасман мен сени динга,
    Иймонимдан қадринг арзондир, Ватан!
    Сени дардинг учун менда чора йўқ,
    Қийналаман кўриб, нетай чора йўқ,
    Сен каби жафокаш жигар-пора йўқ,
    Аҳволинга ақлим ҳайрондир, Ватан!
    М. Абутов
    2012 йил 16 август
Leave a Reply
*