Menu
Categories
Исмат Хушевга мактуб: Анвар Тилланазаров ҳақида собиқ прокуратура ходимидан
09/02/2018 Бош мақола
  Ассалому алайкум Исмат ака!
Мен Анвар Тилланазаровни 1994 йилда УЯ 64/49 умумий манзил колониясида жазо утаётган даврида курганман. У пайтларда манзил колонияларида маданият курик танлови мусабакалари утказилар эди.
Анвар ака узи бош булиб сахна курдиргани ва “Фаргона тонг отгунча” ашуласини тор чалиб, койил маком килиб куйлаганини курганман. Шунда манзил колониялари уртасидаги танловда биринчи уринни олганини биламан.
Менда Анвар аканинг шундаги жонли ижро этган кассетаси сакланиб колган эди. Маколадаги рафикасининг адолат истаб узок даврлардан бери, Анвар акани номини оклаш учун саьи харакатлари жуда тугри.
Бу аёлга ва унинг оила аъзоларига мен Аллохдан мадад ва ёруг кунлар сурайман.
Камбоджа. Пномпень
Исмат Хушев: Ассалому алайкум. Шу ҳақда бизга батафсил маълумот  бераоласизми?
АНВАР ТИЛЛАНАЗАРОВ хакида.
1994 йилда Узбекистон мустакиллигининг 3 йиллиги муносабати билан “золотой” амнистия кабул килинган эди. Мен прокуратура сохасида, айнан Ахлок тузатиш мехнат колонияларида конунларни ижросини таъминлаш булим прокурори эдим.
Бошлигимдан курсатма олганман, айрим муассаларда конун ижроси бузилаётганини ва уларни жойида аниклаб, чора куришни. Мен Кашкадарё вилояти, Шайхали кургонида жойлашган УЯ 64/49 манзил колониясига борганман.
Уша пайтларда Республикамизда куча тилида биргина 49- колония “красный” булиб, колган манзил колониялар “чёрный) эди. Колония рахбари Алихайдар Юсупович Кулумбетов (козок миллатига мансуб) булиб, 17 йиллик мехнат тажрибасига эга эди.
Ёшлигим ва ишга конуний ёндошишим оркали купгина хато камчиликларни топиб ташладим. Унда колония рахбарлари томонидан “уюштирилган нарушения”лар оркали Ахмаджон Одиловга (жойлари жаннатда булсин), Мавлон Умрзоковга, Анвар Тилланазаровга ва Нозим Жумаев (Нозим Бухарский)га амнистия акти кулланилмаслик чоралари курилган экан.
Уюштирилган актлар урганиб чикилиб, сохта ва асоссизлиги учун бекор килинган, уларга амнистия акти кулланилган. Ушанда Анвар Тилланазровнинг колония ичида тахтадан сахна курдириб, ашула айтганини курганман.
Хеч ким у кишини Анвар деб чакирмасди, “Анвар банк” ёки “Анвар лули” дер экан. Куплаб концерт номерлари такдим этилди, хаммасини сахналаштирган Анвар ака эди.
“фаргона тонг отгунча” кушигини микрофонсиз айтганини куриб, овозини баландлигига койил колганман. Уша пайтларда лентали видео кассетага ёзиб беришган эди. Прокуратурага олиб келиб ходимларга куйиб хам берганман.
Концерт дастурини харажатларни Анвар акани узи килган экан.
Колониялар уртасида биринчи уринни хам УЯ 64/49 олганди, Анвар аканинг мехнати оркали.
Анвар ака хакида яна бир ходисани айтиб бермокчиман, УЯ 64/49 колониянинг гишт куйиш заводи буларди, у ерда камокдагилар ишлашарди.
Анвар ака колонияга жазо уташ учун борганидан колония рахбарияти томонидан гиштларни сотишни йулга куйишни, пулни олдиндан тулатишни талаб килади. Себзор махалласида яшайдиган иккинчи оиласи Шохида кеннойи ташкарида туриб Анвар акага ёрдам беради.
Вагонларга ортилган гиштлар урнига яримидан купи тупрок булган мусорларни орттириб берар экан. Айримлари буш вагонлар булган. Лекин пулини гишт урнига копланишини Анвар акадан талаб килишаркан.
Бу холатларни рахбарятга етказганман. Камчиликлар тугрисида баённома ёзиб  берганман. Шундан сунг, УЯ 64/49 сонли колония рахбари, “чёрный полковник” лакаби билан танилган, красный зона хукмдори Алихайдар Юсупович Кулумбетов ИИВ томонидан ишдан олинади.
Жуда куп вактлар ишга тикланиши учун харакат килди, аммо, кайта ишга тикланмади. Козок миллатига мансуб булганлиги учун Козокистоннинг Чимкент вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг 1-уринбосари лавозимига ишга утиб кетди.
Алам ва касос ути Кулумбетовни тарк этмаган экан. СНБ Узбекистонни оёк-кулларини боглаб олгандан кейин, уларга “борса келмас” турма керак булиб колганида Кулумбетов А.Ю. Узбекистонга кайтади ва унинг курсатмаси асосида “Жаслик” турмаси Каракалпокда курилади.
Бирмунча вакт у ерда бошлик булган деб эшитдим. “Жаслик” алам ва касос ути тафтини босиш учун курилган, инсонлардан, айникса, узбек халкидан уч олиш манзил колониясидир.
Жазо уташ манзил колониясидан инсонлар кайтмайди, кайтганлари хам узок яшашмайди, мана “жаслик”нинг асосий максади. Унинг номи хам узбекча ёки коракалпокча эмас, айнин козокча – “ЖАСЛЫК”дир. Бу манзил колонияси СНБ ва Кулумбетовдан бошкага керак эмасди.
Исмат ака ушбу ёзганларим Сизнинг мен каби укувчиларингизга манзур булади булади деб уйлайман.
Кассета лентасини Узбекистонга борганимда ахтариб топишга харакат киламан.
Хурмат билан Алибек.
Камбоджа. Пномпень
3.09.2018. тонг соат 5:35
"1" Comment
  1. Mujik odam zo’nada xam mujik
    Anvar aka Toshkentning “sangorod”da xam mujik bo’lib otirgan.
    Vaxtan o’gri va undan keyin Bahtishkalar Anvar akaga yaxshi qarab xurmatini joyiga qo’yishgan.

Leave a Reply
*