Menu
Categories
ЖАНОБ РЕКТОР: ЖАНОБ ВАЗИР: БИР ОЖИЗА ҚИЗГА ШУНЧА ЗУЛММИ?
09/05/2018 Бош мақола
ЖАНОБ РЕКТОР: ЖАНОБ ВАЗИР:
БИР ОЖИЗА ҚИЗГА ШУНЧА ЗУЛММИ?
Наманганлик ҳамшаҳар бир қиз давлатимизинг ёшларга яратилаётган шароитларидан унумли фойдаланиш мақсадида Тошкентдаги Жаҳон тиллари Унверситетига илмий иш қилиш учун ишга келади.
Ҳамшаҳар қизимиз таьтил берилгани боис, Шаҳрига қайтади. 2016 йил 4-декабр ойида Президент сайловида Наманган вилояти сайлов қомиссиясининг илтимосига кўра чет эллик кузатувчиларга таржимонлик қилади.
Аммо, O‘zDJTUга қайтганда унга кафедра мудираси “нега рухсатсиз таржимонлик қилдинг” дея танбех беради.
Шу кундан бошлаб, мусофир қизга босим богланади. Унверситет Проректори ёнига чақириб, ” Сиз ётоқхонада тарбиячи бўлиб ишлайсиз” деб айтади. Устозлардан билмаганини ўрганиш, билим олиш ва ота-онаси орзу қилган етук билимли инсон бўлиб етишишини айтиб, проректорга рад жавобини беради.
Шу кундан эьтиборан кафедра мудираси билан бирга проректор ҳам ҳамшаҳар қизимизга ҳар тамонлама тазиқлар ўтказа бошлашади.
Қиз неча марталаб ” бирон айб қилган бўлсам кечиринглар, мен бу ерга ишлаш учун, янада билим олиш учун,илмий ишлар қилиш учун келганман” деб ялиниб-ёлворади. Афсус, унинг кечирим сўраши янада унга бўлган тўсиқ ва тазиқларни зимдан бўлишига олиб келади.
Мудира ҳамшаҳаримизни
Чет злга чиққанини юзига солади, талабалардан қизга қарши аризалар олади. (Талаба қизнинг шахсий хаётига аралашганликда айблайди. Кейин маьлум бўлишича бундай холат Унверситетда бу воқеа ўйлаб топилганлиги,тухмат эканини маьлум бўлади. Исбот қилмоқчи бўлганида эса, тухмат қилган талаба қизни проректор қочириб юборади)
Мен кафедра мудираси билан суҳбат суҳбатлашганман. Мудира ўзи ҳам бошқа жойдан келиб ишлаётганлигини, ёшларга ёрдам беришлигини, албатта бу тушунмовчилик эканини, “у мени тегим эмаску у билан нега тортишаман, уша пайт сайловда таржимонлик қилганман деб алдагани учун дакки берганмиз халос дегаган эди.
Маьлум бўлишича Наманган вилояти сайлов комиссияси маьсуллари ректорга қўнғироқ қилиб “ҳақиқатдан шу қиз таржимонлик қилиб бизга ёрдам берди” Дейишган.
Ҳамшаҳарнинг сўзларига кўра афсуски, проректор ва мудира шундан кейин ҳам қизга кун беришмай келмоқда экан.
Бу воқеалар ўтган ўқув йилида бўлиб ўтган эди. Бу йил 2018-2019 ўқув йилида эса, яна тазиқ бошланибди.
Проректор, кафедра мудирасига яна бир аёл кафедра мудираси қўшилибди.
Янги қўшилган кафедра мудираси, гапни дангал гапирибди. ” Аризани ёзингда ишдан бўшаб, ўша Наманганингизга кетинг”
Ажабо, бу нима кафедра мудирасига бу даргоҳ ота-бобосидан қолганмикин?
Ҳамшаҳар қизимизнинг йиғлаб, рухий тушкунликка тушиб, менга мурожаат қилгани учун у ишлайдиган ва “ариза ёз” деган O‘zDJTU кафедра мудирасини олдига бордим…
Кафедра мудираси унга ўқитувчилар жуда кнраклиги, бу қизни жуда яхши кўришини, дарс беришини, ҳар бир ишга сидқидилдан ёндашишини айтди.
Нега унда “ариза ёзиб ишдан бўшагин” деган саволга ” ўзингизни ишлагингиз келмаса Наманганга кетинг дедим” деб жавоб берди.
Мени ҳайрон қолдираётган нарсалар кўп. Нега Президентимиз ёшларга имконият бермоқдалар? Чунки, келажак ёшларники,ёшлар билимли ,матонатли бўлса келажагимиз ,ривожланишимиз яхши бўлади-ку?
Лекин, O‘zDJTUнинг ёшларга кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги “ёрдамини, қўллаб қувватлашини, имкон беришларини” қандай тушуниш мумкин?
Сизлар ушбу холатга нима дейсизлар? O‘zDJTUнинг илм излаб,ўсмоқчи бўлган қизга шунча аьзоблар бериши, кўз ёшларини тўқишига сабаб бўлишлари таьлим соҳасининг намоёндаларига ярашадими?
Изоҳ: Ҳамшаҳар қизимиз чет тилини мукаммал билиш билан бирга, бир неча сертификатлар ва турли ўқув даргоҳлари ёрлиқлари соҳибасидир. Билимли ва шижоатлидир. Мақолада келтирилганларнинг исм фамилиялари маълум. Керакли жой сўраса бераман.
Image may contain: outdoor
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*