Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
09/06/2018 Бош мақола
Ўзбекистон Республикаси президенти Муҳтарам Ш. М. Мирзиёевга
Бухоро вилоят Қоракўл тумани “Қораун” қ.ф.й.да яшовчи Рахимова Лобар томонидан
Ариза Ушбу аризам орқали маълум қиламанки мен юқорида зикр этиб ўтилган манзилда яшайман ва икки нафар фарзанднинг онасиман. Бир нафар қизим ва бир ўғлим бор.
Ўғлим Исмоилов Дониёр фавқулодда истеъдод эгаси бўлиб ва у Қоракўл туманида жойлашган №52 сон мактабнинг 9 синфида ўқийди. У ўз истедодини математика фанидан ўтказиладиган халқаро фан олимпиадаларида намоён этиб юртимизга икки марта олтин ва уч марта кумуш медаль олиб келди.
Аммо ўғлим шу ёшда бундай юксак натижаларга эришиш билан бир қаторда ўз ёшига мос бўлмаган анча ҳаёт машаққатларини ҳам тортишга мажбур бўляпти. Негаки, мен мана бир неча йилки, жигар церрозидан азият чекаман. Топган пулимизнинг катта қисми – дори дармондан ортмайди. Хўжайинимнинг ҳам тайин бир иши йўқ гоҳи мардикор бозордан иш қидиради гоҳида эса Навоий цемент заводига бориб цемент қоплайди.
Ҳозир оиламиз жуда ночор аҳволда қолган. Уй жойим ҳақида гапирадиган булсам яшаётган масканимни уй жой деб гапиришга ҳам уяласан киши. Энг арзон ва маҳаллий қурилиш материаллардан қурилган бу уйнинг бор йўғи биттагина хонаси номигагина пол қилинган холос. Биз шундай оғир ҳаётда яшаймиз. Бундан ташқари ўғлим бирор чет мамлакатга фан олимпиадасига кетадиган бўлса ҳар сафар қўни қўшни, қариндош уруғлардан қарз кўтаришга мажбур бўламиз.
Оқибат эса қарзларни узиш учун ҳаммамиз қора мехнат қилишга мажбур бўламиз. Мана бу йил ёзги каникулда ўғлим китоб ўқиб фан олимпиадаларига тайёрланиш ўрнига дафтар ишлаб чиқарадиган цехда ишлашга мажбур бўлди. Мен ўғлимнинг бундай ноёб истедодини ҳаёт машаққатлари ичра йўқолиб кетишидан хавотирдаман.
Муносиб шароит ва ҳукуматимиз эътиборига тушса ўғлим эҳтимол келажда мамлакатимиз илм фанининг ривожланишига ўзнинг муносиб ҳиссасини қўшар. Мени эса бундай шароитни эрта ёки индин яратиб бераман дейишимга умид ҳам йўқ.
Ўғлим бир сафар шахсан сизнинг қўлингиздан мукофот олганида хурсандчилигимдан бетоб эканимни ҳам унутиб юборганман.
Ноумид фақат шайтон дейдилару аммо мени ўз эртамга бўлган ишончим камрок. Бир томондан моддий қийинчиликлар, иккинчи томондан эса ўғлим истедодиниг келажаги, булар ҳақида ўйлар эканман кун сайин дардимга дард қўшилаяпти.
Ҳурматли президент сизнинг илмли ёшларни қўллаб қувватлашингиз ва уларга кўрсатаётган ғамхўрлигингиздан хабордорман.
Шунинг учун катта умидлар билан сизга ушбу мурожаатимни сизга йўлламоқдаман.
Муҳтарам президент биздан ёрдамингизни аяманг деб
Рахимова Лобар.
 

 

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*