Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга қамоқхона (УЯ 64/77-ЖИЭК)дан ёзилган мактуб
09/09/2018 Бош мақола

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевга

 

Нусхаси:

УЯ 64/77-ЖИЭК дан  Дунё ўзбеклари Бош мухаррири Исмат Хушевга

Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раисига

Ўзб. Респ. ЖК.нинг 169 – моддаси  4 – қисмининг

“в” банди, 164 – моддаси  “в”  банди  ҳамда  276-

модданинг  1 – қисми  билан  судланиб,  хозирда

Сирдарё  вилояти  ИИБ  УЯ  64/77 – ЖИЭК  жазо

муддатини  ўтаётган  маҳкум – Ташматов  Акмал

Қаҳрамон ўғлидан

ШИКОЯТ  АРИЗА

(назорат тартибида)


(ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги Ҳукмини ва ЖИБ Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов Ҳайъатининг 08.11.2012-йилдаги 24-48-сонли Ажримини ўзгартириб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолишим важимдан жазодан муддатидан аввал озод этиш юзасидан Протест келтириш ҳақида)

Ҳурматли Олий Суд раиси, Мени қуйида келтираётган асос ва далилларимга кўра муддатидан аввал жазодан озод қилишингизни илтимос қиламан:

Хусусан:

  1.  Мен, А.Қ.Ташматов 2012-йилда ГДУ.нинг 4-босқичида аъло баҳоларга ўқир эдим. Шу йили Ота-онам айрим сабабларга кўра ажрашди. Бу эса менга қаттиқ руҳий зарба бўлиб, оқибатда мен ичкиликка мойил бўлиб қолдим.

  2. Шундай кунлардан бирида, яъни 2012-йил 07-февраль куни кечки пайт тушкунлика тушиб, сиқилиб ўтирганимда яқин қариндошларим, муқаддам судланишган-С.Ташматов, А.Ташматов ва уларнинг шериклари муқаддам судланган-У.Суюнов ҳамда муқаддам судланмаган-Д.Исмоиловлар келишиб, менинг бу аҳволимни кўришиб, гўёки менга ёрдам бериш учун ўғирлик қилишни таклиф этишиб, менга маслаҳат беришди. Мен ўша вақтда қаттиқ руҳий тушкунлика тушганлигим ва ночорлигим, бошқа иложим йўқлиги ҳамда спиртли ичимлик таъсирида уларга қўшилиб, ўғирлик жинояти содир этилишида иштирок этганман.

  3. 12.03.2012-йил тунда навбатдаги ўғирликни содир этаётганимизда бизни Сирдарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари ҳибс этишди. 2012-йил 13-март куни эса, хонадонимда тинтув ўтказилди.

Тинтув давомида Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари менга тегишли усти-бошим чўнтагидан 100 АҚШ долларини ўғирлашди. Ҳеч қандай далиллий ашё топишаолмагач, адашишиб ёки атайин синглим кийиб юрган чарм куртка чўнтагига гиёҳвандлик моддасини ўзлари ташлаб, сўнгра ўзлари “топишиб” тинтув баённомасига гўёки “расмийлаштиришди” ҳамда шу уйдирма асосида мени қамоққа олишди ва тергов ҳаракатлари бошланди. (охирги ўғирланган буюмларни жойини отам-Қ.Ташматовга ўзим айтгач, у далиллий ашёларни эртаси куни Гулистон шаҳар ИИБ ТБ.га олиб бориб топширган)


  1. Тергов жараёнида менга нисбатан гарчи айбимни қисман бўйнимга олсам ҳам қилмаган жиноятни бўйнимга қўйиш мақсадида қонунан тақиқланган қийноқ усуллари:


– уриш, дўппослаш,

– қўлимга кишан солишиб, иситиш трубасига боғлаб қўйишиб, азоб бериш,

– бошимга селофан холта кийгизишиб, бўғиб қийнаш,

– жинсий олатимга сув тўлдирилган 0,5 л. боклашка осиб қўйишиб азоб бериш ва хўрлаш,

– уйқусизлик ва ичимлик суви бермаслик,

– яқинларим киритишган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик… ва бошқа ноқонуний усуллардан фойдаланишди.


  1. Айблов хулосасига кўра эса, мен бу жиноят ҳаракатларни иложсизлигимдан, оқибатини ўйлаб кўрмай 1-бор содир этган бўлсамда, бироқ муқаддам ҳам бир-неча бор жиноятлар содир этишиб, судланиб жазо муддатини ўтаб чиққан рецедив айбланувчилар қолишиб, гўёки мени “уюшган гуруҳ ташкилотчиси ва раҳбари” деб, малакалашди..

Бу ғирт ёлғон уйдирмани дастлабки Суд ҳамда Кассация Суди ҳам айблов хулосасида қандай ёзилган бўлса, Ҳуқм ва Ажримларида ҳам айнан ўшандайлигича кўчириб қўяқолишди…

Бунга сабаб деб, менга нисбатан тергов-суруштирув, Суд жараёнидаги адолатсизликлар:


– менга нисбатан туҳмат, (синглим кийиб юрган куртка чўнтагига наркотик ташлаб қўйиш)

–  менга нисбатан қўлланган қийноқлар, (юқорида турлари қайд этилган)

– етказилган зарарлар ўрни қопланиб, бу ҳақдаги жабрланган фуқароларнинг ёзма далиллари тергов ҳамда Судга тақдим этилсада, менга нисбатан Ўзб. Респ. ЖК.нинг 5-моддаси қўлланмаганлиги, мазкур ЖК.нинг 61-моддаси нотўғри малакаланганликлари ва бошқалар тўғрисида отам-Қ.Ташматов 2012-йилда ёрдам сўраб:


–  
Ўзб. Респ. Президентига,

–  Ўзб. Респ. Бош Прокурорига,             

–  Ўзб. Респ. МХХ раисига,

–  Ўзб. Респ. Олий Суди раисига,

–  Ўзб. Респ. Олий Мажлиси Инсон Ҳуқуқлари бўйича вакилига, (Омбудсманга)

– Ўзб. Респ. ИИВ ва бошқа давлат олий органларига бир-неча бор мурожаатлар йўллаганликлари сабаб деб ўйлайман. (мазкур мурожаатлар нусхалари сақланмоқда)

  1. Ҳурматли Олий Суд раиси, мен мазкур ноқонуний Суд Ҳукмига кўра шу кунгача турли қамоқ ва манзил колонияларда 6 йилу 5 ойдан буён қонунга зид равишда жазо ўтамоқдаман.

“Қонунга зид” деб эътироф этишимга сабаб, мени руҳан тушкунлика тушиб, спиртли ичкилик истеъмол қилганлигимдан фойдаланишиб шу йўлга бошлашган, муқаддам ҳам бир-неча бор айнан фирибгарлик, ўғирлик ва босқинчилик жиноятлари содир этишиб, озодликдан маҳрум этилган (айримлари рецедив) маҳкумларнинг барчаси (С.Ташматов, У.Суюнов, Д.Исмоиловлар) аллақачон Амнистия акти ва авф орқали озодликка чиқарилиб, ҳозир улар ўз оила аъзолари бағрида ҳаёт кечиришмоқда. Менга эса, бир-неча бор:

– Ўзб. Респ. Президенти (виртуал қабулхонасига 20 маротаба, шулардан 10 таси авф, қолган 10 таси эса, нохақликлар ҳақида ёзма, овозли, видеоли) номига йўллаган мурожаатларим сабаб, атайин озодликка чиқаришмаяптилар деб ўйламоқдаман.

Бунга асос, менга 2018-йил 17-февраль куни Сирдарё вилояти Прокуроратураси ходими-О.Ҳаққулов ва 76-ЖИЭК бошлиғи-Ж.Джўраевлар 1 соат давомида “Сен уйдирмачи (шантажчи), керак бўлса ёзаётган шикоятларинг учун ўзинга нисбатан қайта модда (статя) бўйнинга қўйиб, яна Навоийга, хеч бўлмаганда бошқа манзил колонияга жўнатвораман, ўзинг билмай қоласан. Сендақа “шантажчи” лар авфга ҳам тушмайди ва ҳакозолар” дейишиб, тахдид қилишиб, руҳий босим кўрсатишди.

Ҳатто турмуш ўртоғим-С.Б.Ташматовага “нима қиласиз жиноятчи билан шунча йилдан буён яшаб, у хали Озодликка чиқмайди, мен бунга кафилман  (?)…,  агар Президент виртуал қабулхонасига қилган шикоятларингни оқибатсиз қолдириш ҳақида қарши ариза ёки тушунтириш хати ёзиб берсаларинг, мен ўзим Сизларга ёрдам бераман, Сизни ўзим уйингизга кузатиб қўяман ва ҳакозолар” ҳақида рухий босим аралаш хушомад қилган…

  1. Ҳурматли Олий Суд раиси, мени ЖИЭМ ҳамда прокуратура ва ИИБ органлари мутасаддилари нима учун шу кунгача озодликка чиқаришмай, турли сабаб ва асоссиз баҳоналарни қилишаётганликларининг сабаби битта!

Шу йиллар (6 йилу 5 ой) давомида менга нисбатан дастлабки тергов жараёнидаги ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар, (юқорида қийноқ турлари келтирилган) 73 ва 76-ЖИЭМ.ларда оғир ҳамда соғлиққа ҳавф солувчи меҳнат турларига мажбуран жалб этилишим оқибатида соғлиғимга буткул путр етиб, жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши оқибатида, 24.07.2018-йилда Сирдарё вилояти Бош ТМЭК томонидан Ўзб. Респ. В.М.нинг 01.07.2011-йилдаги №195-сонли Қарори 1-илова 5-боб 30-бандига асосан ҳаёт фаолиятим чекланиши 2-даражали  (2-гуруҳ ногирони) меҳнатга яроқсиз деб, топилганлигим ҳамда:

– Ўтказилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, Постравматик энцефалопатия,

  Симптоматик эпилепсия (тутқаноқ). Вегетотомир дистонияси, сурункали гепотохолецистит. Диспансер назоратида тураман. Ҳасталикларини ортириб олишим натижасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар тартибда турли шифохоналарда умрим ўтмоқда.

Ҳурматли Олий Суд раиси!

Мен шу йиллар давомида ҳозир 6 ёшга тўлган катта қизимга Оталик меҳрини минг афсуски, беролмадим. Яқинда туғилган 2-қизим дийдорига эса зорман. Агар мен озодликка чиқсам, оиламга меҳр бериб жамиятда ўз йўқотган обрўйимни тиклаб, кучим, соғлигим, имконим етганича давлатимизга ва оиламга фойда келтирадиган ижтимоий меҳнат қилиб, эл қатори яшашга ваъда бераман.

Юқоридаги фикр-мулоҳазаларим, далил ва асосларимга кўра, Сиздан:

С Ў Р А Й М А Н:

1..ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги Ҳукмини ва ЖИБ Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов Ҳайъатининг 08.11.2012-йилдаги 24-48-сонли Ажримини ўзгартириб, ҳамда менинг 2-гуруҳ ногирони меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиб, жазони қолган қисмини ўталмаётганим сабаб, менга тайинланган жазони бекор қилиб, муддатдан аввал мени озодликка чиқаришингизни.

 

Иловалар:  1. ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги Ҳукми 37 вароқда.

  1. Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов Ҳайъатининг 08.11.2012-йилдаги 24-48-сонли Ажрими 08 вароқда.
  2. 24.07.2018-йилда 71-сонли Сирдарё вилояти Бош ТМЭК томонидан мени 2-гуруҳ ногирони меҳнатга яроқсиз деб, топганлиги ҳақидаги №329254-сонли маълумотномаси нусхаси 01 вароқда.
  3. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тақдим этилган № 02-06/230-сонли Тавсифномаси асл нусхаси 01 вароқда.
  4. Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этишган № 863-сонли Тавсифномаси асл нусхаси 01 вароқда.

Маҳкум:                              А.Қ.Ташматов
06.09.2018-йил

Мурожаат рақами:  104713-s/18

Мурожаат холатини текшириш коди: b6e42f2ce6

— 
Акмал Ташматов

Leave a Reply
*