Menu
Categories
Андижондан Суҳайлий бобо: Таниқли журналист Исмат Хушевга табрик ўрнида (1)
09/11/2018 Муаллиф ҳақида
  Ассалому алайкум Исмат Хушев жаноблари!
Сизни Ўзбекистонда бўлиб юрган пайтларингиз ва айтган гапларингиз ва Канададан туриб намойиш қилаётган кўрсатувларингизни кўриб бағоят хурсан бўлдик.
Ишларингиздан ижодларингиздан минатдормиз. Шу мунасабат билан ёзган шеърларимдан намуналар юбормакдаман. Имконият бўлса сайтингизда берарсиз…
Хурмат ва эхтиром билан Сухайлий бобо ,
саломат бўлинг
ИСМАТЖОННИНГ ЎЗЛАРИ
                              (Таниқли журналист Исматжон Хушев
                                        жанобларига табрик ўрнида)
         Ўзбекистон фарзанди Исматжоннинг ўзлари,
         Дунё бўйлаб жаранглар унинг айтган сўзлари.
                              Ватан ва халқ ғамида азоб чекди неча йил,
                              Аммо ҳануз қип-қизил ва ҳам ёруғ юзлари.
         Баъзи бир сабаб билан ҳорижга кетган эди,
         Энди у сабабларнинг босилгандир излари.
                                «Оқланмаган ишонч»ни оқладилар ниҳоят,
                                 Қалбида мужассамдир унинг таъми,тузлари.
         Бу ҳаётда инсонлар турли-туман яшайди,
         Ўн беш кун рўё бўлса, ўн беши кундузлари.
                                 Исматжоннинг ёру дўст, биродарлари бисёр,
                                 Бири қуёш, бири ой, миллионлаб юлдузлари.
         О л л о ҳ   таоло Ўзи уни бахтиёр этган,
         Камолотга етдилар барча ўғил-қизлари.
                                  Ватандан узоқликда яшаб ўтмоқда эди,
                                  Бахти-омади кулиб, очилмоқда юзлари.
         Ниятлари пок эрур, дилларида ғубор йўқ,
         Ватан ва халқ ишига муносибдур ўзлари.
                               “Олтин зангламас”, деган ўзбекнинг мақоли бор,
                                Яшнагай Исматжонннинг баҳор, ёзу кузлари.
         Халқу Ватан ишончин оқламоққа шайдурлар,
         Она Ватан бағрида жарангласин сўзлари.
                               Суҳайлийнинг қалбида самимий тилаклари,
                               Соғу саломат бўлсин исматжоннинг ўзлари.
                                                 ————————-
  1.              1Х. 2018 й.
                                                                          СУҲАЙЛИЙ
                                                                 (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                 
            .”Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*