Menu
Categories
Гулбаҳор Саид Ғаниева: Фарғонада 4-Халқаро “Атлас байрами” фестивали бошланди…
09/11/2018 Бош мақола
 Бугун 11 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги биносида 4-Халқаро “Атлас байрами” фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фарғона вилояти кейинги пайтларда Халқаро майдонга айланиб бормоқда. Бунинг бир исботи сифатида Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Атлас байрами” Халқаро фестивалини айтишимиз мумкин.
Фестивалнинг тантанали очилиш маросими эртага Ижодкорлар боғида бўлиб ўтади. Ташкилотчилар: Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марғилон шаҳри ҳокимлиги, Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ва жуда кўп бошқа ташкилотлардир.
Бугунги матбуот анжуманида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили жаноб Дандев Бадарч, Бангладешлик Халқаро дизайнер хоним Биби Расл, Бадиий Академия академиги Акбар Ҳакимов, ёш дизайнер Бинафша Нодир ҳамда Фарғона вилояти ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманни вилоят ҳокими Шуҳратжон Мадаминович Ғаниев очди ва олиб борди.
У меҳмонларни самимий қутлаб, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсати, вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва чет эллик ҳамкорларимизнинг бизга илиқ муносабати ҳақида сўзлади.
“Атлас байрами” ни фарғоналикларнинг юзи, қадриятларини, фазилатларини ифода этувчи байрам сифатида эътироф этди.
Матбуот анжумани самимий ва эркин мулоқот тарзида кечди.
Уч тилда олиб борилган матбуот анжуманида матбуот ходимлари чет эллик фестиваль ташкилотчи ва иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар…
Гулбаҳор Саид Ғаниева,
 Фарғона

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*