Menu
Categories
Андижонда халқаро илмий амалий анжуман ўтказилди
09/11/2018 Бош мақола
4-5 cентябр кунлари ЗАҲИРИДДИН  МУҲАММАД  БОБУР
 НОМИДАГИ  АНДИЖОН  ДАВЛАТ  УНИВЕРСИТЕТИда
          “ТОВАРЛАР  КИМЁСИ  МУАММОЛАРИ  ВА  ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ  V  РЕСПУБЛИКА  ИЛМИЙ – АМАЛИЙ  АНЖУМАНИ  (ХОРИЖИЙ ОЛИМЛАР  ИШТИРОКИДА) бўлиб ўтди.
Анжуманга Германия, Латвия   Тожикистон, Қирғизистон, Қазағистон ва Снг давлатларидан юзга яқин олим профессорлар ва жамоат арбоблари қатнашди.
Анжуманни Ўзбекистон Республикаси тиббий-илмий фаолият билан шуғуланувчилар академиясини раиси, кимиё фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи Иброхимжон Рахмонович Асқаров очиб  узоқ яқиндан келган мехмонларни қизғин табриклади ва сўзни– Андижон давлат универтети ректори, биология фанлари  доктори профессор А.С Юлдашевга берди.
Хурматли ректор бу анжуман айнан шу олийгохда ўтаётгинидан қуваниб келганларни табриклади  жумладан
“СИФАТЛИ  КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – ҲОЗИРГИ КУН ТАЛАБИ”. мавзусида қизгин доклат қилди ундан сўнг сўз навбати– Тошкент кимё – технология институти профессори, к.ф.д, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, “Турон” ФА нинг академиги  А.Г.МАХСУМОВ га берилди ва у “Пропаргил спирти асосида олинадиган товарлар” мавзусида маъруза қилди.
Сўз навбати Германиядан келган мехмон Германия Федератив Республикаси Гановер Органик кимё институти профессори, к.ф.д, Х. БУТЕНШОН берилганда давомли қарсаклар бўлиб уни Ўзбекистонга келгани билан қутладилар ва уни таржимон ёрдамида “From half sandwich to sandwich: ferrocenes”номли қизикарли марузасини таржимон ёрдамида слайтлар хамкорлигида анжуман қатнашчиларига етказилди.
Ундан сўнг маруза навбати– Андижон давлат тиббиёт институти профессори, тиб.ф.д, тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар Академияси аъзоси, Н.С.МАМАСОЛИЕВ берилди ва у халқаро мисоллар билан “Инсон умрини узайтиришнинг тиббий – кимёвий асослари “мавзусида маруза қилди.
Тошкент кимё технология институти кафедра мудири, юридик фанлари номзоди, доцент, божхона хизмати генерал-майори С.А.АЛИБАЕВ –  “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш фанининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни” .номли марузаси диқкат билан тингланди.
Навбат– Тожикистон Республикаси ФА   В.И. Никитин номидаги кимё институти профессори, к.ф.д,  академик К Хайдаров берилди ва карсаклар билан минбарга кўзатишди.
Тожикистонлик академик ўзлари билан олиб келган қизил китобни институт ректори  А.С.Юлдашевга тантанали топширди ва профессор И.Р.Асқаровга Тожикистон фанлар академиясиниг кўкрак нишони берди сўнг ўзи билан келган олти нафар профессор олимлар номидан Юртбошимизга ва ўзларини юртбошларига минатдорчилик билдирди.
Ундан сўнг Тожикистон Республикаси ФА   В.И. Никитин номидаги кимё институти профессори, к.ф.д, М.Д.ИСОБАЕВ – “Биологик актив субстанциялар олиш соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишлари” мавзусида маруза қилди.
Маъруза қилиш навбати – Тошкент кимё-технология институти факультет декани, к.ф.д, профессор Ғ.Х.ҲАМРОҚУЛОВ  берилди ва у “Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти соҳалари учун сифат менежерлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг муаммо ва истиқболлари”мавзусида маруза қилди.
Ундан сўнг маруза навбати Ўзбекистон – Латвия қўшма корхонаси рахбари, к.ф.д, проф  Р.Нуритдиновга берилди у – “Рак касаллигини даволашда ишлатиладиган товарлар ишлаб чиқариш ва халқ табобати “мавзусида гапириб Жонажон ватанимизга 750 миллон доллорлик инвистиция  олиб келганлигини гапириб ўтди.
Маруза навбати– Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси Марказий Божхона Лабараторияси бошлиғи, божхона хизмати полковниги, к.ф.н, доцент. Б.Ё.АБДУҒАНИЕВга  берилди ва у “Товарларга халқаро код рақамини белгилашда уларни кимёвий таркиби асосида синфлашнинг аҳамияти”.
Маруза килиб жумладан ватанимизга олиб келинган ягона апратларни слайтда кўрсатиб ўтди ва грант хисобига олинган бир ярим миллон доллорлик лабаратория ускиналари тўғрисида тўҳталиб ўтилди таварни кимиёвий таркибини аниклаш яни кайси ўсимликда кандақа микро элиментлар борлигини аниқлайдиган апарат эканлигини изохлаб берди.
Шундан сўнг– Қўқон давлат педагогика институти факультет декани, к.ф.д. В.У.ХЎЖАЕВ  “ARUNDO  DONAXL алкалоидлари” мавзусида қизиқарли маруза қилди ва Бобомиз Абу Али ибн Сино тамонидан аввалдан қўлланиб келинган камиш махсулатларини табобатда ишлатилишини баён қилиб берди.
Маруза навбати Ўз  ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, Органик синтез бўлими мудири,к.ф.н,  кат.и.х. Б.Ж.ЭЛМУРАДОВга берилди ва у  – “Аннелирланган пиримидинлар: синтези, модификацияси ва қўлланилиши” тўғрисида маруза қилди.
Анжуман яқунида– Андижон давлат университети проффесори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, к.ф.д. И.Р.АСҚАРОВ “Товарлар кимёси – кимё фанлари тизимида янги фан”. тўғрисида қисқача маруза қилиб анжуманни биринчи қисми якунланганилигини эълон қилди.
Тушликдан сўнг АНЖУМАН  ШЎЪБАЛАРИ бошланди
1.Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган табиий бирикмаларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш. РАИС: к.ф.д, профессор А.А. ИБРАГИМОВ, КОТИБ: к.ф.н.,доцент Ш.М.КИРГИЗОВ.
  • Органик ва ноорганик бирикмаларни таснифлаш ва сертификатлаш муаммолари. РАИС: к.ф.д, профессор Ш.В.АБДУЛЛАЕВ. КОТИБ: к.ф.н,доцент Ш.Ҳ.АБДУЛЛАЕВ.
  • Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлашда физик – кимёвий усуллардан фойдаланиш. РАИС: к.ф.д,профессор И. АБДУҒОФУРОВ. КОТИБ: катта ўқитувчи Б.М.ДЎМОНОВ.
4 Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаш фанини ўқитиш муаммолари. РАИС: к.ф.д, профессор Н.МАДИХОНОВ. КОТИБ: к.ф.н, доцент А.М.ЖЎРАЕВ.
5 Озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш.  РАИС: тех.ф.д, профессор Қ.М.КАРИМҚУЛОВ.  КОТИБ: кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Н.Қ.ТЎЛАКОВ.
6 Табобат ва дори воситалари муаммолари ва истиқболлари РАИС: тиб.ф.д., профессор И.Т.ТЎХТАБОЕВ.  КОТИБ:  кимё фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) М.М.ХОЖИМАТОВ.
ЯКУНЛОВЧИ МАЖЛИС  2018 ЙИЛ 5 СЕНТЯБРЬ 16:00 – 17:00.бўлиб ШЎЪБА РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ тингланди ва ва келган мехмонлар Андижани диққатга сазавор жойларини жумладан БОҒИ БОБУРни бориб зиёрат қилишди хамда  эсталик учун умумий суратга тушдилар
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,
рухшунос олим, ”Малхам” халқ табобат маркази рахбари, профессор
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Cуратлардан лавхалар
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*