Menu
Categories
Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний”га раис ўринбосари бўлди…
09/12/2018 Бош мақола
 Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосарлигига лойиқ кўрилди
Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосарлигига лойиқ кўрилди
2018 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Васийлик Кенгаши раиси А.Абдуҳакимов, жамғарманинг Республика бошқаруви масъуллари, Васийлик Кенгаши аъзолари ва фаоллар иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибида “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Муҳокамалардан сўнг кўпчилик овоз билан ушбу лавозимга таниқли журналист Шароф Ортиқович Убайдуллаев номзоди лойиқ деб топилди.
ЎзА
“Дунё ўзбеклари”дан:
Нашримизнинг кўп минг сонли ўқувчилари номидан устозимиз, таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаевни халқимизнинг бу юксак ишончи билан чин дилдан муборакбод этиб, у кишининг бу борадаги янги ва жўшқин фаолиятига муваффақият ва омад тилаймиз…
"8" Comments
  1. Мустакилликни бошларида райком (хоким) бирор одамга касдлашиб ўч олишни иложини топа олмаса, ўша одамни аввал бирор лавозимга тайинлаб, кейин пачағини чиқаришар эди, ЭХТИЁТ БўЛГАНИНГИЗ ЯХШИ. БУ АМАЛ ҚОПҚОН БўЛИШИ ХАМ МУМКИН. САРОЙ АЁНЛАРИГА ИШОНЧ Йўқ.

  2. Jamshid Sobirov

    Шароф ака Табриклаймиз ишларизга омад сизга соглик саломатлик , Хайриддин Султанов билан сукишиб урушмасдан , Хайриддин Султоновни ушлаб олиб дуппослаганизда Нуронийга уринбосор эмас, Нуронийга Раис булан булардиз

  3. Otabek Toshev

    Ассалому алайкум, ҳурматли Исмат ака! Мен ҳам таниқли журналист жамоат арбоби Шароф Убайдуллаевни вазифа олганлиги билан табреклайман. Мана ҳақиқатни айтаётган ҳалол шахсларга йўл очилар экан. Биз бекорга Шавкат Мирзиёевни сиёсий ҳокимиятга келган биринчи кундан қуллаганимиз йўқ. У киши адолатни тиклашига ишонамиз.

  4. Самарканд

    Табриклайман Шароф бобо! Сог булинг хар дойим.

  5. Азизбек

    Исмат ака! Шароф акани чин қалбдан самимий табригимизи етқазинг,илтимос ! Илохо ишларида устунликлар,соғлик ва бахт тилаймиз! Ура!👌👍🌷😆🎁

  6. Шароф ака, сизга президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида давлат ва жамиятимиз билдирган катта ишонч билан чин дилдан табриклайман! Хушхабарни эшитиб, матбуотда мақолани ўқиб бошим осмонга етди. Фахрийларга ҳам эътибор бериш мумкин эканку, деб юборибман, бақириб?! Шунчалик хурсанд бўлдим
    Юртимиз, халқимиз фаравонлигини юксалтириш мақсадида кўп йиллаб меҳнат қилиб астойдил хизмат қилган, лекин четга улоқтирилган, унитилар даражасига етқазилган қанчадан қанча ватанпарварлар армонда қолиб юрибди, баъзилари ёриқ дунёни тарк этиб ҳам кетишди. Минг афсус!
    Сизнинг тимсолингизда раҳбариятимиз фахрийларга муносиб ҳурмат эътибор бераяпти, деган фикрдаман. Яна бир бор сизни, Шароф ака, янги лавозим билан қутлайман! Янги фаолиятингизга ривож, ўзингизга сиҳат солматлик ва узоқ умр тилайман!
    Президентимиз ишончини тўла оқлашингизга аминман!

  7. Ҳожи бобо

    Табриклаймиз!!!

  8. Sharof akaga muborak bulsin nuroniy yoshidagi nuroniydagi mansabi.

Leave a Reply
*