Menu
Categories
Рус тили – давлат тили, Ўзбек тили – халқ тили…
09/18/2018 Бош мақола
Рус тили – давлат тили, Ўзбек тили – халқ тили
Собиқ Советлар тузуми парчаланмасдан туриб, 1989 21 октябрда Ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилган эди. Бу санага ҳам яқинда 30 йил бўлади. Шу давр мобайнида тилимиз ҳақида қанчадан-қанча танқидий чиқишлар бўлди. Қанчадан-қанча олимлар бу мавзуда бақириб-бақириб оламда ўтиб кетишди. Биз ижодкорлар ҳам минг чиранмайлик бу тил муаммосини заррача ҳам ҳал қила олмадик. Чорак аср давомида она тилимиз ўлса ўлиб бордики, асло жонланмади. Муаммони биримиздан олиб биримизга солдик. Катталар муаммони ёшларга боғласа, ёшлар ўтмишга боғлади.
Бу миллит муаммоси 75 йил ичида пайдо бўлган эди. Аммо у яна 25 йил атайин сақлаб турилди. Чунки, Ўзбекистонни чангалида ушлаб турган икки нафар олий раҳбарларимиз ўзбек тилини асло билмас эди. Яъни биринчи Президент И.Каримов ва собиқ МХХ раиси Р.Иноятовлар рус тилида сўзлашадиган инсонлар бўлган. Бу иккиси мумола қиладиган тиллари рус тили бўлганлиги боис уларга чиқадиган ҳужжатларнинг барчаси рус тилида тайёрланар эди. (Афсуски, ҳозир ҳам шундай.)
Эътибор берсангиз рус тилига ихтисослашган мактабларда умуман бўш ўрин бўлмайди. Сабаби, имконини қила олган ҳар бир ота-она фарзандларини рус тили мактабига беришга ҳаракат қилади.  Албатта ҳар бир ота-она фарзандининг келажагини ўйлайди-да. Бола келажакда эса давлат ишига кирмоқчи бўлса аввало ундан рус тилини билишлиги сўралади. Бу муаммога кўпчилик дуч келган. Аммо буни муаммо дейишмаган, аксинча, савия ва ютуқ деб билишган. Давлат ишида рус тилини билиш мажбурийлиги ҳам ўша юқорида айтиб ўтган икки шахсга бориб тақалади. Давлат ва нодавлат ташкилотларининг энг қўйи поғонасидан йиғиш бошланадиган ҳужжатларнинг охири биринчи Президент ва собиқ МХХ раисига бориб тўхтаган. Шу боис режа ва ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларнинг барчаси рус тилида тайёрланган. Тепадаги олий раҳбарият рус тилида талаб қилгандан кейин тил муаммосини кунига беш марта гапирмайлик фойдаси йўқлигини билмасмидик.
Демократиянинг ўчоғи бўлмиш Америкада дўконларда қуролларнинг очиқчасига сотилиши оқибатида йилига минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Қурол савдосини тўхтатиш бўйича қанча кўп жар солинмасин барибир фойдаси йўқ. Чунки Америка президенти ва сенаторларининг тақдири икки қурол ишлаб чиқарувчи завод раҳбарларининг қўлида. Ким Америка президенти ва сенатори бўлишини ва улар қанча вақт ўтиришини ушбу икки нафар яҳудий ҳал қилади. Шундай экан Америкада қурол муаммоси қанча гапирилмасин барибир фойдаси йўқ.
Бизнинг она тилимиз муаммоси ҳам худди Америкнинг энг катта муаммосига ўхшаш. Икки нафар олий рҳбариятимиз мулоқот тили ўзга тилда экан Ўзбек тилини қанча чираниб тарғиб қилмайлик бесамар бўлган. Энди ушбу икки нафар олий раҳбарларимиз йўқ. Энди ушбу муаммо ҳақида гапирсак бўлади. Гапирганда ҳам боғдаги ва тоғдаги муаммолар ҳақида эмас, муаммонинг асл ўзагини топиб ҳал қилсак олам гулистон. Айтмоқчи бўлганим, давлат ва нодавлат ташкилотларида тайёрланадиган ҳужжатлар фақат ва фақат давлат тилимиз – Ўзбек тилида қилинса бу муаммо ўз-ўзидан бартараф бўлади. Муаммо ҳақида минглаб мақола ва ашъорлар битиш шарт эмас. Муаммонинг келиб чиқиши қайга ва кимга бориб тақалишини билсак бўлди. Тил муаммосини ушлаб турган олий раҳбариятимиз энди йўқ. Шундай экан биз энди нимани кутаяпмиз? Энди ушбу муаммони ҳал қилиш мавриди бўлмадимикан.
Чорак аср мобайнида рус тили шу даражада ўрнашиб бўлдики, МХХчиларга эътибор берсангиз бу қудратли ташкилот рус тилини касб тилига айлантириб олишган. Улар рус тилига шу даражада содиқ бўлиб қолганки, яқиндагина қишлоқдан келиб ишга жойлашган ходим ҳам рус тилида гаплашишга мажбур. Ула ўзаро фақат рус тилида сўзлашади. Гарчи бу тилни билмаса ҳам чала-чулпа қилиб гапиришга мажбур. Акс ҳолда ишдан ҳайдаладигандек гуё. Рус тилини билиш улар учун ёзилмаган қонун ҳисобланади. Ходимлар балки буни раҳбариятга содиқлик белгиси деб билишар. Ёки ўзбек тилида гаплашишни савиясизлик, ва эскилик сарқити деб билишадими? Нима бўлганда ҳам МХХда ўзбек тилида гаплашиш мумкин эмас.
Аслида эса Рус тили – давлат тили, Ўзбек тили – халқ тили бўлиб қолди. Назаримда ўзбек тилида сўзлашсангиз оддий халқ бўлиб қоладигандек. Рус тилида муаомала қилсангиз ҳукумат одами саналасиз. Буни мен бугун ўйлаб топмадим. Бу – ҳеч ким эътибор қилиши мумкин бўлмаган Миллат касаллиги. Тил ҳақида қонун борку, дейишимиз мумкин. Қонун чиқарилган. Ҳаттоки конституцияда ҳам белгилаб қўйилган. Аммо энг олий раҳбарларимиз гапириб турган тилга тил текизиш ёзилмаган қонунга биноан жиноят ҳисобланган.
Ана энди тил муаммоси ҳақида гапирсак бўлади. Шукурким ҳозирги Президентимиз она тилини мукаммал биладиган, ўз фикрларини Ўзбек тилида бемалол тушунтира оладиган ҳақиқий ватанпарвр инсон. Шуни инобатга олган ҳолда кейинги раҳбарларимиз ҳам рус тилида гапириб ўзларини қийнаб ўтирмасдан Ўзбек тилида бемалол ҳужжат юритишса тил муаммоси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади. Ёки Президентимизнинг ҳужжатларни ўзбек тилида юритиш борасидаги махсус фармон ва қарорларини кутиш шартмикан. Лекин ўз юртимизда ўз тилимизда ҳужжат тайёрлаш учун алоҳида қонун чиқариш уят бўлмайдими? Қонун шарт эмас. Раҳбарчаларимиз Президентимизнинг қайси тилда гаплашишини тезда англаб етишининг ўзи кифоя.
Америкада ҳал қилиб бўлмас қурол савдоси туфайли йилига минглаб одамлар ҳалок бўлаётган бўлса, Ўзбекистонда фалаж ҳолида сақланаётган қадимий бутун бир миллат тили ўлиб бормоқда.
ШОГИРД
Leave a Reply
*