Menu
Categories
Ўзбекистон Ички Ишлар вазири, генерал полковник Пўлат Раззоқович Бобожоновга
09/23/2018 Ватандан хабарлар
 
Ўзбекистон Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов
диққатига:
 
Гулистонлик  автофирибгарлар ЖҚБ ходими Охун
Салимов ёрдамида тадбиркор И.Б. Эргашевни
4000 долларга чув тушириб уни пою – пиёда
қолдирдилар…
 
Ўзбекистон Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик” жамияти
раҳбари А.Ташанов, “Дунё ўзбеклари” интернет газетаси
 Бош муҳаррири Исмат Хушев ва барча ОАВга
 
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор маҳалласи
1-уй, 50-хонадонда яшовчи 15.09.1990 йилда
туғилган Эргашев Ихтиёр Бахтиёрович томонидан
                                                                                                                                                                
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ
Ш И К О Я Т
Фирибгарларни қўллагани оқибатида менинг ҳуқуқларим бузулишига сабабчи бўлган Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими О.Ш.Салимов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан қонуний чора кўриб, улар томонидан поймол этилган ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида Ўз.Р.ЖПКнинг 11, 22- моддалари талаби асосида.
Мазкур воқеа тафсилоти қуйидагича: – 2017 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги автобозорида ўзини Улуғбек Мамаюсупович деб таништирган шахс: –  2000 йил ишлаб чиқарилган “Мерседес Бенс 320 S” русумли (двигатель №11294430840969, кузов рақами WDB2200651A161583, оқ рангли, 20 F 741DA рақамли) автомашина бошланғич нархи 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари эканлигини айтди.
Автомашина эгаси кимлигини сўраганимда, у: –  машинадан ишончнома асосида фойдаланиб, эгаси Рефатов Шоҳруҳ Мавзерга 8000 (саккиз минг) АҚШ долари тўлаганман, нархини келишсак у Сизга расмийлаштириб беради., деди.
Улуғбекнинг сўзини отаси ҳам тасдиқлагач, ўзаро савдолашиб: –  дастлаб 4000 (тўрт минг) АҚШ доллари, сўнгра 20 ой давомида ойига 400 доллар тўлаб бориб, жами тўлов 12 000 (ўн икки минг) АҚШ долорига етгач, эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришга., келишдик.
Эртаси 04 декабрь куни куёвим Собир Омонов билан Шоҳруҳ Рефатов акаси Шуҳрат ва Улуғбек иштирокида мен ва С.Омоновга уч йил муддатга нотариал ишончнома бериб, 4000 (тўрт минг) АҚШ доллорни санаб олиб автомашина калити ва ҳужжатларини топширгач, ўша куни Гулистон шаҳрида суғурта қилдирдик.
Шу воқеадан бир ой ўтмасдан, Улуғбек Мамаюсупович маст ҳолатда  +99894 582 20 02 рақамли қўл телефон орқали қўнғироқ қилиб, ҳеч қандай сабабсиз сўкиниб, мени ҳақоротлаб: – автомашинани ГАИ орқали қайтариб оламан., деди.
2017 йилнинг 28 декабрь куни Жамол исмли дўстим билан Гулистон шаҳрида автомашина эгаси Шоҳруҳнинг акаси Шуҳрат Мавзерович ва Улуғбек Мамаюсупович билан учрашиб: – Сизларга ишончим йўқолди., шу боис қолган пулни бўлиб – бўлиб эмас, биратўла тўлайман., машинани расмийлаштириб беринглар., деганимда улар: – 4000 АҚШ долларини қайтарамиз, сен машинани қайтарасан., деган шарт қўйиб битимни бузишгач, у ҳолда пулни дарҳол қайтаришни талаб қилдим. Ш.Рефатов: – эрта индин пулни олиб борамиз.., деб пайсалга солгач, бир ой давомида унинг: +998915007888 рақамли қўл телефонига қўнғироқ қилиб турсамда., жавоб бермади.
Шундан сўнг, Ш.Рефатов Тошкент шаҳрига келганида:  – “Нексия” автомашинаси ёниб кетгани сабабли қўнғироқларимга жавоб бера олмагани, ҳозирча 2700 (икки минг етти юз) АҚШ доллари олиб келганини., айтганида, унга 4000 АҚШ доллари тўлиқ берилса, машинани қайтаришимни маълум қилдим.
Шу суҳбатдан бир неча кун ўтгач,   +998939517777 рақамли уяли телефонимга ўзини Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими “Охун” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб: –  Сизнинг бошқарувингиздаги автомашина жиноятга алоқадор экан, шу сабабли автомашинани Гулистон шаҳрига олиб келинг., деганида унга: – машина эгаси Рефатов Шохрух Мавзер ўғли уч йилга ишончнома бергани., бошланғич тўлов учун 4000 АҚШ доллари олганини., маълум қилдим.
Ўша “Охун”, кейин маълум бўлишича Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими Охун Салимов машина эгасининг акаси Шуҳрат билан келиб: – бу машина жиноятга алоқадорлиги бўйича тушган аризани ёпилгач, 4000 доллар қайтарилишига ўзим кафилман., деганида бу орган ходимига ишонгандим. Шу суҳбатдан сўнг, Чилонзор туманидаги “Денов” кафесида бирга овқатланганимизда, Охун Салимовнинг кайфи ошгач: – Улуғбек отамни сўккан, унда ўчим бор., пулингизни олиб бериб, сўнг барибир уни қаматиб юбораман., деганида ҳайрон қолгандим…
Эртаси куни Охун Салимов қўнғироқ қилиб: – автомашинани Гулистон шаҳрига олиб кел, бўлмаса оқибати ёмон бўлади., деб огоҳлантирди.  Бундан ташқари, Охуннинг яқин ҳамкасб ўртоғи Чилонзор туман ИИБ ЖҚБ бўлими ходими ишхонамга келиб: – машинани тез Гулистонга олиб бормасанг катта жиноятга аралашиб қоласан., деб таъзийқ ўтказганида, ундан қанақа жиноят деб сўрасам: – борганингда айтишади., деб машинани тезда топширишни талаб қилди. Энди маълум бўлишича, ишончнома асосида менинг бошқарувимдаги автомашина бўйича Чилонзор ИИБда ҳеч қандай расмий хабар бўлмаган, ушбу ходим ҳам бу ишга қонунга хилоф тарзда аралашган ва Охуннинг оғзаки илтимоси  бўйича менга таъзийқ ўтказиб, мансабини суистеъмол қилган?!
Чилонзор ИИБ ЖҚБ ходими гапига ишониб, Гулистон шаҳрига борганимда Охун Салимов автомашинани шаҳар ИИБ ҳовлисига қамаб, мени худди жиноятчидек терговчига рўбарў этганида унга бўлган воқеаларни рўй – рост гапириб бердим. Ўша терговчи ЖҚБ бошлиғини чақириб: – Шуҳрат Рефатов аризаси ишнинг ҳақийқий ҳолатига тўғри келмайди, бу йигитни бошлиқ олдига олиб киринг., деди. ЖҚБ бошлиғи ходими Охун билан ўзаро гаплашиб олганидан сўнг, мени шаҳар ИИБ бошлиғи қабулига киритмасдан: – Сиз кетаверинг, машинани олиб қоламиз., дейишди.
Охун Салимовга нега бундай қилаясизлар, мени сўроқ қилган терговчи: – аризада  асос йўқ дедику., десам, у: – шаҳар прокурори машина эгасига қайтарилсин деб топшириқ берди, энди пулингни қайтариш учун ўша маҳалла участка нозирига ариза берасан, ўша ундириб беради., деганида унга: – Сиз жиноятга аралашиб қолма, пулингни қайтариб олиб беришга кафилман деганингиз учун келдим энди лафзда туринг., десам у: – ўзим чақираман, бу иш ҳал бўлади, сабр қил., деб жўнатиб юборди.
Ҳар гал борганимда Охун Салимов: – кутиб тур., деб кун бўйи куттириб, кечга яқин: – ўзим хабар қиламан., пулни қайтаришмаса машинани қайтариб оласан., деб ваъда қилиб алдаб юрди. Гулистонга кўп қатнаб сарсон бўлсамда Охун мени қўрқитган ўша жиноят иши нелигини ҳанузгача билмайман., агар у шундай деб Чилонзор туман ИИБ ЖҚБ ходими бўлган ҳамкасбини ишга солмаганида., машинани олиб бормас эдим.
Охирги гаплашганимда Охун Салимов:  – Истаган жойинг, хоҳласанг президентга ёз., мен ўз ишимни қилиб бўлдим., деганидан сўнг ЖҚБ ходими фирибгарлар билан тил бириктириб, ҳам 4000 АҚШ доллари, ҳам машинадан жудо қилгани ҳақида Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат этишга мажбур бўлдим.
Виртуал қабулхонада 52404-s/18 рақам билан рўйхатга олинган мурожаатим бўйича Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ бошлиғи Ф.Ў.Ўктамжоновнинг 2018 йил 21 апрелдаги: – ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими О.Ш Салимовнинг ҳатти – ҳаракатларини “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқишлик тўғрисида қарор қабул қилинди., деган мазмундаги  № 715 – сонли жавобидан сўнг ҳам  ЖҚБ ходимининг айби бузулган ҳуқуқ ва манфаатларим тикланмаганлиги учун унинг бу юзаки жавобидан қуйидаги важларга асосан норозиман:
  1. Машина эгаси ишончномасини расмийлаштирган нотариал идорада ушбу машинага таъқиқ қўйилгани ё жиноятга алоқадорлиги ҳақида маълумот бўлмаган. Машинани ГАИ орқали қайтариб олиш режаси амалга ошмаган ака ука Рефетовлар ўз танишлари бўлган ЖҚБ тезкор ходими Охун Салимов билан келишган ҳолда машина жиноятга алоқадор деган асоосиз гапларни тўқишиб Шуҳрат Рефатов номидан менинг манфаатларимга хилоф мазмунда ариза тайёрлаб рўйхатдан ўтказганлар.;
  2. Менинг автомашина сотиб олишимда ғараз ёки, жиноят таркиби йўқлигига Гулистон шаҳар ИИБ терговчиси: – Шуҳрат Рефетовнинг аризаси ишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф., деб ўз қонуний баҳосини берди ва ушбу аризада қайд этилган ҳолат бўйича ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилгани йўқ. Машинанинг жинояга алоқадорлиги., ҳам ғараз ниятда тўқилган ёлғон бўлиб чиқди.;
  3. Ака – ука Рефетовларнинг пулни қайтармасдан машинани қайтариб олиш  режасини улар билан тил бириктирган ЖҚБ ходими О.Салимов тўлиқ амалга ошириб мени ҳам машинасиз, ҳам пулсиз қолдирди. Агар, О.Салимов моддий манфаатдор бўлмаса, нега мен сотиб олган машинани алдаб олиб қолиб, сўнг фирибгарларга бериб юборди.;
  4. Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи Ф.Ў.Ўктамжоновнинг жавобига кўра,  Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими О.Ш Салимов мансаб ваколатини суистеъмол қилган ҳолда: – айбсизлиги олдиндан унга аён бўлган шахс, яъни мени жиноий таъқиб этиб, алдаб, таъзийқ ўтказиб ҳуқуқларимни чеклаши оқибатида катта миқдорда  мулкий ҳамда маънавий зарар етказганлигигига юридик баҳо берилмасдан, бир гуруҳ фирибгарлар билан тил бириктирган ЖҚБ ходимининг жиной қилмиши ЖПК талаби асосида малакаланмасдан, хаспўшланиб “Интизомий кенгаш”га юборилган. Яъни,  Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ раҳбари ушбу гуруҳ томонидан содир этилиб, тугалланган жиноятни яшириш учун шундай енгил йўлни танлаган…
 
Муҳтарам  Пўлат Раззоқович!
Юқорида қисқа баён этилган ҳолатлар қонунбузарлар жавобгарликга тортилмаса, адолат қарор топмаслигини тасдиқлаб турипти. Шикоятда қайд этилган барча ҳолатларга юридик баҳо берган ҳолда Сиздан мазкур ишни шахсан ўз назоратингизга олишни ҳамда:
  1. Улуғбек Мамаюсупович, Шуҳрат  Рефатов билан тил бириктирган Рефатов Шоҳруҳ нотариал ишончнома бериш орқали ишончимга кириб, мендан 4000 АҚШ доллари олганидан сўнг,  пулни қайтаришга кафилман., деб алдаб, ваколатини суистеъмол қилиб айбсизлигимни билгани ҳолда жиноий таъқиб этиш орқали фирибгарларга машинани қайтариб олиб берган Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими О.Ш.Салимов ва унинг жиноий шерикларига  содир этган қилмишларига яраша қонуний чора кўришни.;
  • Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими О.Ш.Салимов ва унинг жиноий шериклари томонидан бузилган ҳуқуқ ва манфаатларим тикланиб, мендан алдов йўли билан олинган 4000 АҚШ доллари қайтарилишида қонуний ёрдам беришингизни сўрайман!
Сизга энг эъзгу тилаклар ила –
        Эргашев И. Б. 
                    20.09.2018 йил
  + 99893 951 77 77
 
Иловалар: – Рефетов Шоҳруҳ Мавзер ўғли томонидан берилган нотариал ишончнома, суғурта полиси, вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи Ф.Ў. Ўктамжоновнинг 21.04.2018 йилдаги жавобидан нусхалар. Жами: 4-варақда.
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами
108634-s/18
Текшириш коди
8997df253f
"1" Comment
  1. Сайтлар ҳам жуда қизиқ. “Қайдан қулоқ чиқарса, қозончининг қўлида” деганидай, оғзига келганини ёзади.
    Масалан ВВС, Озодлик СНБ ходими Н.Тўрақуловни гох полковник деб, гохида эса подполковник деб ёзади.
    Энди эса генерал-майор П.Бобожоновни, бор барака деб, генерал-полковник деб ёзибди.
    Ҳарбий унвонларни тушинмас экансизлар, ўзингиз тушинадиган тилда: СНБ офицери, Ички ишлар Вазири, деб ёзаверсангиз бўлмайдими?!

Leave a Reply
*