Menu
Categories
Ўзбекистон Президентига Самандар Қўқоновдан Қонун панасидаги қонунбзурлик
09/23/2018 Бош мақола
Самандар ҚЎҚОНОВ:ҚОНУН ПАНАСИДАГИ ҚОНУНБУЗАРЛИК…
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, Бош прокурор О.Б.Муродовлар диққатига.
ИСЛОМ КАРИМОВ ДАВРИДА УМРИНИНГ 24 ЙИЛИНИ ҚАМОҚДА ЎТКАЗГАН СОБИҚ ОЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТИ САМАНДАР ҚЎҚОНОВНИНГ ЖИНОЯТ ИШИ
ЙЎҚ ҚИЛИНГАН.
С.Қўқоновнинг реаблитация ҳақида 02.10. 2017 йилдаги назорат тартибидаги шикоятини Олий суд почта орқали қайтариб юборган.
Кассация шикоятини Олий суд Тошкент вилоят судига юборгач, ЖИБ Тошкент вилоят суди раиси Д.Таджибоев 24.08.2018 йилда жиноят иши 2018 йил 06 апрелда архив ходимлари томонидан йўқ қилинганлигини маълум қилган…
САМАНДАР ҚЎҚОНОВДАН ОЛИЙ СУД РАИСИ К.Ф.КОМИЛОВГА
ОЧИҚ МУРОЖААТ:
1. 02.10. 2017 йилда Олий суд қабулхонасига биринчи марта топширган назорат тартибидаги шикоятимга Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Н.Акбаров 2018 йил 13 январда имзолаган: – Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2017 йил 14 ноябрдаги № 260438-s/17 – сонли мурожаатингиз Олий судда кўриб чиқилди. Мурожаатингизда асоссиз судланганлигингиз ҳақида важлар келтириб, ишни қайтадан адолатли кўриб чиқишни сўрагансиз. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 498, 510-моддаларига мувофиқ, аппеляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва ажрим устидан маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили назорат тартибида шикоят бериши мумкинлиги белгиланган. Шу боис, суд қрорларидан норози бўлсангиз, суд қарорларини илова қилган ҳолда Олий судга назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигингиз тушунтирилади., деган мавҳум жавоб олдим. Мавҳум деганим сабаби, чунки, ушбу шикоятни ўзим имзолаб, 207 варақ иловалар билан Олий суд қабулхонасига шахсан ўзим топширганман.;
2. Олий суднинг Жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Н.Акбаров шикоятимни 15.02.2018 йилдаги биринчи жавоби мазмунидаги устхат билан 202 варақлик иловаларни почта орқали қайтариб юборди.;
3. Бу ишлардан бироз ҳайрон қолсамда, орадан 24 йил ўтганлиги, олдин на аппеляция, на кассация тартибида шикоят берилмаганлиги, қолаверса Н.Акбаровнинг тавсиясини инобатга олган ҳолда Кассация тартибида қайта шикоят топширдим. Орадан бир неча ой ўтсада, хабар бўлмагач, Олий суд қабулхонасига бориб суриштирсам: – шикоятингиз ЖИБ Тошкент вилоят судига юборилди., дейишди. Кўп ўтмай, Олий суднинг
мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи в/б М.Набиевнинг 10.05.2018 йилдаги жиноят иши Тошкент вилоят судига юборилганлиги тўғрисида жавоби келди.;
4. Яна анча фурсат ўтгач, Тошкент вилоят судига чақиришди, мени қабул қилган судья жуда яхши муомилада бўлиб: – ишни ўрганиб чиқдик, ишнинг вилоятга тегишли қисми бўйича жиноят таркиби йўқлиги маълум бўлди. Энди, судлов ҳайъати ўз хулосасини билдиради., деганди. Лекин, орадан тўрт ой ўтгач, вилоят суди раиси: – бу ишни биз кўраолмас эканмиз., Олий судга мурожаат этинг., Олий суд қабулхонаси мулозими эса:  ишингиз Тошкент вилоятига юборилган., деди.
5. Шундан сўнг кўп ўтмай, ЖИБ Тошкент вилоят суди раиси Д.Таджибоев 24.08.2018 йилда имзолаган: – амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида Сизга оид жиноят иши муддати ўтганлигива жиноят иши вилоят архиви ходимлари томонидан 2018 йил 06 апрель куни йўқ қилинганлиги ҳамда бу ишни қайта тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли шикоятингизни кассация тартибида расмийлаштириш ва кассация тартибида кўриш имконияти йўқлиги маълум қилинади., дейилган жавобни ўқиб яна
ҳайрон бўлдим. Чунки, айнан шу судья: – ишни ўрганиб чиқдик, ишнинг вилоятга тегишли қисми бўйича жиноят таркиби йўқлиги маълум бўлди.. деганида мавжуд бўлган жиноят иши ундан олдин 06 апрелда қандай йўқ қилиниши мумкин?! Шу соҳада ишлаган кекса судьялардан сўрасам, бекор гап жиноят иши камида 75 йил сақланади., дейишди.;
6. Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари В.Назаров 2018 йил 16 авгутда имзолаган жавоб хатида эса: – ЖПКнинг 501 – моддаси асосида суд қарорларини илова этилган ҳолда Олий судга назорат тартибида шикоят қилиш., тавсия этилган. Ҳолбуки, айни шу Олий суднинг судьяси Н.Акбаров 2017 йил 02 октябрда топширган назорат тартибидаги шикоятимни почта орқали қайтариб юборганига ҳам бир йил бўлмоқда…
Муҳтарам Козимжон Фозилович!
Ушбу ёлғон аралаш сансалорликлар ҳали Олий суд нафақат эскича услубда, менга 25 йил олдин ҳукм ўқиган қўғирчоқ судьялардан ҳам баттар жаҳолатга ботганлигини тасдиқлаб турипти.
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев суд тизимини жаҳон стандартлари даражасида ислоҳ этишни ўз давлат дастурига киритиб турган бир пайтда нега бундай жиноий сансалорликлар ҳануз давом этмоқда?!
Таниқли инглиз файласуфи Адам Смит ўз даврида: – Одамлар адолатни севишлари учун уларга адолатсизлик оқибатларини кўрсатиб турмоқ зарур., деб ёзганлар. Юқоридаги тафсилотларни бироз ноанъанавий баён этганимиз сабаби, биз кўрган қора кунларни келажак авлодлар кўрмасин!
Олий суд раиси сифатида Сиз юқорида номлари қайд этилган ушбу процессуал бузғунчиликларни содир этган қонун панасидаги қонунбузар судьялар, менга тегишли жиноят ишини асоссиз тарзда йўқ қилган архив ходдимларига нисбатан қонуний чора кўриб, ўз судьялик қасамингиз ва шаънингизни шубҳадан халос этасиз деган умиддамиз!
Яратган Эгамиздан Сизга соғу – омонлик тилаб
камоли эҳтиром ила –
С.У.Қўқонов
10.09.2018 йил.
мобил тел: 99 870 77 75
Ишончли вакил: Х.Р.Асқаров
Мобил тел: 99 843 1758
Иловалар:
1. ЖИБ Тошкент вилоят суди раиси Д.Таджибоев 24.08.2018 йилда жиноят иши 2018 йил 06 апрелдаги жавоби;
2. Мшончли вакил Ҳ.Р.Асқаровга берилган нотариал тасдиқланган ишончномадан нусхалар. Жами: 2 варақда.
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал
Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Мурожаат рақами 105743-s/18
Текшириш коди 6afaa438c4
  • “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*