Menu
Categories
Олий Суди раиси Козимжон Комиловга Ихтиёр Ризаевдан шикоят аризаси
09/28/2018 Бош мақола
    
  Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
                                      раиси К.Ф.Комиловга
                   Нусхаси:   Ўзбекистон Республикаси Президенти
                                      Ш.М.Мирзиёевга
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
И.Хушевга
                                   О Ч И Қ   Х А Т
                               (Шикоят тартибида)
Муҳтарам зот-М.Астанов, Сиз менга нисбатан ЖИБ Мирзаобод туман Суди томонидан МХХ.нинг топшириғи бўйича Ўзб. Респ. Қонунларига зид равишда 2014-йил 28-май куни чиқарилган Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзб. Респ. Олий Судига назорат тартибида 2018-йил 26-январь куни Гулистон шаҳар почта алоқа бўлими орқали (Нусхаси Ўзб. Респ. Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг расмий веб-сайтига йщлланган. Хозирда Олий Суд томонидан щрганилмоқда) йўлланган шикоятимга 2018-йил 12-февраль куни Сиз томонингиздан МИБ-104-18-сонли шикоятимни рад этилганлиги ҳақидаги жавоб хатингизга,
                                         Ш А Р Ҳ:
  1. Сизнинг ушбу саводсизларча йўллаган юзаки, боз устига расмиятчиликдан иборат буюртма жавоб хатингиз устидан тегишли тартибда Ўзб. Респ. Олий Суди раисига, Судлов Ҳайъатига, Ўзб. Респ. Конститутцион Судига, Ўзб. Респ. Президентига, Ўзб. Респ. Судьялар Олий Кенгаши раисига шикоят киритилади ҳамда натижаси ўлароқ ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка ошкор қилинади.
  2. Хатингизда шикоятим Олий Судда кўриб чиқилганлигини баён этибсиз. Марҳамат қилиб айтингчи, у ҳолда Олий Суднинг қайси таркиби томонидан кимларнинг иштирокида ва қайси санада кўриб чиқилди ҳамда ким ёки кимлар имзолаган?
  3. Муҳтарам зот-М.Астанов, нима учун шикоятим жилдидан фақат асослантирилган вароқлар олиб қолиниб, қолган менинг манфаатимдаги хужжатлар қайтариб юборилган?
  4. Жавоб хатингиз давомида “Мен ва бошқалар (?) нинг содир этган ҳуқуқбузарликлари ИИБ номига ёзилган билдирги (ким томонидан?) тушунтириш хатлари, (кимларники, ваҳоланки дастлабки Судга тақдим этилган Э.Бозоров устидан тушган аризалар ва тушунтириш хатлари сони 15 тадан ортиқ) маъмурий баённома, (ким расмийлаштирган, кимлар имзолаган?) гувоҳларнинг кўрсатмалари (барча гувоҳлар Э.Бозоровга қарши кўрсатма беришган-ку?) билан гўёки ўз тасдиғини топган эмиш!”
  5. Сиз дастлабки Суд чиқарган ноқонуний Ҳал қилув қарорини ўзингизча маъқбул эпизодини яна кимларнингдир топшириғи билан айнан кўчириб қўя қолибсиз!
  6. Сиз яна билиб-билмай (аслида атайлаб) ўз юзаки хатингизда Э.Бозоровга нисбатан била туриб (?) (устидан 15 дан ортиқ жабрланган фуқаролардан шикоят тушган) ёлғон, (!) шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлигимга шаъма қилибсиз!?
  7. Сизнинг маълумотингиз қанақа ўзи, менга ҳозирча номаълумку, лекин демакки Ўзб. Респ. Олий Судининг Маъмурий ишлар бўйича Судлов Ҳайъати раиси ўринбосаридек юқори лавозимда ўлтирар экансиз, (бу лавозимга қай усулда эришганингиз бу ҳам менга ҳозирча қоронғу) оддий фуқаролар билан Адлия Вазирлигидан қонуний рўйхатдан ўтган юридик мақомга эга ташкилот фаолининг (МБ аъзоси, Тафтиш комиссия раиси) фарқини билишингиз керак эди!
  8. Ҳолат (мотив) оддий: Бир гуруҳ фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаётган шахс (Э.Бозоров) устидан гуруҳ шаклида ёзма равишда такроран Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига мурожаат этишди. Мурожаатни ўрганиш (мониторинг) жараёнида фуқаро-Э.Бозоров ўз қилмишини тан олиб, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини, ҳақиқатдан ҳам уни тартибга чақирган фуқароларга “Вилоят ИИБ, Прокуратура, МХХ ларда зўр оғайнилари борлигини” рўкач қилганлигини, қўли ва ўз сўзи билан тушунтириш хати ёзиб берган эди.. (асл нусхаси ўзимда сақланмоқда) Бироқ, Э.Бозоров орадан кўп ўтмай ноўрин ҳатти-харакатларини яна давом эттиргач, уни тартибга чақириш мақсадида Мирзаобод туман ИИБ бошлиғи номига хат киритилган эди. Бор гап шу…
  9. Бироқ, 2014-йил 28-май кунги ЖИБ Мирзаобод туман Судида (судья-С.Расулов) Э.Бозоровга чора кўришлик ўрнига 15 га яқин жабрланганлар, гувоҳларни чақирмай, аксинча ташкилотимизга ёзма мурожаат этишган асосий фуқаролар: М.Мўйиддинова, Г.Султонова, Н.Қултоева, шу жумладан менга нисбатан ҳам ноқонуний энг кам иш ҳақининг 20 баробар жаримага тортиш тўғрисида Қонунга зид равишда Ҳал қилув қарори чиқарди… (Кейинроқ ушбу масҳарабозликдан иборат Суд жараёни вилоят МХХБ.нинг буюртмаси эканлиги маълум бўлди)
  10.   Агар Сиз “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзб. Респ. Қонуни ҳамда мазкур қонунни бузганлик учун Ўзб. Респ. ЖК.нинг 144-моддаси борлигидан қисман хабардор бўлганингизда эди, бу каби ўзингизнинг харфхўрликдан иборат, боз устига саводсизларча юзаки, ноҳолис жавоб хатингизни йўлламаган бўлур эдингиз. (гарчи Сизга боғлиқ бўлмаса ҳам)
  11. Сиз ушбу юзаки хатингиз билан менга нисбатан туҳмат қилибсиз, гўёки мен “мусичан беозор”, аслида ИИБ ва МХХ га хизмат қилувчи шахс-Э.Бозоровни шарманда қилувчи материаллар тарқатган эмишман!!! Қайси нашрга, қайси ОАВ ларга?!!
  12. Сиз бу расмиятчилик учунгина масъулиятсизликдан иборат юзаки хатингиз билан Ўзб. Респ. Президентининг Суд-Ҳуқуқ тизимида олиб бораётган инқилобий ислоҳотларини саботаж қилибсиз!
– Биз бу ҳақда албатта юртбошимизга ижтимоий тармоқлар, ОАВ орқали етказамиз. Сиз бу хатингиз билан Суд ҳокимиятини “Адолат қўрғони”га эмас, разолат қўрғонига айлантирибсиз.
– Сиз бу юзаки жавобингиз билан Инсонларни Суд идорасидан дўст бўлиб эмас, душман бўлиб чиқиб кетишига эришибсиз жаноб-М.Астанов!
Сизлардан, ушбу навбатдаги такрорий шикоят тартибидаги (Очиқ хат ўрнида ҳам) мурожаатимни, 26.01.2018-йилдаги Назорат тартибидаги шикоятимни (1-илова) ҳамда 09.06.2014-йилдаги №Э/36-сонли асослантирилган Кассация шикоятимни (2-илова) батафсил ўрганиб чиқиб, унда келтирилган қонунбузилиш ҳолатлар юзасидан Адолатли тўҳтамга келишингизни сўрайман.
Қуйида 09.06.2014-йилдаги №Э/36-сонли Кассация шикоятим билан қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

ЖИБ Сирдарё вилояти Судининг

                                                       Кассация Судлов Ҳайъатига
                           КАССАЦИЯ  ШИКОЯТИ
(Одил Судловга қарши ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги Ўзб. Респ.нинг амалдаги Қонунларига хилоф тарзда мансаб ваколатларини суиистеъмол этишган ҳолда Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи ва бошқаларнинг ғараз ниятларда тухматлардан иборат тўплашган бир ёқлама материаллари асосида 2014-йил 28-май кунги ЖИБ Мирзаобод туман Суди (С.Расулов) нинг ўта қўпол ва адолатсиз тарздаги бир ёқлама чиқарган Ажримини бекор қилиб, айбдорларга нисбатан, қонуний чоралар кўришлик ҳақида)
 
Мазкур Суд Ажримини (бўлиб ўтган ноқонуний суруштирув ва Суд жараёнларини ҳам) кескин РАД ЭТАМАН ҳамда Одил Судловга қарши жиноят этишда ўзаро тил бириктиришганликлари гумонланаётган (ўзим томонимдан И.Р.) Мирзаобод туман Қонунийлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза этувчи Давлат органлари мутасаддилари қилмишларига қуйдаги асос ва далилларимга биноан
                        НОРОЗИЛИК   БИЛДИРАМАН:
 
1. ЖИБ Мирзаобод туман Судида 2014-йил 28-май куни бўлиб ўтган, Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бўлими бошлиғи ҳамда худудий Профилактика нозирлари томонидан ғараз ва паст ниятларда, бир томонлама, устидан 2 йилдан буён фуқаролардан, маҳалладошларидан узлуксиз шикоятлар тушаётган шахс-Э.Бозоровни (МХХ ва ИИБ.га ҳизмат қилувчи, қўшнилари эътирофи) қўллаб-қувватлаш мақсадида тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги сохта материаллари асосида амалдаги Қонунлар, жумладан Ўзб. Респ. МЖтК.нинг бир-неча моддалари талабларини қўпол тарзда бузган ҳолатда тартиббузар-Э.Бозоров устидан ташкилотимизга мурожаат этишган фуқаролар: М.М.Мўйиддинова, Х.Н.Қултоева ва Г.И.Султонова ҳамда уларнинг мурожаатларини тегишли тартибда кўриб чиқишлик мақсадида таалуқли Ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ваколатимиз доирасида мурожаат йўллаганлигим учун ҳатто менга ҳам (Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли-И.М.Ризаев) Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 40-моддаси (?) 1-қисми қўлланиб, энг кам иш ҳақининг 20 баробари 1.922.100 (бир миллион тўққиз юз йигирма икки минг бир юз) сўм миқдоридаги ноқонуний жарима жазоси тайинланди.
2. АСЛИДА:    2013-йил июль ойларида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамиятига Мирзаобод тумани «Бирлашган» ҚФЙ, Роҳат қўрғонида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар; жумладан Н.Бадиев мурожаат этиб, маҳаллаларига янги кўчиб келган Э.Бозоровнинг маҳалладошларини узлуксиз кун-ора безовта қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларни менсимаётганликлари тўғрисидаги (Н.Бадиевни «ит тожик» деб, ўзининг юқорида қайд этиб ўтилган Ҳуқуқ-тартибот органларидаги танишлари, қариндошларини рўкач қилиб, яшаб турган маҳалласидан кўчириб юборишлиги (?) ҳақида таҳдидлар қилган ва ҳоказо. Н.Бадиев ва бошқалар тилхатлари ташкилотимизда шу кунга қадар мавжуд) шикоят тушгач, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоллари А.Берданов бошчилигида мазкур мурожаат муаллифлари ҳамда шахсан-Э.Бозоров билан учрашиб тушунтириш ишлари олиб боришлари натижасида Э.Бозоров ўз хатоларини тан олиб, бу каби ҳуқуқбузарликлар (Давлат органларини рўкач қилмаслик, фуқароларга нисбатан миллатчилик қилмаслик тўғрисида) бошқа такрорланмаслиги тўғрисида ўз сўзи ва ўз қўли билан тилхат ёзиб бергач, биз Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамияти фаоллари у ҳақида тегишли идораларга чора кўришликни сўраган мурожаат киритишни лозим топмаган эдик. (Унинг бу ҳақдаги тилхати асл нусхаси ташкилотимизда сақланмоқда ва сўралган жойга тақдим этамиз)
 
3. БИРОҚ:  2014-йил 31-март куни мазкур манзилда истиқомат қилувчи бир гуруҳ (13 та фуқаро) инсонлар Э.Бозоровнинг хулқи ўзгармаганлиги, қўшниларини узлуксиз безовта қилаётганлиги, унинг оиласи маҳаллага кўчиб келганидан бери ҳаловатлари (тинчлик) йўқлиги, хатто 2014-йил 23-февраль куни (шикоят этувчи фуқароларнинг эътирофича маст ҳолатда) у ўзига тегишли ВАЗ 2103 русумли, давлат рақами 23 С 649 ВА бўлган автомашинасини катта  тезликда маҳалла кўчасида бошқариб, йўл четида турган фуқаро-И.Жўраевни туртиб юбориб, тўхтамай қочиб кетганлиги (Кейинчалик маълум бўлишича бу воқеага гувох бўлган ҳамда унинг ўзини ҳам туртиб юборишига сал қолган фуқаро-Р.Жўлдибоева ташкилотимизга бу ҳақда тушунтириш хати берган) ва бошқалар тўғрисида Шикоят-ариза тушгач, биз яъни-Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамияти ниҳоят Э.Бозоровни тартибга чақириш ҳамда тегишли чоралар кўришликни сўраб, 2014-йил 31-март куни № Э/13-сонли мурожаатномамизни Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи номига киритган эдик. (Мурожаат нусхасини сўралган жойга тақдим этамиз)
 
4. БИРОҚ Яна ташкилотимизга шикоят қилган фуқароларни ҳотиржам қилиб, (мурожаатимиз нусхаси билан таништириб) Э.Бозоровга кўрилган ёки кўрилаётган чораларни кутаётган вақтимизда, кутилмаганда орадан 3 кун ўтиб (мурожаатимиз туман ИИБ.да қайд этилгач) Э.Бозоров устидан шикоят йўллашган фуқаролар гуруҳида бўлган; М.М.Мўйиддинова, Х.Н.Қултоева ва Г.И.Султонова ташкилотимизга шошилинч тарзда такроран мурожаат этиб, ҳақиқий жабрланувчи-И.Жўраевни Мирзаобод тумани ИИБ ТБ терговчиси-Т.Алтмишев ўз қўл телефонии орқали ўз хизматхонасига «Э.Бозоров билан яраштиришларини» айтиб чиқиргач, жабрланувчи-И.Жўраев Мирзаобод туман ИИБ ТБ.га етиб борса, уни дарҳол ҳибс этишиб, қўлига кишан солишиб, ҳеч қандай Суднинг санкциясини кўрсатишмаётмаганлиги, номаълум сабабга кўра ҳибс этилган И.Жўраевни уст бошлари, хаттоки егуликларини ИИБ ходимлари ичкарига кргизмаётганликлари (?), боз устига адвокат-Н.Гадаева 300.000 (уч юз минг) сўм пул талаб қилганлиги, у айтган пулни беришса ҳам И.Жўраев билан учраштирмаганлиги (?), кейинчалик Гулистон шаҳар ИИБ.га жўнатишганлиги, маълум бўлишича, ҳуқуқбузар-Э.Бозоров турмуш ўртоғи билан Мирзаобод туман ИИБ.даги яқинларини орқа қилиб, (балки уларнинг маслаҳати билан шикоятчилар эътирофи, тушинтириш хатлари хозирда ҳам мавжудлиги ва сўралган жойга тақдим этилади) ўзининг қилмишларини олдини олиб, хаспўшлаш мақсадида тухматдан иборат Мирзаобод туман ИИБ.га ариза ёзганлиги (аниқроғи чақириб ёздириб олишганлиги) ва қандайдир Судга оид мед экспертизадан ҳам ўтишга (?) улгурганлиги тўғрисида маълум этишгач, ташкилотимиз Мирзаобод туман прокуратурасига ва бир вақтнинг ўзида юқори турувчи Қонунийлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза этувчи идора расмийларига 2014-йил 5-апрель куни навбатдаги И.Жўраев ва бир гуруҳ фуқаролар мурожаатлари асосида иловалари билан Адолатни тиклаш мақсадида расмий мурожаат киритган эдик. (Нусхаси сўралган жойга тақдим этилади)      
5. НАТИЖАДА… 
   2014-йил 18-апрель куни Мирзаобод туман ИИБ бошлиғи бироз «ғалатироқ» № 1417-сонли хатини олиб, ҳайратландик. Бизнинг мурожаатимиз ИИБ.да №П11-сонли рақам билан 2014-йил 3-апрель куни рўйхатга олинибди (31.03.2014-йилдаги мурожаатимиз) ҳамда расмий хат матнига кўра шу куннинг ўзида (03.04.2014-йил) Мирзаобод туман ИИБ ТБ терговчиси-Т.Алтмишев томонидан И.Жўраевга (аслида жабрланувчи) нисбатан қўзғатилган Ўзб. Респ. ЖК.нинг 277-моддаси 1-қисми, шу куннинг ўзидаёқ (03.04.2014-йил) ЖИБ Мирзаобод туман Суди (С.Расулов) томонидан ўзгартирилиб, Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 40 ва 183-моддаларига малакаланган эмиш ва ҳуқуқбузар-Э.Бозоровга нисбатан эса, Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 223-моддасига асосан маъмурий баённома тузилган экан. (Нусхаси мавжуд, сўралган жойга тақдим этилади)
 
6. АММО:  Бизда мавжуд ЖИБ Мирзаобод туман Судининг 2014-йил 8-май кунги Ажримида эса, туман ИИБ бошлиғи кўрсатганидек, И.Жўраевга нисбатан Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 4 ва 183-моддалари эмас, 277-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши Ўзб. Респ. ЖК.нинг 66 –моддаси асосида И.Жўраев «Жиноий жавобгарликдан» озод этилиб (?) жиноят иши тугатилган. (Ажрим нусхаси мавжуд ва сўралган жойга тақдим этилишини маълум қиламиз)
 
7. ЯНА МУАММО:   Бироқ, бизнинг ташкилотимизда мавжуд И.Жўраевга нисбатан Мирзаобод туман ИИБ ТБ терговчиси-Т.Алтмишев, (унинг аввалги ва ҳозирги иш жойидаги фаолияти устидан норози фуқаролар шикоятлари мавжуд, ҳозирда мониторинг ишлари олиб борилмоқда). ТБ бошлиғи-С.Мирзабоевлар томонидан сохта «тайёрланган» ва уни тасдиқлаб юборган Мирзаобод туман Прокурори-М.Х.Бекмурзаевлар имзолаган мазкур сохта «Айблов хулосаси» даги сана-2014-йил 4-апрел деб кўрсатилган?!… (нусхаси илова этилмоқда) 
 
Нима бу? Мирзаобод туман Қонунийлик ва Ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар мутасаддиларининг ўз хизматларини суиистеъмол этишиб, мансаб сохтакорлигига йўл қўйишларими? Инсон шаъни, қадр-қиммати устидан кулишми? Инсон ҳуқуқларини топтпшми-бу? Ёки Ўзб. Респ. Конституцияси ва унда белгилаб қўйилган айбсизлик презиумциясини, ҳалқаро Пакт ва Конвенцияларда қайд этилган (Ўзб. Респ. ЖК.да ҳам) инсонни хеч бир асоссиз ҳибс этиш, қамоққа олиш, ушлаб туриш, қатъиан таъқиқланишига қарамай, ушбу қилмиш (жиноят)ни содир этишиб,сўнгра айбларини хаспўшлаш мақсадидаги хужжатларни сохталаштиришиб, жавобгарликлардан қочиш мақсадидаги беҳуда уринишларими-бу?
 
АСОСАН: Шахсан менга нисбатан ҳам Мирзаобод туман прокуратураси ва ИИБ мутасаддиларининг тўплашган сохта компраматлари асосида аввалдан тайёрланган (гўёки бир гуруҳ бўлиб, Э.Бозоровга нисбатан уни шарманда қилувчи материаллар тарқатиш ва туҳмат қилиш…) баённомага асосан ЖИБ Мирзаобод туман Судининг (судъяси-С.Расулов) 2014-йил 28-май кунги Ўзб. Респ. нинг тегишли Қонун талабларига зид эканлигини била туриб, хилоф ва ҳурматсизлик тарзида ўтирган жойида, маслаҳатхонага ҳам чиқмай (?), ўқиб эшиттирилган Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 40-моддаси 1-қисмининг ноқонуний тарзда тадбиқ этилиши хусусида:
 
8. ҚОНУН БУЗИЛИШ:
 
1.1. Гарчи Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамиятига жабрланувчи-И.Жўраев ҳамда унинг яқинлари мурожаати мазмуни бўйича иш ЖИБ Мирзаобод туман Судининг 2014-йил 8-май кунги Ажримига асосан тугатилган бўлса-да, бироқ мансаб ваколатларини суиистеъмол этган ҳолда хизмат сохтакорлигига йўл қўйишиб, оқибатда Одил судловларга қарши жиноий харакатлар содир этганлик қилмиши оқибатидан қочишлик мақсадида (Ўзб. Респ. ЖК.нинг 230-модда ва бошқалар) Мирзаобод туман Прокуратураси, туман ИИБ ТБ, ИИБ ХООБ мутасаддилари «Фуқароларнинг  мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзб. Респ. Қонунига хилоф тарзда менинг устимдан ҳамда жамоат бирлашмасига мурожаат этишган: М.М.Мўйиддинова, Х.Н.Қултоева ва Г.И.Султоновалар (асосан-И.Жўраевнинг яқин қариндошлари ва қўшниси, фаол фуқаролар) устидан сохта компраматлар тўплашган. Фуқароларга ИИБ ХООБ бошлиғи-А.Эшонқулов, участка нозири-С.Алланазаровлар томонидан турли руҳий босимлар кўрсатилган. (фуқароларнинг ариза ва тушунтириш хатлари мавжуд)
1.2. Жабрланувчи-И.Жўраевнинг опаси-М.М.мўйиддинованинг Янгиер шаҳридаги турар-жойига ХООБ бошлиғи-А.Эшонқулов бир-неча маротаба бориб «И.Ризаев сизга ким бўлади?, Қандай танишингиз?, Уларнинг идораси йўқ-ку?!» ва шу каби провакацион саволлар билан безовта қилган… И.Жўраевнинг турмуш ўртоғи-Х.Қултоева 2014-йил май ойида Жиззах вилояти Фориш тумани Қораобдол қишлоғидаги ўз ота-онаси ҳолидан хабар олгани борганида, бундан ҳабар топган Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи-А.Эшонқулов ва яна 3 та ИИБ ходими унинг ортидан етиб бориб, унинг ўзини ва қари ота-оналарини ҳавотирга солишиб, ўша жойда сўроқни давом эттирган..
1.3. Шахсан мени (И.Ризаев) 2014-йил 20-май куни Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи-А.Эшонқуловнинг чақирув қоғози асосида ўз хизмат хонасига (ким сифатида эканлиги кўрсатилмаган)чақиргач, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамияти фаоли Х.Алибоев билан борганимизда (Э.Бозоров иши билан шуғилланган) турли провакацион саволлар бера бошлади ҳамда қаршилигимизга қарамай, мажбурий тарзда тушунтириш хати ёздириб олди. Энг қизиғи, шу вақтда кимдир унинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, қисқа суҳбатдан сўнг, нотаниш овоз: «И.Ризаев иши нима бўляпти, тезлатинглар» деганини биз аниқ эшитиб қолгач, А.Эшонқулов бизнинг олдимизда бироз хаяжонланиб (Тел. Рақами +99895 510-61-19) шу фактнинг ўзи давлатнинг номаълум органлари томонидан шахсан менга нисбатан олиб бораётган таъқибларига биргина мисол бўла олади. (Ҳолат гувоҳи-Ҳ.Алибоев тилхати нусхаси илова этилмоқда)
Ҳозирда тегишли идораларга бу овоз эгаси ким эканлигини аниқлаш мақсадида хатлар киритилган жавоби кутилмоқда.
9. ҚОНУНГА РИОЯ ЭТМАСЛИК: 
 
1.1. Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 298-модда: ЖИБ Мирзаобод туман Судига (28.05.2014-й.) мазкур ишга бевосита алоқадор И.Жўраев ва гувоҳлар: Х.Абдуллаев, Д.Маманазарова, Н.Абдуллаева, М.Шерқўзиева, Н.Бадиев, Ш.Назаров, Р.Жўлдибоева ва Т.Холмуродов

1.2.
 Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 281-модда: Менга нисбатан Мирзаобод туман ИИБ бошлиғи-Р.А.Охунов тасдиқлаган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ИИБ ХООБ бошлиғи-А.Эшонқулов 2014-йил 28-май куни Суд муҳокамаси бошланаётган вақтда шошилинч имзолатиб олиб, менинг маъмурий иш материаллари билан танишиш, изоҳ, тушунча бериш ва мулоҳаза юритиш ҳуқуқларимдан маҳрум қилди.

1.3.

 Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 303-модда: Судъя-С.Расулов баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги, (суруштирув даврида ҳам) бу иш бўйича мониторингни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамияти фаоллари А.Берданов бошчилигида олиб борганликлари И.Ризаев томонидан таъкидланса-да, бироқ судъя-С.Расулов томонидан умуман эътиборга олинмади ҳамда асосий айбдор-Э.Бозоровнинг ўз хатоларини тан олганлиги тўғрисидаги тилхати борлиги ҳам Судъяни негадир сергаклантирмади, хаттоки сўраб ҳам олмади. (Э.Бозоровнинг тилхати нусхаси илова этилмоқда)

1.4. Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 306-модда

: Ушбу сохта маъмурий ишни кўриб чиқиш давомида ишга бевосита даҳлдор, холис гувохлар таклиф этилмай ёки Суд залида ўтирган ҳақиқатни ойдинлаштирувчи гувоҳлар эшитилмай, аксинча, ИИБ мутасаддилари томонидан «тайёрланган» (Э.Бозоров устидан шикоят этган 13 та фуқаро ичидан «саралаб олинган»…) 2 та гувоҳлар: Г.Ходжақулов ва Р.Бердиевлар кўрсатмасигина тингланди… (улар ўрнатилгандай, бироқ 1-гувоҳ чалкашиб кетиб, «воқеадан хабарим бор эди, лекин ўқимай қўл қўйиб юборибман» деса, 2-гувоҳ эса, «оқ қоғозга қўл қўйиб бердим» деб, яъни 2 хил кўрсатма беришиб, ўзларини ёлғон гувоҳлик беришаётишанликларини фош этиб қўйишди) 

Менинг Суд залида ҳозир бўлган Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи-А.Эшонқулов томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзб. Респ. Қонуни талабларини бузганлиги аниқ факти юзасидан сўроқ қилиш ёки гувоҳ сифатида тинглаш, бу ишни шахсан мониторинг қилишган ташкилот фаоллари А.Берданов ва Х.Алибоевларни гувоҳ сифатида эшитиб кўришликни сўраган илтимосларим судъя-С.Расулов томонидан эътиборга олинмади (?).

1.5.  Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 307-модда:

 Судъя-С.Расулов маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида МЖтК талабларига хилоф тарзда фақат бир томонлама (гарчи ИИБ мутасаддилари ноқонуний тўплашган мазкур сохта матералларини қўллаб-қувватлаш мақсадида) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳақиқий айбдорларни аниқлашда мулкий зарар етказилган ёки йўқлиги, жавобгарликни белгилаётганда уларнинг шахсини (Адолатсизлик қурбони бўлиб, 6 сутка қамалиб чиққан-И.Жўраевнинг опаси, турмуш ўртоғи, ҳолис қўшниси, «Эзгулик» Жамияти Тафтиш комиссия раиси шахсиятига эътибор қаратишлик каби аҳамятга молик ҳолатларни аниқламай), ҳисобга олмай, аввалдан ғараз ва паст ниятларда тайёрлаб қўйилган жавобгарлик жазоси белгиланган Ажримни ўтирган жойида ўқиб эшиттирди…

1.6.  
Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 308-модда: Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда, Суд баённомасида ҳамда у асосида тайёрланган Ажримда ҳам И.Ризаев томонидан Суд мажлисида иштирок этган ушбу маъмурий иш материалларини Қонунга ҳилоф тарзда тайёрлаган Мирзаобод туман ИИБ.нинг айрим мутасаддилари ҳамда мазкур ишга алоқадор (аслида айбдор) Э.Бозоров устидан фуқаролардан тушган шикоятлар билан шуғилланган ҳуқуқ ҳимоячилари А.Берданов ва Х.Алибоевларни гувоҳ сифатида эшитиш ҳақидаги илтимоларим (?) Суд баённомасида, демакки, Суд Ажримида атайлабдан, ғараз ниятларда акс эттирилмаган ва ҳоказо.

1.7

 Мен томонимдан судъяга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамияти раисаси-В.А.Иноятова томонидан Ўзб. Респ. Олий Судига, шунингдек, вилоят Қонунийлий ва Ҳуқуқни муҳофаза этувчи (Прокуратура) органига берилган «бизнинг қонуний ваколатларимиз батафсил кўрсатилганлиги» ҳақидаги расмий хати борлиги ҳам судъяни сергаклантирмади. Иш жилдида мавжуд.
10. ХУЛОСА: Юқоридаги аниқ  далил ва фактларга асосан шундай хулосага келиш мумкинки, Республикамизда очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлат қуришдек бош мақсадлар сари жадал олиб борилаётган самарали ислоҳотлар айрим минтақаларда, жумладан Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туман Суд-ҳуқуқ тизими соҳасида етарли даражада олиб борилмаётгани кўрилмоқда.

Қайд этилган ҳамда Кассация шикоятимга илова этилаётган ҳужжатларни етарлича таҳлил этиб, қонунларимизнинг барча учун кенглик, адолатлилик ва инсонпарварлик тамойилларига асосан Сирдарё вилояти Судининг Кассация Судлов Ҳайъатидан

                                             С Ў Р А Й М А Н:
 
1. Кассация шикоятимда баён этилган фикрлар, келтирилган далиллар ва қўшимча илова этилаётган хужжатларга ҳамда Ўзб. Респ. МЖтК.нинг тегишли моддасига асосан ЖИБ Мирзаобод туман Судининг 2014-йил 28-май кунги ноқонуний Ажримини бекор қилиб, ҳақиқий айбдорларга нисбатан жавобгарлик белгилаб, жабирланувчи фуқаролар: И.Ризаев, М.Мўйиддинова, Н.Қултоева ва Г.Султоновларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаш мақсадида ФИБ Суд тартибида ундиришликни белгилаш тўғрисидаи Ҳал қилув қарори чиқаришлигингизни;
 
2. Белгиланадиган Кассация Судлов ҳайъати муҳокамаси кунинг шахсан мени ҳамда мен билан бирга Қонунга ҳилоф тарзда жазо қўлланган-жабрланувчилар: М.Мўйиддинова, Н.Қултоева ва Г.Султоновларни ва 1-босқич Суд жараёнига ғараз ниятларда атайин чақирилмаган ҳолис гувоҳлар: Х.Абдуллаев, Д.Маманазарова, Н.Абдуллаева, М.Шерқўзиева, Н.Бадиев, Ш.Назаров, Р.Жўлдибоева, Т.Холмуродов, И.Жўраевларни ҳам расман чақиришингизни талаб қиламан;

3. Асосий жабрланувчи И.Жўраевни ҳам (Суд Ажрими бўйича оқланган) қўшимча гувоҳ сифатида чақиришликни, чунки Э.Бозоровни 2014-йил 28-май Суд муҳокамасида «Мен И.Жўраевни олдимга ялиниб келиб, эртага 9-май Хотира куни, отамнинг қабр бошига боришим керак, деб кечиримлар сўраганлиги учун кечирган эдим» деб ёлғон кўргазма берган экан. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» Жамиятига такроран мурожаат этган И.Жўраев бу тухматларни бўхтон деб, Судга ёлғон кўрсатма бериб, чалғитиш сифатида баҳолаб, ҳуқуқий ёрдам сўради. Э.Бозоров шахси ҳақида етарли хулоса чиқариш мақсадида бу ҳолатга Кассация Суди муносабат билдириши лозим.

Ҳурмат билан:                И.М.Ризаев
                                                               Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик”
                                                               Жамияти МБ аъзоси, Тафтиш комиссия
                                                                раиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ
                                                                таълими аълочиси

— 
Исроил Ризаев
Leave a Reply
*