Menu
Categories
Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом 80 ёшда…
10/04/2018 Адабиёт
 
 Андижонлик 80 ёшли отахон
БЎЗ шахарчасининг «ЎЗБЕГИМ» тантаналар саройида Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низомнинг 80 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Унга Республикамизнинг кўплаб вилоят туманларидан жумладан Ташкентдан келган мехмонлар билан гавжум булди.
 Жумладан академик Наим Каримов бошчилигида бир гурух мехмонлар  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Назиржон Саидов, профессор, меҳнат фахрийси, профессор Мухторхон Умархўжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршидабону,  профессор А.Иброхимжон, Каракалпоғистондан Янгибой Қўчқаровлар ташриф буюришди.
Мухлисларга озгина Тулан Низом ким ўзи шу тўғрисида тўхталиб ўтсам
Тўлан Низом (тахаллуси; асл исм-шарифи Низомиддинов Тўланбой) 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманининг Бешгул қишлоғида туғилган.
Ўрта мактабни тугатиб, Андижон Давлат педагогика институтига кирган.
Тўлан Низом институтни 1965 йилда тугатган. Кўп вақт вилоятда ўқитувчилик қилган. Жамоат ишларида қатнашган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимида, Бўздаги Саида Зуннунова номли педагогика билим юртида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида масъул котиб (1983-85), Бўз педагогика билим юртида директор (1985-2001) бўлиб ишлаган.
Унинг илк шеърий тўплами 1970 йилда «Сенинг эртакларинг» номи билан чоп этилган. Мазкур тўпламга кирган шеърларда беғубор туйғулар, покиза орзулар ифодаланган бўлса-да, ҳали уларнинг кўпчилиги бадиий жиҳатдан анча ғўр эди.
Бундай ҳолат ҳатто «Ифтихор» (1982) номли иккинчи тўпламида ҳам кўзга ташланган. Бироқ шоир йиллар ўтган сайин изланишлари самарасини кўра бошлайди.
Энди у чинакам қалб шеърияти, руҳият шеъриятини яратиш сари кўтарила боради. Инсоннинг маънавий оламини, ўй ва хаёллари, орзу ва умидларини тараннум этишга интилади.
Шоир қалбидан қалқиб чиқаётган мисраларда эл-юрт қайғуси, она Ватан муҳаббати, халқига бўлган меҳр туйғуси мустаҳкам ўрин ола бошлайди.
Фаолияти
Шоир яратаётган лирик қаҳрамонлар аввалгидек меҳнат жасорати билангина намоён бўлмай, балки бир тирик инсон, оддий одам, шахс сифатида ички оламини, руҳий кечинмалари ва маънавий гўзаллигини кўз-кўз қила бошлайди.
Худди шу паллада унинг «Муқаддас руҳ» (1992) шеърий тўплами пайдо бўлади. Айниқса, ундаги она мавзусида яратилган шеърлар ўзининг самимийлиги, беғубор ва меҳр-оқибат туйғуларига лиммо-лимлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин эгаллайди.
«Ватан туйғуси» (1993), «Чаман ичра», «Акс-садо», «Интизорлик» (1994), «Даҳр боғи» (1995), «Сайланма» (1998) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган. «Баҳорий майсалар», «Авжи ёз» ва «Заррин япроқлар» номи билан (2007-2010) уч жилдлик асарлари босилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998).
Андижон педагогика институтини тугатган (1965). Биринчи шеърий тўплами — «Сенинг эртакларинг» (1970). «Ифтихор» (1982), «Ой қизлар» (1988), «Муқаддас руҳ» (1993), «Ватан туйғуси» (1993), «Чаман ичра», «Акс-садо», «Интизорлик» (1994), «Даҳр боғи» (1995), «Сайланма» (1998) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган.
Достон ва лирик қиссалар ҳам ёзган («Чўлпон»; «Мажнунтол йиғиси»; «Руҳи равоним», 1993; «Уч сўз», 1995; «Ботмай қолган ой», 1996 ва бошқа). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).
Тўлан Низом моҳир достоннавис ҳамдир. Унинг «Чўлпон», «Мажнунтол йиғиси», «Гиря», «Рухи равоним», «Бобур» каби лиро-эпик асарлари турли давр маҳсули бўлса ҳам, улар маъно ва мазмун жиҳатдан бир умумийликка эга.
Жумладан, «Чўлпон» (1993) достонида у шоир ва давр фожиасини умумлаштирса, Миртемирга бағишланган «Мажнунтол йиғиси», шунингдек, «Бобур» каби достонларида фожеий тақдирлар ҳақида баҳс юритади. «Руҳи равоним»да эса шоир Машраб қисмати фожиасини умумлаштиради.
Умуман, Тўлан Низом гўзал инсоний фазилат ва удумларни ардоқлаш билан бирга ҳаётдаги фожиавий ҳолатларни тасвирлашга ҳам интилади.
Шоирнинг яқинда ёзган асарлари – Усмон Носирга бағишланган «Ботмай қолган ой» достони ва «Чўлпон» драмаси, шунингдек, «Довон», «Руҳлар қасидаси», «Алишер», «Суҳбат», «Аввалу охир» (2002-2003) тўпламлари шоир ижодий камолотига далилдир. «Уч сўз» (1995), «Оқ гул», «Ботмай қолган ой» (1996), «Алишер» (2003) сингари достон ва лирик қиссаларини езди. «Нон ҳиди» (1998), «Суҳбат» ва Қамчиқ довони қурилишига бағишланган «Довон» (2002) достонлари муаллифи.
Абдуқодир Сатторов,
Андижон
тадбирдан фотолавхалар
“Дунё ўзбеклари” учун махсус Андижондан юборилди
Leave a Reply
*