Menu
Categories
БАА билан ҳамкорликда 1 миллиард долларлик инвестиция фонди ташкил этилди
10/05/2018 Ўзбекистон
 БАА билан ҳамкорликда 1 миллиард долларлик инвестиция фонди ташкил этилди

Бирлашган Араб Амирликлари манзараси.
Бирлашган Араб Амирликлари манзараси.
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари 1 миллиард доллар маблағга эга бўлган тўғридан-тўғри инвестициялар фондини ташкил этиш тўғрисида келишиб олди.
Инвестициялар бўйича қўмитанинг билиришича, бу борадаги шартнома Тошкентда 3 октябрда ўтган бизнес форум доирасида имзоланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар банки ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси Самарқандда савдо маркази ва меҳмонхона қурадиган бўлди. БААнинг Masdar энергетика ширкати Ўзбекистон билан шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш масаласида ҳамкорлик қилади.
Расмий маълумотда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари капитали иштирокида ташкил этилган юзга яқин корхона мавжуд.
ОЗОДЛИК
Leave a Reply
*