Menu
Categories
7 октябрь – Россия ҳукмдори Владимир Владимирович Путин туғилган кун – Видео
10/06/2018 Видео

Туғилган  кунига  бағишлов…

Рус  оғалар   каттасининг  экан  туғилган  куни,
Ҳадя  қилдим  унга  бугун  нафрат  тўла  туйғуни.
Тинч  хаётни  бузаётган  Кремлни  бошқараркан,
Лаьнатлайди  бутун   дунё   ишхонасини   уни.

Ёшликдан   айғоқчиликдан  бошқа   бир   иш  қилмаган,
Сталин   фани,  немис  тили,  бошқа  дарс   ўқимаган.
Қўрқитувга  таянч   қилиб  давлатини   бошқарди,
Ёлғон  билан  ҳалқни  алдаб,   шароф   деб  билди   шуни.

Собиқ   юртбошимиз   ҳам    хурмат  қиларди  уни,
Бирга  душманлар  қидириб,  разведкага  борарди.
Биргаликда  “Ахборот”да,   Киселёв -Соловьёвда
Ҳалқларни  алдашганини   эсладим   ўтган  куни.

Туғилган  кунида  унга  қаттиқ  сўз  айтолмайман,
Чунки  яқинда  уйланган,  бизларга  куёв  дейман.
Айтадиган  гапларимни  йиғиб  қўймоқ   истайман.
Менга  ҳам   навбат  келганда  шарманда  қилай  уни.

Чунки   бир  кунмас  бир  кун  юзага  чиқар  ҳақиқат,
Ҳақиқат   аён   бўлишин   кутмоқдамиз  анча  вақт .
Қрим  юртини  босиб  олган,  Холланд  самолетин  отган.
Охирати  Гаагада   бир-кунмас  бир  кун  уни.

М.Мансур 

7.10.2018-йил.

Тошкен ш.

Leave a Reply
*