Menu
Categories
Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга
10/06/2018 Муҳаррир минбари
 
Журналист Исмат Хушевдан Россия Президенти Владимир Путинга шеърий мактуб

 

чопон муборак, Путин!

Абдулла Ориповга ўхшатиб…
Елканг чопон кўрди. Кўзларингда ёш,
Дўрмон боғларига таралди дардинг.
Етар, таъзим қилиб эгаверма бош,
Мухлис юрагимни эзиб юбординг.
Сеники аслида бу заррин чопон,
Ё уни назарга илмаганмидинг.
Ленин ва Сталин давридан бўён,
Бизга шу одат ёр, билмаганмидинг?
Устоз тўн кийдирди, қувондинг беҳад,
Илк бор ўзбеклардан миннатдор бўлдинг.
Аслида шундан сўнг ёр бўлиб омад,
Сен ҳам Россияга ҳукмдор бўлдинг.
Бир ён – мухолифат, бир ёнда – “Толиб”,
Хавф солиб турибди Ўзбекистонга.
Эртага сайловда бўлганда ғолиб,
Кўз ташлаб қўйсанг бас, ўша чопонга…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

 

(Путин 1999-йил Ўзбекистонга келганида ҳали Президент эмас эди…)

 

 

 putin

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

5 шарҳ

  1. Бу аламзада зот самалётга чиқиши билан ўзбек чопонини жозибали хароратини унутган. Путин ўша пайтларда ҳам хозиргидек бўлгани аниқ.  Исмат ака у шеърингизга арзимайди.

  2. Hurmatli Ismat aka!

    Sh’erga gap bo’lishi mumkin emas. Siz Abdulla Orif bilan ko’p birga bo’lgansiz, shuning uchun sizga ustozdan ancha – muncha o’tibdi. Qoyil, yana shunday sherlardan kutib qolamiz.

    1. AA

      “Бир ён – мухолифат, бир ёнда – “Толиб”,
      Хавф солиб турибди Ўзбекистонга.”

      “Мухолифат – Ўзбекистонга таҳдиддир, мухолифатсиз ривожланиш йўли Ўзбекистон учун энг маъқул йўлдир”, дейилган, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб амалга оширилаётган бош тамойилнинг шеърий ифодаси бўлибди

    2. Бир ён – мухолифат, бир ёнда – “Толиб”,
      Хавф солиб турибди Ўзбекистонга.

      Мухолифат эмас, ваҳобий хаф солаяпти Ўзбекистонга.
      Мухолифатнинг думини тугди Каримов. Лекин Ваҳобийлага кучи етмаяпти. Улардан 10 тасини қамаса 20 та янгиси пайдо бўлаяпти.

    3. Ismat Hushev nafaqat kuchli jurnalist, balki yahshigina shoir ham…

Leave a Reply
*