Menu
Categories
“Мустақиллик – осмондан тушган “бахт қуши” эмас!​”
10/11/2018 Ватандан хабарлар

“Мустақиллик – осмондан тушган “бахт қуши” эмас!​”

"Мустақиллик – осмондан тушган “бахт қуши” эмас!​"

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ташаббуси билан “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида “Ватан фидойи фарзандларини ҳеч қачон унутмайди” мавзуида ижтимоий тарбиявий аҳамиятга молик тадбир ўтказилди. 

– Ҳозирги авлод вакиллари, айниқса, ёшларимиз Мустақиллик туфайли қўлга киритилган буюк қадриятларимизни баъзан тўлиқ ҳис қилавермайдилар. Натижада Мустақиллик гўё ўз-ўзидан, силиққина, ҳеч қандай қон тўкилмай юз берди, деган хаёлларга борилади. Аслида эса, Мустақиллик деган буюк неъмат осмондан тушган “бахт қуши” эмас, балки “Андижон қўзғолони”, Жиззах ва Тошкент қўзғолони, деб ном олган, буюк Дукчи Эшон боболаримиз каби халқ қахрамонларининг, шу жумладан, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир каби даҳоларнинг тўкилган қони эвазига қўлга киритилган, – деди “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев. ​

2.jpg

Учрашувда академик Наим Каримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Сайди Умиров, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, меҳнат фахрийси Искандар Раҳмонов, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мухтор Расулов ва бошқалар бундай мулоқотлар ёшларда Ватанга муҳаббат, шукроналик, кексаларни эъзозлаш туйғуларини шакллантиришга ҳам ёрдам беришини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир сўнгида истеъдодли шоиралар Муқаддас Абдусаматова, Умида Абдуазимова ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Чаман Жонузоқова улуғ аждодларимиз хотираси таъсирчан услубда ифода этилган шеърларидан ўқиб беришди.

Муҳаммад Сиддиқ

 

ЎзА
"1" Comment
  1. 1991 йилдаги Ўзбекистон мустақиллигида на Дукчи эшону Абдулла Қодирийларнинг, на “буюк давлат арбоби, мустақиллик асосчиси” И.Каримовнинг, нада ЭРК ва Бирликнинг роли йўқ.
    Бу мустақилликнинг асосчиси аввало Аллоҳ, қолаверса, СССРни қулатгани учун Нобел мукофотини олган М.Горбачевдир.

Leave a Reply
*