Menu
Categories
Дадахон ЁҚУБОВ: ОРЗУ, УМИД, ИШОНЧ ВА МЕН…
10/15/2018 Маданият ва Санъат
Image may contain: 3 people, people standing and suit
Dadaxon Yakubov
ОРЗУ, УМИД, ИШОНЧ ВА МЕН
(Монологлар)
Орзуларнинг чеки бўлмайди.
Ҳаёлларнинг охири йўқдир.
Инсон тирик, умид ўлмайди,
Ишонч бўлса, кўнгиллар тўқдир.

* * *
Аслида мен, элга керакман,
Эл тилаги менинг тилагим.
Аслида мен, ёнар юракман,
Толмагай ҳеч менинг билагим.

* * *
Умр ўзи интилиш демак,
Тирикликдир эзгулик оти.
Муҳаббат-ла талпинар юрак,
Борлигимнинг шудир нажоти.

* * *
Мени суяб қўйган элимнинг,
Суянувчи тоғи бўлай мен.
Мени севиб, суйган элимнинг,
Гуллагувчи боғи бўлай мен.
* * *
Боболарим бобоси Алпомиш эрур,
Жалолиддин менга ота уруғдир.
Момоларим момоси Тўмарис бўлса,
Моҳларойим менга она уруғдир.
* * *
Омад йироқласа, кетса ҳаловат,
Татимас оламнинг олтину зари.
Омад бу омонлик юртимга менинг,
Омад бу элимнинг қутлуғ назари.

* * *
Майли қаддимизни букса ташвишлар,
Юртнинг юмушидан толмасак бўлди.
Маломат тошлари отилса майли,
Элнинг назаридан қолмасак бўлди.

 

Image may contain: one or more people and people standing
 “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*