Menu
Categories
Отабек Тошев: Халқимизда бир ибора бор “Яхши бола икки онани ҳам эмади” деган.
10/21/2018 Муносабат
Биз хохлаймизми, йўқми Россия билан биринчи галда иқтисодий шу билан биргаликда бошқа соҳаларда эхтиёткорона муносабатлар ўрнатишга мажбурмиз.
Агарда ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак Ўзбекистонни бу мамлакат билан боғликлик томонлари жуда кўпдир: масалан меҳнат мегрантлари, савдо алоқалари ва бошқалар.
Демак бизда Россия билан алоқа қилмасдан ўзгача бошқа танлов йўқ!
Ўзбекистонда АЭСни қуриш лойиҳаси аслида мамлакатни энергияга бўлган тақчилики туфайли пайдо бўлди. Энди мазкур битим мамлакатимизни мустақил ташқи сиёсат олиб боришдан маҳрум қилади деб ўйлаш нотўғридир.
Ўзини ҳурмат қилган давлат бошқа бир катта мамлакатдан иқтисодий манфаат кўраман деб, уни гаровига тушиб қолмайди.
Ўзбекистон шундай минтақада жолашган мутлоқа бетараф мамлакат бўлаолмайди, шу билан бирга қандайдир ҳарбий сиёсий блокларга аъзо бўлиш ҳам жуда хатарли.
Энди ҳарбий келишувлар нафақат Россия билан шунингдек АҚШ билан ҳам тузилди. Шуни унутмайлик бизни мамлакат қудратли давлатлар манфаати туқнашган минтақада жойлашган.
Тўғри дунёни глобал сиёсатини белгиловчи ушбу юқоридаги қудратли мамлакатлар ўртасида мувазанатли ташқи сиёсат олиб боришимиз керак.
Фақат бир шарт билан яъни Ватан манфаатларимизга содиқ қолган ҳолда. Медални иккинчи томони ҳам бор. Агарда бизни давлат юқоридаги биронта катта мамлакат билан яқинлаша бошласа, бошқа бири ўзи томонга чорлай бошлайди.
Буни тасдиқловчи мисол сифатига президентимиз АҚШ га сафар қилганда Россияни қанчалик ҳавотирга тушиб қолгани бунга яққол далилдир.
Мана ўша юқоридаги қудратли давлатларни орасидаги зиддят, қарама– қаршиликларидан устакорлик билан мамлакат миллий манфаатлари учун фойдалана билиш жуда муҳимдир.
Энди бу мамлакатимиз президентини қанчалик маҳоратли узоқни кўра билишига боғлиқдир.
Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбарлари билан учрашувларида ҳамма билан келишиб, умумий тил топиш дипломатик маҳоратини кўраяпмиз.
Халқимизда яхши ибора бор “Яхши бола икки онани ҳам эмади” деган.
Отабек Тошев,
Норвегия, Осло,
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*