Menu
Categories
Зулхумор Машарипова: Олий Суд раиси ўринбосари истеъфо бериши керак…
10/24/2018 Бош мақола

Зулхумор Машарипова: –  Олий суд РАИСИ ЎРИНБОСАРИ истеъфО берсин!

 

Олий суд раиси К.Ф.Комилов, Бош прокурор О.Б.Муродов ва Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожоновлар диққатига!

З.Машарипова: –  Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров истефосини талаб қиламан…

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёевга

 

ОЧИҚ МУРОЖААТ!

Қарийб 10 йилдан буён давом этаётган Урганч шаҳар ИИБ зўравон терговчилари ва қонунбузар судьялардан туфайли мен ва оила аъзоларим кўрмаган жабру – жафо қолмади! Мен 24 октябрь куни Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровдан назорат тартибидаги шикоятим  кўрилгунга қадар ижрони тўхтатиб туришни сўраганимда, у  ҳеч бир асоссиз рад жавоби бериш орқали, мазкур иш қонуний ҳал бўлмаслигидан манфаатдор эканлигини олдиндан ошкор қилди?! Ушбу сохта низоли иш бўйича менинг ҳақ эканлигимдан Х.Ёдгоров шахсан  хабардор бўлатуриб: – мен умрбод сайланган, дахлсиз судьяман, мен ҳатто президентга ҳам бўйсунмайман., бу жойда менинг айтганим бўлади., дегач Сизга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман!

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Қарийб, 10 йил судма-суд сарсон бўлиб мен шунга амин бўлдим. Ҳар қандай зулмнинг чегараси бор, лекин мунофиқ судьялар чегарани билмас экан! Мени ва оила аъзоларимнинг йиллаб сарсон бўлишига сабабчи бўлган Х.Ёдгоровнинг истеъфосини ва унинг фитначи, даллол ҳамтавоқлари жавобгарликга тортилишини талаб қиламан! Бошқа давлатларда бир кунда ҳал бўладиган оддий фуқоролик низоси ўн йиилаб давом этадиган давлатда Ҳақиқат бўлмайди! Сизнинг адолатингизга ишонган ҳолда –

 

З.Р.Машарипова

25.10.2018 йил.

Илова:  – 24.10.2018 йилда Олий судга топширилган назорат тартибидаги шикоят нусхаси. Жами 8 варақда.

 

 

 

Ўзбекистон  Республикаси  Олий  суди  раиси

К.Ф.Комиловга

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ФИБ судлов ҳайъатининг 2018 йил 16 октябрдаги ажримига нисбатан

Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси
3-уй,  41-хонадонда  яшовчи Машарипова Зулхумор Рустамовна томонидан

Телефон: + 99891-275-26-62

ШИКОЯТ  НАЗОРАТ  ТАРТИБИДА

(протест  келтириш  ҳақида)

Мен, Машарипова Зулхумор 2009 йилда С.О.Тураева эгалигидаги Урганч шаҳар Гурлан кўчаси 3-уй, 41-хонадонни С.О.Тураева билан 21.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, у турмуш ўртоғи Н.Ж.Худайберганов билан 15.000.000 сўмни санаб олиб, биргаликда тилхат ёзиб бериб, қолган 6.000.000 сўм пулни бергач уйни мени номимга расмийлаштириб беришга келишиб, С.Тураева уйни калитини шахсан ўзи менга бериб, энди бемалол кўчиб ўтиб яшашлигимни айтиб, С.Тураева квартирани номимга расмийлаштириб бермасдан Россия давлатига кетиб қолди.

Улар ёзиб берган тилхатни онам З.Салаева эътиборсизлик килиб йўқотиб қўйганлиги учун, C.Тураевани турмуш ўртоғи Н.Ж.Худайберганов бошқатдан тилхат ёзиб берди. Низоли бўлган Урганч шахар Гурлан кўчаси, 3-уй, 41-хонадонни барча коммунал тўловларини 2009 йил февраль ойидан 2014 йил июль ойига қадар тўлаб келганман.

С.Тураева 2012 йил 2 апрель куни тўсатдан уйимизга келиб, “Россиядан келганимга 2-3 кун бўлди менга уйни қолган 6.000.000 сўм пулидан  2.000.000 сўм бериб туринг мен паспортимни тўғрилаб олишим керак, хозирда ИИБда, паспортимни 2012 йил 24 май куни оламан, аслида мен уйни Зулхуморни номига ўтказиб беришга келгандим” деб айтган, онам эса “Саломатхон ўзи 6.000.000 сўм қолган бўлса пулни майдаламангда нотариусга борайлик ўша ерда пулни қолганини ҳаммасини олингда уйни Зулхумор қизимни номига расмийлаштириб беринг” деб, “қолаверса эътиборсизлигим сабабли сиз ёзиб берган тил хатни ҳам йўқотиб қўйиб нима қиларимни билмай ўтиргандим, келганингиз яхши бўлди” деб, С.Тураевага ишониб тилхатни йўқотиб қўйганлигини айтиб қўйибди.

Бундан фойдаланган С.Тураева мени кутиб ўтирганимни била туриб, уйни мени номимга ўтказиб бермаслик мақсадида 2012 йил 4 апрел куни паспортини олгану Россияга қочиб кетиб, Россиядан туриб қизи Худайберганова Санобар Нуриддиновна номига, менга сотилган уйни бугунги кундаги ошган баҳосида сотиш ва номига расмийлаштириб бериш мақсадида ишончнома жўнатган.

С.Худайберганова ишончнома орқали ушбу низоли уй-жойни собиқ прокуратура ходими ҳамда собиқ адвокат Кучкаров Бекзод Шеровичнинг укаси  Матякубов Азиз Шеровичга 2012 йил 21 август куни 35.000.000 сўмга олди-сотди шартномаси билан сотганлиги менга 2016 йил август ойида маълум бўлди.

С.Тураевани ҳомийси собиқ прокуратура ходими, собиқ адвокат Бекзод Шерович Кучкаров, аввал ФИБ вилоят судида вақтинча суд раиси, суд раиси ўринбосари бўлиб ишлаган, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлиб ишлаётган Атабек Маткаримов ва С.Тураевалар Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилиб яшаганлар ва маҳалладош ҳисобланади. Бундан ташқари, А.Маткаримов билан Б. Кучкаровлар курсдош ва қариндошлиги сабабли, таниш-билишчилик қилиб 2012 йилдан бери мени ҳамма фуқаролик ва жиноий ишларимда тил бириктиришиб, А.Маткаримов ўзи йўл йўриқ ўргатиб, бош-қош бўлиб суд ишларимни таниш-билишчилик қилиб, манфаатдорчилик эвазига ноқонуний олиб борилишига сабабчи бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда мени уйимни тортиб олиш мақсадида мансабидан фойдаланиб, мени суд ишларимни остун-устун қилиб келмоқда.  

2012 йил август ойида ФИБ Урганч туманлараро судига  “хонаки олди-сотди битимни ҳақиқий деб топиш ҳақида” даъво ариза билан мурожаат қилганман. 2012 йил 12 октябрь куни, даъво аризам рад қилиниб, 15.000.000 сўмни ундириб олиш ҳақида алоҳида тартибда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш тартиби тушинтирилган.                                            

ФИБ Урганч туманлараро судининг 12.10.2012 йилдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб,  2012 йил 01 ноябрь куни ФИБ Хоразм вилоят судига  апелляция шикояти билан мурожаат қилдим, бироқ 27.11.2012 йилдаги ажрими билан апелляция шикоятим қаноатлантирилмади, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

ФИБ Урганч туманлараро судининг 12.10.2012 йилдаги ҳал қилув қарори ва ФИБ Хоразм вилоят судининг 27.11.2012 йилдаги ажримидан норози бўлиб, 2012 йил декабр ойларида назорат тартибида протест келтириш тўғрисида ФИБ Хоразм вилоят суди раисига  ариза билан мурожаат қилдим, бироқ 28.12.2012 йилдаги 5-206-сонли хати билан назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги шикоятим қаноатлантирилмади.

ФИБ Урганч туманлараро судининг 12.10.2012 йилдаги ҳал қилув қарори, ФИБ Хоразм вилоят судининг 27.11.2012 йилдаги ажрими ва ФИБ Хоразм вилоят суди раисининг 28.12.2012 йилдаги назорат тартибидаги ажримларидан норози бўлиб,  назорат тартибида протест келтириш тўғрисида 2013 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига  шикоят ариза билан мурожаат қилдим. Мурожаатим астойдил ўрганиб чиқилиб, ФИБ Хоразм вилоят судининг 27.11.2012 йилдаги чиқарилган ажримини бекор қилиб, ишни бошқатдан шу инстансияда янгидан кўриш учун юборилди.

С.Тўраева, С.Худайберганова, Б.Кучкаровларни ноқонуний хатти-харакатлари юзасидан 2012 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентига, МХХга, Бош прокурорга, Вазирлар Махкамасига, Инсон хуқуқлари бўйича миллий марказларига ариза билан мурожаат қилганман. Ушбу аризамга асосан 16.02.2013 йилда С.О.Тураевага нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан асосли равишда жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилган ва 01.03.2013 йилда мен З.Р.Машарипова  фуқаровий даъвогар теб топилдим.

Терговчилар С.Тураеванинг ҳомийси Б.Кучкаровлар билан ўзаро тил бириктириб, 2013 йил 16 февраль куни С.Тураевага нисбатан ЎзР.ЖКнинг 168-модда 2-қисми “а” банди билан очилган жиноят ишини асоссиз равишда 2013 йил 09 апрель куни ЎзР ЖКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатишган.

Шундан сўнг, 2013 йилнинг 19 апрелида Урганч шахар ИИБ ТБ терговчилари Ш.М.Ибрагимов ва Ж.Давлетовлар мен, онам, синглим ва Н.Ж.Худойбергеновга нисбатан ноқонуний равишда ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми “а,б”-бандлари ва
238-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатишди, шу моддалар билан бизга айб эълон қилишиб, ишни судга олиб чиқишди.

Суднинг ажрими билан жиноят иши бир неча маротаба қўшимча тергов ҳаракатларини утказиш учун терговга кайтарилди. Дастлабки тергов идораси ишни кўриб чиқиш учун судга юборди. Суд ғайриконуний равишда мен, онам ва синглимга нисбатан ҳукм чиқарди.

Суднинг  ҳукми  ва  ажримидан  норози  бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида протест келтириши тўғрисида 2015 йил 10 июлда ёзган шикоятим астойдил ўрганилиб, ЖИБ Хонқа туман судининг 2014 йил 01 июлдаги ҳукмини ҳамда ЖИБ Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2014 йил 06 августдаги ажримини бекор қилиб, 2015 йил 18 ноябрда вилоят суди раёсатига протест келтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ЖИБ Олий суди раёсати томонидан
2015 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг келтирган протести тўлиқ қаноатлантирилиб, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун Хоразм вилоят прокуратурасига юборилди.

Урганч шаҳар ИИБ Тергов бўлими терговчиси лейтенант Ю.М.Юсупов томонидан бизларга нисбатан юритилган жиноят ишини мен, онам З.И.Салаева ва синглим З.Р.Машариповаларга нисбатан 35-сонли жиноят иши бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, терговчининг 27.01.2016 йил, 14.04.2016 йил ва 04.06.2016 йилдаги  қарорлари  билан ЎзР ЖПКнинг 83-моддаси
2-банди билан жиноят иши  харатдан  тугатилиб, эълон қилинган барча айбловлар олиб ташланиб, ўз навбатида С.Тураевани жабрланувчи деб тан олинган тўғрисидаги қарори бекор қилинди.

Урганч шаҳар ИИБ Тергов бўлими терговчиси лейтенант Ю.М.Юсупов тамонидан бизларга юритилган жиноят ишини мен, онам З.И.Салаева ва синглим З.Р.Машариповаларга нисбатан 04.06.2016 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан жиноят иши ҳаракатдан тугатилганлиги тўғрисидаги қарорлари билан янги очилган ҳолат бўйича ФИБ Урганч туманлараро судининг 2012 йил 12 октябрдаги чиқарилган  ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида, ариза билан мурожаат қилганман. ФИБ Урганч туманлараро судининг 2016 йил 20 сентябр куни янги  очилган  ҳолат  бўйича, ФИБ Урганч туманлараро судининг 2012 йил 12 октябр кунги чиқарилган ҳал қилув қарори бекор бўлиб, иш қайтатдан шу очиқ суд биносида бўлиши 2016 йил 06 октябр куни соат 10-00 га  тайинланганлиги  тўғрисида  ажрим  чиқарилди.

ФИБ Урганч туманлараро судининг 2016 йил 17 октябр куни даъвогар яъни мен Машарипова Зулхуморнинг жавобгарлар Тураева Саломат ва  Худайберганов Нураддинларга нисбатан “олди-сотди шартномасини ҳақиқий” деб топиш тўғрисидаги даъво аризам қаноатлантирилди, мен даъвогар Зулхумор Машарипова билан жавобгарлар С.Тураева ва Н.Худайбергановлар ўртамизда 2009 йил февраль ойидаги Урганч шахар Гурлан кўчаси 3-уй 41-хонадонни тузилган “олди-сотди шартномаси ҳақиқий деб топилсин, давогар яъни мендан жавобгарлар С.Тураева ва Н.Худайбергановларга  6.000.000(олти миллион) сўм пул ундирилсин. Жавобгар С.Тураевадан давлат фойдасига 3.000.000(уч миллион) сўм давлат божи ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.

С.Тураеванинг даъво аризасига асосан ФИБ Урганч туманлараро судининг  05.05.2014 йилдаги С.Тураевани турар жойга киритиш ва бизларни турар жойдан чиқариш хақидаги чиқарилган ҳал қилув қарори билан 21.07.2014 йилда мажбурий ижро таминланиб, мен ва оила аъзоларим билан ўз уйимдан чиқиб кетишга мажбур бўлганмиз. С.Тураева бу билан бизларга нисбатан моддий ва маънавий зарар етказган. 

ФИБ Урганч туманлараро судининг 05.05.2014 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қарори устидан, ФИБ Урганч туманлараро судига 2016 йил 14 ноябр куни янги очилган ҳолат бўйича ҳал қилув қарорни қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилганман. Аризамга асосан 2016 йил 17 ноябр куни ФИБ Урганч туманлараро судининг
05.05.2014 йилдаги асоссиз ғайриқонуний чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, 2016 йил 22 ноябр куни соат 10.00га ФИБ Урганч туманлараро суди биносида бўлиши тайинланганлиги ҳақида ажрим чиқарилди. ФИБ Урганч туманлараро судининг 2016 йил
22 ноябр куни С.Тураева ўзини турар жойга киритиш ва бизларни турар жойдан чиқариш ҳақидаги даъво аризаси рад қилиниши ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.

ФИБ Урганч туманлараро судига С.Тураевани ишончли вакили Худайберганова Санобар Нуриддиновна билан Матяқубов Азиз Шеровичлар ўртасида 21.08.2012 йилдаги тузилган олди-сотди шартномасини ва Матяқубов Азиз Шерович билан Жоббарганова Олтин Эгамбергановналар ўртасида 18.11.2014 йилдаги тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилишни ҳамда уйидан чиқариш ва ўзимни оила аъзоларим билан уйимга киритиш ҳақидаги берган даъво аризам ФИБ Урганч туманлараро судининг 09.12.2016 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.     

ФИБ Урганч туманлараро судининг 09.12.2016 йилдаги чиқарилган қарори ўз кучига киргач мажбурий ижрони таминлаш мақсадида 03.01.2017 йилда уйимга кириш учун ижрочилар билан борганимизда, менга уйимни қайтармаслик ва мени ўз уйимга киргизмаслик мақсадида уйимда ўтирган Қаландар ва Мохира ижарачилар ҳар-ҳил найрангларни ўйлаб топиб, бизларни сарсон қилишиб, Жоббарганова Олтинни номидан гўёки ФИБ Урганч туманлараро судининг 09.12.2016 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ФИБ Хоразм вилоят судига 03.01.2017 йилда қассация тартибида шикоят беришиб, 03.01.2017 йилда мажбурий ижрони вақтинча тўхтатишга  ажрим чиқартиришиб, кечқурунги соат 19-30ларда олиб келишиб мажбурий ижрони тўхтатиб бизларга нисбатан маънавий ва руҳий зарар етказишди. 

ФИБ Урганч туманлараро судининг 20.09.2016 йилдаги чиқарилган ажримидан норози бўлиб, А.Ш.Матякубов 25.01.2017 йилда ФИБ Хоразм вилоят судига  кассация тартибида шикоят берган.

Ушбу шикояти ФИБ Хоразм вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, судлов хайъатида белгиланган кворум бўлмаганлиги сабабли, шикоятни кўрилишини қонунийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали Қорақалпоғистон Республикаси ФИБ Олий судига юборилган.

         Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг 30.03.2017йилдаги 4-172-17-сонли ва 06.04.2017 йилдаги 4-118-17-сонли ажримлари билан ФИБ Урганч туманлараро судининг 20.09.2016 йилдаги ажрими ва
09.12.2016 йилдаги ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Қорақалпоғистон Республикаси ФИБ Олий судида А.Ш.Матякубов ва О.Жоббаргановалар қатнашмасдан, уларни ўрнига  иш  бўйича  тараф  бўлмаган С.Тураева қатнашди.

   С.Тураева буларга ҳам қониқмасдан ФИБ Урганч туманлараро судининг 17.10.2016 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ФИБ Хоразм вилоят судига  кассация тартибида шикоят бериб,  мени уйимга киритиш тўғрисидаги мажбурий ижрони тўхтатиш мақсадида, кассация тартибида шикоят берганлигини пеш қилиб, ижрони тўхтатишга ажрим чиқартириб олиб, менга номалум сабабларга кўра берган кассация тартибидаги шикоятини қайтариб олган.

Урганч шахар суд ижрочилар бўлими ижрочилари ФИБ Урганч туманлараро  судининг  ҳал  қилув  қарорига  асосан  ёзилган  ижро  варақаси  билан 06.05.2017 йилда мени ва  оила  аъзоларимни Урганч  шахар Гурлан  кўчаси 3 уй 41 хонадонга киритиб қўйишди.

Жавобгар С.О.Тураеванинг ФИБ Урганч туманлараро судининг
17.10.2016 йилдаги чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб кайтатдан  кассация тартибида киритган шикояти 2017 йил август ойининг  03 куни ФИБ Хоразм вилоят судининг кассация инстансиясида курилиб, биринчи инстанция  суди мазкур низоли хонадон жавобгар С.О.Тураевага тегишли бўлганлиги, унинг турмуш  ўртоғи Н.Худойберганов уни бир ўзи сотиш бўйича тилхат ёзиш ваколатига эга бўлмаганлиги фақатгина ушбу хонадонни турмуш ўртоғи томонидан сотилишига розилик бериши мумкинлигига манфаатдор шахс сифатида Урганч шаҳар 1-сонли давлат ноториал  идораси вакили иштироки таъминланмасдан даъвогарни даъвосини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгитдан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган.

03.08.2017 йилдаги ФИБ Хоразм вилоят судининг кассация инстанцияси чиқарган ажримидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига протест келтиришни сўраб назорат тартибида шикоят берганман.

Мени назорат тартибида берган шикоятимга асосан Олий суд ҳайъати раиси Х.Ядгаров шикоятимга мутлақо қарама-қарши қилиб 27.01.2018 йилда протест келтирган. Ушбу протетсга асосан 13.02.2018 йилда конференция орқали Олий судда иш кўрилиб, мени хонаки олди-сотди битимни ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризамни рад қилиб протестни қаноатлантирди. Протестда ва 13.02.2018 йилдаги ажримда С.Тураеванинг турмуш ўртоғи Н.Худойбергановга қўлланилган ЖИБ Янгибозор туман судининг 17.12.2013 йилдаги ажримини асос қилиб кўрсатишган эди, унга кўра ЖИБ Янгибозор туман судининг 17.12.2013 йилдаги ажрими билан жиноят ишининг Н.Худойбергановга нисбатан қисми амнистия актига мувофиқ ҳаракатдан тугатилган.

04.06.2018 йилда ЖИБ Хоразм вилоят суди кассация инстанциясида ушбу масала кўриб чиқилиб, кассация инстанцияси ажрими билан ЖИБ Янгибозор туман судининг 17.12.2013 йилдаги ажрими бекор қилиниб, Н.Худойберганов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилган.

Ҳурматли Козимджан Фазилович !

Қуйидаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ФИБ судлов ҳайъатининг 16.10.2018 йилдаги ажримини бекор қилиб, ФИБ Хоразм вилояти Урганч туманлараро судининг 17.10.2016 йилдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришингизни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Мен, Машарипова  Зулхумор 2009 йилда С.О.Тураева эгалигидаги Урганч шаҳар Гурлан кўчаси 3-уй, 41-хонадонни С.О.Тураева билан 21.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, С.О.Тураева турмуш ўртоғи Н.Ж.Худайберганов билан 15.000.000 сўмни санаб олиб, биргаликда тилхат ёзиб бериб, қолган 6.000.000 сўм пулни бергач уйни мени номимга расмийлаштириб беришга келишиб, С.Тураева уйни калитини шахсан ўзи менга бериб, энди бемалол кўчиб ўтиб яшашлигимни айтиб, С.Тураева квартирани номимга расмийлаштириб бермасдан  Россия давлатига кетиб қолди.

Улар ёзиб берган тилхатни онам З.Салаева эътиборсизлик килиб йўқотиб қўйганлиги учун, C.Тураевани турмуш ўртоғи Н.Ж.Худайберганов бошқатдан тилхат ёзиб берган.

Ажримда суд низоли хонадоннинг мулкдори С.Тураева бўлиб, нотариал тартибда расмийлаштирилганлиги лозим бўлган хонадоннинг олди-сотди шартномаси бўйича С.Тураева тараф бўла олиши, Н.Худайберганов эса ёзма равишда розилик бериши лозимлигини  важ қилиб кўрсатган.

Лекин, ЎзР Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиннинг никоҳ  давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

ЎзР Оила кодексининг 24-моддасига кўра, эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Н.Худайберганов билан С.Тураева ўртасидаги қонуний никоҳ
17.09.1986 йилда 71-сон билан Боғот туман ФҲДЁ бўлимида қад этилган. Низоли уй, яъни Урганч шаҳар Гурлан кўчаси 3-уй 41-хонадонни 06.12.2008 йилда С.Тураеванинг номига сотиб олишган ва ушбу низоли уй уларнинг умумий мулки ҳисобланади ва эр-хотин Н.Худайберганов ва С.Тураевалар 2009 йилнинг январь ойида Хонқа туманида жойлашган санаторияда биргаликда дам олиб келиб, ушбу уйни кейин биргаликда келиб менга сотишган. Лекин С.Тураева ўз кўрсатмаларида “турмуш ўртоғим Н.Худайберганов билан 2006 йилдан бери яшамаймиз” деб кўрсатма берган, лекин никоҳдан ажратиш тўғрисида берган даъво аризасида Н.Худайберганов билан ўзаро келишмай 2011 йил март ойидан алоҳида яшаб келаётганлигини, ажрашишга мен билан бўлаётган уй низоси сабаб бўлганлигини кўрсатган. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Бундан ташқари, суд Н.Худайбергановни қизи С.Худайберганова уни алдаб “онаси уйни З.Машарипованинг номига ўтказиб бериш учун ишончнома юборганлигини, шунга сизнинг розилигингиз керак” деб розилик хати олиб бошқага сотиб юборишаётгандан кейин, менга маълум бўлиб, Н.Худайбергановга бориб “уйни менга эмас бошқага сотиб юбораётган экансизлар” деганимдан кейин Н.Худайберганов зудлик билан  Урганч шаҳар 1-сонли ДНИ ҳамда Урганч шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматига бориб, Урганч шаҳар Гурлан кўчаси 3-уй 41-хонадонни бошқа бировга сотилмаслигини олдини олиш мақсадида таъқиқ қўйиш ҳақида 27.07.2012 йилда берган аризаларга, Н.Худайберганов томонидан ёзилган тилхатга ҳамда ушбу тилхатни ёзган Н.Худайбергановни ФИБ Урганч туманлараро судига чақиртириб 12.10.2012 йилда суд мажлисида ва 07.03.2013 йилда дастлабки терговда сўроқ қилинганлиги қайд этилган баённомаларга, З.Машарипова номидан квартира учун коммунал тўловлар тўлаганлиги тўғрисида тўлов чипталари нусхаси ва Урганч шаҳар Юқори-Боғ номли маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маълумотларга, шунингдек “Умид” МФЙ раиси Ю.Кутумов томонидан дастлаб Адвокатлар Палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасида, кейинчалик Урганч шаҳар прокуратурасида, ФИБ Урганч туманлараро судида, дастлабки тергов жараёнида мен томонимдан сотиб олинганлигини тасдиқлаб берган кўрсатмалари ва қўни-қўшниларимни мен уйни сотиб олганлигим ҳақидаги судга берган тушунтириш хатларига, 2009 йил февраль ойида уйни менга сотгандан кейин, низоли уйни калитини шахсан менга мулк эгаси С.Тураевани ўзи берганлиги учун оилам билан бирга бугунги кунга қадар яшаб келаётганлигимга ҳамда мендан олинган 15.000.000 сўмни ўша даврда С.Тураева ва турмуш ўртоғи Боғот туманида уй-жой қурилишига ишлатганлиги, 2012 йилда ушбу уйга кўчиб кириб, ҳозирги кунда ушбу уйда яшаб келаётганлиги ҳолатлари ҳам эътиборидан четда қолган ва суд буларнинг ҳаммасига тегишли ҳуқуқий баҳо бермаган.

ЎзР Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра, агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса – битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди.

Ўз Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса шартноманинг нотариал шакли судлар инобатга олиши лозим бўлган қатъий белгиланган шартлар мавжуд бўлганда, жумладан, агар бир тараф нотариал расмийлаштиришдан бош тортганда, суднинг қарори билан тўлдирилиши мумкин. Бунда амалга оширилган битимнинг қонунийлиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

ЎзР ФПКнинг 18-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозим.

Бундан ташқари, С.Тураева ўз важларида, дастлаб менга ушбу низоли уйни сотмаганлигини аксинча ижарага берганлигини, лекин прокуратурага 27.07.2012 йилда берган аризасида уйдан хабар олиб туриш учун калит берганлигини баён қилган, агар ҳақиқатдан шундай бўлса, улардан қайси бири тўғри?

Нима сабабдан С.Тураева уйдан чиқариш бўйича судга мурожаат қилмасдан, уйда мен яшаётганлигимни билиб туриб, мендан яширин равишда уйни бошқа шахсга сотиб юбориш бўйича қизига ишончнома жўнатиб, менга сотилган уйни кайтадан бошка бировга сотган, мен судга С.Тураевалар билан тузилган хонаки олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилганимдан сўнг улар мени судга уйдан чиқариш бўйича берган. Бу билан С.Тураева ўз кўрсатмаларини ёлғонлигини исботлаб бермоқда!!!

Мен ушбу низоли уйга 2009 йилнинг февраль ойида кириб, яшаб келган бўлсамда, ушбу уй 2 маротаба С.Тураевадан бошқа шахсларга сотилган экан, нимага мулк эгаси ушбу уйдан чиқаришга ўзи судга бермасдан, С.Тураева судга мурожаат қилган, нима учун мулк эгаси бўлмиш А.Матякубов ва унинг ишончли вакили Б.Кучкаровлар судга бериб ўзлари уйдан чиқартириш чораларини кўрмаган, бугунга келиб, уйни эгасиман вакилиман деб судда қатнашиб келмоқда, бу С.Тураева билан Б.Кучкаровлар ўртасида уюштирилган ўйин эканлигидан очиқдан-очиқ далолат эмасми?

Юқоридагиларга кўра ва мени ҳозирда 2-гуруҳ ногиронлигимни, ушбу низолар туфайли 15 йиллик турмушим бузилиб, оилам билан ажрашишга таъсир кўрсатганлигини, бунинг натижасида вояга етмаган 2 нафар фарзандлар тарбияси менинг бўйнимда эканлигини, Урганч шахар Гурлан кўчаси 3-уй, 41-хонадондан бошқа менинг мулким йўқлигини, ҳозирда ушбу хонадонда 2 нафар вояга етмаган фарзандларим билан доимий рўйхатда туриб, яшаб келаётганлигимни, агарда ушбу уй мендан тортиб олинса 2 нафар вояга етмаган фарзандларим билан кўчада уйсиз қолишлигимни, жавобгар С.Тўраева ва унинг шериклари томонидан менга нисбатан туҳмат уюштирилган жиноят иши оқибатида менинг уйимдан ноқонуний чиқаришга эришганлигини, бундан С.Тураева мендан олган пулига Боғот туманида иморат қурганлигини, шу билан бирга ушбу уйни йиллар давомида бошқа шахсларга ҳам сотиб, 2 томонлама моддий манфаат кўриб келганлигини, ўша даврда “Спарк” русумли автомашина сотиб олганлигини, 2017 йилга қадар менинг уйимни қайтириб олгунимга қадар 2 нафар фарзандим билан сарсон бўлиб ижарада квартираларда яшаб юрганлигимни, ҳозирги кунда ушбу уйни қайтариб 2 нафар фарзандим билан яшаётганлигимни, жавобгарлар С.Тураева, Б.Кучкаров, О.Жаббаргановаларнинг ҳозирда ҳар бирида данғиллама участкалари яъни турар-жойлари мавжудлиги, ушбу уйдан фақатгина бизнес асосида фойдаланиб келиш учун кераклигини, бугунги бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиқиб 2009 йилда олган миқдордаги пул маблағига ҳозирги кунда уй сотиб ола олмаслигимни инобатга олиб, келажакда вояга етмаган фарзандларим билан кўчада қолиб кетмаслигимни олдини олиб, суднинг қарорини қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинишини таъминлаб беришингизни илтимос қиламан.

 

Ҳурматли Казимжон Фазилович!

 

Мен ушбу низоли уйда 2 нафар фарзандим билан доимий рўйхатдан ўтиб, ҳозирги кунга қадар яшаб келмоқдаман, менинг икки нафар фарзандларим билан бошқа борадиган жойим ҳам, мулким ҳам йўқ шунча йилдан бери С.Тураева ва бошқалар билан адолат қарор топиши учун курашиб келмоқдаман !!!

 

Юқорида  қайд  этилганларга  кўра, Сиздан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ФИБ Судлов ҳайъатининг 16.10.2018 йилдаги ажримини бекор қилиш ва ФИБ Хоразм вилояти Урганч туманлараро судининг 17.10.2016 йилдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида протест келтиришингизни;

 

– иш қонуний тўхтамга келгунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ФИБ Судлов ҳайъатининг 16.10.2018 йилдаги ажрими ижросини тўхтатиб туришингизни сўрайман.

 

Илова: жами  “ 32” варақдан иборат ҳужжатлар

 

 

                                                                                                                            З.Р.Машарипова

25.10.2018 й.

 

И

Leave a Reply
*