Menu
Categories
Муҳаммад Юсуф: Биз бахтли бўламиз худо хоҳласа, худо хоҳламаса учрашармидик…
10/26/2018 Адабиёт

 

Майлига кимгадир ёқса ёқмаса

Уларга қўшилиб йиғлашармидик.

Биз бахтли бўламиз худо хоҳласа.

Худо хоҳламаса учрашармидик.

Райҳон ҳидларингни йўлларимга сеп

Кут мени ҳар оқшом кўкка ой чиққан

Фақат йиғламагин гуноҳим не деб

Айбинг онанг сени чиройли туққан

Менга бир табассум туҳфа эт эй ёр

Бол ёғсин лабларинг соҳилларидан

Ўзинг айт сендай қиз яна қайда бор

Киприклари узун кокилларидан

Ийманиб яшама хаёл пинжида

Ёйил яйра жоним ўртанма ғамда

Тўҳматларга чида, ғийбатга чида

Сен ахир биттасан ёруғ оламда

Мен эса ошиғинг сенинг энг ғариб

Тундан сўз қарз олиб тонгга тутгувчи

Сени ёнингда ҳам сени ахтариб,

Сени ёнингда ҳам сени кутгувчи

Иста тиз чўкаман ҳозир олдингда

Севдим севганимдан уялмоқ нечун

Барча фаришталар сенинг қалбингда

Ижарада турган қизлар мен учун…

Uploaded on Jun 9, 2011

O’zbek xalqining buyuk shoiri Muhammad Yusufning “Biz baxtli bo’lamiz” she’ri , O’zbekiston, Uzbekistan, Toshkent, Samarqand, Andijon, Farg’ona, Namangan, Buxoro, Qashqadaryo, Sirdaryo, Jizzax, Surxondaryo, Xorazm, Qoraqalpog’iston, Navoiy.

Leave a Reply
*