Menu
Categories
Кенжабей: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Сўз боши (1)
12/06/2018 Адабиёт
                               
К Е Н Ж А Б И Й
                КЎНГЛИМДАГИ  ПРЕЗИДЕНТ
                                       Tелефон: +998995082659.
“БИЗ КЕТГАЧ ЯНАДА ЁРИШСИН ЖАҲОН.,”
Асли, хоразмлик шоир Кенжабий ўзининг дилтортар шеърлари, мақолалари боис 2015 йилда “Дунё ўзбеклари” мукофоти совриндори бўлганди.
Сизга тақдим этилаётган “Кўнглимдаги президент” асари сарлавҳасини ўқиган ўқувчида гўё, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳақида навбатдаги “саламно”лардан бири каби таасурот уйғотсада, аслида ундай эмас.
Асар фақат бир шахс ҳақида эмас, у тўлалигича, шоирона таққослару, холис таҳлилларга асослангани боис ўқувчини мантиқий мулоҳазага чорлайди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу асар жонажон ватанимизнинг кечаги, бугуни ва эртаси ҳақида қайғураётган оддий қаламкаш юрагидан сизган туйғулар солномаси.
Ушбу жаҳд шоирнинг асар муқаддимасида келтирган иқтибосида ҳам аён кўриниб турипти: – “БИЗ КЕТГАЧ ЯНАДА ЁРИШСИН ЖАҲОН.,”
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
5 декабрь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…
КЕНЖАБИЙ (Кенжабой Қўзиев) 1959 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги Дўсимбий қишлоғида туғилган. Тошкент техника университетини битирган. Тоғ-кон металлургия соҳаси муҳандиси. “Қалбим дунёси”, “Соғинчларим”, “Сабрим либоси” каби шеърий китоблари чоп этилган. Жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакатларида миллионлаб ўз ўқувчиларига эга “Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газетасининг 2014 йилдаги мукофоти совриндори.
            
 СЎЗ БОШИ
Китобни қўлига олган баъзи ўқувчилар орасида: ёшингиз олтмишга яқинлашиб қолибди, президент ҳақида китоб ёзишдан кўра, тинчгина шеърингизни ёзиб юраверсангиз бўлмасмиди, дегувчилар топилиши мумкинлигини назарда тутиб китобга сўзбоши  ёзишни маъқул кўрдим.
          Аввалдан айтиб қўяй, ҳали бирор бир давлат раҳбари ҳақида студентлик – ёшлик, бебошлик, жўшқинлик, томирларда оққувчи қонлар қайноқ пайтлари ёзган биттагина шапалоқдек мақоламдан ўзга бирорта сатр битмаганман, десам ёлғон гапирмаган бўламан. Чунки, ҳали институтни тугатиб, оқ-қорани таний бошлаганимдан бери Ўзбекистонни бошқаришга мен орзу қилган етакчи – раҳбар келмаган эди. Мен юрт раҳбарларига баҳо беришда дунё миқёсида фикрлай олиш салоҳиятига эга бўлган олимлар, ижодкорлар, файла-суфлар фикрига таянаман. Ҳар ҳолда, уларнинг баҳоси асосли ва ҳаққонийроқ бўлади. Улар бирор шахснинг жамият тарққиёти учун қилган хизматларини кечаги, бугунги ва эртанги кун нуқтаи назари-дан баҳолайдилар.
          Мен эл-юрт манфаатини ўз манфаатидан юқори қўювчи, халқи-ни сўзда эмас, амалда ардоқловчи, нокаслар илкига ташлаб қўймов-чи, жони жаҳонини ўртага қўйиб бўлса ҳам адолатни ҳимоя қилувчи раҳбарни узоқ йиллар орзу қилганман ва бундай раҳбарнинг кели-шини кута-кута умидимни узиб ҳам қўйган эдим. Ўзим художўй бўлмасам-да, софдил, мунис, мушфиқ, меҳнаткаш, меҳмондўст, очиқ қўл она халқимга садоқатли, тоза, фидойи бир раҳбар йўлласанг бўл-масмиди? – деб Яратганга маломат қилган кунларим кўп бўлган.
          Мен на фақат мамлакатимизга, балки қўшниларимиз билан бўлган муносабатларимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатаётган ислоҳотларни бошлаб берган Шавкат Мирзиёев узоқ йиллар интиқлик билан кутган кўнглимдаги президент бўлиб чиққанлиги учун ҳам бу китобни ёзишни ўз бурчим деб билдим. Менга бу ҳақда бирорта одам таклиф ҳам, илтимос ҳам қилган эмас. Бу қалбим амри билан қоғозга тўкилган самимий – кечинмаларимдир.
          Мен Ш. Мирзиёевни мамлакатни бошқариш учун не бир балохўрларнинг чиғириқларидан эсон-омон ўтиб келган, халқимиз пешонасида ярқираган бахт ва омад юлдузидир, десам хато қилмаган бўламан. Агар шундай раҳбарнинг қадрига етмасдан уни ҳар тарафлама қўллаб-қувватламасак ўзбекман, деб кўкрак кериб юришимиз бир чақага қиммат, деб ўйлайман.
          Агар Ш. Мирзиёевдан бошқа бирор иродаси бўш, шижоатсиз, журъатсиз, халқига юракдан жони ачимайдиган, чет элларда иш излаб сарсонликда юрган миллионлаб ватандошларимизни кам-ситиш ва хўрлашларига ори келмайдиган ўзга бир раҳбар ҳоки-миятни қўлга киритганида миллий давлатчилигимиз ҳозиргидек  ислоҳатларни жадаллаштириш тугул, аллақачон инқироз кўчасига яқинлашиб қолган бўлур эди. Бу ошириб ё бўрттириб айтилаётган гаплар эмас.
          Президентимиз Ш. Мирзиёев бошлаб берган ислоҳатларни амалга оширишда вазирликлар, айниқса, вилоят ва туман ҳоким-ликларидаги кадрлар салоҳиятли, виждонли бўлиб, қонун ва халққа садоқатда собит турсалар, менталитетлари бизга анча яқин бўлган Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Тайвань каби шарқ мамлакатларидек биз ҳам яқин йилларда иқтисодиёт кўрсатгичлари жиҳатидан юқори даражаларга эришишимиз мумкинлиги ойдинлаша боради. Улар ўз ислоҳатларини бошлаган пайтда бизнинг ҳозирги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий даражамизга нисбатан бир неча баробар қолоқ эдилар. Мен буларни пессимистик кишилар ҳам бир фикр қилсалар, шоир: “Йигитлари бир керишса вулқондек куч йиғади”, – деб айтгандек, ўзларининг туганмас ички потенциалини шу ислоҳатларга йўналтира олсалар мўъжизалар яратишга қодир халқ фарзандлари эканимизни ортиқчалик қилса ҳам яна бир бор эслатиб қўйишни лозим топганимдан таъкидлаяпман, холос.
Қандай қилиб шунча соҳаларни бирданига қамраб олиш ва уни ҳал қилиш мумкин? – деган шубҳа ва гумонлар кунлар, ҳафталар, ойлар давомида миямни пармадай бурғалар эди. Президентимизнинг ҳар бир чиқиши ва маърузаларини диққат билан кузатиб боришга ҳаракат қилдим. Унинг қалбидаги халққа бўлган меҳр-муҳаббатни, ғаламис раҳбарларнинг қилмишларига нисбатан чексиз нафратни кўриб тасаввуримда халқ дардини ўз дарди даражасидан ҳам юқори қўювчи раҳбар сиймоси гавдаланиб, кундан кунга ҳайратим ошиб, қалбимда у кишига нисбатан илиқлик пайдо бўлиб, бора-бора бу илиқлик чексиз бир муҳаббатга айланиб, на фақат республика президенти, балки дарди дардимга туташ буюк бир инсон сиймоси намоён бўла бошлади.
          Аслида, бундан қарийб икки йил муқаддам Ш. Мирзиёев ташаббуси ва шижоати билан бошланган ислоҳатларни битта мақола тарзида баён қилиш ниятида эдим. Бироқ, президентимизнинг мамлакатимизда кейинги чорак аср давомида кўпдан кўп, баъзан, ҳатто тасаввурга сиғдириш мумкин бўлмаган муаммолар йиғилиб қолганлигини бартараф қилиш мақсадида чиқараётган қарор ва фармонлари мени анча ўйлантириб қўйди ва ҳар бир соҳага имкон қадар теранроқ назар ташлаш, кўнглимдан кечган кечинмаларни китобхонлар билан ўртоқлашиш нияти туғилди. Тома-тома кўл бўлур, деганларидек, кузатувлар, талқин ва таҳлиллар натижасида ушбу китоб дунёга келди.
          Президентимизнинг қолоқликка юз тутган, ўзгаришга муҳтож бўлган соҳаларни чўзмасдан, ёппасига амалга оширишга дадил киришгани кўп йиллардан бери қалбим тўридаги терскайдаги қор мисол эримай ётган армонларимни эритиб, кўнглим ичра кўклам ҳавосини олиб кирди.
Саҳролар қолмайди саҳролигича,
Жафолар қолмайди жафолигича.
Арслон арслон эрур, фил эса филдир,
Чумоли қолади чумолилигича.
Ш. Мирзиёев бошқарувида икки йил ичида амалга оширилган ишлар салмоғи мустақилликдан кейинги йигирма беш йиллик даврда қилинган ишлар кўламидан бир неча баробар кўп бўлса кўпки, асло кам эмас. Буни ислоҳатлар кириб бормаган бирор соҳанинг ўзи қолмагани кўрсатиб турибди. Лекин ҳали ҳам баъзи юртдошларимиз президент Ш. Мирзиёевни аввалги раҳбарлар қаторида кўриб, унинг иқтидори ва интеллектуал салоҳиятига гумонсираб қаровчилар борлиги мени ушбу китобни ёзишга ундади.
МУНДАРИЖА
Сўз боши…………………………………………………………………………………….3
Ишонч…………………………………………………………………………………….6
Зулм тегирмонини тўхтатган баҳодир…………………………………………….8
Бошқарувда гап кўп………………………………………………………………..11
Сингапур………………………………………………………………..15
Ишсизлик……………………………………………………………….17
Kитоб ва китобхонлик…………………………………………………20
Миллий ғоя ва маддоҳизм………………………………………………………….26
Туризим – бу жонли реклама………………………………………….32
Ёлғонларга ўргатманг мени……………………………………………34
Кўнглимдаги президент……………………………………………….37
Kитобхон халқ овози………………………………………………………………42
Миллат манфаати………………………………………………………44
Kадрлар сиёсати………………………………………………………..46
Мардикор етказиб берувчи мамлакат…………………………………49
Қўлбола партиялар…………………………………………………….52
Tоталитар бошқарув…………………………………………………..55
Замона………………………………………………………………….59
Aдолат………………………………………………………………….61
Давлат хизматлари…………………………………………………….63
Бағри кенглик………………………………………………………….66
Ҳақпарастлар қисмати……………………………………………………………..68
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ………………………………………………..71
Фикрлар хилма-хиллиги –  тараққиёт калити………………………..78
Ҳурфикрлик…………………………………………………………….81
Қисматлар фожеаси……………………………………………………83
Aдабиётимиз ғамхўри………………………………………………….87
Aтом электр станцияси…………………………………………………90
Иқтисодиёт……………………………………………………………..92
Экология………………………………………………………………..98
Регионлашиш…………………………………………………………100
Kучли ижтимоий ҳимоя………………………………………………102
Эътироф……………………………………………………………….106
Ёшлар – келажагимиз ………………………………………………..108
Инсонийликнинг олий намунаси……………………………………116
Tанқидни тушиниш…………………………………………………..118
Tуман ҳокимлари……………………………………………………..120
Давлат инқирози – порахўрликдир…………………………………..124
Mенинг фикрим……………………………………………………….129
Обод қишлоқ ва обод маҳалла……………………………………….133
Ислоҳатлар……………………………………………………………136
Президент тимсоли……………………………………………………139
Таълим соҳаси…………………………………………………………143
Ҳар бир оила – тадбиркор…………………………………………….146
Маҳалла кенгашлари фаолияти…………………………………………………..148
Қўшиқларимиз…………………………………………………………………………..149
Буюклага эҳтиром………………………………………………………………………150
Фурсат – ғанимат……………………………………………………………………….152
Сўнг сўз ўрнида……………………………………………………….153
Кенжабий
(Давоми бор)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*