Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси Кунига (1)
12/06/2018 Маданият ва Санъат
         
  8 ДЕКАБРЬ –
          ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
                КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ
        ҲУҚУҚИМИЗ, ЭРКИМИЗ –
                        ҚОНУНЛАРДА МУЖАССАМ
Она  В а т а н ,   халқимга ҳалол хизмат айласам,
Бунинг учун қалбимга журъат, ғайрат жойласам!
Ўзимни ҳам ниҳоят  у л к а н   ишга шайласам,
Арзигайдир бахтимни шеърга солиб, куйласам,
Бисёрдир имконият  о р з у ,   ният – ўйласам,
Ҳуқуқимиз, эркимиз Қонунларда мужассам!
Ҳ а ё т д а   бу қонунлар кўрсатурлар ўз кучин,
Озодлик ва эркинлик – барчаси инсон учун!
Одамлар ҳам ҳар ишда оқлагайлар ўз бурчин,
Тинч ва осойиштадир шу боиским кенг очун!
Эркин, хуррам замонда ижод қилиб, яйрасам,
Бу барча эзгуликлар Қонунларда мужассам!
Ҳур замондан шод бўлиб, яшайди инсоният,
Ўлкамизда ҳар ишга бордир кўп имконият!
Истиқлолдан барқ урди озодлик ва хуррият,
Зўр амалга ошмоқда дилдаги  о р з у ,  ният!
Ярашагайдир, дўстларим, шодланиб, ҳай-ҳайласм,
Ҳақиқат ва  а д о л а т   Қонунларда мужассам!
Халқимизга берилди эркинлик ҳамда  ҳ у р л и к ,
Пок, ҳалол меҳнат билан пайдо бўлар машҳурлик!
Турмушда, жамиятда  д о и м   бўлсин тотувлик,
Орамиздан қувилсин ҳийла-найранг ва қувлик!
Э н г   ё м о н   иллатларни бу ҳаётдан қувласам,
Барча ишларга  ж а в о б   Қонунларда мужассам!
Ғайрат, шижоат билан Юртбошимиз йўл бошлар,
Юзлаб элат, миллатлар Ўлкамизда қардошлар!
Замонамизнинг кўрки, келажаги ҳам ёшлар,
Юртимизда бўлмасин ҳасадгўй, бағри тошлар!
Ватан равнақи учун белни маҳкам бойласам,
Б а р ч а   имкониятлар Қонунларда мужассам!
Ҳурлик, озодлик берди Мустақиллик, Истиқлол,
Эртамиз порлоқ эрур, ёрқинроқдир истиқбол!
Келажак авлодларга кулиб боқар бахт-иқбол,
Турмушимиз фаравон, ҳаёт ширин, мисли бол!
Арзигай замонамда қанча ўйнаб – куйласам,
Эркинлик ва озодлик Қонунларда мужассам!
Йўқолсин жамиятдан  ў ғ р и л и к ,   порахўрлик,
Бўлмасин ҳеч бир жойда золимлик, муштумзўрлик!
Н о ж ў я   и ш л а р   бўлса, бўлар ахир нонкўрлик,
Ҳалоллик, поклик билан ҳар ким бўлар обрўлик!
Ҳақиқатнинг борлигин  м е н   сизларга сўйласам,
А д о л а т  ва  ҳ а қ и қ а т   Қонунларда мужассам!
Эй ватандош дўстларим, халқ учун хизмат қилинг,
Ҳур, озод замонларнинг юксак қадрини билинг!
И ш о н ч   ва ғайрат билан келажакка интилинг,
Суҳайлийдек, гап билан ёвлар бағрини тилинг!
Ҳалоллик, поклик учун ичайлик онту қасам,
Ҳар қандайин ишлар ҳам Қонунларда мужассам!
                      —————————-
  1. Х1. 2018 й.
                                                     СУҲАЙЛИЙ
                                              (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                                      Ўзбекистон
Leave a Reply
*