Menu
Categories
Қотил келин 12 йилга озодликдан маҳрум этилди…
12/06/2018 Хотин-қизлар олами
ҚОТИЛ КЕЛИН ЎН ИККИ ЙИЛ МУДДАТГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИ
   06-12-2018 11:10         32
Шу йилнинг ёз ойларида самарқанд¬лик 36 ёшли аёлнинг қайнонасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақидаги хабарни эшитган киши борки, уни ларзага солади. Олий маълумотли, яхши бир оиланинг бекаси бўлган аёл нега бу жиноятга қўл урди? Бир инсон умрига зомин бўлиши учун шунча нафрат ниманинг эвазига уни маҳв этди?
Аёл кишининг бундай жиноятга қўл уриши, албатта, ҳар қандай кишини ларзага солади.
Айниқса, жиноят содир этгандан сўнг бу қилмишини устамонлик билан яширишгауриниши кишида унга нисбатан нафрат уйғотади.
У бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери, яъни 2006 йилдан буён қайнонаси биланбирга истиқомат қилган. Оилада келишмовчиликлар бўлган. Қайнона ҳовлининг ярминисотиб, уни қизига расмийлаштириб бергач, ўртада ўзаро низолар авж олган.
Аммо гувоҳлар фикрига таянадиган бўлсак, қайнона ўғлини ва келинини бу ҳовлидан чиқарибюбориш ниятида бўлмаган. Ўзаро келишмовчилик эса давом этаверган. Шундайкунларнинг бирида қулай фурсатни пойлаб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган келинқайнонасига кетма-кет пичоқ санчади.
Қизиқ, у пичоқ санчаётганда турмуш ўртоғинингонасига эмас, балки ўз ҳаётига ҳам зомин бўлаётгани, жажжи қоракўзлари, оиласини ҳампароканда қилаётганини ўйлаганмикан? Назаримда, ўйламаган. Сабаби, қайнонасиниўлдиргандан сўнгги хатти-
ҳаракатлари бундай ўйлашга изн бермайди. У гўё моҳиржиноятчидай мурдани плёнкага ўраб, ертўлага туширишга ҳаракат қилади. Янаямдаҳшатлиси, бу ишни амалга ошириш учун вояга етмаган, ҳали 12 ёшга ҳам кирмаганўғилларидан ёрдам сўрайди.
Бувисининг мурдасини кўриб, қўрққан болакайлар онасигаёрдам беришдан бош тортади. Онаси эса уларга бу гапни ҳеч кимга айтмасликнитайинлайди. Уйига турмуш ўртоғи кириб келганда ҳам гўё ҳеч нарса бўлмагандай ўзинитутади. Қайнонасини эса узоқроқ қариндошлариникига меҳмондорчиликка кетганиникиприк қоқмай айтади. Орадан уч-
тўрт кун ўтгач, келин ертўладаги мурдани бу ерданчиқариб ташлаш кераклиги ҳақида режа тузади. Кўчадаги такси ҳайдовчилариданбирининг рақамини олиб, уйида таъмирлаш ишлари олиб бораётганини, шунинг учунбаъзи нарсаларини қариндошиникига олиб бориши кераклигини айтиб, гилам орасигаўралган мурдани машина юкхонасига жойлаштиради.
Сиёб каналига яқин жойдамашинани тўхтатиб, нарсаларини тушириб қолади. У ёғига ўғли билан бир амаллаб,мурдани сувга оқизиб юборади. Гўё шу сувда гуноҳларини ҳам оқизиб юборгандай енгилтортади. Аммо бундай мудҳиш жиноят ҳеч қачон изсиз кетмаслигини у англамаган, биринсон игнадай йўқолиб қолиши мумкин эмаслигини хаёлига келтирмаган эди.
Бу орада турмуш ўртоғи, қайнопаси онасидан хавотир олиб, қариндошларига қўнғироққилаётган, онасини шифохоналару бориши мумкин бўлган барча жойдан қидиришгатушганди. Натижа бўлмагач, ички ишлар идораларига мурожаат қилишига тўғри келади.
Ички ишлар идоралари ходимлари ўз навбатида уларни сувда топилган жасад биланюзлаштирадилар…
Келиннинг қилмишлари фош бўлди, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Икки фарзанднингонаси, гулдай оиланинг бир бекаси мудҳиш жинояти учун ўн икки йил муддатгаозодликдан маҳрум қилинди.
Аёл нафақат ўзи, фарзандларининг ҳам ҳаётига соя солди, бир турмушни қулатди, жаҳл,нафрат туфайли ўз оиласи тинчлигига ҳам зомин бўлди.
Ў.МАМАДАЛИЕВ,
жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари.
https://zarnews.uz
Leave a Reply
*