Menu
Categories
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров диққатига Иккинчи танқидий мақола
12/06/2018 Ватандан хабарлар
Наманган вилоят ва шахар газ вакиллари? шахар ИИБ бошлиқлари ахолининг норозилилига олиб келмоқчи
Наманган шахрида жойлашган  Бобуршох кўчаси «Шердор» ресторан олдида шахар ички ишлар ходимлари, вилоятгаз, шахаргаз идораси ходимлари тундан бошлаб ахолига тортилган газ тармоқларини узмоқчи бўлишмоқда.
Президент фармони билан 1 ноябрдан, 31 мартгача газ тармоғини хар қандай холатда тармоқдан узиш тақиқланади дейилган, қарор хозир хам кучда экан,  вилоятгаз бошлиғи Тожибаев Анвар,  ички ишлар ўринбосарлари, шахаргаз таъминоти идораси рахбари ходимлари қишни совуқ куни бўлишига қарамай тармоқдан узишга харакат қилишмоқда.
Расмий вакилларнинг фуқароларга маълум қилишича  газ фақат кўп қавватли биноларга холос экан, ахоли вакиллари -улар фуқарою биз киммиз, нимага одам ажратади, нима ҳаққи бор, бизни эшитишни хохламаяпти- дейишса вилоятва шахар газ идораси расмийлари уларга жавобан – кўп қавватли биноларда яшовчилар томонидан газ ёнаяпганлиги хақида ариза ёзишган, сизларга Давлат тарафидан газ балон ва кўмир етказиб берамиз – деб жавоб беришган.
Айрим фуқароларни бизга маълум қилишларича расмий вакиллар  оламонни тўплаб жанжал чиқаришга уринишмоқда экан. Айримларнинг фирича бунинг орқасидан кимдир турибди буни устида –деган шубхалар хам бор.
Баъзилар эса қачонгача Наманганни ёмон қилиб кўрсатади, Президент келишига катта тайёрланишмоқда, ахолини хўрлашмоқчи лекин у давр ўтиб кетди десак, тушунишни истамаяпти.
Мана хозир улар ахолини уларнинг қилган ишига қаршилик қилишганидан сўнг расмий вакиллар кетишганлигини аммо улар яна қайтиб ахолини табий газдан узиб қўйиши мумкинлиги хақида хавотир олишмоқда.
Ушбу махаллада яшовчи ахоли эса берилган газ учун дойим мунтазам равишда пул тўлашларини маълум қилишди. Ўтган йили ушбу ресторан атрофидаги махаллада яшовчи ахоли ўз маблағларидан янги газ трубалари ўрнатишган экан.
Аммо расмийлар эса шунга қарамай қишни совуқ кунгида газдан узиб қўйиш пайига тушишган.
Намангандан
Зохиджон Зокиров
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*