Menu
Categories
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевга УЯ 64/77-ЖИЭКдаги маҳкумдан шикоят
12/11/2018 Инсон ва қонун
         
Ўзбекистон  Республикаси Президенти
                        Ш.М.Мирзиёевга
                        Ўзбекистон  Республикаси  Бош  Прокурори
                        О.Муродовга
                        Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгашига
                        Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси
                        К.Ф.Комиловга
                        Ўзб. Респ. Ж К.нинг 164-моддаси  4-қисми “в”
                        банди, 169-моддаси 4-қисми “в” банди ҳамда
                        276-моддаси 1-қисми билан ноқонуний 16 йилга
                        озодликдан маҳрум этилиб, хозирда ушбу тайинланган
                        ноҳақ  жазони Сирдарё  вилояти,  ИИБ УЯ 64/77- ЖИЭК
                        ўтаётган  24.10.1990-йилда туғилган муқаддам тергов
                        жараёнида  ва турли қамоқ ҳамда манзил колонияларда
                        турли йўсиндаги  қийноқ, тазйиқ, оғир руҳий босимлар
                        ва турли-хил ноқонуний уйдирмалар билан рухан
                        чўктиришлари натижасида, 2-гуруҳ  ногирони, меҳнатга
                        лаёқатсиз бўлиб қолган-А.Қ.Ташматовдан
Сизнинг мамлакатимизда барча соҳалар каби ҳуқуқ тизимида ҳам ижтимоий адолат ва Қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб бораётган ислоҳотларингизни қанчалик чуқурлаштираётганингиз, деярли ҳар куни Қонунийлик, Суд, ИИВ, Прокуратура органлари соҳаларида юрт ва Халқ манфаатини ўйлаб тегишли Қарор ва Фармонлар чиқарганингиз билан жойларда, хусусан Сирдарё вилоятида Коррупция, Суд, ИИБ, Прокуратура харакатсизлиги, ноқонунийлик, мансаб ваколатларини суиистеъмолчилик, кўзбўямачилик, сохтакорлик, фуқаролар мурожаатлари ёҳуд Президент виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахсларнинг йўллаган мурожаатларига беписандлик билан қарашиб, боз устига таъқиб қилишиб, виждонсизларча шу кунгача юзаки жавоб хатлари жўнатиш-демакки ҳозирда ҳам Президентга қарши кучлар томонидан саботажчилик ҳамон жадаллашиб бораётганлиги ҳақида
              ШИКОЯТ  АРИЗА
      (2-бор, назорат тартибида)
(ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги ноқонуний Ҳукмини ва ЖИБ Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов Ҳайъатининг 08.11.2012-йилдаги 24-48-сонли ноқонуний Ажримини ўзгартириб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолишим важимдан жазодан муддатидан аввал озод этиш юзасидан Протест келтириш ҳақида)
Муҳтарам Президент, Бош Прокурор, Судьялар Олий Кенгаши раиси ва Олий Суд раиси, Мени қуйида келтираётган асос ва далилларимга кўра муддатидан аввал жазодан озод қилишингизни илтимос қиламан:
Хусусан:
1. Мен, Акмал Ташматов 2008-йилда Гулистон Давлат Университетининг тарих факультети “тарих” таълим йўналишига давлат бюджет (гранд) асосида ўқишга қабул қилиниб, мазкур Олийгоҳда 2012-йил 13-март кунгача (4-босқич) аъло баҳоларга ўқир эдим. Ўқиш давримда ўзимга нисбатан талабчанлигим, таълим олаётган фанлардан хар томонлама билимга эга бўлиш биан жамоада ва курсдошларим орасида ҳурматга эга эдим.
Афсуски шу йили, Ота-онам негадир айрим сабабларга кўра ажрашди. Бу эса, менга ва оила аъзоларимга қаттиқ руҳий зарба бўлиб, оқибатда мен ичкиликка мойил бўлиб қолдим.
2.  Шундай кунлардан бирида, яъни 2012-йил 07-февраль куни кечки пайт тушкунлика тушиб, сиқилиб ўтирганимда яқин қариндошларим, муқаддам Ўзб. Респ. ЖК.нинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан 3 йил муддатга озодликдан махрум этилган, ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди, 168-моддаси 2-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисмлари билан жиноят содир этишиб, судланишган-С.Ташматов, А.Ташматов ва У.Суюнов ҳамда муқаддам судланмаган-Д.Исмоиловлар олдимга келишиб, ўғирлик қилишни таклиф этишиб, менга маслаҳат беришди. Мен ўша вақтда қаттиқ руҳий тушкунлика тушганлигим ва ночорлигим, спиртли ичимлик таъсири оқибатида, ўзим билмаган ҳолда уларга қўшилиб, ўғирлик жинояти содир этилишида иштирок этганман.
3. 12.03.2012-йил тунда навбатдаги ўғирликни содир этаётганимизда бизни Сирдарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари ҳибс этишди. 2012-йил 13-март куни эса, хонадонимда тинтув ўтказилди.
Тинтув давомида Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари менга тегишли усти-бошим чўнтагидан 100 АҚШ долларини ўғирлашди. Ҳеч қандай далиллий ашё топишаолмагач, адашишиб ёки атайин синглим кийиб юрган чарм куртка чўнтагига гиёҳвандлик моддасини ўзлари ташлаб, сўнгра ўзлари “топишиб” тинтув баённомасига гўёки “расмийлаштиришди” ҳамда шу уйдирма асосида мени қамоққа олишди ва тергов ҳаракатлари бошланди. (охирги ўғирланган буюмларни жойини отам-Қ.Ташматовга ўзим айтгач, у далиллий ашёларни эртаси куни Гулистон шаҳар ИИБ ТБ.га олиб бориб топширган)
4. Тергов жараёнида менга нисбатан гарчи айбимни қисман бўйнимга олсам ҳам қилмаган жиноятни бўйнимга қўйиш мақсадида қонунан тақиқланган қийноқ усуллари:
– уриш, дўппослаш,
– қўлимга кишан солишиб, иситиш трубасига боғлаб қўйишиб, азоб бериш,
– бошимга селофан холта кийгизишиб, бўғиб қийнаш,
– жинсий олатимга сув тўлдирилган 0,5 л. боклашка осиб қўйишиб азоб бериш ва хўрлаш,
– уйқусизлик ва ичимлик суви бермаслик,
– яқинларим киритишган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик… ва бошқа ноқонуний усуллардан фойдаланишди.
5. Айблов хулосасига кўра эса, мен бу жиноят ҳаракатларни иложсизлигимдан, оқибатини ўйлаб кўрмай 1-бор содир этган бўлсамда, бироқ муқаддам ҳам бир-неча бор жиноятлар содир этишиб, судланиб жазо муддатини ўтаб чиққан рецедив айбланувчилар қолишиб, гўёки мени “уюшган гуруҳ ташкилотчиси ва раҳбари” деб, малакалашди..
Бу ғирт ёлғон уйдирмани дастлабки Суд ҳамда Кассация Суди ҳам айблов хулосасида қандай ёзилган бўлса, Ҳуқм ва Ажримларида ҳам айнан ўшандайлигича кўчириб қўяқолишди…
Бунга сабаб деб, менга нисбатан тергов-суруштирув, Суд жараёнидаги адолатсизликлар:
– менга нисбатан туҳмат, (синглим кийиб юрган куртка чўнтагига наркотик ташлаб қўйиш)
–  менга нисбатан қўлланган қийноқлар, (юқорида турлари қайд этилган)
– етказилган зарарлар ўрни қопланиб, бу ҳақдаги жабрланган фуқароларнинг ёзма далиллари, менинг 1-бор судланаётганлигим тергов ҳамда Судга тақдим этилсада, бироқ менга нисбатан Ўзб. Респ. ЖК.нинг 57-моддаси қўлланмаганлиги, мазкур ЖК.нинг 61-моддаси ва 164-моддаси 4-қисми “в” банди, 169-моддаси 4-қисми “в” банди, хаттоки содир этмаган жиноятим учун 276-моддаси 1-қисмлари билан нотўғри (Ўзб. Респ. ЖК.нинг 230, 231 ва 235-моддаларида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этишган ҳолда, ҳамда ЖПК.нинг бир-нечта моддаларига зид равишда) малакаланганликлари (бунга сабаб, тергов жараёнида менга “ҳамма нарса уларнинг қўлида эканлиги, хохласа узоқ ёки умрбод қаматиб юборишлиги, агар уларнинг айтганини қилсам хаммаси яхши бўлишлигини, бунинг эвазига уларга “қулоқ” бўлишлигимни, яъни ГДУ.да нималар бўлаётганлигини ва бошқалар юзасидан маълумот етказиб туришлигим” ҳақида таклиф қилишганида, уларнинг бу таклифларини рад этганман),  аслида  ЖК.нинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди ва 169-моддаси 2-қисми “в” бандлари билан малакалашлари лозимлиги ва бошқалар тўғрисида отам-Қ.Ташматов 2012-йилда ёрдам сўраб:
–  Ўзб. Респ. Президентига,
–  Ўзб. Респ. Бош Прокурорига,
–  Ўзб. Респ. МХХ раисига,
–  Ўзб. Респ. Олий Суди раисига,
–  Ўзб. Респ. Олий Мажлиси Инсон Ҳуқуқлари бўйича вакилига, (Омбудсманга)
– Ўзб. Респ. ИИВ ва бошқа давлат олий органларига бир-неча бор шикоят тартибида мурожаатлар йўллаганликлари сабаб деб ўйлайман. (мазкур мурожаатлар нусхалари сақланмоқда)
Ушбу Ҳуқуқ-тартибот органи, унинг масъул мансабдорлари (қонунбузарлар) шу кунгача Ким ёки кимларнинг сояси (панохи) остида жавобгарликка тортилмаяпти?
Дарҳақиқат, хар бир қилмиш оқибат келтириб чиқаради. Оқибатлари учун эса, ким ёки кимлар қачонлардир Давлат, жамият, демакки-Президент, Халқ олдида жавоб беришлари шарт. Қачон?
6. Ҳурматли Президент, Бош Прокурор, Ички ишлар Вазири ва Олий Суд раиси, мен мазкур ноқонуний Суд Ҳукмига кўра шу кунгача турли қамоқ ва манзил колонияларда 6 йилу 9 ойдан буён қонунга зид равишда жазо ўтамоқдаман.
      “
Қонунга зид” деб эътироф этишимга сабаб, мени руҳан тушкунлика тушиб, спиртли ичкилик истеъмол қилганлигимдан фойдаланишиб шу йўлга бошлашган, муқаддам ҳам юқорида қайд этилган ЖК.нинг моддаларида назарда тутилган жиноятларни айнан фирибгарлик, ўғирлик ва босқинчиликларни содир этишиб, озодликдан маҳрум этилган (айримлари рецедив) маҳкумларнинг барчаси (С.Ташматов, У.Суюнов, Д.Исмоиловлар) аллақачон Амнистия акти ва авф орқали озодликка чиқарилиб (тегишли орган масъулларининг берган ёлғон маълумот ва хулосаларига кўра), ҳозир улар ўз оила аъзолари бағрида ҳаёт кечиришмоқда. Менга эса, бир-неча бор:
– Ўзб. Респ. Президенти (виртуал қабулхонасига бир-неча бор ёзма, овозли, видеоли) номига қисман содир этган ўз қилмишимдан чин дилдан пушаймон эканлигим, ҳаётни, оила қадри нима эканлигини тўлиқ англаб етганлигим тўғрисида мурожаатлар этиб, мени авф этишини сўраганларим сабаб, озодликка чиқаришмаяптилар деб ўйламоқдаман.
Бунга асос, турмуш ўртоғим-С.Ташматова Президент виртуал қабулхонасига юқоридаги ноҳақликлар бўйича дастлаб 2017-йил 27-февраль куни №103935-s/17-сонли шикоят ариза, натижа бўлмагач эса, 24-март куни №103938-s/17-сонли такрорий шикоят ариза йўллаган. Бироқ, ушбу 2 бор йўллаган мурожаатлари вилоят ИИБ ходимлари-У.Ш.Бўрибеков, Н.Н.Мусурманқулов ва Х.Б.Базаровлар томонидан адолатли текширув, суруштирув ишлари олиб борилмай, аксинча муқаддам ўзларининг хамкасабалари томонидан содир этишган қонунбузилиш ҳолатларини хаспўшлаш мақсадида 2017-йил 16 ва 27-март кунлардаги № 15/272 ҳамда № 15/292-сонли юзаки жавоб хатлари билан ушбу жиноий харакатларни ёпти-ёпти қилишди.
Бу орада мен ЖИЭББ.га қарашли №64/47-сонли жазони ўташ муассасасидан 2017-йил август ойида Сирдарё вилояти ИИБ УЯ 64/76-сонли манзил колонияга чиқдим. Бундан хабар топишган вилоят ИИБ ходимлари, УЯ 64/76-ЖИЭК билан дарҳол хуфёна тил бириктиришиб, яъни гўёки “мени берилган иш нормасини бажармасдан терган пахтасига тупроқ ва лой солиб чиққанлиги” ҳақида (у ердаги ўзларига хизмат қилувчи, ЖК.нинг 168-модда 3-қисми, 166-моддаси 4-қисми ва 169-модда 3-қисмлари билан судланган  маҳкумлар-Р.А.Бердимуратов, Т.Х.Жуманиёзов ва М.Ф.Қўчқоровларни гўёки “холис” гувох сифатида қайд эттиришган ҳолда) сохта далолатнома тузишиб, муассаса бошлиғининг 11.09.2017-йилдаги 40-сонли қарори билан хеч бир асосли ноқонуний интизомий жазо тайинлашди. (Ж.З.Джумабаев, А.Гаффаров, Б.Гаппаров, А.Нўманжонов, Ш.Саттаров, С.Хўжаевлар томонидан)
Мен, уларнинг юқорида бирма-бир қайд қилиб келинаётган адолатсизликларига кўз юмган ҳолда дастлаб 2017-йил апрель ойида Президент номига авф этиш ҳақида йўллаган илтимосномам ўтган 8 ой давомида ҳам мавхумлигича қолиб кетгач, 2017-йил 13 ва 25-декабрь кунлари такрорий 2 бор Президент номига авф этишини сўраб, йўллаган 287095-s/17 ва 277310-s/17-сонли  илтимосномаларим  натижасида, вилоят ИИБ УЯ 64/76-ЖИЭК мутасаддилари таъқибига учраб, яъни “Президентдан авф сўраб бошқа мурожаат йўлламаслигимни, бари-бир фойдаси йўқлигини, авф эттириш ёки авф эттирмаслик буларнинг қўлида эканлигини, бари-бир уларнинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлишлигини» айтишиб,  устимдан кулишиб,  рухан синдиришмоқчи бўлишганида бу ноҳақликка чидайолмай 2018-йил 2-январь куни Президент номига 3149-s/18-сонли шикоят ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган эдим.
Мазкур асосли мурожаатим натижасида, вилоят ИИБ УЯ64/76-ЖИЭК мутасаддилари таъқибига учраб, яъни РШТТЁИМ Сирдарё вилояти филиалида “ортирилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, яъни-Постравматик энцефалопатия, симптоматик эпилепсия, талваса хасталиклари” ташхиси билан даволанаётган вақтимда гўёки “шифохона худудини муассаса раҳбариятининг рухсатисиз ташлаб чиқиб, яқин қариндошларим билан учрашди ва муассаса ходимларига нисбатан қўпол муомилада бўлди” мазмунида хеч бир далил исботсиз, сохта далолатнома ва бошқа хужжатларни гўёки “қонунийлаштирган” ҳолда, муассаса мутасаддилари-Ж.З.Джумабоев, А.Шокиров, Б.Хошимов, Н.Собиров, Ш.Тожибоев, Р.Бозоров, С.Сулаймонов, Ш.Атаев, П.Пармоновлар томонидан 22.01.2018-йилдаги 4-сонли қарори билан ноқонуний “хайфсан” интизомий жазо белгилашди.
Мен, мазкур ҳолат юзасидан яна 2018-йил 26-январь куни Президент виртуал қабулхонасига яна 22178-s/18-сонли шикоят ариза йўлладим.
Оқибатда эса, менга 2018-йил 17-февраль куни Сирдарё вилояти Прокуроратураси ходими-О.Ҳаққулов, 76-ЖИЭК бошлиғи-Ж.Джўраевлар 1 соат давомида “Сен уйдирмачи (шантажчи), керак бўлса ёзаётган шикоятларинг учун ўзинга нисбатан қайта модда (статя) бўйнинга қўйиб, яна Навоийга, хеч бўлмаганда бошқа манзил колонияга жўнатвораман, ўзинг билмай қоласан. Сендақа “шантажчи” лар авфга ҳам тушмайди ва ҳакозолар” дейишиб, тахдид қилишиб, руҳий босим кўрсатишди.
Ҳатто турмуш ўртоғим-С.Б.Ташматовага “нима қиласиз жиноятчи билан шунча йилдан буён яшаб, у хали Озодликка чиқмайди, мен бунга кафилман  (?)…,  агар Президент виртуал қабулхонасига қилган шикоятларингни оқибатсиз қолдириш ҳақида қарши ариза ёки тушунтириш хати ёзиб берсаларинг, мен ўзим Сизларга ёрдам бераман, Сизни ўзим уйингизга кузатиб қўяман ва ҳакозолар” ҳақида рухий босим аралаш хушомад қилди…  ва улар айтганидек Жиззах вилояти ИИБ УЯ 64/73-ЖИЭК га қонунга зид равишда этаб қилишди.
Турмуш ўртоғим-С.Ташматова ва бошқаларнинг ушбу ноҳақликлар юзасидан менинг манфаатимда узликсиз қилишган мурожаатлари натижасида мен, Сирдарё вилояти ИИБ УЯ 64/77-ЖИЭК этаб орқали қайтарилдим ва юқорида қайд этилган хасталигим сабаб, РШТТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг невралогия бўлимига даволаниш учун ётқизилдим.
Бироқ, орадан бироз вақт ўтгач, тўсатдан вилоят ИИБ тиббиёт ходими-А.Қаландаров ва  УЯ 64/77-ЖИЭК шифокори  билан Ҳ.Зохидовлар хонамга келишиб, “сен соппа-соғсан, бу ердан чиқасан…” деб, турли тазйиқ ва руҳий босим ўтказишиб, мени шифохонадан мажбуран олиб кетишди ва тегишли юқори турувчи органга гўёки “соғлиги яхши…” деб, ёлғон маълумот беришди. Ваҳоланки, мен “Ўтказилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, Постравматик энцефалопатия,  Симптоматик эпилепсия (тутқаноқ). Вегето-томир дистонияси, сурункали гепотохолецистит” ташхиси билан Диспансер назоратида тураман. Боз устига 2-гуруҳ ногирони, меҳнатга лаёқатсизлигим сабаб, шифокорлар тавсиясига кўра даволанишим шарт.
7. Мен,  08.09.2018-йилда Ўзб. Респ. Олий Судига, Президент виртуал қабулхонасига ўзимнинг навбатдаги муддатидан олдин озодликка чиқарилишида амалий ёрдам сўраб, ўзимга нисбатан жиноят содир этишган Прокуратура, Суд, ИИБ, ТБ мутасаддилари кирдикорларини фош этувчи Назорат тартибидаги шикоят йўллагач, орадан 2 кун ўтиб тегишли Прокуратура ИИБ ҳамда ЖИЭМ мутасаддилари ўзларининг муқаддам содир этишган (жорийда ҳам) кирдикорлари фош бўлиб қолишидан талвасага тушишиб, дарҳол менга нисбатан гўёки қисматдошим маҳкум-Х.И.Эрматов (Аҳмадбойни жиноий шериги)ни 10.09.2018-йилда мен (2-гуруҳ ногирони) “уриб тан жароҳати етказди” деган иддаони илмий тасдиқловчи Судга оид тиббий экспертиза хулосаси бўлмаган ҳолда сохта, уюштирилган компраматлар тайёрлашиб, 2 кунни ичида мустақил ва “Одил Суд” нинг Ажримини чиқарилишига эришди. Яъни ҳолат юзасидан экспертиза ҳам тайинлашмай шошилинч тарзда УЯ 64/77-ЖИЭК бошлиғи-А.Р.Абдурахимов ва унинг ўринбосари-О.А.Бойжигитовларнинг қонунга зид тарздаги тақдимномаси асосида 2018-йил 12-сентябрь куни гарчи мен  11-сентябрдан соғлигим кескин ёмонлашиб, РШТТЁИМ.нинг Гулистон туман филиали жонлантириш бўлимида даволанаётган жойимдан ЖИЭМ ходимлари мажбурий тартибда колонияга олиб келишиб, ҳали Суд жараёни бошланмасданоқ қўлимга Суд раиси-А.Қурбоновнинг менинг “ўталмай қолган жазо муддатимни ёпиқ турдаги умумий тартибли муассасаларга қайтариш тўғрисида”ги Ажримини тутқазишди. (Судга оид тиббий экспертиза хулосаси 2018-йил 9-октябрь кунигача иш жилдида мавжуд бўлмаган. Фақатгина маҳкумлар-З.Хусанов, Б.Тажибоевларни сохта, гўёки “холис” гувох сифатида қайд эттирган ҳолда)
Изоҳ: Менинг адвокатим-С.Умиров, турмуш ўртоғим-С.Ташматова ва бошқа ташкилотлар мен томонимдан  жазони ўташ тартиб қоидалари қасддан бузилмаганлиги, юқорида номлари қайд этилган соҳта гувохлар ва далиллар асосида “манзил колониядан умумий тартибли колонияга қайтариш” ҳақида вилоят ИИБ УЯ 64/77-ЖИЭК раҳбари ва унинг ўринбосари томонидан Судга киритишган уйдирмалардан иборат тақдимномасини, биринчи босқич суди ҳам ушбу соҳта тақдимномани қаноатлантиргани, бундан ташқари ҳозирги кунда 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолганлигим сабаб, биринчи босқич судининг ноқонуний Ажримини ва  УЯ 64/77-ЖИЭК раҳбари томонидан ғараз ва паст ниятларда киритган сохта тақдимномасини бекор қилиш юзасидан ЖИБ Сирдарё вилояти судининг Кассация Судлов Ҳайъатига киритишган шикоятлари асосли деб топилиб, ушбу Суд томонидан айнан биринчи босқич судининг ноқонуний Ажримини ҳамда 77-ЖИЭК раҳбарининг тақдимномасини бекор қилиш тўғрисида 30.10.2018-йилда 04в-55-18-сонли Ажрим чиқарди ва мен 77-ЖИЭК.га қайтарилдим.
7. Муҳтарам Президент, Бош Прокурор, Судьялар Олий Кенгаши раиси ва Олий Суд раиси, Мени ЖИЭМ ҳамда прокуратура ва ИИБ органлари мутасаддилари нима учун шу кунгача озодликка чиқаришмай, турли сабаб ва асоссиз баҳоналарни қилишаётганликларининг сабаби битта!
Шу йиллар (6 йилу 9 ой) давомида менга нисбатан дастлабки тергов жараёнидаги ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар, (юқорида қийноқ турлари келтирилган) 73 ва 76-ЖИЭМ.ларда турли тазйиқ, руҳий босимлар, уйдирма (тухмат) лар орқали руҳан чўктиришлар, оғир ҳамда соғлиққа ҳавф солувчи мажбурий меҳнат турларига жалб этилишим оқибатида соғлиғимга буткул путр етиб, жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши оқибатида, 24.07.2018-йилда Сирдарё вилояти Бош ТМЭК томонидан Ўзб. Респ. В.М.нинг 01.07.2011-йилдаги №195-сонли Қарори 1-илова 5-боб 30-бандига асосан ҳаёт фаолиятим чекланиши 2-даражали (2-гуруҳ ногирони) меҳнатга яроқсиз деб, топилганлигим ҳамда:
-Ўтказилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, Постравматик энцефалопатия,
-Симптоматик эпилепсия (тутқаноқ). Вегето-томир дистонияси, сурункали гепотохолецистит. Диспансер назоратида тураман. Ҳасталикларини ортириб олишим натижасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар тартибда турли шифохоналарда умрим ўтмоқда.
Мен шу йиллар давомида ҳозир 6 ёшга тўлган катта қизимга Оталик меҳрини минг афсуски, беролмадим. Яқинда туғилган 2-қизим дийдорига эса зорман. Агар мен озодликка чиқсам, оиламга меҳр бериб жамиятда ўз йўқотган обрўйимни тиклаб, кучим, соғлигим, имконим етганича давлатимизга ва оиламга фойда келтирадиган ижтимоий меҳнат қилиб, эл қатори яшашга ваъда бераман.
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларим, аниқ  далил ва асосларимга кўра, Сизлардан:
                С Ў Р А Й М А Н:
1.  .ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги ноқонуний Ҳукмини ва ЖИБ Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов Ҳайъатининг 08.11.2012-йилда чиқарган 24-48-сонли ноқонуний Ажримини ўзгартириб, ҳамда менинг ҳозирги кунда 2-гуруҳ ногирони, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиб, жазони қолган қисмини ўталмаётганим сабаб, менга тайинланган жазони бекор қилиб, муддатдан аввал мени озодликка чиқаришингизни.
Иловалар:
1. ЖИБ Сирдарё вилояти судининг
2012-йил 10-август кунги Ҳукми 37 вароқда
64/77-ЖИЭК орқали Олий Судга тақдим қилинган.
2. Сирдарё вилояти суди Кассация Судлов
Ҳайъатининг 08.11.2012-йилдаги 24-48-сонли
Ажрими 08 вароқда 64/77-ЖИЭК орқали
Олий Судга тақдим қилинган.
3. 24.07.2018-йилда 71-сонли Сирдарё вилояти
Бош ТМЭК томонидан мени 2-гуруҳ ногирони
меҳнатга яроқсиз деб, топганлиги ҳақидаги
№329254-сонли маълумотномаси нусхаси
01 вароқда 64/77-ЖИЭК орқали Олий Судга
тақдим қилинган.
4. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти
Кенгаши томонидан тақдим этилган № 02-06/230-сонли
ижобий-Тавсифномаси асл нусхаси 64/77-ЖИЭК орқали
Олий Судга 01 вароқда тақдим этилган.
5. Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар
йиғини томонидан тақдим этишган № 863-сонли
ижобий-Тавсифномаси асл нусхаси 64/77-ЖИЭК орқали
Олий Судга 01 вароқда тақдим этилган.
Маҳкум:        Акмал  Ташматов
Мурожаат рақами  19989-r/18
Текшириш коди  4652dfd0f1
(Олий суд  раиси виртуал қабулхонасига
юборилган)
Мурожаат рақами  19990-r/18
Текшириш коди 2bfaecd0e0
(Бош прокурор виртуал қабулхонасига
ҳам юборилган)
Мурожаат рақами  109866-s/18
Текшириш коди 53958b11e7
(Ўзбекистон Президент виртуал
қабулхонасига ҳам юборилган)
Leave a Reply
*