Menu
Categories
ББС ўзбек хизмати баҳси: Мирзиёев президентлигининг икки йили
12/13/2018 Воқеа ва ҳодисалар
 
Ўзбекистон: Мирзиёев президентлиги икки йили – ваъдалар қандай бажарилмоқда, ҳалқ ҳаётида нима ўзгарди?
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда бошланган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар айрим мансабдорларга ёқмаётганини айтган.
Ўтган ҳафта мамлакат Конституциясининг навбатдаги санаси муносабати билан гапирган Президент ҳокимиятнинг деярли барча бўғинларини танқид қилган.
Ўзбекистон: Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари чала қолмоқдами?
“Ислоҳотлар албатта эскича яшаш, эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим мансабдорларга ёқмайди. Буниям очиқ айтишимиз керак. Чунки ўзгариш, янгиланиш уларнинг тинчи ва оромини, ҳузур-ҳаловатини бузади. Лекин ҳаёт давом этар экан, ҳаёт талаби бўлган ислоҳотлар ҳам изчил давом этиши муқаррар. Бу ҳақиқатни ва талабни барча даражадаги раҳбарлар чуқур англаб олишлари зарур”, – деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда унинг айтишича, ислоҳотлар ҳеч қайси мамлакатда осонликча амалга оширилган эмас.
Мирзиёев ислоҳотлардан ортга қайтмаслик, “хуфиёна иқтисод”ни очиққа чиқариш, суд тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши курашишга ваъда берган.
Президент нутқи унинг ҳокимиятдаги икки йилининг сарҳисобидек янграган.
Мирзиёев президент бўлгунига қадар 13 йил бош вазир лавозимида ишлаган ва амалда 17 йилдан буён ҳокимиятда.
У ҳукуматда икки йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
Хўш, икки йилда нималар ўзгарди?
Мирзиёевнинг ислоҳотлари қайси босқичда?
Ушбу мавзуни Тошкентдан фахрий журналист Шароф Убайдуллаев ҳамда Швециядан собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охуновлар билан муҳокама қилдик.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Leave a Reply
*