Menu
Categories
Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди
12/19/2018 Бош мақола
 Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди

Иллюстраттив сурат.
 
Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Расмий маълумотда айтилишича, 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига судья турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиб бериш учун 12 минг доллар пора талаб қилаётганидан шикоят этган.
Шундан сўнг тезкор тадбир ўтказилиб, судья М.Э.нинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг доллар олган вақтда ушланган.
14 декабрь куни судьяга нисбатан «Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган.
“Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
ОЗОДЛИК
СУДЬЯГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

(на русском языке см. ниже) 


2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиши эвазига 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг Урганч туманида жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани раҳбарлар билан гаплашиб, унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига унинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

В ОТНОШЕНИИ СУДЬИ ВОЗБУЖДЕНО УГОЛОВНОЕ ДЕЛО

11 декабря 2018 года гражданин М.Э. обратился в правоохранительные органы с заявлением о том, что судья Ургенчского межрайонного суда по гражданским делам З.И. потребовал 12 тысяч долларов США в качестве взятки взамен на положительное решение спорного вопроса по определению права собственности на место жительства и попросил принять в его отношении законные меры.

В проведенном на основании указанного обращения оперативном мероприятии, судья З.И. задержан сотрудниками правоохранительных органов во время получения 12 тысяч долларов США у доверенного лица М.А. А.Э. взамен на якобы положительное решение спорного вопроса по определению права собственности на место жительства, расположенного в Ургенчском районе в его пользу, заранее обговорив вопрос с начальством.

На основании материалов, собранных по оперативному мероприятию, 14 декабря 2018 года в отношении судьи Ургенчского межрайонного суда по гражданским делам З.И. возбуждено уголовное дело по соответствующим статьям Уголовного кодекса на основании статьи 70 Закона Республики Узбекистан «О судах». В настоящее время прокуратурой Хорезмской области ведется предварительное следствие по уголовному делу.

Leave a Reply
*