Menu
Categories
Умри бевақт хазон бўлган гўзал санъаткор Дилнура Қодиржоновани хотирлаб…
12/20/2018 Адабиёт

Умри бевақт хазон бўлган гўзал санъаткор Дилнура Қодиржоновани хотирлаб…

OCT 12 2012

Posted by 

Президент Ислом Каримов Д.Қодиржоновани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан муборакбод этаётган пайт…

Ислом Каримовга

Унга унвон эмас, саодат беринг,
Гўзал ёшлигини беринг қайтариб.
Миршаблар қотил деб шаҳодат беринг,
Ҳаққа зор диллардан дард кетсин ариб…

Шундай гўзал бир қиз, мўъжиза бир қиз,
Вос-вос босди деса – ишондингизми?
Миршаб қўлидаги ожиза бир қиз,
Ўзин осди деса – ишондингизми?

Беш йилки қийнайди мени шу ҳолат,
Қийнар онасининг изтироб, оҳи.
Бу не разолат бу, бу не жаҳолат?
Ҳануз чирқирайди унинг арвоҳи!

Қонунлар ким учун, маҳкама нечун?
Нечун адолатга муҳтож ожизлар?!
Нечун ватанимда ҳар оқшом, ҳар тун,
Ўзини осмоқда фаришта қизлар?!

Сиздай шоҳ қўлида бўлса салтанат,
Нечун воз кечади жон ҳаётликдан?
Юртда бош кўтармай туриб шайтанат,
Бизни халос этинг бу бедодликдан!

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

27 май, 2012 йил, Торонто шаҳри.

"1" Comment
  1. Мана шу ва Маҳбубага, яна бировларга аталган шеърларни ўқиб, муаллифнинг шоирлигига шак келтирганлар, имондан чиқади.
    Бу патво эмас, менинг шахсий фикрим.

Leave a Reply to Ахмад ҳожи Хоразмий
*