Menu
Categories
Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди? Еттинчи мақола
12/25/2018 Бош мақола
Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди?
Уй қамоғида ётганлар бунга кирмайди…
Ўз касбидан жудо бўлиб, ижоди тақиққа тушганлар…
Ҳибс ва Хорижга бадарға қилинганлар…
Оқил билан Жоҳилнинг фарқи нимада?
Мирзиёев кимнинг йўлидан бораяпти?

 

Каримов ва Мирзиёев даври – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…

 

(давоми)

 

23.
Каримов даврида таъқиб ва тазйиқлар боис ўз ажалидан беш-ўн кун бурун ўлиб кетган давлат ва жамоат арбоблари рўйхати:
Шукрилла Мирсаидов – Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги Вице Президенти. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигидан сўнг мамлакатда таъсис этилган Вице Президентлик лавозимининг ягона соҳиби. Таниқли давлат ва жамоат арбоби.
Каримовнинг шахсий рақиби деб кўрилган Шукрилла Раҳматович 2012 йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 73 ёшида юрак хуружидан вафот этди.   
1939 йил 14 февралида Ленинободда туғилган Шукрулло Мирсаидов, Тошкент Молия-иқтисод институтини тугатиб, аввалига мазкур институтда, сўнгра Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасида ишлади.
1985 йилда шаҳар Ижроия қўмитаси раиси, 1990 йил 1 ноябрида Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг раиси лавозимига тайинланди.
Постсовет Ўзбекистонидаги таниқли сиëсат арбобларидан бири саналган Шукрулло Мирсаидов 1990 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистонда жорий этилган вице-президентлик лавозимига тайинланди ва мамлакат иқтисоди учун бутун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Каримовнинг давлат бошқарувини авторитаризм томон бурганига норозилик тариқасида, 1992 йил 4 январида Ўзбекистон Олий Мажлисининг 7-сессиясида бу лавозимидан истеъфо берди.
Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси лавозимини қабул қилиш таклифини рад этган Мирсаидов, бу истеъфодан сўнг очиқ мухолифатчилик фаолиятини бошлади ва “Адолат – Ҳақ йўли” деб номланган мухолифат партияси ҳамда Ўзбекистондаги мухолиф гуруҳларни мувофиқлаштириш маркази тузди.
Бу гуруҳга ўз партиясидан ташқари “Бирлик” ва “Эрк” партиялари¸ шунингдек “Тўмарис” хотин-қизлар ташкилоти кирди.
Мирсаидовни бу фаолиятдан тўхтатиш мақсадида Ўзбекистон махфий хизматлари 1993 йилда унга қарши суиқасд уюштирди, молиявий жиноятларда айблаб, шартли жазога ҳукм қилди.
Тошкент ҳукумати ўғлини ўғирлаб кетиб, Мирсаидовга қарши туҳмат кампаниясини кучайтириши ортидан собиқ вице-президент сиëсий фаолиятини тўхтатганини 1998 йилда Озодлик радиоси орқали эълон қилишга мажбур бўлган эди.
Сиëсатдан кетганини эълон қилганидан сўнг Шукрулло Мирсаидов бирор марта оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан учрашмади…
Манба: Озодлик радиоси
25.
Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига
Мирсаидов ва Ельцин
Суратда: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов Каримов билан Ельциннинг ўртасида…
Исмат Хушев
Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукур акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани.
Бугун юракларда ўксик бир алам,
Мажруҳ қаддимиз дол, бошимиз эгик.
Бизни ташлаб кетди – биз сотган одам,
Ҳали яшашидан умидвор эдик…
Не сабаб бунчалар номардсан, ҳаёт!
Сен қайга бош олиб кетдинг, диёнат!
Биз машҳур бир зотни йўқотдик, ҳайҳот!
Жасур бир инсонга қилдик хиёнат!
Газетлар сукутда, радиолар жим,
Зангори экранда шўхчан тарона.
Улуғ инсон ўлди, билмайди ҳеч ким,
Ҳамма бахтдан масрур, шоҳга парвона.
Нега ҳақ деганнинг қисмати хароб,
Шунча чексизмиди ундаги сабр.
Йигирма икки йил чопгани – сароб,,
Ва охир оқибат топгани – қабр…
Шундоқ ўтиб кетар экан, во ажаб,
Бир ҳовуч кул бўлиб ўт ва исёнлар.
Энди биздаги бу сотқинлик сабаб,
Қайта туғилмайди бундай инсонлар…
Тошкентнинг мўъжаз бир қабристонида,
Мард, танти, бўйсунмас бир зот кўмилди.
“Тиз чўкмай, ўлмоқлик” аҳд-паҳмонида,
Шоҳга тик боққан кўз мангу юмилди…
Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукур акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани…
2 ноябрь, 2012 йил, Канада
Манба: Дунё ўзбеклари

 

26.
Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – таниқли давлат ва жамоат арбоби.
1952 йилнинг 15 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида туғилган.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, мудир ноиби ва мудири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати бўлган.
Каримовнинг зуғумига учраганидан кейин бир муддат хориж эллар сари юз тутиб, Ливия жамоҳирияси, Туркия ва Саудия Арабистонларида муҳожиротда яшашга мажбур бўлган. Сўнг таниқли халқаро дин пешволари талаби билан Ўзбекистонга қайтган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга нисбатан билдирилган танқидлар:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам кўплаб олимлар қатори қарши тарафлардан бир қанча танқидий қарашларга йўлиқди. Аммо мазкур танқидлар илмий асосга эга эмас. Асосан, кичик жузий камчиликлар ёки тушунмовчиликлардан иборат.
 Ҳолбуки, пайғамбарлардан бошқаси маъсумбўлмаслиги, Қуръондан бошқа ҳар қандай китобда камчилик бўлиши табиий. Аммо у кишининг ижодида илмий янглишув, ғоявий адашув кузатилмаган. Шайх Муҳаммад Содиқ ҳақида Хулайбий Имом Абу Ҳанифанинг шаънида айтган гапни айтиш мумкин: «Унга фақат ё ҳасадгўй, ё жоҳил тил теказади».
Яна бир бор эслатиб ўтишни истардик – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз замонасида ислом оламининг йирик намояндаси, улкан арбоб, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси, кўплаб халқаро илмий муассасалар, диний ташкилотларнинг аъзоси, ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси бўлган.
Шундай ажойиб инсон Каримов тузумида қатор ноҳақлик ва адолатсизликларга учраб, 2015 йилнинг 10 мартида Тошкентда юрак хуружидан вафот этди.
Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шонли ва суронли ҳаёти, сиёсий ва диний фаолияти ҳақида Исмат Хушевнинг “Шоҳ ва Шайх тўқнашуви қандай юз берган эди” номли таҳлилий мақоласидан билиб олишингиз мумкин…
27.
 Ўлмас Саиджонов – Ўзбекистон халқ ҳофизи. Тошкентдаги бадиий жамоалар бирлашмаси (Собиқ Филармония) раҳбари.
2016 йилнинг 13 февраль куни тўсатдан 65 ёшида вафот этди. 14 феврал куни Тошкентнинг Минор кабристонига дафн этилган.
1951 йилнинг 10 январида Китоб туманида туғилган Ўлмас Саиджонов Қарши давлат педагогика институти ҳамда Тошкент давлат ирригация ва мелиорация институтини тамомлаганига қарамай, 1969 йилда ёш ижрочилар республика кўрик-танловида ғолиб чиққанидан сўнг ўз умрини санъатга бағишлади.
Ҳофизнинг “Суратинг”, “Ошиқ бўлибман”, “Гулузорим”, “Жонон бўламан деб” каби кўплаб қўшиқлари санъат мухлислари қалбидан жой олган.
Эл суйган ҳофиз Ўлмас Саиджонов ўлимига – юқоридан кутилмаганда ишдан бўшаш ҳақида ариза сўрашгани сабаб бўлган деган тахминлар бор.
Умуман Каримов давридаги шу ва шунга ўхшаш яна бир талай сирли ва синоатли ўлимлар анатомиясига назар ташлаш учун ўша даврларда  ёзилган ва нашримизда эълон қилинган қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик…
28.

Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…

“Дунё ўзбеклари”дан:
Кейинги пайтларда Тошкентдан у ёки бу кишининг сирли ва синоатли ўлими билан боғлиқ бўлган турли ваҳимали ва важоҳатли хабарлар республика бўйлаб кенг тарқалмоқда. 
Ўзбекистон халқ депутатлари Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Иномжон Трусунов, Алижон Қўчқоров, Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси, профессор Алишер Азизхўжаев, Енгил саноат Ассоциацияси (“Узлегпром”) раиси, Олий Кенгаш депутати Ботир Эргашев,   Собиқ Вице-премъер ва Ташқи ишлар вазири Сарвар Азимов, Аввал “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошлиғи, сўнг Москвадаги халқаро “Внуково” аэропорти Бош директори бўлиб ишлаган Арслон Рўзметов, Халқаро Интерполнинг Тошкент бўлими бошлиғи Маҳмуд Ҳайитов, Республика Олимпия Қўмитасининг Бош котиби Муҳаммаджон Каримов, таниқли диний уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фавқулоддаги сирли ўлимлари “Дунё ўзбеклари”ни анчадан бўён ўйлантириб келарди.
Ҳатто, ўтган йили Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш департаментининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Ориповнинг Шовот каналидан топилган жасади ҳам бизни чуқур ўйга солиб қўйган эди. Чунки Ўзбекистонда давлат мулозимига очиқ – ойдин суиқасд уюштириш мутлақо имконсиз. Агар марҳумнинг бугун ҳукуматнинг мухолифлар рўйхатига тиркаб қўйилган таниқли ўзбек шоири Абдулла Ориповга жиянлигини ҳисобга олсак, кўп нарсалар ойдинлашади. Қолаверса, бизнинг бу борада ўз фикр ва хулосаларимиз, қараш ва тахминларимиз ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун биз бу сирли ва ниҳоятда чигал фожеани ҳам журналистик суриштирув олиб борилувчи ўлимлар рўйхатига киритдик.
2015 йилнинг 1-январь куни эл суйган машҳур хонанда Олмахон Ҳайитованинг кутилмаган вафоти миллионлаб дилларни ларзага солган бўлса, 2016 йилнинг 1 январида эълон қилинган Ўзбекистон телевиденияси диктори, таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг фавқулоддаги сирли ўлими эса бизни ниҳоятда жиддий сергак торттириб қўйди. 
Бундан бир оз муқаддам телевидениянинг бошқа бир таниқли сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг фожеали ўлими ҳам то ҳануз бизнинг синчков қизиқишимизни йўқотмаган. Раҳматилланинг ўлимига маҳкама ҳукмига кўра унинг ўғли айбдор деб топилгани билан, бизда бу ўлим ҳам бевосита ЎзТВ раҳбариятига бориб тақалаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам йўқ эмас…
Абдумўминнинг сирли ўлими ҳақида унинг рафиқаси Гўзал Ўтбосарова “Дарё” интернет нашри саволларига жавоб бераркан, турмуш ўртоғининг 31 декабрь куни эрталаб уйдан соппа соғ чиқиб кетганини айтади: «Сира юраги безовта қилганини айтмаган. Шундай бўлганида ҳам албатта, бу ҳақда билган ва дарҳол чорасини кўрган бўлардим», — дейди сухандоннинг рафиқаси: 
Гўзал Ўтбосарова: Абдумўмин акани тонгда ишга кузатганимча, қайтиб кўрмадим
Гўзал Ўтбосарованинг ана шу эътирофидан сўнг биз Ўзбекистонда содир бўлаётган бу каби сирли ўлимлар билан жиддий шуғулланишга, унинг сабаб ва тафсилотларини сўраб суриштиришга, таҳлил ва тадқиқ қилишга бел боғладик.
Мақсадимиз, бизни ўйлантираётган бу каби сирли ўлим ва суиқасд сабабларини баҳоли қудрат аниқлаш, бу – кимларнинг ва қайси идораларнинг иши эканини билиш ва айбдорларни имкон қадар элга ошкор қилишдан иборат. 
%d1%9e%d0%bb%d0%bc%d0%b0%d1%81-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d2%9b%d0%be%d1%80%d0%b0-%d1%84%d0%be%d0%bd%d0%b4%d0%b0
Яқинда бетакрор ўзбек ҳофизи Ўлмас Саиджонов навқирон ёшида – кутилмаганда ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлимига Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бошлиқ бир гуруҳ юқори даражали соҳа мулозимлари томонидан  ноҳақ бўшатилиши сабаб бўлган деган тахминлар мавжуд.
Бир сўз билан айтганда, “Дунё ўзбеклари” бугундан эътиборан Ўзбекистондаги сирли ўлимлар борасида – жойлардаги махсус мухбирлари ёрдамида кенг кўламли журналистик суриштирув ишларини олиб боради.
Фурсатдан фойдаланиб, мухлис ва ўқувчиларимиздан бу каби – биз билган ва билмаган – сирли ва таажжубли ўлимлар ҳақида ўз билганларини ёзиб юборишларини илтимос қиламиз.
Яширмаймиз, биз бу изланишни анча олдин бошлаган эдик. Бугун шу йўналишдаги дастлабки мақолани сайтимиз архивидан олиб, такрор эълон қилишга эҳтиёж сездик…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
Торонто шаҳри, Канада

Исмат Хушев,
журналист шарҳи
Икки кун муқаддам, ҳеч кутилмаганда ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон Олимпия Қўмитасининг Бош котиби Муҳаммадали Каримов (лақаби “Чапа”) нинг сирли ўлими тўғрисидаги турли туман миш мишлар Канадага ҳам етиб келмоқда.
Қулоққа чалинган ана шундай гап сўзлардан бири унинг кутилмаган ўлимини Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон спортчиларининг Лондон Олимпиадасидаги мағлубиятли ўринлардан бирини эгаллагани боис қаттиқ койиганлиги билан изоҳлашмоқда.
Ҳолбуки биз телевизор орқали раҳматли Муҳаммаджон аканинг Тошкент аэропортида ўзбек спортчиларига омад тилаб, уларни Лондонга шодон кузатиб қолган телелавҳа кадрларидаги мунис ҳолатини ҳали унутганимиз йўқ…
Қўшни Қозоғистон спортчиларининг Лондондаги муваффақиятлари қошида ўта шармандали туюлган бу йилги нохуш натижалар давлатимиз раҳбарини ниҳоятда ғазаблантирганини айтишмоқда.
Бунинг устига шу пайтга қадар мамлакат спортини халқаро миқёсда имкон қадар қўллаб қувватлаб келган ўзбек авторитети Ғафур Раҳимовнинг энди бу ишлардан четлатилгани ҳам Лондон мағлубиятини қайсидир маънода изоҳлагандай бўлди…
Нима бўлганда ҳам кечагина соппа соғ бўлган Ўзбекистон Олимпиа Қўмитаси мулозимининг бу кутилмаган ва айтиш мумкинки сирли ўлими унинг мухлислари ва спорт шайдолари учун нафақат катта йўқотиш, балки, эрта бир кун унинг сабаблари тергов ва таҳлил қилиниши мумкин бўлган мамлакат миқёсидаги сиёсий жанжаллардан бирига айланиши ҳам мумин.
Раҳматли Муҳаммаджон Каримовнинг Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбарларидан бирига яқин қариндошлиги назарда тутилса, бизнинг бу гап сўзларимиз, исталмаган ва нохуш башоратларимиз янада сирли ва синоатли мазмун кашф этиши мумкин.
Гап сўзларга караганда Чапа СНБ даги катта амалдорларга яқинлигини орқа қилиб, кўп ва катта, расмий ва норасмий бизнес соҳаларига бош-қош бўлган.
Бизга етиб келган ишончли манбалар хабарига қараганда Чапани хеч ким Муҳаммадали демасди, ҳамма Алишер ака деб чақирарди.
Одамларнинг айтишича инфаркт яъни юрак хуружидан вафот этган, 3-4 марта реанимацияда қайта тирилган, лекин барибир мияси ишдан чикиб, қон қуйилиб, вафот этган…
Уни жума куни дафн этишди.
Ундан бир ўғил фарзанд қолган. Энди ҳамма ишларини, бизнесини жияни Фахриддин бошқарадиган бўлгани айтилмоқда.
Миш-мишларга караганда Чапани заҳарлашган деган фикр ҳам бор.
Бир ойдан бери у қаттиқ сиқилиб юрганини айтишди, сабабини ҳеч ким билмайди…
Нима бўлганда ҳам кутилмаганда бу бевафо дунёдан бевақ кўз юмган ватандошимизни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
27 август, 2012 йил
Торонто шаҳри, Канада”
  1. Рахмат сизга Хурматли Исмат ака! Миллионлаб юртдошларимиз йиллар оша кутиб юрган мавзуни (аслида дахшатли котилликлар) кутариб халкимиз юрагида умид уйготдингиз. Хаётдан бевакт куз юмган инсонлар хакида ва унинг сабаблари хакида халк орасида исботланган тахминлар окиб юради. Уз тинчлигини уйлаган инсонлар бу гапларни баралла айтишга куркишади чунки улар хар хил бахоналар билан йук килиб юборилади. Нафакат бирин кетин, хатто минглаб инсонлар бу фитналар курбони булишган АНДИЖОН, ОШ, БУКА, СТУДГОРОДОК ва яна канчалаб киргинлар шулар жумласидандир.
    Нематжон Рахимов тугри айтдилар; МУХАММАД ЮСУФ ушбу руйхатнинг ажралмас кисмидир. Мен 2002 йилнинг 15 чи июлида Хатирчида Куроловнинг тугулган кунида ногохон эшитган гаплар окибатида булиб утган вокеаларни тулигича сизнинг сайтингизда ёздим, халк укиди.
    Натижаси эса, БУТУН КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАР МЕНГА ВА ОИЛАМГА КАРШИ ЗУFУМНИ КУЧАЙТИРДИ. МУСТАФОЕВ ВА КОДИРОВ КЕТГАЧ БИРОЗ СУСАЙДИ. АММО УЛАРНИНГ ОДАМЛАРИ СНБДА ХАМ БОР ЭКАН. бУЛАР ЖУДА КАТТА ГУРУХ. АММО ХАКИКАТ УСТУНДИР. ЁЛҒОН ВА БЎҲТОННИНГ ҚЎЛИ ҲАМИША КАЛТА БЎЛГАН! БИЗ ЭРТАМИ КЕЧМИ – БАРИБИР ҒАЛАБА ҚИЛАМИЗ!

  2. Сирли воқеалар кўпаеб кетди. Булар бари бекорга бўлмаяпти. Вазият жуда оғир бу ҳали бошланиши…

  3. Неъматжон Рахимов

    Рахмат, Исматжон ака! Яхши мавзуга қўл урибсиз. Мухаммад Юсуфни ҳам шу жумлага киритсангиз адашмайсиз, менимча.

     

    1. Отабек Хасан

      Бизнинг халкимиз жуда хам локайд ва куркоклиги учун бугунги ахволда. Исмат ака сиз ана шу халкни уйлаб шу хатарли мавзуни аниклашга бел боглагансиз ва катта ишларда ишлаган инсонлар улимларини ёзгансиз. Аммо юртимизда яна канчалаб майда, район, махалла, бозор, вилоят микёсидаги ЗАКАЗ котилликлар мавжуд. хамма билади айтолмайди лекин. Орган бир бахона билан камайди ва бир-икки ойда ёки сал купрок вактда улдириб уйига олиб келишади ва уйдагиларини куркитиб кумиб юборишади. Кечаги Бухоролик тадбиркорни хам худди шундай қилишган. Ўзбеклар ўз ҳақини талаб қилолмагунча бу фожеалар давом этаверади.

    2. Исмат ака хафли, лекин хайирли ишга қўл ўрибсиз. Сизни биламиз ноҳақликни кўрсангиз, сезсангиз чидаб тўра олмайсиз. Халқимизни ишончи, умуди сиз тузган “дунё ўзбеклари” командасидан. Бошқасига биз ишонмаймиз. Сизларни тарихий Ватанарингиз Ўзбекистон интизорлик билан кутаяпти. Тезроқ қайтингизлар! Миллатимиз сизларни кутиб қолади.

    3. 1 шарҳ

      1. “Сирли ўлимлар анатомияси” учун ташаккур Сизга, муҳтарам Исматжон Хушев жаноблари. Мен узоқ йиллар Тошкент шаҳридаги судмедэкспертиза да ишладим. 25 йилдан бўён бу даргоҳда нима ишлар бўлганини айтсам, ўзбек халқи бу тузумни бир кечада таг томири билан қўпориб ташлаши мумкин. Сиз ёзган бу мақола менинг 25 йиллик дарду ҳасратларимни қайта янгилади. Сиз жуда ақлли ва донишманд йигит экансиз. Ҳеч ким эътибор бермаган ва хаёлига ҳам келтирмаган мавзуни кўтариб чиқдингиз. Агар шу йўналишда давом этсангиз, мавзуни яхшилаб, ичидан ўргансангиз Бош прокуратура, СНБ ва МВДнинг жуда кўп жиноятлари очилади. Сиз юқорида эслаб ўтган таниқли мулозимларнинг, ўз пайтида Каримов билан бирга ишлаган собиқ амалдорларнинг ўзи ёки оила аъзолари ва фарзандлари га оид сирли ўлимлар тарихи билан боғлиқ ҳолатларни ипидан игнасигача суриштириб, яхшилаб ўрганиб, таҳлил қилсангиз, даҳшатли воқеа ва сирлардан огоҳ бўласиз…

      2. 1 шарҳ

        1. Ҳурматли Исмат ака!
          Ушбу даҳшатлик ва долзарб масалани бекорга кўтариб чиқмадингиз чоғи.
          Мақоланинг сарлавҳаси Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси номидан мосуво бўлиб улгурди ва аллақачон сири кўчиб кетди шекилли!
          Куч ишлатар тизимларнинг айрим ходимлари томонидан содир этилаётган қотилликлар зўр бериб хаспўшланаётганлигини ва марҳумларнинг арзи доди хеч жойга етмаётганлигини,аксинча марҳамнинг яқинларига қарши барча воситалардан кенг фойдаланилиб босимлар ўтказилаётганлигини ва хокозо ва хокозо мунтазам ҳуқуқ бузилишларини хисобга олиб ўйлаб ўтирмасдан англаб етса бўладиган ва мутлоқ инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқат ярақ этиб юзага қалқиб чиқади.
          Ва албатта куч ишлатар тизимлар раҳбарлари нима сабабдан жабрланувчиларнинг қонуний ҳақ ҳуқуқларини эмас, погонли қотилларнинг жиноятларини яширишга уринишаяпди,”БИР БАЛОСИ БЎЛМАСА ШУДГОРДА ҚУЙРУҚ НА ҚИЛУР” ДЕГАН ҲАҚЛИ САВОЛГА ҚЎШИМЧА ТАРЗДА ЯНА КЎПЛАБ ҲАҚЛИК САВОЛЛАР ЎЗ ЎЗИДАН ЎЗИНИНГ ЖАВОБИ БИЛАН ПАЙДО БЎЛАДИ.
          ОДДИЙ АСКАР КОМАНДИРНИНГ БУЙРУҒИНИ БАЖАРСАГИНА ЖАЗОГА ТОРТИЛМАЙДИ,ҲАТТО ЎША БУЙРУҚ ЖИНОИЙ БЎЛСА ҲАМ!!!
          АММО ЎША ЖИНОИЙ БУЙРУҚНИ БАЖАРМАСА АЛБАТТА СЎЗСИЗ ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИ.
          ВОТ ГДЕ МАСАЛА КЎНДАЛАНГ МАЗЗА ҚИЛИБ ЧЎЎЎЎЎЗИЛИБ ЁТИБДИ!!!
          БАС ШУНДАЙ ЭКАН ЎЗБЕКИСТОНДА ОШКОРА ҚОТИЛЛИКЛАР,НОҲАҚ ҚАМАШЛАР,ТАЗЙИҚЛАР ТУГАМАЙДИ.
          НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ (СОБИҚ) БАХТИЁР ШОМИРЗАЕВ ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАНИДЕК.
          НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЯНГИ ПРОКУРОРИ ТЎХТАБОЕВ АБДУҚАҲҲОР АБДУСАТТОРОВИЧ ҲАМ БИРОН САВОЛИМГА,ЎЗИНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАСИ БЎЛГАН ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲАҚИҚАТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРМАЙДИ.
          АГАРДА ТЎХТАБОЕВ А.А 2007ЙИЛНИНГ АВГУСТ СЕНТЯБРИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРАТУРАСИДА ИШЛАГАН БЎЛСАЛАР,КАБИНЕТЛАРИ 2 ЭТАЖДА БЎЛИБ МИРСАФОЕВ СИРОЖИДДИН АКАНИНГ КАБИНЕТЛАРИГА ЁНМА ЁН БЎЛГАН БЎЛСА ВА ЎЗЛАРИ АСЛИ ҒАЛЛАРОЛЛИК БЎЛСАЛАР МЕНИ ҚАМАТИБ ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН БЕЛ БОҒЛАГАН ВА ЗАКАЗНИ БАЖАРГАН ОБОРОТЕНЛАРДАН БИРИ АЙНАН ШУ КИШИ БЎЛАДИЛАР.
          БОШҚАЧА БЎЛСА ВА УШБУ ФАКТЛАР БОШҚА БИРОВГА ТЕГИШЛИ БЎЛСА УНДА УЗР ДЕЙМАН.
          ВА ЎША ҒАЛЛАОРОЛЛИК ПРОКУРОР АЙБДОР БЎЛАДИ ВА ИСМИ ФАМИЛИЯСИНИ АНИҚЛАШ КЕРАК БЎЛАДИ.
          ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ КАРИМОВ ЗАМОНИГА КЕЛИБГИНА ЎЗ КУЧ ИШЛАТАРЛАРИДАН МИСЛСИЗ ЖАБР ЗУЛМ ТОРТДИ ВА БУНИ ҲАМ БИРОН ИНСОН ИНКОР ҚИЛА ОЛМАЙДИ.
          ВА АЛБАТТА УЛАР БУГУНГИ КУНЛАРДА ҲАМ ЎША ИНЕРЦИЯ ТАЪСИРИДА ЖИНОЯТЛАРГА ҚЎЛ УРИШДАН ТИЙИЛИША ОЛМАЯПДИЛАР ДЕСАК БЕМАЛОЛ БЎЛАВЕРАДИ.
          УШБУ ФОШ ҚИЛУВЧИ МАҚОЛАДАН КЕЙИН ҚОТИЛЛАР БИР ЖОЙГА ТЎПЛАНИШИБ ИСМАТ ХУШЕВГА ТИШ ҚАЙРАШИБ ЎТИРИШГАНИ ЭМАС ДЕБ ХЕЧ КИМ КАФОЛАТ БЕРА ОЛМАЙДИ.
          ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЯШИРИШ УЧУН,ЁПИҚЛИК ҚОЗОН ЁПИҚЛИГИЧА ҚОЛИШИ УЧУН УЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ВАҲШИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН ҚАЙТИШМАЙДИ.
          УШБУ СИРЛИ ЎЛИМЛАР ҚАТОРИГА БАЛКИМ БЎРИТОШ АКАМНИКИ ҲАМ ҚЎШИЛСА ХЕЧ АЖАБЛАНМАС ЭДИМ.
          НИМА БЎЛГАН ТАҚДИРДА ҲАМ МИНГ АФСУСЛАР БЎЛҒАЙКИМ ҲАЛҚИМИЗНИНГ БУЮК ФАРЗАНДИ МУҲАММАД ЮСУФ СИРЛИ ЎЛИМИ АКАМНИНГ БЎЙНИГА ТАВҚИ ЛАЪНАТ БЎЛИБ ИЛИНДИ,ЎЗЛАРИ БЎЙИНЛАРИГА ОЛДИ КЕТДИЛАР (СУКУТ АЛОМАТИ РИЗО)ЖАВОБ БЕРГАН БЎЛСАЛАР ЯҚИНЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛСИН ИНКОР ХАТИНИ.
          СИЗГА КАТТА РАҲМАТ ҲУРМАТЛИ ШЕРЮРАК ИСМАТ АКА!!!!

29.
Бу мақолани биз 2012 йилда ёзган эканмиз.
Каримов вафотидан кейин бизнинг ўша мақолада келтирилган шубҳа-ю, даъволаримиз ўринли ва асосли эканини ҳаётнинг ўзи исботлай бошлади.
Ўзбекистон телевиденияси диктори Абдимўмин Ўтбосаровнинг янги йил оқшомидаги кутилмаган ва сирли ўлими то ҳануз менга тинчлик бермайди.
Абдимўминни – Каримов ва унинг қатағон сиёсати ўлдирди. Бу хулосани мен бугун бутун масъулиятни зиммамга олган ҳолда, афсус ва армон билан дадил айтишим мумкин. Абдимўминни – жаҳли бурнининг учида турувчи гинакор ва  қасоскор ҳукмдорнинг бежилов ҳатти ҳаракатидан ўлгудек қўрққан ожиз мулозимлар ўлдиришди.
Бу гап энг аввало ЎзТВ раҳбариятига ва Каримовнинг ўша даврдаги телевиденияни назорат қилувчи хоин ва мултони шогирдларига тааллуқли…
(Давоми бор)

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
26 декабрь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…
 “Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Leave a Reply
*