Menu
Categories
Абдулла Орипов ҳикмати: Кимсага ёмонлик қилмагил, Бир куни ўзингга қайтади…
12/27/2018 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

ЯХШИЛИК В А ЁМОНЛИК

Эл аро юради бир накл,
Халқ уни такрорлаб айтади.
Кимсага ёмонлик қилмагил,
Бир куни ўзингга қайтади.

Дарвоке, панд берсанг бир жонга,
У хам тинч турарми хеч замон.
Дейдилар, туфласанг осмонга
Юзингга тушгайдир бегумон.

Яхшилик қилсанг-чи сен бироқ,
Кайтарми у сенга? Бу мубхам…
Бошини силасанг гоҳи чоқ
Қўлингни тишлайди итинг ҳам

А Д О Л А Т

Йуқсулга дедилар: Даъвойингдан кеч,
Мана ол, сийму-зар сенга кафолат.
Йуқсул улар гапин тингламади ҳеч
Адолат, деди у фақат, адолат!

Бадавлат кимсага бердилар савол,
Дедилар: Нима бор кучлироқ пулдан?
У жавоб қайтарди: — Қўрқаман алҳол,
Адолат ахтарган ўша йўқсулдан.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"1" Comment
  1. Мактабда, техникумда, университетда, 35 йил давомида муассасаларда тушуна олмаган ушбу серкирра шоирни Исмат Хушевнинг иккита шоирга аталган маколаси билан тушуниб хайратлана бошладим. Бу ижодкорнинг шъерларини укиб тугатиб тушунишга вактимгина эмас салохиятим етарли булармикан деб хавотирдаман. Исмат ака. Сиз факатгина ушбу улуг шоирни балки оддий серкирра ижодкорларни кашф килишга ва керакли вактда такдим килишга мохирлигингиз тахсинга лойик. Сизнинг ижодингиз ва тинмай изланишларингиздан илхомланиб куплаб шогирдлар етишиб чикишини жуда хохлар эдим.

Leave a Reply
*