Menu
Categories
Сирожиддин Иброҳим: ГИЁҲИ БЕҲИШТНИ ҚИДИРИБ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
01/02/2019 Бош мақола
Сирожиддин Иброҳим: ГИЁҲИ БЕҲИШТНИ ҚИДИРИБ…
Ёнингда юрганлардан бирови омонатини топширганда бу дунёда ҳеч нарса ўзингга дохил эмаслигини эсга оласан. Юрагингга қон юбориб турган жон-ку сенга берилганларнинг энг омонатроғи, ўзингникимас. Инчунун, тирикликда қилган яхши-ю ёмон амалингдан ўзга. Қанийди, шу эсга олганинг ёдингда умр бўйи муҳрланиб қолса, бир лаҳза бўлса-да унутмасанг эди, олам гулистон бўларди. Лекин…
Мен Нодир Норматов билан, масалан, Обид ака (Шофиев)чалик яқин эмас эдим. Муҳиблик ва мухлисликнинг мустаҳкам алоқалари йўқ эди. Шунинг учундир, охирги бор кўришганимиз ёки қўнғироқлашганимизни аниқ ёдга келтиролмадим. Ҳар ҳолда ойлар, балки йил бўлганди…
Газетада Нодир Норматов билан суҳбат эълон қилишни режаладик. Бу вазифа Обид акага юкланди. Бир фурсат ўтгач, телефонлашиб сўрсам, у ёзувчи билан боғлана олмаётганини айтди. Кейинроқ эса ўзи қўнғироқ қилиб: – Нодир ака касалхонада экан. Мазаси ёмон қочибди, – деб қолди. – Ҳозир яхши эканми? – Ҳа, секин-аста ўзимга келяпман, деди. – Унда тузалиб кетгач тайёрларсиз суҳбатни. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас Нодир Норматовнинг вафоти ҳақидаги хабар ҳаммани лол қолдирди. – Нима бўлган экан Нодир акага? – Шифохонадалигида икки марта гаплашдим. Сўнггиси вафотидан бир кун олдин, кечқурун эди.
Ҳар икки суҳбатда ҳам сомсадан заҳарланиб қолганлигини айтди. Шу сабаб бўлиб, бошқа дардлари ҳам хуруж қилган, шекилли. Бу адибнинг шогирди ва асарлари тадқиқотчиси Обид Шофиевнинг гапи. Шуларни эшитиб, алҳол, ёзувчининг қирқ йиллар олдин ёзилган “Бир куни чумоли бўлиб…” ҳикоясини эсладим. Жуда таажубланарли. У шундай бошланарди: “Сиз нега касалхонада ётибсиз”, дейсизми? Дўхтирлар ошқозонинг заҳарланган дейишди. Нега, қандай қилиб — ҳайронман. Очиғини айтганда, мен табиатан зиёфатлардан қочиб, нафсига қаноат қилиб юрадиганларданман.
Ўша куни бор-йўғи бир бўлак қотган нон еган эдим. Балки, ўша, гиёҳи беҳиштни қидираман деб, бўлак ўтни еганимдан шу кўйга тушгандирман…” Ҳикоя муқаддимасида келтирилган шу уч-тўрт калима Нодир Норматов умрини том маънода ўзига сиғдирганди, рамзий суратда ифода этганди. Нодир ака нафсининг жиловини маҳкам тутган, таомланиш борасида ҳам ўша ҳикояси қаҳрамони каби жуда парҳезкор бўлиб, гўшт истеъмол қилмас эди. Сомса еганлиги ҳақидаги гап ҳам мени ҳайрон қолдирди. Баҳонаи сабаб бўлса керак…
Таниган, ҳамсуҳбат бўлган беш-олти йилнинг нари-берисида ёзувчи каминада кўнглини авайлаб яшайдиган инсон сифатида таассурот уйғотган. Бу авайлашнинг асосий нуқтаси у кишининг мудом ўзига маънавий завқ берадиган ишларга интилиб туришида сезиларди. Пойтахтда яшайдиган сурхондарёлик ижодкорлар орасида юртга энг кўп келадигани – иккиланишларсиз айта олиш мумкин, Нодир ака эди. Ўзи туғилиб-ўсган қишлоқни – Пошхуртни соғиниб келарди. Суҳбатидан сурур туядиган одамлар дийдорига ошиқарди. Яна бир айрича жиҳати – камтарлиги билан эҳтиромга лойиқ эди-ки, биз киборсуярлар кўп-да эҳтиром кўрсатишнинг уддасидан чиқавермас эдик.
Термизда туриб қолган пайтлари ёзувчи яёв юриб, таҳририят биносига келиб қоларди. Шундай келишларида бир неча бор асосий ҳамсуҳбати мен бўлганман. Устозни ўзимизнинг қишлоқ одамларига ўхшатардим. Бежизга эмас – қўшни қишлоқлар, бир-бирига табиатан яқин одамлар. Гапириш оҳанги, жилмайиши, кўзларидаги ифода қишлоқдаги қўшнимизнинг ўзи. Фақат суҳбат мавзуи фарқли. Нодир ака адабиётда самимийлик қатори рамзийликни асосий мезон деб биларди. Шеърият ҳақида ҳам ўзига хос мулоҳазаларини баён этганди. Уларнинг айрим жиҳатларини қалбан инкор қилганман.
Юртимиз тарихи, жаҳон маданияти ва санъати, умуман барча соҳаларда суҳбатлашиш завқли эди у киши билан. Ёзувчининг асарлари довруқ таратмади ва деярли ўрганилмади. Буни ҳам маълум қадар Нодир Норматов шахсидаги камтарликка боғласа бўлади. Ҳатто овқатланиш учун қошиқ сўрай туриб ҳам ўзининг “шоир”лигини таъкидлаб оладиганлар орасида ном чиқариш осон дейсизми? Юздан қанча ҳаёни сидириб ташлашга тўғри келади. Ёзувчи бундан кўра меҳнатни – ижодни афзал билди.
Керак бўлса, вақт чиғириғидан ўтса, асарлари келгуси авлодлар томонидан холис баҳони олади. Куйиниб, ўзингни ҳар ёққа уришга, эътиқодингга зид кетишга-ю кимларгадир ялтоқланишга наҳожат?! Юқорида эсга олинган ҳикоядаги “гиёҳи беҳишт” аслида биз ҳаётда қидириб юрадиган кўнгилдош тимсоли. Шунинг учун ҳам заҳарланиб қолишдан қўрқмасдан, ҳар турли ўтни еб кўриб, ўша гиёҳни излайди қаҳрамон.
Нодир Норматов ҳам умрини тинимсиз юришда – ўша рамзий “гиёҳи беҳишт”ни қидириб ўтказди. “Гиёҳи беҳишт”га ўхшаш алафлар орасидан уни топиш осон бўлмагандир, ҳар нечук. Топдими? Қайдам, буни ёлғиз ўзи ва Ўзи билади. Шуларни битарканман, кўнглимда биргина тилак бўй кўрсатиб турди. Нодир ака чин дунёнинг гиёҳи беҳиштини топган бўлсин!
Сирожиддин ИБРОҲИМ,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
4 шарҳ
Гулноз Мўминова
04/25/2017 at 5:39 PM (Edit)
Барака топинг, Сирожиддин.
REPLY
Jamila Irgasheva
04/23/2017 at 4:58 PM (Edit)
Офарин, Сирожиддин. Нихоятда самимий ва эхтиром билан ёзилган. Ха, бу дунёга хам хаммамиз бир мехмон. Устознинг охиратлари обод булси
REPLY
Мирякуб Кобилов
04/23/2017 at 9:42 AM (Edit)
Сирожиддин! Нодир Норматов ҳақида ёзган ушбу насрдаги марсиянгизни кўз ёшларим билан ўқидим. Мен бу олижаноб инсоннинг эллик йиллик дўсти ва ижодининг мухлисиман.. Отангизга раҳмат!
REPLY
Бекмурод
04/22/2017 at 10:47 PM (Edit)
Фаросати жойида экан ёзган йигитнинг.
Сирожиддин Иброҳим: ГИЁҲИ БЕҲИШТНИ ҚИДИРИБ…
ГИЁҲИ БЕҲИШТНИ ҚИДИРИБ…
Ёнингда юрганлардан бирови омонатини топширганда бу дунёда ҳеч нарса ўзингга дохил эмаслигини эсга оласан. Юрагингга қон юбориб турган жон-ку…
Sirojiddin Ibrohim
Image may contain: 1 person, sitting and indoor
Тарғибот фестивалида бошловчилик, сураткашлик, мухбирчилик қилган куйди-пишди ёшлар.
Жонлари омон бўлсин. Аллоҳ таоло юрт ва юртдошлар учун яхши хизматлар қилишига муваффақ айласин!
Image may contain: 17 people, people standing and outdoor
LikeShow more reactions
Image may contain: 1 person, standing
Танидингизми? Эсладингизми?
Қалби тоза болалар…
Image may contain: 4 people, people sitting
Ҳунарининг устаси бўлган сураткаш, самимий йигит Диёр Сайдалиев билан дўстлашиб қолдим. У марҳум шоир Теша Сайдалиевнинг акасининг невараси экан.
Image may contain: 2 people, people sitting, laptop and indoor
Sirojiddin Ibrohim
Артистлар билан суратга тушиб, эълон қилишни ёмон кўраман.
Тасодифан тушилганлари ҳам анча. Эълон қилмаганман. Лекин шу куни актёр Дилмурод Узоқовнинг устоз Хуршид Даврон асари асосида Мирзо Бобур бобомиз ҳаётига бағишлаб саҳналаштирилган спектаклдан парча ижро этиб бериши у кишига нисбатан ҳурмат уйғотди.
Image may contain: 2 people, people sitting
Image may contain: 3 people, people sitting

Surxondaryoda o’tgan targ’ibot festivalida. 10-may kuni.

Image may contain: 2 people, people sitting

 

Comments
Bobur Dadakhodjayev
Ёниздаги Бахтиёр Раҳмоновнинг “Эшикка суяниб жилмайган аёл” қўшиғини ёзганми? Қўшиқнинг матни жуда гўзал чиққан. Лекин шу одамнинг шахсияти ҳақида яхши гап эшитмаганман…
Sirojiddin Ibrohim
Изоҳингизни кеч кўрибман. Ҳа, ўша қўшиқ матни Эшкобил акага тегишли. У киши катта шоир. Инсонийлиги ҳам жойида. Катта-кичик хатолардан ҳам холи эмасдир, эҳтимол…
Nurmuhammad Abduzoirov shared a post to Sirojiddin Ibrohim‘s Timeline.

Nurmuhammad Abduzoirov

Абдумажид АЗИМ.
ЭСКИ НАҚЛ
Ўғил отасига дебди бир замон,
Бозорда туянинг нархи бир танга.
Ота дер, емоққа йўқдир увоқ нон,
Бир тангани қайдан топаман санга?
Минг танга бўлибди туя бозорда,
афсус-ла сўзлабди отага ўғлон.
Манов минг тангани олгину, бор-да,
Туяни харид қил, дебди отахон.
Шўхликда кинодаги «Ҳиндлар саркардаси»ни ҳам ортда қолдиради…
Image may contain: 2 people, people sitting and child
Image may contain: 2 people, phone, child, closeup and indoor
Sirojiddin Ibrohim
Bo’lamning o’g’li bo’ladi.
Musannif Adham
“Боламнинг ўғли бўлади”, деб ўқибман. 😉
Sirojiddin Ibrohim
Shunday postlarni ham o’qib qolarsiz, aka, inshaalloh! Lokin u paytlarda facebook bo’larmikan va men oxirat g’amini yemay, oppoq soqolim bilan internetga kirib o’tirarmikanman? Qiziq, o’ylatib qo’ydingiz. 🙂
Leave a Reply
*