Menu
Categories
Рўзиқул Алимардон: Қизимга Барча оталарга бағишланади
01/05/2019 Адабиёт
Шоирларга
Машраб осилган дорда
Сирқирайди сӯнгагим.
Чӯлпонга отилган ӯқ
Ҳамон эзар юрагим.
Оҳ , шоир дӯстим сенга
Не етишмас оламда.
Бунча ғамга ботмасдинг
Кетмон чопсан далангда.
Совуқ уриб қӯлларин
Усмон қақшар Сибирда.
Муҳаммад ҳам ётмасди
Балки бугун қабрда.
Бошин узра порлаган
Офтоб нури етмасми.
Сен айтмасанг ҳақ сӯзни
Дунё ками битмасми.
Кимга ёқар ашъоринг ,
Ким хатоинг излайди .
Яро бӯлган бағрингни
Кулиб – кулиб тиғлайди .
Навоийми , Бобурдан
Қолган балки бир изсан .
Ё мисоли Шайхзода ,
Ё Орифдек ёлғизсан …
Оҳ , шоир дӯстим сенга
Не етишмас , айт энди .
Шу қисматлар ёқмаса ,
Бу йӯлингдан қайт энди !
***
Деҳқон умри
Лойқа ариқ ,
Бӯтана сув ,
Калла ташлар бир тӯп бола.
Билмас ҳадик , билмас қӯрқув ,
Кӯнгил завқу шавққа тӯла…
Кенг далада кутар ғӯза ,
Эгатларда эгилар ғам.
Сувчи сӯзлар ӯз – ӯзига:
” Ҳосил нега бунчалар кам ”
Саратонда тӯкилди гул,
Офат келди бирин – кетин.
Чопиб ӯтди яна бир йил,
Қиш келмоқда – етмас ӯтин.
Зирқирайди – белида бод,
Қон босими ӯйнаб турар.
Эҳ , онаси , у ҳам бетоб ,
Кимдан энди қарзми сӯрар?!
“Оқ олтин”ни кимлар сотди,
Супурилди дала , хирмон.
Қорлар босди…
Ёшлик ӯтди
Бу ёғи-чи армон – армон.
Тонгга қариб уйқу элтар,
Пахтазорда кулги жаранг.
Бу ким бӯлди , сархуш ётар
Ӯшал қизни танир аранг.
***
Қизимга
(Барча оталарга бағишланади)
Меҳрли юзидан нур томган қизим,
Тилидан болми ë дур томган қизим ,
Аразлаб , кӯзидан шӯр томган қизим ,
Бахтингни ӯйлайман ҳар лаҳза ӯзим .
Имиллиб ӯтади қишнинг совуғи ,
Баҳор шамоллари , кузнинг илиғи ,
Юракни сийпалар хавотир тиғи,
Бахтингни ӯйлайман ҳар лаҳза, қизим .
Йӯлингни юлдуздек ëритгай ҳаëт ,
Ғам музинг қуëшдек эритгай ҳаëт ,
Отангни туйғулар , қаритгай ҳаëт,
Бахтингни ӯйлайман ҳар лаҳза , қизим .
Кун келар , бахт сари элтар йӯлаклар ,
Сеҳрли тахт сари элтар йӯлаклар ,
Ушалгай мусаффо орзу , тилаклар,
Бахтингни ӯйлайман ҳар лаҳза, қизим !!
***
Бугун яна ёмғир ёғди ,
Юрагимда симиллар дард .
Ёмғир тинмай ёғди , ёғди
Бу гардундан ювилди гард .
Хотирада мажнунтоллар ,
Ялпиз йиғлар шабнам ютиб.
Алвидо дер оташ йиллар ,
Ғариб йиллар турар кутиб .
***
Қарияпти кӯҳна бу олам ,
Қарияпти чолу кампири .
Ойлаб бир бор сӯрамайди ҳам
Алп қоматли ӯғилнинг бири.
Кампир зӯрға туради саҳар,
Чол сийпалар увишган қӯлин.
Тушлар кӯрар то тонгга қадар :
Тинчмикан-а шу кенжа ӯғли.
Вақт яна қамчилар отин ,
Бӯзаради қутбларда тонг.
Кампир шошар , қӯлида тугун
Тӯнғич ӯғли уйига томон.
Leave a Reply
*