Menu
Categories
Аҳли Расул Муҳаммад: ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК САТРЛАРИ…
01/06/2019 Адабиёт
 
Аҳли Расул Муҳаммад:
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК САТРЛАРИ…
НАҲОТ, СЕН?..
Йўқ бўлгач мен учун оламда,
Гапим йўқ ҳеч сендай одамга.
Йўқсану мен учун, лек нечун
Пайдосан ҳар битта одимда?
Боқмайман сен томон батамом,
То умрим топгунча, бас, итмом.
Мен учун йўқ бўлгач, йўқол-да!
Нечун гап отасан субҳу шом?!
Наҳот, сен — Иблиснинг сиёғи?
Наҳот, сен — жаҳаннам маёғи?
Наҳот, сен — бошимда бир куни
Синувчи ажалнинг таёғи?!!
4•01•2019
***
Йўлим очиқ — елиб шошаман,
Девор тиклар бўлсанг — ошаман.
Тўғон қурсанг гар осмонбўйи,
Ғарқ бўласан ўзинг — тошаман!..
4•01•2019

***
Иккимизни ажратган Иблис
Кўринмасдир — батамом изсиз.
Сен Иблиснинг ёнига ўтдинг
Ва йўқ бўлдинг мен учун, эссиз!..
4•01•2019

БОЛАМГА
Кенг бўл, болам, кенгашгил, болам,
Буюкларга эргашгил, болам.
Пастлар билан ишинг бўлмасин,
Баландларга тенглашгил, болам!..
5•01•2019
Ahli Rasul Muhamad,
Тожикистон
“Дунё ўзбеклари” редакция п
Leave a Reply
*