Menu
Categories
Шароф Убайдуллаев: Жамол Камолнинг “Фикрсизлик балоси” мақоласини ўқиб..
01/08/2019 Бош мақола
Жамол Камолдай ва шу жумладан Шукрулла домладай, Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Гулчеҳра Нуруллаева, Мамадали Маҳмудов, Хуршид Даврон, Нурали Қобулдай донишманд, ватанпарвар, миллатпарвар инсонларнинг ҳукумат билан алоқаси тўхтаб қолганлигини тушуниш мумкин.
Лекин уларнинг халқ билан мулоқотини тўхтатиб қўйганлар аслида миллат ва Оллоҳ олдида ҳам кечирилмас гуноҳкор бандалардир. Улар эртами кеч халқ қаҳрига учрашлари тайин. Улар билан бўлган ноёб мулоқотни бизга баҳоли қудрат етказиб турган ва бу донишмандлар билан халқ ўртасида доимий кўприк бўла олган “Дунё ўзбеклари”га ташаккур айтмасликнинг иложиси йўқ.
Айни пайтда “Дунё ўзбеклари”, Озодлик, ББС ва бошқа бир қатор маърифат тарқатаётган сайтларнинг йўлини тўсаман дейишнинг ўзи ҳам бориб турган нодонликдир ёки “ягона калла”нинг ўзлари тан олиб айтганларидек: “Қип қизил аҳмоқчиликдир! Бугун Ўзбекистонда ана шу аҳмоқчиликдан воз кечилиб, бу борадаги сиёсат тўғри изга солинаётгани таҳсинга лойиқ. ББСнинг Ўзбекистонга қайтиши, ЎзА директори Абдусаид Кўчимовнинг Озодликка интервью бериши,  “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ЎзАда чоп этилиши бунга ёрқин мисолдир.
Ўзбекистон дастурхони ҳам эрта бир кун ноз неъматларга тўлиб,  иқтисодимиз ҳам кўтарилишига кўзимиз етиб турибди. Бироқ, фикр танқислиги – фикрсизлик балосидан худо сақласин. 27 йил бир одамнинг калласи ва бир одамнинг фикри билан яшаб келганимизни ўзимиздан яширишимиз мумкин, лекин дунё олдида қандай яширамиз?!! “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” деган тутуриқсиз шиорларимиз бориб турган фикрсизлик балосидан туғилган эмасмиди? Ҳатто, буюк бобомиз Амир Темурнинг: “Куч – адолатдадир!” деган буюк ўғитини ҳам ўзимизга мослаб, “Куч – тафаккурда, илмда ва яна бир талай бало бадтарда!” деб, оёғини осмондан келтириб ташладик.
“Ягона калла” – фикрсизлик балоси мамлакат ичида катта кичик идораларда ҳам болалаб кетган. Уларнинг кўпчилиги ҳали нуфузли лавозимларни эгаллаб, давлат идораларини бошқариб турибди. Уларнинг кўпи Президентга ҳам ақл ўргатиб, “маърўза”лар ёзадиган мақомда турибди. Имкон туғилди дегунча, “ягона калла” сиёсатига қайтишга жон фидо қилишга тайёр улар.
Худога шукр, Жамол Камол каби донишманд устозлар бор экан, кечаги Ўзбекистондаги “ягона калла”нинг ҳайбаракачилари, қарсакбозлари ҳам эртами-кеч барҳам топишига аминмиз. Ўзбекистондаги бугунги янгича сиёсат бизга мана шундай адолатли йўлни кўрсатиб турибди. Шавкат Мирзиёевнинг олий мажлисга қилган сўнгги мурожаати энг сўнгги тўсиқларни ҳам олиб ташласа ажаб эмас…
Шароф Убайдуллаев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"3" Comments
  1. Ahmad hoji domla,
    Ismoil aka O’zbekistonda fermerlikni kommunistik g’oya bilan oyog’ini osmondan qilib tashkil e’tganlarning otasi e’di… Esizdan chiqibdi-da. Bularni e’ndi Inoyatov va Almatovlarlar bilan fahriy penciyaga kuzatish kerak e’di. Mirziyaevga 34 mln.li halqni ichidan kadrlar etishmayapti shekilli…

  2. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари муҳтарам Жамол Камол ва Шароф Убайдуллаевлар фикрларига тўла қўшилиб, қуйидагиларни қўшимча қилмоқчи эдим:

    Ўзбекистонда эътибори кескин кўтарилаётган Андижон ҳокими Қобилжон ака, Бухоро ҳокими Дамир ака ва И.Жўрабековларнида уларнинг ҳалққа ва мамлакатга фойдаси тегадиган таклифлари учун, “буюк сиёсат ва давлат арбоби” И.Каримов “Доҳийлик касалига мубтало бўлганлар” деган статья билан йўқ қилган эди.

  3. чет эллик

    Ӯзбек халқи азалдан “мақсадга мувофиқ” фикр юритиш, шунга яраша амал қилиш неъматидан баҳра олган .(Прагматизм!) Орада маълум муддат бундан чекиниш ҳам бӯлди. Иншооллоҳ, барчаси яхши бӯлишидан умид қиламиз.

Leave a Reply
*