Menu
Categories
Дадахон Ёқубов: Кўринмас мато яратган олим…
01/08/2019 Бош мақола
Кўринмас мато яратган олим…
Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида чет элда яшайдиган ўзбекистонлик етакчи мутахассислар рўйхатини тузиши керак. Уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида айтиб ўтилган.
«Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқиишлар вазирлиги ва Жамғармага:
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлабчиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини;
илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритсин» , – дейилган қарор матнида.
Ватанимизда улғайган, илм-фан соҳасида катта ютуқларга эришган ҳамюртларимиз дунёнинг турли мамлакатларида меҳнат қилишмоқда. Улар бугун Ватан равнақи учун ниҳоятда зарур эканлигини сезиб турибмиз.Ана шундай мўъжиза яратган ўзбек олими ҳақида ширин ҳазил билан ҳикоя қилмоқчимиз.
Кўринмас одам ёки одамни кўринмас қиладиган қалпоқ ёки ёмғирпўш ҳақида фақат эртакларда эшитганмиз. Америкада яшовчи ўзбекистонлик олим эртаклардаги бу ҳолатни реалликка айлантирди.Далласдаги Техас университети тадқиқотчилари Али Алиев раҳбарлиги остида кўринмас матони ихтиро қилишди.Сароб эффектини берувчи бу мато углерод нанотрубкачалар асосига қурилган.
 “ Биз яратган  янги мато электр токи таъсирида тез қизийди ва тез иссиқлик ўтказувчанлиги ва юпқалиги билан сароб эффектини пайдо қилишга қодир. Бир қанча молекула қалинлигидаги бу матоҳ ўз оптик диапазонида жойлашган объектларни кўринмас ҳолга келтириши мумкин. Бу  плёнка жуда юпқа, деярли кўринмайди. Уни бирон  бир объектнинг олдига тўссангиз, у кўзга кўринмайдиган ҳолга келади. Атрофдаги нарсалар кўринади, унинг ортидаги объектлар кўринмас бўлиб қолади”, – дейди кашфиёт муаллифи, Далласдаги Техас университети профессори Али Алиев.  -Тадқиқотларни бошлаганимизда мақсадимиз оптик дефлекторлар, яъни лазер нурларини тез қайтара оладиган материални кашф этиш бўлган эди ва аммо биз мана  шундай натижага эришдик.”
Техаслик олимлар яратган кўзга кўринмас матонинг қандай ишлашини Nanotechnology интернет журналидаги видеоматериалда кўриш мумкин.
Доктор Алиев саксонинчи йилларда Ўзбекистон фанлар Академияси Электроника иститутида, сўнгра Термо-физика институтида 25 йил ишлаган. 2002 йили Жанубий Кореяга  бориб тўрт йил ҳизмат қилди, сўнгра АҚШга кетди. Ҳозир Далласдаги Техас университетида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Олтимишни қоралаб қолган олим нанотехнологиялар борасида 60 дан ортиқ илмий изланиш ҳамда 10 га яқин патент муаллифи ҳисобланади.
 Ушбу шеър Техасда истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Али Алиев ва бошқа ҳорижда яшаётган олимларимизга бағишланади.
         КЎРИНМАС ОДАМ
Нималарни ўйлаб топмас одамлар,
Кашфиётлар ортидан яна кашфиёт.
Доҳолар тентакдек, телба олимлар,
Кашшофлар ўз жонин этмас эҳтиёт.
Баъзилар оламни микронга жойлар,
Ёруғликни кимдир қувиб етади.
Ўлмаслик йўлини излайди бойлар,
Авом халқ жимгина ишга кетади.
Алхимиклар энди руҳни парчалар,
Генетиклар тошга ато этар жон.
Фалак гардишида қора дарчалар,
Қўрқувдан оммани босар ҳаяжон.
Ҳорижлик бир олим буғдой донига,
Леанардо до Винчи расмин солган,
Очофат товуқнинг жиғилдонига,
Бир умрлик қилинган заҳмат йўл олган.
Нималарни ўйлаб топмас одамлар,
Энди компьютерлар узик кўзида.
Эртак ҳам қолмади ҳозирги дамлар,
Рақамлар ўйнайди шоир сўзида.
Кунлардан бир кун Алижон дўстим,
Кўзларга кўринмас мато яратди.
Ўтказиб тажрибадан илон пўстин,
Олам узра ўзин донғин таратди.
Овозаси чиқди денгиз ортидан,
Сеҳрли диёрда эмиш зўр олим.
Кўринмас матога борлиқни ўраб,
Ақлимни  лол этиб, олди ҳаёлим.
Болаликда уни олмасдим топа,
Ўйнардик иккимиз”кўринмас одам”.
“Сеҳирли қалпоқча” ва “Қора шляпа”,
Бизни таъқиб этар эди ҳар қадам.
Эртакдан чиқибди”Кўринмас одам,”
Ҳолингга вой,эссиз,”Бошсиз чавандоз”.
Кўринмас матодан ниқоблар ҳамдам,
Буюкдир кашфиёт, йўқдир эътироз.
Ниқоб тирқичида кўз, бурун, оғиз,
Фақат кўринмасмиш тана билан юз.
Шайтонни пойлармиш, шарпа изма-из,
Кийиб олмасмикан қай маккор-ёвуз.
Нималарни ўйлаб топмас одамлар,
Атом-сатомлари солмоқда даҳшат.
Қанийди Алижон ипак қуртидек,
Бир мато яратса айтардим раҳмат.
Бу мато гуллардек ранго ранг бўлса,
Эзгуликни авайлаб этса тараҳҳум.
Эртакларга қайтиб кўринмас одам,
Ҳаётни аллалаб, этса такаллум.
Дадахон Ёқубов,
Ўзбекистон санъат арбоби.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"2" Comments
  1. Hurmalki chet ellik do’sim,
    Chet el olim va fozillarini olib kelish uchun ular yashaydigan mamlakatdan ko’proq oylik va yaxshi ish sharoiti, nufuzli universitet va kompaniyalar bo’ishi kerak. Bularning birortasi hozircha yo’q. Shuning uchun yagona yo’l chiqib ketgan olimlarimizni, vatanparvar yoshlarni taklif qilishdir. Prezident to’g’ri boshladi. Ammo ishning davomi har doimgidek Karimov tarbiyalagan rahbarlarning hali ham ush boshida e’kanligi tufayli chala qoldi, shuning uchun o’zimiznikilar ham kelmadi.

  2. чет эллик

    Ватандош олимларни юртга қайтариш – кӯп савоб ва мамлакат учун фойдали иш. Шу билан бир қаторда бошқа мамлакат олим ва фозилларини Ӯзбекистонга келиб фаъолият юритишлари учун шароит яратиб бериш ҳам зарар қилмасди. Американинг “буюк Америкага” айланиш сабабларидан бирини шунда кӯрадилар.

Leave a Reply to Ahmad Turon
*