Menu
Categories
Исмат Хушев билан юзма юз бугун жуда машҳур бу ҳақиқат – Аброр Мавлонов
01/10/2019 Бош мақола

Ассалом алайкум мухтарам укувчилар ва кадирли Исмат ака.

Дуне узбеклари бош мухаррирининг Исмат Хушев билан юзма юз дастури бугун жуда машхур бу хакикат.

Муалифнинг дустурлари киска вакт ичида узининг такрорланмас жихатлари билан бутун дунега таркалиб кетган Узбеклар ва мамлакатимиздаги Узбеклар калбидан жой олиб бораетир.

Мен бир оддий Узбекистон фукоросиман уз хаетим давомида мамлакатимиз утмиши ва бугинини кузатиб келаман.

Хош бун нима деган, Жахон хамжамиятида куп миллат ва эллатлар бор, Собик Иттифок парчалангандан кейин 15 Иттифок республикалар ичида Узбекистон хам мустакил булди.

Еш республикалар яни давлатлар бирин кетин уз президентларини сайлашди еки Москва истаган сиесий шахслар рахбар булди. Бизнинг давлатда мурхум Ислом Абдуганиевич жуда машаккатлар билан мамлакат рахбари булди.

Мен ешлигимдан кузатдим, мамлакатда утган 25 йил ичида олиб борилган сиесат ва дуне хамжамиятида Узбекистоннинг урни ва фукороларнинг муносабати ва узимнинг шахсий хаетимда курган кечирганларим.

Мен нимани курдим? Аввало бизнинг мамлакатимиз бой тарихи, гиографик жойлашуви, этник ахоли таркиби, мамлакат бойликлари (фойдали казилмалар, стратигик ута мухим махсулотлар, стратигик обектлар) мамлакат салохиятини дуне хамжамиятини оханграбодай узига тортишини.

Мен Навоийнинг Томди районидаги Муринтов Бессапон кургонидаги харбий кисмда муддатли харбий хизматни утадим ГМЗ 2 СССР пайтида 1967 йилдан бери Москвага мустакил булгунимизча неччи тонна олтин ташилганини тасаввур килдим.

Денгиз йуллари йук кушнилари хам узгача факат шимолий логистикага эга булган темир йуллар мамлакатга Россия босимига хар доим рубаро булишини тушундим.

Афгонистон хакида куп хам гапирмайман лекин мамлакат шимолидаги узбеклар такдири мени хар доим кизиктиради.

Мен яна нималарни курдим мамлакатимдаги ешларни 90% узини еки прокурор еки милитция хуллас хукук химоятиси булиш истагида хар нарсага таййор лигини, 1999 йил феврал вокияларини,2005 йил Андижон вокияларини ва кудратли СНБ яни Миллий Хавфсизлик Хизмати 2005 йилдан кейин ута чексиз кудратли ташкилот эканини мамлакат суянчи ва таянчи эканлигини курдим.

Энг мени лол колдиргани мамлакатимиз рахбарининг фарзанди Гулнора Каримова ва унинг ута гайритабий ишлари булди. Бу еги жуда кизик булди мамлакатни Кодиров, Парпиев, Иноятов рахматли Муллажонов кейин янгича билим ва куникмаларга Гарб таьлимини олган Азимовлар хамма жойни узлаштириб ута хотиржамлик билан бошкараетганларини курдим во ажаб.

Кейин кама камалар бошланди куплаб хакикий таьлант сохиблари уз касбининг усталари мамлакатни Умид жамгармаси, еки турли хил йуллар билан тарк эта бошлашди колганлари камалди еки судланди.

Мамлакатимиз рахбарияти катта сарф харажатлар килсаларда Жахон ва Европа тараккиет тикланиш банки ажратмокчи булган маблагларни кулга кирита олишмади лекин кушнимиз Козогистон бунинг уддасидан чикди мен таьжубландим.

Мен Ислом Абдуганиевичнинг Актао еки Атрао (Козогистон) Назарбоенинг юзига стаканда сув сепиб юборганини эсладим ва Жетьисойдаги олдинги Жанубий Козогистон райони хозирги Туркистон райони, воха билан пойтахтни богловчи йул епилганини курдим.

Мен жуда куп гапириб юбордим

Мен бугун бахтлиман мамлакатимда одил президент фаолият олиб бораетир, мамлакатим юксалмокда.

Энг мухими жахон хамжамияти Узбекистонни бошкатдан кашф этмокда , мамлакатим обруси ортмокда, хамма сохаларда изчил ислохатлар олиб борилмокда. Рахмат Шавкат Миромонович.

Азизлар мен шу киска вакт ичида хориждаги ватандошларим шу жумладан Исмат Хушевни уз хаетимда кашф этдим ва хозирги глобал Интернет асрида у кишининг дастурланини куриб мамлакатимнинг шундай инсони берлигидан фориг булдим.

Узбекистон учун ватанимиз учун Канадада туриб узбек тилида дастурлар олиб бораетган Исмат Хушев мени мафтун килди.

У кишининг соф узбек тилида гапириши шахсан мен учун ифтихор булди.

Рахмат азиз ватандошлар ва Дуне Узбеклари бош мухаррири Исмат ака.

Сизларга хурмат билан

Аброр Мавлонов,

Ўзбекистон

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

Leave a Reply
*