Menu
Categories
Аҳли Расул Муҳаммад: СЕВГИ САРОБИ (Монотеатр)
01/11/2019 Маданият ва Санъат
Ahli Rasul Muhamad,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
ҒОЙИБОНА, ҚИСҚА ВА ДОЛЗАРБ ДИАЛОГ
Ш. М. Мирзиёев:
— …Очиғини айтсак, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ўхшаган буюк одамлар ҳозир етишмаяпти…
А. Р. Муҳаммад:
— Гапингиз ҳақ, жаноб президент. Аммо айни ҳозирги дамларда Ўзбекистон учун ул марҳум буюклардан ташқари яна ҳақпараст ва жасоратли журналист Исмат Хушев, беғубор қалбли шоир ва худобохабар сиёсатчи Муҳаммад Солиҳдек тирик етуклар ҳам етишмаяпти!..
Аҳли Расул Муҳаммад:
СЕВГИ САРОБИ
(Монотеатр)
кўзлари Унинг
дунёни беркитди
кўзимдан…
…………………
…………………
севмоқ Уни
ёнмоқдир
сув ичинда туриб ҳам…
……………………………………..
……………………………………..
изларидан эргашдим
ҳушларимдан айрилиб
чорлагандек бўлди У
гоҳ ортига қайрилиб…
……………………………………
……………………………………
йўқлик сари йўлласа ҳам
салом беравердим мен
тубсиз кўзим ичларидан
чиқиб келавердим мен…
…………………………………………
…………………………………………
ёнига елдим тунлар
пойимдан тошлар кўчди
тошлар зарбидан титраб
юлдузлар кўкдан учди…
………………………………………..
………………………………………..
кел
дея У ниҳоят
маҳкам тутди қўлимдан
гўёки мен ўшал дам
ҳаёт топдим
ўлимдан…
……………….
………………
жону танга хуш ёқди-ку
сувдек майин
оқишлари
кўзларини юмган ҳолда
кўзларимга боқишлари…
…………………………………………
…………………………………………
сеҳри олиб забтига
оёқ ердан узилди
дунёларим низоми
остин-устун бузилди…
……………………………………
……………………………………
сўнг талотум
зилзила
очди мудҳиш сирларни
қул қилиб олмишдир У
не ёшлару пирларни
не заифу зўрларни
не басиру кўрларни
не самълару карларни
ўзи каби ғарларни…
………………………………..
………………………………..
о
бедаво
мендан вафо истаган
бевафо…
……………..
……………..
макрингга қойилман
шайтон
севиб қолибман-а шайтонни…
……………………
…………………..
ёнди имон
энди қайдан
топарман чин гулимни
руҳим вайрон
бошим узра
сочарман ўз кулимни…
……………………………………
……………………………………
2005
Leave a Reply
*