Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга Бухородан ариза
01/11/2019 Бош мақола
 Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
   О.Муродовга
                                                     Нусхалари: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга
маҳаллий ва хорижий ОАВларга
                                  Бухоро вилояти Пешкў тумани
                                         Ибн Сино МФЙ Афшона қишлоғи
                                                    88 – уйда яшовчи Самадов Амрулложон
                                                        Ахад ўғли томонидан
А р и з а
 
(Назорат тартибида кўриб чиқиш учун)
 
Мен 2014 йил август ойидан буён “Пешкў овози” газетасида мухбир лавозимида фаолият кўрсатиб келгандим.Иш фаолиятим даврида бирор марта огоҳлантириш, ҳайфсан олмаганман, ишдан сабабсиз қолмаганман, бундай ҳолатлар бўлмаганлиги сабабли касаба уюшма йиғилишида муҳокама қилинмаганман.
     Мен 2017 йил август ойида “Пешкў овози” газетаси мухаррири Ҳ.Шаропова йўл қўяётган хато ва  молиявий камчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига шикоят ёзгандим. Мурожаатимдаги фактлар тасдикланган бўлсада, туман ҳокими А.Назаров 2017 йил 31 август куни мени айнан шу шикоят хатини ёзганим учун асоссиз ишдан бўшатди. Кейин мен бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг вилоятимизда ўтказилган сайёр қабулида мурожаат қилдим. Вилоят прокуратураси аралашуви билан ишга тикландим. Бу ҳақда менга вилоят прокурори ўринбосари К.Ҳасанов имзоси билан хат юборилган (нусхаси илова килинади). Унда туман ҳокимининг оғзаки буйруғи билан ишдан бўшатилганим аникланганлиги ва вилоят прокуратураси аралашуви билан ишга тикланганим баён этилган.
Шу йил 11 сентябрь куни эса газета муҳаррири Ҳ.Шаропова уйимга мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборди (Бу хатнинг менга почта орқали юборилгани бошқача, судга тақдим этилгани эса бутунлай бошқача, яъни бу хат матни ўзгартирилиб судга тақдим этиляпти,нусхаси илова килинади).Бу хат таҳририят бланкасида эмас, рўйхатга олинмаган. Аслида огоҳлантириш хати меҳнат шартномаси бекор қилиниши, яъни ишдан бўшатилиши ҳақида бўлмайди. Муҳаррир ҳеч бир асоссиз, 2 августдан 9 сентябргача ишга келмагансиз, деб мени ишдан бўшатяпти. Ҳолбуки мен факат 31 августдан 16 сентябргача, яъни туман ҳокими оғзаки буйруғи билан ишдан бўшатилган пайтим таҳририятда фаолият кўрсатмаганман. Мен муҳаррирга “Нега бундай қиляпсиз, бу огоҳлантириш хати асоссиз-ку?” деганимда у тўғри буйруқ чиқмаганбунга асос йуқ, лекин мени устимдан шикоят ёзганинг учун барибир ишга қўймайман” дея мени бир неча кун ишлашга қўймади. Муҳаррир буйруқлар дафтарида ёзилмаган бўлсада ёлғон огоҳлантириш хатини юборган. Унда мени ишдан бўшатишга асос йўқ. Бирор марта огоҳлантириш, ҳайфсан олмаганман, сабабсиз ишдан қолганим касаба уюшма йиғилишида муҳокама қилинмаган
Мени ноҳақ ишдан бўшатиш машмашаси бу билан тугамади. 2017 йил 5 октябрь куни халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида газета муҳаррири Ҳ.Шаропова фаолияти муҳокама қилиниб, ишда йўл қўйган хато-камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди. Сессияда туман ҳокими тавсияси билан таҳририятнинг бошқа ходимлари, шу жумладан мен ҳам ҳеч бир асоссиз ишдан бўшатилдик. Аслида сессия газета мухбирини ишдан бўшатишга ваколатли эмас(чунки у бизга иш берувчи эмас), иккинчидан, сессияда мени ишдан бўшатишга бирор бир асос кўрсатилмади.Ўша кундан буён мени ишга қўйишмади. Муҳаррир Ҳ. Шаропова “Ишдан кетсамда сенларни ҳам ишдан бўшатиш ҳақида ҳужжатларни барибир расмийлаштираман” деб турли ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни қиляпти.
Маълумот ўрнида айтмоқчиманки, туман ҳокими сессиядан кейин ҳам Ҳ.Шароповага ишлашга рухсат берди, бошқа ҳодимлар ҳам ишга чақирилди, фақат мени ишга чақиришмади, кейинчалик сессия қарори ҳам ўзгартирилди,яъни унда бизни ишдан бўшатиш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ўзим таҳририятга борганимда Ҳ.Шаропова “Сессияда айтдику, сиз ишдан кетдингиз, бошқа келманг”  деб айтди. Ишга келганига 10 кун бўлган мухбир С.Якубова касаба уюшма ташкилотчиси этиб сайланади ва шу йиғилишда гўёки мен 2 августдан буён сабабсиз ишга келмаганим муҳокама қилинади ва мени ишдан бўшатиш ҳақида қарор қилинади. Ушбу баённомада  сана ўзгартирилгани яққол кўриниб турибди. Менда 3 ноябрда ўтказилган касаба уюшма йиғилиши баённомаси бор (нусхаси илова қилинади). Шундай қилиб ҳеч бир асоссиз, огоҳлантиришсиз (барча огоҳлантириш хатини шу йил 6 ноябрда олдим, яъни мени ишдан бўшатишган 2 ноябр санасида 4 кун кейин) сохта баённомалар асосида ишдан бўшатишди. Касаба уюшма ташкилотчиси Ҳ.Раббимов 2 ноябрда ариза ёзган бўлсада йиғилиш баёни сохталаштирилиб сана ўзгартирилган (нусхаси илова қилинади). Баённомаларни С. Якубова ёзган. Буйруқда гўёки мен 2 августдан буён сабабсиз ишга бормаганим ёзилган (буйруқ нусхаси илова қилинади). Мен 2017 йил 1 ноябрда ўз ҳисобимдан меҳнат таътилига чиқиш ҳақида ариза бергандим.Ҳ.Шаропова бу аризамни ўша куни кўриб чиқмай, 2 ноябр куни мени ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқариб кейин аризамни инобатга олмади( ариза нусхаси илова қилинади).
    Таҳририятда ҳисобчи лавозимида ишлаган Ҳамза Раббимов касаба уюшма ташкилотчиси вазифасида ҳам фаолият кўрсатган.У касаба уюшмаси ташкилотчилигидан шу йил 2 ноябрда, ҳисобчиликдан 7 ноябрда ўз аризаси билан бўшаган.Ҳ.Раббимов мен сабабсиз ишга бўлмаганим, меҳнат интизомини бузмаганим, бирон марта огоҳлантириш, ҳайфсан олмаганим, меҳнат интизомини бузганим учун жарима жазосига тортилмаганим ва мени ишдан бўшатиш ҳақидаги 2 ноябрда чиққан буйруққа қадар касаба уюшма йиғилишида муҳокама қилинмаганим, касаба уюшма мени ишдан бўшатишга розилик бермаганлигини тасдиқлайди.
      Таҳририятда ички тартиб қоидалар ишлаб чиқилмаган ва менга таништирилмаган.2017 йил 2 ноябрдаги буйруққа  менга 2 марта огоҳлантириш хати юборилганлиги асос қилинган, аслида биринчи огоҳлантириш хати сохта, 24 октябрдаги хатни манзил ва исм-шарифим хато ёзилганлиги сабабли олмаганман.Буйруқ Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-қисми асосида чиққан ва гўёки менинг ишда бўлмаганлигим оқибатида катта муаммолар келиб чиққан.Аслида ҳеч қандай муаммолар юзага келмаган ва мен меҳнат интизомини бузмаганман.
    Шу ўринда бир саволим бор, қайси раҳбар ҳодим 3 ой сабабсиз ишга келмаганига қараб туради, агар мен сабабсиз ишга бормаган бўлсам нега Меҳнат кодексига асосан август ойиданоқ ишдан бўшатилмадим? Шу ўринда мухаррир вилоят прокуратураси мени 16 сентябрдан ишга тиклаганини хам инобатга олмади.
 
Мен жавобгар “Пешкў овози” газетаси таҳририятига нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарар ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилдим.Аммо фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2017 йил декабр ойининг 21 кунидаги ҳалқилув қароридан, ФИБ Бухоро вилояти суди апелляция инстанциясининг 2018 йил январ ойининг 30 кунидаги ажримидан норозиман.
Эътирозимни қуйидаги асосли важлар билан баён қилсам:
 
1.Қарор ва ажримда жавобгар томон тақдим этган сохталаштирилган ҳужжатларга асосланиб гоёки мен 2017 йил 2 августдан 2 ноябргача ишга сабабсиз келмаганлагим сабабли ишдан бўшатилгани қайд этилган.Нега қарорда ҳам , ажримда ҳам Бухоро вилоят прокуратураси мени 2017 йил 15 центабрда Пешкў туман ҳокимининг оғзаки буйруғи билан ишдан бўшатилганимдан сўнг қайта ишга тикланганим ҳақида ҳеч нима дейилмаган.Мен Бухоро вилоят прокуратурасининг 2017 йил 18 сентябрдаги хати нусхасини судга тақдим этганман.Агар Бухоро вилоят прокуратураси мени Бош прокурор сайёр қабулидаги мурожаатимдан сўнг ишга тиклаган бўлсам суд нега мени 2 августдан 2 ноябргача ишда бўлмаган деган важ билан ишдан бўшатилишимни маъқуллади (Бухоро вилоят прокуратурасининг 2017 йил 18 сентябрдаги хати нусхаси илова қилинади) .
2. Қарорда гўёки менинг таҳририятнинг ички меҳнат қоидаларидан хабарим борлиги ёзилган.Аслида мен суд мажлисида ички меҳнат қоидалари билан таништирилмаганлигим ва таништирув ҳужжатида имзом йўқлигини айтгандим.Шу ўринда маълумот ўрнида айтмоқчиманки, ички меҳнаттартиб – қоидалари октябр ойида ишлаб чиқилиб мендан бошқа ходимларга имзо қўйдирилган. Буни таҳририят хoдимлари Ҳ.Раббимов ва А.Жўраев ҳам тасдиқлашган.
3.Суд қарорида мен сабабсиз ва асоссиз ишга чиқмаганлигим боис ишга чиқишим лозимлиги, акс ҳолда мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида бир неча бор таҳририятдан огоҳлантириш хатлари юборилганлиги ёзилган.Буларнинг бариси ёлғон.Мен фақат 8 сенябрда юборилган огоҳлантириш хатини олганман,бу хатда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ёзилган,хат таҳририят бланкасида эмас, тамға йўқ,рўйхатга олинмаган.24 октябрдаги огоҳлантириш хатини олмаганман, 2 ноябрдаги огоҳлантириш хатини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ чиққандан кейин яъни 6 ноябрда олганман. Суднинг икки инстанцияси ҳам бу огоҳлантириш хатларини олган – олмаганимни аниқламасдан жавобгар томон тақдим этган ҳужжатларга асосланиб иш юритди.Ҳолбуки, бу важларни қанчалик тўғрилигини почта бўлимидан аниқласа бўларди.
4.Суд қарорида Ҳамза Раббимовнинг тушинтиришлари ўзгартирилган ва қисқартирилган.У мен сабабсиз ишдан қолмаганлигимни ва ўзи 2017 йилнинг 2 ноябрига қадар касаба уюшма ташкилотчиси бўлиб ишлаганлиги, мени ишдан бўшатишга розилик берган касаба уюшма йиғилиши 3 ноябрда ўтганлиги, бу йиғилишга мен таклиф қилинмаганлигим, муҳаррир Ҳ.Шаропова ва мухбир С.Якубова касаба уюшма йиғилишига оид ҳужжатларни сохталаштириб гўёки йиғилиш 2 ноябрда ўтди деб сохталаштирганлиги сабабли бу баённомаларга имзо қўймаганлигини айтди.Аммо суд қарорида Ҳ.Раббимовнинг бу маълумотлари умуман инобатга олинмаган(Ҳ.Раббимовнинг тушинтириш хати илова қилинади ).
5.Суд қарори ва ажримда таҳририят ходими Акмал Жўраевнинг тушинтириши ҳам ўзгартирилган ва ёзма тушинтириш хати умуман инобатга олинмаган (мен адвокат Ж.Садиров билан А.Жўраевнинг иккита тушинтириш хатини суд мажлиси жараёнида шахсан судья Ш.Нематовга тақдим этгандик).А .Жўраев бу тушинтириш хатида мен сабабсиз ва асоссиз ишдан қолмаганлигим, Ҳ.Шаропова ва С.Якубова касаба уюшма йиғилиши баённомаларини сохталаштирганлигини ёзганди(Акмал Жўраевнинг тушинтириш хати илова қилинади ).
6.Мени ишдан бўшатиш ҳақидаги 2017 йил 2 ноябрдаги 23 – сонли буйруққа ўша куни ўтган касаба уюшма  йиғилиши розилиги асос қилиб кўрсатилган.2017 йил 2 ноябрда ҳеч қандай касаба уюшма йиғилишида менинг ишга келмаслигим муҳокама қилинмаган ва мени ишдан бўшатишга розилик берилмаган. 2017 йил 2 ноябрдаги касаба уюшма йиғлишида ташкилотчи алмашгани, яъни Ҳ.Рабимов ўрнига С.Якубова сайлангани, мени меҳнат интизомини бузганим муҳокама қилинмаганлиги ҳақида тушинтириш беришган.Сохталаштирилган баённомага шу сабабли Ҳ.Раббимов имзо қўймаган, А.Жўраев бу баённомага муҳаррир тазйиқи остида имзо қўйганлигини ўз тушинтириш хатида баён қилган. Мен судга тақдим этган қўлёзма шаклидаги касаба уюшма йиғилиши иккита баённомасида саналар ўзгартирилгани шундоқ кўриниб турибди, кейинча бу баённомалар компютерда ёзилиб бошқа сана қўйилган.Суд мажлисида С.Якубова бу баённомалар шунчаки қоралама (черновик) эканлигини айтди.Аммо бу баённомалар қоралама бўлса унда нега уларга ходимлар имзо чекишган, қораламага имзо ва муҳр шарт эмас-ку! Демак, 2017 йил 2 ноябрдаги 23 – сонли буйруққа асос қилиб олинган касаба уюшма йиғилиши баённомаси сохта.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101 – моддаси ҳамда “Пешкў овози” газетаси таҳририяти “Ички меҳнат тартиби қоидалари ”нинг  2.24 – бандида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органинг розилигини олиш кўзда тутилган.Сохта йиғилиш баёни мени ишдан бўшатишга оид буйруққа асос қилиб олинганлиги ғайриқонунийдир.
7.Агар 2017 йил 2 ноябрда ҳақиқатдан ҳам касаба уюшма йиғилиши ўтказилган ва унда мени меҳнат интизомини бузганлигим муҳокама қилинган бўлса нега бу йиғилишга почта орқали ёки телефон қўнғироғи билан ўзимни таклиф этишмаган? ФИБ Пешкў туманлараро суди ҳал қилув қарорида гоёки мен 2017 йил 2 ноябрдаги касаба уюшма йиғилишига муҳаррир Ҳ.Шаропова томонидан таклиф этилганим ҳақида маълумот бор.Аслида жавобгар томон бундай маълумот бермаганди ва ҳақда бирор ҳужжат тақдим этмаганди.Судя Ш.Неъматов нега бу ёлғонни ўйлаб топгани бизга тушинарсиз.
8.Суд қарорида меҳнат дафтарчам ўзимда сақланаётганлиги ҳақида ҳам эътироз бор.Аслида бирорта ходимнинг меҳнат дафтарчаси таҳририятда сақланмасди, мен билан меҳнат низолари келиб чиққандан сўнг сентябр ойида бошқа ходимларнинг меҳнат дафтарчалари таҳририятда сақланадиган бўлди.Судда Ҳ.Шаропова “ Самадовга кўп бора айтганман , лекин меҳнат дафтарчасини келтирмаган ”  дея ёлғон гапирди.Аслида бундай бўлган эмас, агар шундай бўлганда нега бу масалада бирор  – бир интизомий жазо  қўлламаган? Фақатгина бу эмас, бошқа кўплаб ҳужжатлар ҳам аслида юритилмаган, улар юқорида қайд этганимдек октябр  ойларида ёзилди.Шу сабабли мен билан тузилган ва санаси 2017 йил 3 январ деб кўрсатилган меҳнат шартномасида имзом йўқ, чунки у октябр ойида тузилди.Ички меҳнат тартиб қоидалари ҳам йил бошида эмас, балки сентябр ойида ёзилди.
9.Мени 2 августдан 2 ноябрга қадар ишда сабабсиз бўлмаган деб ишдан бўшатишлари ҳам мантиқсиз.Ички меҳнат тартиб қоидаларига кўра дастлаб ҳайфсан кейин маошдан ушлаб қолиш интизомий жазоси қўлланиши керак эди-ку? Қайси раҳбар ходим сабабсиз уч ой ишга келмаганлигига қараб туради?Агар шундай бўлса ўша раҳбарнинг ўзи ҳам меҳнат қонунчилигини бузган бўлади – ку?
10.Суд қарори муҳаррир томонидан почта орқали 2 ноябрда огоҳлантириш хати юборилганлиги қайта – қайта такрорланиши ҳам мантиққа зиддир.Ахир, бу хатни мен 6 ноябрда, яъни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ чиққандан 4 кун кейин олганман-ку!
11.Ходимларнинг ишга келиб – кетиш йўқлама дафтари ва иш ҳаққи тўлов табеллари ҳам олдин йўқ эди, улар октябр ойида ёзилди.Нега айнан 1 августдан бошлаб йўқлама дафтари юритилиши мени сабабсиз ишга келмади деган ёлғон даъвони исботлаш учун қилинган.Иш ҳаққи тўлов табеллари ҳам октябр ойида ёзилди, уларнинг аксариятини муҳаррир ўз қўли билан ёзган, аслида ҳисобчи ёзиши керак эди.Доим табеллар юритилган бўлса муҳаррир олдинги йиллар табелини кўрсатсин.
 
 
12.ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанциясининг 2018 йил 23 январдаги мажлисида иш берувчи  – “Пешкў овози” газетаси муҳаррири Ҳ.Шаропова мени ишдан бўшатишга оид касаба уюшма ҳужжатларини шахсан ўзи тайёрлаганини айтди.Аслида иш берувчи касаба уюшма фаолиятига аралашиши мумкин эмас.Ҳ.Шаропованинг шу иқрорига алоҳида эътибор беришингизни сўрайман.
13.ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанциясининг 2018 йил 23 январдаги мажлисида С.Якубова  тажрибасизлиги, тартиб – қоидаларни яхши билмаслиги сабабли мени касаба уюшма йиғилишларига таклиф этмаганлигини тан олиб айтди. С.Якубованинг бу кўрсатмасига эътибор қаратишингизниилтимос қиламан.
14.ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанциясининг 2018 йил 23 январдаги мажлисида жавобгар томон тақдим этган таҳририят ходими Акмал Жўраевнинг тушинтириш хатини асоссиз деб топишингизни сўрайман.Сабаби ФИБ Пешкў туманлараро судига тақдим этилган А.Жўраевнинг 2 та тушинтириш хати унинг ўз ҳохиши ва ўз қўли билан ёзилган.Биринчи тушинтириш хатини А.Жўраев менинг илтимосим билан уйида ёзиб келиб Янгибозор шаҳарчасида менга берганди.Иккинчи тушинтириш хатини А.Жўраев 2017 йил 21 декабр куни адвокат Ж.Садировнинг кабинетида адвокат Ж.Садиров, таҳририят собиқ ходими Ҳ.Раббимов ва менинг гувоҳлигимда ёзган.Бу тушинтириш хатини ёзаётганда А.Жўраевга ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлигини Ж.Садиров ва Ҳ.Раббимов тасдиқлашади.Аслида ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанциясига тақдим этилган тушинтириш хатини А.Жўраевдан муҳаррир Ҳ.Шаропова турли алдов ва ваъдалар билан ёздириб олган.Мен 2018 йил 23 январ кечқурун ва 24 январ эрталаб Акмал Жўраев билан телефон орқали гаплашганимда Акмал Жўраев бу тушунтириш хатини ёзиб бергани учун муҳаррир Ҳ.Шаропова ўзи ишга келмайдиган душанба кун учун иш ҳаққи ёзишини ваъда қилганини (Акмал Жўраев душнаба куни ўриндошлик асосида саноат коллежида ҳам ишлаши сабабли таҳририятга келмайди), босим ўтказганини айтди.Шунингдек, Акмал Жўраев мени ишдан бўшатиш учун Ҳ.Шаропова кўплаб ҳужжатларни сохталаштирганини, ҳозир таҳририятда ишлаётганлиги сабабли бор ҳақиқатни айта олмаслигини ҳам аниқ – равшан баён қилди.Суд А.Жўраев билан суҳбатимиз ёзилган аудиоёзувни эшитиб хам кўрмади ва умуман муносаббат билдирмади.
 
15.Касаба уюшма йиғилиши ўтказилган сана ва унда мен меҳнат интизомини бузганим муҳокамасига оид ҳужжатларга ҳам судья Ш.Нематов юзаки,бирёқлама ва нохолислик билан ёндашган.Масалан суднинг ҳал қилув қарорида мени ишдан бўшатиш учун касаба уюшма йиғилиши аъзоларининг розилиги олинганлиги қайта – қайта такрорланади.Таҳририят ходимларидан 3 нафари – мухбир С.Якубова, ҳисобчи Ҳ.Раббимов, компютерчи А.Жўраев ишдирокидаги касаба уюшма йиғилиши аслида 3 ноябр куни, яъни мени ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ чиққандан кейин ўтказилган.Суд мажлисида мен, таҳририятда ҳисобчи ҳамда касаба уюшма ташкилотчиси бўлиб ишлагаган Ҳамза Раббимов, таҳририят компютерчи – дизайнери Акмал Жўраев жавобгар томон суд тақдим этган таҳририят касаба уюшмаси баённомалари сохта, аслида 2017 йил 31 октябр ва 2 ноябрда бундай йиғилишлар бўлмаганлиги ҳақида ҳам оғзаки, ҳам ёзма тушинтиришлар берсак ҳам судя Ш.Нематов буларни инобатга олмай фақатгина иш берувчининг сохта ҳужжатлари-ю ёлғон маълумотларини эътиборга олди.Шунингдек, фуқаролик иши ҳужжатлари орасида илгари бўлмаган бир қанча ҳужжатлар нусхалари илова қилинган.Масалан, 2017 йил 26 октябрдаги касаба уюшма йиғилишига (аслида бундай йиғилиш ўтмаган) қатнашишга таклиф қилинган телефонограмма нусхаси.Муҳаррир Ҳ.Шаропова қўлида муҳр ва тамға бўлгани сабаб турли сохта ҳужжатларни ёзиб судга тақдим этган.На суд, на прокуратура бу ҳужжатларни (огоҳлантириш хатлари, телефонограммалар ҳақиқийлиги, қандай юборилганлиги, етиб борган – бормаганлиги, таҳририятда қайд этилганлиги ) жиддий текширмади.Аслида ана шу ҳолатлар бўйича Ҳ.Шароповага нисбатан мансаб сохтакорлигига оид жиноий иш қўзғатиш керак.
 
Башарти суд “Пешкў овози” газетаси касаба уюшмасининг 2017 йил 31  октябр ва 2 ноябрдаги йиғилишлари баённомаларини инобатга олар экан,унда бу борада қуйидаги эътирозларим бор:
Дастлаб “Пешкў овози” газетаси касаба уюшма йиғилишининг 2017 йил 31 октябрдаги баённомаси ҳақида..
1.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра бундай йиғилиш иш берувчи тақдимномасини муҳокама қилиш асосида ўтиши керак.Мазкур баённомада иш берувчининг тақдимномаси, унинг тартиб рақами, тақдимнома келиб тушган сана ва унинг моҳияти ҳақида бирорта гап йўқ.Гўёки йиғилиш  касаба уюшманинг ўз ташаббуси билан ўтгандек (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59 –моддасида “ Касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий- иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар” деб ёзилган).
2.       “ Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби”  (Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 19.04.2016 йил №2-11-сон қарорига илова) нинг 3-бўлим 11-бандига кўра, ходим мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдин ёзма шаклда (тилхат билан топшириш ёки почта орқали юбориш йўли) хабардор қилиниши шарт.
–        Менга 31 октябрдаги касаба уюшмаси йиғилиши ҳақида СМС – хабар  2017 йил 31 октябр куни соат 12:33 да юбориляпти, яъни 1 соату 47 минут олдин.
–        Бу СМС –  хабарни касаба уюшма ташкилотчиси эмас, балки иш берувчи ўз қўл телефонидан юборяпти.Ҳолбуки, касаба уюшма йиғилишига аъзоларни таклиф этиш иш берувчи ваколатига кирмайди.
–        СМС – хабарда “Бугун- 31 август куни соат 14:20да касаба уюшма йиғилишига қатнашинг” деб ёзилган.Санани қаранг, 31 август дейиляпти.Менга телефонограмма юборилгани ҳақида тузилган далолатномада ҳам шундай ёзилган: Асос:2017 йил 31 августдаги телефонограмма.Демак, иш берувчи атайлаб менга йиғилиш ўтказиладиган вақт ҳақида чалкаш маълумот юборган.
–        Телефонограмма юборилгани ҳақидаги далолатномани касаба уюшма ташкилотчиси тузиши керак эди,бу ерда яна иш берувчи тузяпти.
–        2017 йил 31 октябрдаги баённомада тартиб рақами ва мажлис ўтказилган жой, мажлисда иштирок этган мутахассислар фикрлари йўқ.
–        “ Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби”  (Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 19.04.2016 йил №2-11-сон қарорига илова) нинг 17 – бандида касаба уюшмаси органинг иш берувчи тақдимномасини кўриб чиқиш йиғилиши қарори бўлиши, бу қарорда қарор чиқарувчи касаба уюшма органининг номи, қарорнинг санаси ва тартиб рақами, иш берувчи тқадимномасида акс этган ҳолат, ходим ҳақидаги маълумотлар, тақдимномани кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатлар баён этилиши керак.31 октябрдаги касаба уюшма йиғилишининг бундай қарори йўқ.
–        31 октябрдаги касаба уюшма йиғилиши баённомасида “Мухбир А.Самадовга охирги марта огоҳлантириш хати юборилсин” деб қарор қабул қилинади.Лекин бу қарор ижро этилмаган.31 октябр куни ҳам, 1 ноябр куни ҳам огоҳлантириш хати юборилмайди.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган “Пешкў овози” газетаси касаба уюшмасининг 2017 йил 2 ноябрдаги баённомаси ҳақида:
–        Мен бу йиғилишга таклиф этилмаганман.Буни суд мажлисида иш берувчи – муҳаррир Ҳ.Шаропова, касаба уюшма ташкилотчиси С.Якубова ҳам айтди.Аммо негадир туманлараро суднинг 21 декабрдаги ҳал қилув қарорида С.Якубова гўёки менга 2017  йил 2 ноябрдаги касаба уюшма йиғилишига қатнашиш ҳақида СМС – хабар юборилганмиш.Судья Ш.Нематов бу гапни қаердан олган? Ахир, С.Якубова суд мажлисида бундай демади-ку!Боз устига мени 2 ноябрдаги йиғилишга таклиф этилганим ҳақида жавобгар томон судга бирорта ҳужжат тақдим этмаган.
–        2 ноябрдаги касаба уюшма баённомаси ҳам  “ Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби”  (Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 19.04.2016 йил №2-11-сон қарорига илова) талабларга зид, баённомада тартиб рақам йўқ, иш берувчининг тақдимномаси ҳақида умуман маълумот берилмаган,йиғилиш қарори алоҳида бўлиши керак эди.
Энди бир ҳақли савол туғилади: ФИБ Пешкў туманлараро суди  ва ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанцияси жавобгар томон тақдим этган 2 та сохта, ҳеч бир тартиб қоидаларга тўғри келмайдиган, яъни ҳуқуқий кучга эга бўлмаган баённомаларга асосланиб иш берувчи (“Пешкў овози”газетаси  муҳаррири) мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшма аъзоларининг розилиги олинган, деган хулосага келса?
Энг асосийси, қайта-қайта такрорлайманки, “Пешкў овози” газетаси касаба уюшмасининг 2017 йил 31 октябр ва 2 ноябрдаги йиғилишлари аслида ўтмаган.Буни нафақат мен, балки 2017 йил 7 ноябргача таҳририятда ҳисобчи ( 2 ноябргача касаба уюшма ташкилотчиси)  вазифаларида ишлаган Ҳамза Раббимов,ҳозирда таҳририятда фаолият кўрсатаётган Акмал Жўраев оғзаки ва ёзма тушинтиришларида тасдиқлашди.бунга қўшимча равишда улар мен меҳнат интизомини бузмаганлигимни, мени ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш учун муҳаррир Ҳ.Шаропова кўплаб ҳужжатларни (иш ҳаққи тўлов табеллари, ходимларнинг ишга келиб – кетиш йўқлама дафтари, менга юборилган огоҳлантириш хатлари ба бошқалар) бошқадан ёзганлиги, ўзгартирганлиги ва сохталаштирганлигини айтишди.
Судья Ш.Нематов менинг даъвомни  рад этишга шунчалик берилиб кетганки, 31 октябр  ва 2 ноябрдаги йиғилишлар баённомаларини (тартиб рақамлари йўқ, имзолар тўлиқ эмас,иш берувчи тақдимномаси ҳақида бирор оғиз гап йўқ, энг асосийси йиғилишда иштирок этган 3 нафар аъзодан 2 нафари бундай йиғилиш ўтмаганлигини айтса ҳам) касаба уюшма аъзолари розилиги деб инобатга олди.
Яна бир эътирозим шундан иборатки, мен 2017 йил 22 январ куни ФИБ Бухоро вилоят судида мазкур фуқаролик иши ҳужжатлари жилди билан танишдим.Туман судининг мажлисида таҳририят ходими А.Жўраевнинг 2 та тушинтириш хатини адвокат Ж.Садиров билан шахсан судья Ш.Нематовга топширган эдик.Аммо фуқаролик ишида ҳужжатлари орасидан бу тушинтириш хатлари йўқ.А.Жўраевнинг тушинтириш хатларини менинг апелляция шикоятимга илова қилганман.
Шунингдек, туманлараро суд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 111 – моддаси 4 – қисмига мувофиқ иш тутмаган, яъни касаба уюшма аъзоларининг олдиндан розилиги олинган – олинмаганлигини юзаки ва нохолислик билан кўриб, нотўғри хулосага келган.
Буларни инобатга олиб ФИБ Пешкў туманлараро судининг 2017 йил 21 декабрдаги ҳақ қилув қарори ва ФИБ Бухоро вилоят суди апеллция инстанциясининг2018 йил январ ойининг 30 кунидаги ажримини ғайриқонуний деб топишингизни,шунинг дек жавобгар “Пешкў овози” таҳририятига нисбатаб буйруқни ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабимни қаноатлантиришингизни сўрайман.
Илова:
 1.Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2017 йил декабр ойининг 21 кунидаги ҳалқилув қароридан, ФИБ Бухоро вилояти суди апелляция инстанциясининг 2018 йил январ ойининг 30 кунидаги ажрими нусхалари
1.Бухоро вилоят прокуратурасининг 2017 йил 18 cентябрдаги хати
2. Ҳ.Раббимовнинг тушинтириш хати илова қилинади .
 
3. А.Жўраевнинг тушинтириш хати илова қилинади .
4.2017 йил 3 ноябрда ўтган, аммо кейинчалик санаси 2 ноябр деб ўзгартирилган касаба уюшма йиғилиши баённомалари
Бу ва бошқа ҳужжатлар нусхалари қўшимча равишда илова қилинади.
 
Самадов Амрулложон .
Телефон: 93 704 08 12
Leave a Reply
*