Menu
Categories
Зоҳиджон Зокиров: Ҳукумат амалдорлари орасида ҳам яхши ва адолатлилари кўп…
01/13/2019 Муҳокама учун мавзу
ХАДЕБ ХУКУМАТ АМАЛДОРЛАРИНИ ТАНҚИД ҚИЛАВЕРМАЙЛИК
УЛАР ОРАСИДА ХАМ БИЗГА ТАРАФДОРЛАР БОР.
Ижтимоий тармоқларда, турли хил сайтларда вилоятлардаги хокимият
вакилларини қаттиқ танқид остига олишаётганлигини кўриб беихтиёр
хурсанд бўлиб кетаман. Бу албатта озми кўпми ижобий натижадир. Танқид хаммага керак, акс холда жамият тубанликка юз тутади.
Аммо шуни хам унутмаслигимиз керакки, хукумат амалдорлари орасида
бизни қўллаб-қувватлайдиганлар ҳам бор. Буни ўқиб айрим мухожиратда юрганларни – Зохиджонни точьно томи кетибди, ахир Ўзбекистонда сўз эркинлиги йўқ давлатда қандай қилиб сизларни қўллаб қувватлайдиганлар бор – дейиши аниқ.
Бунга мени етарлича асосларим бор. 2018 йилда Х.М.Т Халқаро Мехнат
Ташкилотининг учинчи томон мониторингида Ўзбекистонлик Хуқуқ химоячилари билан бирга пахта далаларида мониторинг ишлари олиб борилди. Шу даврда айрим амалдорлар ишдан олинди ва баъзилари жаримага тортилди.
Халқаро Мехнат ташкилотининг 2018 йилнинг 21  декабрида
бўлиб ўтган тақдимотида шу йилда куз ойларида олиб борилган мониторинг натижаси хисоботи тингланди. Унда юқорида айтиб ўтилган фикрлар баён қилинди.
ХМТнинг Тошкентдаги бюроси рахбари Йонас Аструп жаноблари
Ўзбекистонда мажбурий мехнатга тўлиқ бархам берилди, бундан буёғига
мажбурий мехнат тугади дегани эмас. Хали хам Ўзбекистонда бизни
қиладиган ишларимиз кўп – деб жавоб қилди.
Тўғри ушбу тадбирда айрим журналистлар Й.Аструпни қаттиқ танқид остига олди ва бу хисоботга нисбатан норозилик бўлди. Шу куни кечки пайт Ўзбекистонлик Хуқуқ химоячилари, Хукумат вакиллари Халқаро Мехнат Ташкилоти вакиллари, шу ташкилотнинг энг катта бошлиғи Гай Райдерлар ва бошқа Хукумат амалдорлари вазирлар билан бирга банкет уюштирилганди.
Ушбу банкетда Хотин қизлар қумитаси раиси Т.Норбоева ва Бандликка кўмаклашиш ва мехнат муносабатлари вазири Ш.Қудбиев Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Хуқуқ химоячиларини ўринларидан турғузиб, чуқур миннатдорчилик изхор қилишди.
Уларнинг танқидларини қабул қилишганлиги учун рахмат айтишди ва бирга ишлашга тайёр эканликларини барча ноқонуний ишларга, муаммоларни ечимини топишга шай эканликларини маълум қилишди.  
Шундан кўриниб турибдики, улар биз билан бирга ишлашга
тайёрдирлар.
Ўзбекистон қолоқлигича қолади, ўзгариш бўлмайди, ҳали хам
сўз эркинлиги йўқ дейдиганларларга жавобим шу:  хадеб, танқид остига
олиб, уларни камчиликларини қидиравермасдан Президент Мирзиёев мамлакатда  олиб ораётган сиёсатидан фойдаланишимиз керак деб ўйлайман.
Тўғри , айрим амалдорлар, орган ходимлари кейинги пайт хаддидан ошишмоқда. Бунга шубха йўқ. Ахир  бундан 2-3 йилд олдин бунақа эмас эдику.
Вазиятдан фойдаланишимиз, Халқни ўйғотишимиз, уларни хуқуқий онгини оширишимиз керакку. Оддий фуқароларга мажбурий мехнат нима, Инсон хуқуқлари нима шуларни тушунтириш вақти келмадимикин.
Қачонгача хафа бўлманглару минғир минғир қилиб, хаётдан ноливерамиз. Ахир Оллох хам кўриб турибдику Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни.
Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўлмаса, ОАВларида танқидий мақоллалар
материаллар йўқ булса Ўзтв, МY5, Севивимли, Ўзбекистон 24, Ўзрепорт
каналларида, Ўзбекистонда газета ва журналларда  танқидий фикрлар
чиқяптику.
Кун.уз, Хабар.уз қолаверса қалампир.уз сайтларидан ўша
Озодлик радиоси ББС ва бошқа радиолар олишадику. Шуни унутмаслигимиз керакки, халигача эски тузумдан воз кечмайдиганлар
иллатлар бор. Улар Ш.Мирзиёевни сиёсатини тушунмай, нима
бўлаётганлигини тушунишмаяпти. Амалий иш қилиш вақти келди.
Агар бу фикрларим сизга маъқул келмаса танқид қилсангиз мен хафа
бўлмасдим. Айрим мухожиратда юрганларга ўхшаб сотқинликда айблаб, ёки тортишиб ўтиришни ёмон кўраман.
Танқидий фикрларингиз учун рахмат деб
қоламан.
Зохиджон Зокиров
Наманган шахри
Мустаққил хуқуқ химоячиси
(Хат таҳрирсиз чоп этилди)
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"1" Comment
  1. чет эллик

    Ҳақ гапларни айтибсиз ҳурматли З.Зокиров!

Leave a Reply
*