Menu
Categories
Иймон нурига қаршиларга: Президент ва халқ орасида жар қазиманг!
01/14/2019 Муҳокама учун мавзу
Nurimon Hasan va barcha iymon nuriga qarshilarga
     
Коммунизм даврида оммадан ажралиб қолмаслик учун ҳамма қора турсук кийгандаям руслар хочни, яҳудийлар Довуд юлдузини бўйнига тақиб юра олганлар, оз сонли муслималар ҳижобини тарк қилмаган гарчи анча заҳмат чекишган бўлсаларда.
Даҳрийлик зеҳниятида дин афъюндир деган ғоя битилгани хеч кимга сир эмас. Коммунизм нафақат ислом балки барча динларни йўқ қилишга уринди. Масжидлар, черковлар, синагогалар вайрон бўлди.
Нега?
Диний мансублик, шахс шаклланишига етаклагани учун манъ қилинди. Чунки коммунизм масса-оломон псиҳолгоясини шакллантиришга ҳаракат қилди. Чунки халқни утопияга эргаштира билиш учун шахслар керак эмас эди. Миллат етакчилари , зиёлилар қурбон қилиндилар оломонни “захарламасликлари” учун.
Битта бизнинг миллат эмас балки барча милатларда бу ҳунрезликлар булди.
Қодирий отилди, Чўлпон қора тунда “кундуздек” ёқ болди кетти, Шукрулло сургунда.
Шахслар бўлмагандан кейин оломонга Нобел қаёқда дейсиз Нуримон. Нахот халқ зеҳниятидан масжидларнни чиқариш эвазига Нобель олиш керак бўлса. Яхшиям Бухорий, Замахшарий, Ибн Сино даврларида Нобель мукофоти бўлмаса у зотлардек шахслар етишиб чиқмасди, улуғ аждодларимизни барчаси масжидларда тарбият топганлар!
Шахслар эркинликда пайдо болади. Аквариумда фақат омма ўсади халос.
Бизнинг диёримиз ҳамиша динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик тимсоли бўлиб келган. Саноқли провокациялар бундан мустасно албатта. Ҳамма хоҳлаган динига этиқод қилиб келган. Диёримизда асосан мусулмонлар, кейин насронйлар, яҳудийлар ва ҳаминқадар бошқа динлар вакиллари ҳеч бир муаммосиз яшайдилар.
Бу ҳолат Ўзбекистон республикаси конституциясида ҳам белгилаб қўйилган “ҳар бир шахс эътиқод эркинлигига эгадир”.
Нимага христиан инсон салибини бўйнига осин юра олмасин, нега яҳудий динига эргашган инсон юлдузини тақа олмасин, нега муслималар ҳижобни кийишни истасалар кия олмасинлар.
Истасалар тақсинлар, кийсинлар, истмасалар ихтиёрлари ўзларида.
Демократияни асоси ҳам шу.
130 хил милат вакиллари ўз динларига амал қилишлари учун конституция кафолат бўлиб турибди, Узбекистон халқининг бағрикенгликлиги буни хурмат билан қабул қилиб турибди.
Сиз нимани эҳтиром қиласиз Нуримон, нега ўша сарқит даҳрийлик ғоясини илгари сурасиз? Диниий қўмитами ишлаганингиз ё илмий атеизм қўмитасими бу?
Бўлар энди ўзбек мусулмонларини ўз диёрларида ҳорлаш. Басмач, қулақ дедингиз чиқиб кетишди, столбани ҳам қамаганда диндорларни қийратдингиз. (Фақат сиз емас барчангизни назарда тутдим) Дуолари осмонга етганми дейман халқига меҳрибон рахбар келди.
Сиз дам олиш кунларида соқолингиз ўсганда радикаллашиб кетасизми ё соқолни ақлга таъсири бўлмасмикин? Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” ида бошига туя териси боғланиб сочи ичкарига қараб осиб кетишлик билан манқуртга айланган инсонлар хақида гап кетади. Соч толаси ташқарига ўсишлигида ҳавф борлиги ҳақида хеч нарса дейилмаган.
Манқурт аслида монголча “мангуракҳ” дан олинган ма´носи нодон.
Президент яқинда аёлларни жамиятдаги мавқеини ошириш ҳақида бир қатор қарорлар чиқарди. Дархақиқат ҳар бир буюк шахс ортида бир буюк аёл туради дейиладику.
Бир ўзбек қизи рўмол ўрашни танласа лекин сиз унга ман қилсангиз, нима кийишини белгилаб берсангиз қандай қилиб у етук фарзанд тарбия қила билади. Агар битта ўзини эгнидаги кийимига эгалик қила олмаса. Рўмол ё таълим деб танланганда рўмолини танласачи? Чегаралаб қўйишликка хаққингиз борми? Ўқишга мажбурсан десангиз, бош олиб кетсинми? Босмач, халқ душмани деб хайдашди, сиз нима деб хайдаябсиз? Атама топмадингизми хали бери?
Бухорий ҳазратларини қабрлари ёнида бунёд қилинган Ҳадис мактабини олдида Президент билан кўришябсизда, эртасига рўмолни ман қиламиз деяпсиз?
Биз деганда нимани назарда тутяпсиз?
Президент агар хоҳлаганида олдинги тузумни давом эттирарди қўярди, ҳадис мактаби ғоясини бермасди, Қурон мусобақалари қилайлик демасди, БМТ минбарида муқаддас динимиз хақида фикр юритмасди.
Халққа нима мужда йўллаябсиз?
Мақсадингиз не?
Политтеҳнологияларни қуллаяпсизми Нуримонбек?
Президент ва халқ орасида ғов қазиш эски услубини қўллаяпсизларми?
Хурмат ила Алибеги.
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*