Menu
Categories
Аҳмад Турон: Россияга ортиқча ён беришлик – ўта хатарли йўлдир…
01/16/2019 Бош мақола

Аҳмад Турон

Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари

    Ташқи муносабатларда авторитар давлатлар – Россия ва Ҳитойга, айниқса тариҳда ота-боболармизга қарши босқинчилик урушлари қилиб мамлакатларимизни мустамлака қилиб олган Россияга ортиқча ён беришлик, Япония, Корея, Малайзия, Туркия, Эрон, Европа ва бошқа ривожланган демократик давлатлар, Ўрта Осиё мамлакатлари билан етарли даражада яқинлашмаслик келажакда нафақат мамлакат, балки Ўрта Осиё мамлакатлари суверинитети учун ҳам жуда ҳатарли йўлдир. Эсланг, Туркистонни Россия баҳамжиҳат бўлмаган ҳонликлар даврида босиб олган эди. Ҳозирги Ўрта Осиёнинг ҳолати ҳудди ўша ҳонликларнинг прототипидир.

   Сир эмаски Россия ҳозиргача Ўрта Осиёни орқа ҳовлидек тутиб турибди. У Тожигистондаги ва Қирғизистондаги баъзалари, сон саноқсиз самолёт ва тез юрар танклари билан Ўрта Осиёни қисқа муддатда Қрим сценарийси каби аннексия қилиб олиш қудратига эга. У билан алоқаларни тенглик асосида ривожлантирган ҳолда ёш Ўрта Осиё мамлакатларимиз шундай сценарийга қарши чораларни ҳам кўришлари керак. Бунинг асосий йўли – ҳалққа сиёсий ва иқтисодий эркинлик бериш, бу билан иқтисодни жадал ривожлантириш ва Россияга жуда ҳам боғлиқ бўлмаган мустақил ҳимоя тизимини яратишдир.

    Афсуски ҳозирда Ўрта Осиё раҳбариятларининг кўпчилиги асосан ўз ҳалқлари билан курашишмоқдалар, курсиларда узоқроқ муддат ўтириб олишга интилмоқдалар. Лекин улар тариҳ инъом этган қимматли вақтни йўқотмоқдалар ва бундай ҳарир мустақиллик Россия ва Ҳитой каби қудратлар ёнида узоқ тура олмаслигини ҳисобга олмаяптилар.

Яқин вақтда нима қилмоқ керак:

  1. 12 млрд. долларга Россиядан сотиб олинаётган атом эълектр станцияси шартномасини зудлик билан иқтисодий ёки экологик сабаблар важидан бекор қилиш керак;

Солиштириш учун Ўзбекистон бир йилда 1.5 млрд долларлик паҳта етиштиради, соф фойда фермерларнинг деярли текин меҳнати туфайли 1 млрд. доллар атрофида. Бу станция учун мамлакат 12 йил давомида паҳтани Россияга гўёки текинга бериши керак бўлади. Бу станция ҳавфли бўлишидан ташқари у ерда Россия, Тошкентнинг шундай ёнида, катта ҳарбий баъза қуради, нафақат Ўзбекистонни, балки Ўрта Осиёни ипсиз боғлаб олади.

Бунинг ўрнига нари борса 1 млрд эвазига мамлакатда ва қўшни Ўрта Осиё малакатлари билан баҳамжиҳат энергетиканинг биз учун маълум ва ўз мутаҳассисларимиз қилиши мумкин соҳаларини ривожлантириш керак ва бу бутун мамлакат энергия талабини нафақат қондиради, балки Россиянинг ўзига келажакда электр энергияси сотиш имконини беради. Ҳусусан, Тожигистон қурган Роғун бунга мисолдир.

Россиянинг Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қабул қилиш пунктларини очишни бекор қилиш, бунинг ўрнига Ўзбекистоннинг кўплаб савдо марказларини Россияда ташкил этиш лозим. Биз арзон қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларимиз билан Россиядан Европа ва Ҳитойни тезда сиқиб чиқарамиз. Буни оз сонли тужжорларимиз ва ишбилармонларимиз аллақачон исботлаб бўлган. Буни фақат бизнинг давлатимиз тушунмайди, тужжорларимизга ҳар ҳил тўсиқлар қўяди. Ҳозир буни Қозоғистон билан ҳамкорликда давлатлар миқёсида амалга оширилса ҳалқларимиз ва давлатларимиз бойийди, мамлакатимизда қўшимча ишчи ўринлар яратилади. 

  1. Россиянинг ҳозирги қийин иқтисодий ҳолати, кучли ҳалқаро изоляция даврида ундан асбоб ускуналар, ёғоч, метал ва бошқа маҳсулотларни нисбатан арзон нарҳларда сотиб олиш имкомиятларидан фойдаланиш керак.
  2. Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини яхшилаш, меҳнатга муносиб ҳақ тўлашни ташкил этиш Россия билан ҳамкорликнинг асосий шартларидан бири бўиши керак. Россия Ўзбекистон меҳнат муҳожирларини ҳайдаб юборса нима бўлади, деган саволдан қўрқмаслик керак. Иқтисоди жадал ривожланаётган Туркия, Қозоғистон, қолаверса Европа, Корея, Япония бизнинг меҳнат муҳожирларимиз учун қулай имкониятдир, давлатимиз улар билан бу ҳақда шартномалар тузиши керак.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан 

"1" Comment
  1. Hamma Rossiyadan uzoqroq turishga harakat qilayotgan bir paytda Ozbekiston davlatining unga yaqinlashishga harakati qilishi chindan ham O’zbekiston kelajagi uchun o’ta xafli narsa. Hozirgi Rossiy tuzimi boshida eski KGB, mafiya va o’g’rilar turibdi. Uning na yaxshi kelajagi, na biror qo’shnisiga yaxshilik qilish niyati bor. Niyati buzuq, biror qo’shnisi bilan ham yaxshi emas, ochafot, qo’pol va yovuz.
    Davlat tezroq xalqga erkinlik berib, xususiy mulkchilikni tezroq rivojlantirib, Allohning diniga bo’lgan qarshilik va g’arazlikni yo’q qilishi kerak. O’zbekistonni faqqat haqiqiy musulmonlargina tashqi xaflardan yaxshi himoya qiladi. Mudofa va fanga e’tiborni kamaytirmaslik kerak.

Leave a Reply
*