Menu
Categories
ф.м.ф.д. Собир Тўлаганов: Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…(2)
02/01/2019 Бош мақола

Собир Тўлаганов:

Ахмад ҳожи Хоразмий шарҳларини ўқиб

ёхуд

Илмий даража олимликни доим англатавермайди

(лотинча матн кирилчадан кейин келади)  

Мазкур мақоланинг 23-январ куни эълон қилинган биринчи қисми, «Дунё ўзбеклари» сайтида шу йил 19-январ куни қўйилган, Саид-Абдулазиз Юсуповнинг кўрсатувига профессор Ахмад ҳожи Хоразмий қолдирган шарҳларни муҳокамасига бағишланган эди. У кўрсатув манавий фақирликларга етакловчи омиллар мавзусида эди. Ахмад ҳожи Хоразмий, кўрсатув муаллифини, «фақр» («фақирлик») атамасидан фойдалангани учун, масъулиятсизликда айблайди. У, «фақр» атамасидан фойдаланишдан мақсади «атайлаб сўфийларнинг жиғига тегиш» бўлган деб, Саид-Абдулазиз Юсуповни гумон остига олади. У, «фақр» атамаси ўрнига, «ғариб», «қашшоқ» каби атамалардан фойдаланиш мумкинлигини айтиб, тушунган мусулмонлар учун бундай ҳолатга бефарқ бўлмаслик «фарз этилганини» уқтиради.

Муҳокама жараёнида мен, Ахмад ҳожи Хоразмийнинг Саид-Абдулазиз Юсуповга қаратилган айбловлари хавотирга арзигулик туҳмат эканини асослаб берган эдим. Аҳмад Туроннинг 23-январда «Дунё ўзбеклари» сайтига қўйилган мақоласи ҳам шу мавзуга қаратилган бўлиб, унда мазкур кўрсатув динимиз нуқтаи назаридан ҳам ижобий ҳаракат экани тушунтириб ўтилган эди.

Жаноб Ахмад ҳожи кимни ноҳақ айблаётганини тушуниб етиши учун, мен мазкур кўрсатувнинг муаллифи ҳақида, қатъий ишончим бўлган ҳақиқатни холисона баён этар эканман, жумладан, «у кўплаб юртдош профессор-олимларга нисбатан анча юқори туришини» айтган эдим. Назаримда, бу гапимни Ахмад ҳожи жаноблари ўзларига ҳам таалуқли деб ўйлаганлар, ҳатто, иззат нафслари уйғонган шекилли, мақолага қолдирган шарҳларида, жумламни «Юсупов мен (Собир Тўлаганов) га ўхшаган профессорларга нисбатан анча юқори эканлигига гувоҳлик бераман», деб ўзгартиришимни таклиф этибдилар.

Мен дарҳол Ҳожи жанобларининг истакларини қаноатлантирадиган шаклда жавоб бердим ва Ахмад ҳожини баҳс мавзусига қайтишликка чақирдим.

Мен, аввал бошдан бу мавзуга киришар эканман, Ахмад ҳожи жаноблари Саид-Абдулазиз Юсуповга қарши илгари сурган айбловлари хато эканини, «мусулмон учун бу фарз қилинган» деяётган даъволари уйдирма эканини тан олишларига умид қилган эдим. Бу, у кишининг айбловлари мантиқсизлигини тушуниб етмасдан, «атайлаб, айниқса, сўфийларнинг жиғига тегиш учун қилаяптимикан?» деган, оғир гумонларини «байроқ қилиб» олиши мумкин бўлган «қизиққон салафийлар» ўз фикрларини ўзгартиришига асос бўлади деб, ўйлаган эдим.

Иккинчи томондан, Ахмад ҳожи илгари сураётган айбловлар у кишининг иймон-эътиқодлари ишончи бўлса, ўз нуқтаи-назарларини асослаб, «мусулмон учун бу фарз қилинган» деяётган манбаларини «Дунё ўзбеклари» сайти мухлислари билан баҳам кўрган бўлар эдилар.

Аммо, Ахмад ҳожи Хоразмий жаноблари у йўлни ҳам, бу йўлни ҳам танлашни мақбул топмай, ўз айбловларидан тонишга ўтибдилар. На чора! Мен, у кишининг айбловлари мутлақ асоссиз, гумонлари туҳмат эканини фош этдим холос.

Ундан ташқари, Хоразмий жаноблари, Саид-Абдулазиз Юсупов замонимизнинг серқирра файласуфи экани ҳақидаги, мен берган гувоҳликни шубҳа остига олмоқчи бўлиб, мантиқдан йироқ бир неча гап айтибдилар.

Мен, Саид-Абдулазиз тўғрисида фикримни асослаш билан бирга, унинг бир мақоласига таниқли шоир Ҳуршид Давроннинг тақризидан парча келтирган ҳам эдим. Ахмад ҳожи жанобларининг мантиқсизликларини қарангки, мақолалари орқали таниган бир юртдошимнинг иқтидори-билими замонамиз алломаси даражасида эканидан фахрланиб ҳақиқатни айтганимни, лаганбардорлиги билан ювинди манфаатга эришиб юрган Рустам Абдуллаевнинг марҳум президент Каримовни қандай мақтаганига ўхшатмоқчи бўлибдилар ва мендан ихлослари қайтиши мумкинлигига ишора қилибдилар. Фикрлашнинг ночорлигини қаранг-а, менинг у одам билан қадрдонлашган жойим бўлмаса, у одамнинг менга бўлган ихлоси мени ҳеч қанча қизиқтирмаслиги аниқ-ку.

Умуман, ҳасадчи, бошқа одамни ноҳақ айблашга иштиёқманд, субутини қадрламайдиган «алломалар» мени қизиқтирмаган, ҳатто, уларнинг илмий натижалари туфайли Африка мамлакатлари қишлоқ хўжалиги оёққа турган, Оврупо иттифоқи қишлоқ хўжалиги тараққий топган бўлса ҳам. Охиратни ўйлайдиган ҳозирги ёшимда, ундай одамлар мени асло қизиқтирмайди.

Албатта, ҳар кимнинг ихтиёри ўзида, у субитсизликни танлайдими, модел суратлари билан интернет саҳифасини ясатиб «оламшумул ишларини» мақтайдими, сепаратчилик ҳаракатида бўладими, мени мутлақ қизиқтирмайди.

Мазкур ноҳақ айблов юзасидан, менинг фикр билдириб аралашаётганимни, кимлардир «ўзгалар ишига бурун тиқиш» деб баҳолаши мумкиндир. Улар фикри ҳам мени қизиқтирмайди. Бундай ношуд фикр соҳиблари, «сукут суиқасди»ни қайдин тушунсин.

Жамиятда ўзгани ноҳақ ҳақорат қилишдан тоймайдиганлар ҳам учраб туради. Мен ундай махлуқларга эътибор бермаслик тарафдориман. Зеро, файласуф айтганидек, «эшак сени тепса, тепиб жавоб қайтариш шарт эмас».

Ҳожи домла каромат қилишларича, «Мен, фан доктори бўлсамда, бир математикман», деганим Ал-Хоразмийнинг руҳини безовта қилиши мумкин эмиш.

Дарҳақиқат, мен математиканинг сонлар назарияси бўйича илмий изланиш олиб борган математикман. Бу фикр билан, мен ўзимни ҳам, математика илмини ҳам ҳеч қанча камситаётганим йўқ. Нечун бу гап, аллома бобокалонимиз Ал-Хоразмий руҳини безовта қилсин? Нодонларгина камтарни нодон ҳисоблашади.

Саид-Абдулазиз Юсуповнинг серқирра тафаккури маҳсули бўлган мақолаларида келтирилган таҳлилий фикрларни бирма-бир келтириб, у мавзуларда мен баҳслашаолмаслигимни тан олсамда ўзимни камситган ҳисобламайман.

Мақола сўнгида мен, «Дунё ўзбеклари» мухлисларининг эътибори учун, мақоланинг биринчи қисмида Саид-Абдулазиз Юсуповнинг салоҳияти тўғрисида баён қилган фикрларимнинг айрим нуқталарига аниқлик киритиш ва халқимизни абгор ҳолга олиб келишда олий таълим ҳиссасига қисқа тўхталмоқчиман.

Оллоҳ берган иқтидори ва сифатларининг кўп қирралари билан, Саид-Абдулазиз Юсупов кўплаб профессор-олимларга нисбатан анча юқори туришини айтганимда, мен лаёқатли олимларни, уларни ҳеч қанча камситмаган ҳолда, назарда тутдим. Аслида, бир халта «илмий мақолалар» ва китоблар чиқарганлик, халқаро конференцияда маъруза қилганлик ҳам ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Университет дипломига лаёқатлиги гумон бўлган фан докторлари-профессорлар бизнинг юртимизда етарлича кўп топилади. Мен Саид-Абдулазиз Юсуповни асло уларга солиштирмоқчи бўлганим йўқ.

Буюк аждодларимиз билан мақтанамиз, гоҳо, нечун ҳозирда юртдошларимиздан буюк мутафаккирлар чиқмаяпти, деб ҳайрон бўламиз. Бироқ, бу ҳолат омиллари ҳақида ўйламаймиз, ўйлаган уйғоқ зиёлиларимиз ҳам келган тўхтамларини сиртга чиқаришмайди. Аммо, бир иқтидор бўй кўрсатса, фахрланишдан кўра ҳасад устунлик қилади, зулматда кўзни қамаштирган шуълага каби, ёқтирилмай муносабатда бўлинади.

Дунё миқёсида тан олинган олимларимиз камлиги, буюк мутафаккирлар чиқмаётгани, Ўзбекистонда Оллоҳ берган иқтидорлилар туғилмаётганидан эмас, балки коррупция авж олиб таълим мутлақ издан чиққанидан, иқтидорлиларнинг аксарияти ночорликдан шудгорда кетмон чопиб ёки қўй-эчкиларини боқиш ташвишидан ортмай ёинки мардикорчиликка йўл олишга мажбур бўлаётганидан билим ололмай қолиб кетаётганидан эди.

Мустақиллик даврида авж олган ноҳақликлар, халқ тортган азоб-уқубатларнинг катта қисми, олий таълимда ҳақиқий билим ўрнига «коррупция ва ноҳақликлар илми»да чиниққан саводсиз мутахассислар ҳиссасига тўғри келади. Кам сонли иқтидори етарли ёшлар, имкон қадар билим олишга интилган бўлсаларда, издан чиққан олий таълимда, иллатларга қарши курашиш беҳудалигига кўникма ҳосил қилган мутахассислар бўлиб чиқишди.

Мен, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» «ижроси авж олган» даврда, олий таълимдаги аҳволни, иллатлар ва ношудликларни таҳлил қилиб мутасаддиларга мурожаат қилган, мақолалар эълон қилган эдим.

Масалан, «Олий таълимдаги уюшган жиноятчилик», «Олий таълимдаги ношудликлар», «Профессор ва ўқитувчиларни манқуртликка ундовчи низом» сарлавҳалари остидаги таҳлилий мақолаларим 2007- йили кўп интернет сайтларида эълон қилинган эди.

Олий таълимдаги аҳвол, нафақат иқтисодимизнинг барча соҳаларида ривожланиш бўлиш-бўлмаслиги учун асос, балки жамиятимиздаги «қусрликлар» сўниб бориш-бормаслиги учун ҳам муҳим омил экани ҳақидаги ишончим бугун ҳам ўзгаргани йўқ. Зеро, билими-иқтидори бўйича ҳаққоний танлов билан йиғилган ёшлар ҳаққоний билим масканида мутахассис бўлиб чиқса, уларнинг аксарияти иш фаолиятида коррупция ва бошқа иллатларга қарши қатъийлик кўрсатиши аниқ.

Шавкат Мирзиёев, барча соҳалар қатори, олий таълимдаги аҳволни ҳам жуда яхши билган. У, иқтидорга келиши биланоқ фармойиш билан, олий таълимдаги ҳолатни ўрганиш ишчи гуруҳи тузди. Гуруҳ хулосаси асосида, 2017- йил апрелда «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинди.

Қабул тест синовларини янгича ташкиллаштириш, олий таълимдаги коррупцияга қарши курашда муҳим қадам бўлгани аниқ. Аммо, олий таълимда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ўта кўп эди. Олий таълимдаги коррупция ва бошқа иллатлар «илдизи юқорироққа кетганини» зийрак юртдошларимиз тахмин қилишсада, ҳеч ким аниқ маълумот билан гувоҳлик берган эмас.

Не ажабки, бу масалага ҳам «Дунё ўзбеклари» бош муҳаррири Исмат Хушев аниқлик киритди. У, «Исмат Хушев билан юзма-юз» муаллифлик теледастурининг Зелимхон Ҳайдаров сиёсий портретига бағишланган сонларида, ўзи бевосита гувоҳи бўлган сарой воқеаларини ҳикоя қилиш орқали, нафақат олий таълимдаги салбий ҳолатлар илдизи, балки юртимизда ҳукм сурган жамиийки иллатлар «ўқ илдизи» марҳум президент Каримов саройига «бориб тақалишига», амалда Каримовни «бошқариб келган» мулозимлардан «куч олишига» гувоҳлик берди. Ваҳоланки, бу мулозимлар ҳануз президент Мирзиёев орбитасида фаолият кўрсатишаяпти.

Шавкат Мизиёевнинг халқчил сиёсатига дилдан ишонган, ислоҳотларни амалий қўллаб- қуватлашга қатъий бел боғлаганини айтаётган журналист Исмат Хушев, ўз кўрсатувларида куюниб билдиришича, унга келаётган ишончли маълумотларга ва синчков кузатувларига кўра, халқни зулукдай сўриб келган эски мулозимлар ислоҳотларни саботаж қилишмоқда. Президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар охирги вақтларда кутилган даражада силжимаяпти.

Исмат Хушевнинг қатъий ишончига кўра, ислоҳотлар қайтарилмас тус олиши учун, Президент орбитаси эски мулозимлардан тозаланиб, улар ўрнига Шавкат Мирзиёевга садоқатли, билимдон ёш кадрларни олиш зарур.

Исмат Хушевнинг, Канададан туриб, марҳум президент Каримов мулозимларига қарши «қақшатқич ўт очаётгани» боиси шундан.

Дарҳақиқат, марҳум президент Каримовнинг қулоғи остида шивирлаб, амалда Ўзбекистонни жар ёқасига олиб келган мулозимлар президент Шавкат Мирзиёев атрофида ҳануз фаолиятда эканлар, «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ҳам қай даражада амалга ошишини вақт кўрсатади.

31.01.2019 (АҚШ)

Sobir To’laganov:

Axmad hoji Xorazmiy sharhlarini o’qib

yohud

Ilmiy daraja olimlikni doim anglatavermaydi

 

Mazkur maqolaning 23-yanvar kuni e`lon qilingan birinchi qismi, “Dunyo o’zbeklari” saytida shu yil 19-yanvar kuni qo’yilgan, Said-Abdulaziz Yusupovning ko’rsatuviga professor Axmad hoji Xorazmiy qoldirgan sharhlarni muhokamasiga bag’ishlangan edi. U ko’rsatuv manaviy faqirliklarga yetaklovchi omillar mavzusida edi. Axmad hoji Xorazmiy, ko’rsatuv muallifini, “faqr” (“faqirlik”) atamasidan foydalangani uchun, mas`uliyatsizlikda ayblaydi. U, “faqr” atamasidan foydalanishdan maqsadi “ataylab so’fiylarning jig’iga tegish” bo’lgan deb, Said-Abdulaziz Yusupovni gumon ostiga oladi. U, “faqr” atamasi o’rniga, “g’arib”, “qashshoq” kabi atamalardan foydalanish mumkinligini aytib, tushungan musulmonlar uchun bunday holatga befarq bo’lmaslik “farz etilganini” uqtiradi.

Muhokama jarayonida men, Axmad hoji Xorazmiyning Said-Abdulaziz Yusupovga qaratilgan ayblovlari xavotirga arzigulik tuhmat ekanini asoslab bergan edim. Ahmad Turonning 23-yanvarda “Dunyo o’zbeklari” saytiga qo’yilgan maqolasi ham shu mavzuga qaratilgan bo’lib, unda mazkur ko’rsatuv dinimiz nuqtai nazaridan ham ijobiy harakat ekani tushuntirib o’tilgan edi.

Janob Axmad hoji kimni nohaq ayblayotganini tushunib yetishi uchun, men mazkur ko’rsatuvning muallifi haqida, qat`iy ishonchim bo’lgan haqiqatni xolisona bayon etar ekanman, jumladan, “u ko’plab yurtdosh professor-olimlarga nisbatan ancha yuqori turishini” aytgan edim. Nazarimda, bu gapimni Axmad hoji janoblari o’zlariga ham taaluqli deb o’ylaganlar, hatto, izzat nafslari uyg’ongan shekilli, maqolaga qoldirgan sharhlarida, jumlamni “Юсупов мен(Собир Тўлаганов)га ўхшаган профессорларга нисбатан анча юқори эканлигига гувоҳлик бераман”, deb o’zgartirishimni taklif etibdilar.

Men darhol Hoji janoblarining istaklarini qanoatlantiradigan shaklda javob berdim va Axmad hojini bahs mavzusiga qaytishlikka chaqirdim.

Men, avval boshdan bu mavzuga kirishar ekanman, Axmad hoji janoblari Said-Abdulaziz Yusupovga qarshi ilgari surgan ayblovlari xato ekanini, “мусулмон учун бу фарз қилинган” deyayotgan da`volari uydirma ekanini tan olishlariga umid qilgan edim. Bu, u kishining ayblovlari mantiqsizligini tushunib yetmasdan, “атайлаб, айниқса, сўфийларнинг жиғига тегиш учун қилаяптимикан?” degan, og’ir gumonlarini “bayroq qilib” olishi mumkin bo’lgan “qiziqqon salafiylar” o’z fikrlarini o’zgartirishiga asos bo’ladi deb, o’ylagan edim.

Ikkinchi tomondan, Axmad hoji ilgari surayotgan ayblovlar u kishining iymon-e`tiqodlari ishonchi bo’lsa, o’z nuqtai-nazarlarini asoslab, “мусулмон учун бу фарз қилинган” deyayotgan manbalarini “Dunyo o’zbeklari” sayti muxlislari bilan baham ko’rgan bo’lar edilar.

Ammo, Axmad hoji Xorazmiy janoblari u yo’lni ham, bu yo’lni ham tanlashni maqbul topmay, o’z ayblovlaridan tonishga o’tibdilar. Na chora! Men, u kishining ayblovlari mutlaq asossiz, gumonlari tuhmat ekanini fosh etdim xolos.

Undan tashqari, Xorazmiy janoblari, Said-Abdulaziz Yusupov zamonimizning serqirra faylasufi ekani haqidagi, men bergan guvohlikni shubha ostiga olmoqchi bo’lib, mantiqdan yiroq birnecha gap aytibdilar.

Men, Said-Abdulaziz to’g’risida fikrimni asoslash bilan birga, uning bir maqolasiga taniqli shoir Hurshid Davronning taqrizidan parcha keltirgan ham edim. Axmad hoji janoblarining mantiqsizliklarini qaranki, maqolalari orqali tanigan bir yurtdoshimning iqtidori-bilimi zamonamiz allomasi darajasida ekanidan faxrlanib haqiqatni aytganimni, laganbardorligi bilan yuvindi manfaatga erishib yurgan Rustam Abdullayevning marhum prezident Karimovni qanday maqtaganiga o’xshatmoqchi bo’libdilar va mendan ixloslari qaytishi mumkinligiga ishora qilibdilar. Fikrlashning nochorligini qarang-a, mening u odam bilan qadrdonlashgan joyim bo’lmasa, u odamning menga bo’lgan ixlosi meni hech qancha qiziqtirmasligi aniq-ku.

Umuman, hasadchi, boshqa odamni nohaq ayblashga ishtiyoqmand, subutini qadrlamaydigan “allomalar” meni qiziqtirmagan, hatto, ularning ilmiy natijalari tufayli Afrika mamlakatlari qishloq xo’jaligi oyoqqa turgan, Ovrupo ittifoqi qishloq xo’jaligi taraqqiy topgan bo’lsa ham. Oxiratni o’ylaydigan hozirgi yoshimda, unday odamlar meni aslo qiziqtirmaydi.

Albatta, har kimning ixtiyori o’zida, u subitsizlikni tanlaydimi, model suratlari bilan internet sahifasini yasatib “olamshumul ishlarini” maqtaydimi, separatchilik harakatida bo’ladimi, meni mutlaq qiziqtirmaydi.

Mazkur nohaq ayblov yuzasidan, mening fikr bildirib aralashayotganimni, kimlardir “o’zgalar ishiga burun tiqish” deb baholashi mumkindir. Ular fikri ham meni qiziqtirmaydi. Bunday noshud fikr sohiblari, “sukut suiqasdi”ni qaydin tushunsin.

Jamiyatda o’zgani nohaq haqorat qilishdan toymaydiganlar ham uchrab turadi. Men unday maxluqlarga e`tibor bermaslik tarafdoriman. Zero, faylasuf aytganidek, “eshak seni tepsa, tepib javob qaytarish shart emas”.

Hoji domla karomat qilishlaricha, “Men, fan doktori bo’lsamda, bir matematikman”, deganim Al-Xorazmiyning ruhini bezovta qilishi mumkin emish.

Darhaqiqat, men matematikaning sonlar nazariyasi bo’yicha ilmiy izlanish olib borgan matematikman. Bu fikr bilan, men o’zimni ham, matematika ilmini ham hech qancha kamsitayotganim yo’q. Nechun bu gap, alloma bobokalonimiz Al-Xorazmiy ruhini bezovta qilsin? Nodonlargina kamtarni nodon hisoblashadi.

Said-Abdulaziz Yusupovning serqirra tafakkuri mahsuli bo’lgan maqolalarida keltirilgan tahliliy fikrlarni birma-bir keltirib, u mavzularda men bahslashaolmasligimni tan olsamda o’zimni kamsitgan hisoblamayman.

Maqola so’ngida men, “Dunyo o’zbeklari” muxlislarining e`tibori uchun, maqolaning birinchi qismida Said-Abdulaziz Yusupovning salohiyati to’g’risida bayon qilgan fikrlarimning ayrim nuqtalariga aniqlik kiritish va xalqimizni abgor holga olib kelishda oliy ta`lim hissasiga qisqa to’xtalmoqchiman.

Olloh bergan iqtidori va sifatlarining ko’p qirralari bilan, Said-Abdulaziz Yusupov ko’plab professor-olimlarga nisbatan ancha yuqori turishini aytganimda, men layoqatli olimlarni, ularni hech qancha kamsitmagan holda, nazarda tutdim. Aslida, bir xalta “ilmiy maqolalar” va kitoblar chiqarganlik, xalqaro konferensiyada ma`ruza qilganlik ham hech narsani anglatmasligi mumkin. Universitet diplomiga layoqatligi gumon bo’lgan fan doktorlari-professorlar bizning yurtimizda yetarlicha ko’p topiladi. Men Said-Abdulaziz Yusupovni aslo ularga solishtirmoqchi bo’lganim yo’q.

Buyuk ajdodlarimiz bilan maqtanamiz, goho, nechun hozirda yurtdoshlarimizdan buyuk mutafakkirlar chiqmayapti, deb hayron bo’lamiz. Biroq, bu holat omillari haqida o’ylamaymiz, o’ylagan uyg’oq ziyolilarimiz ham kelgan to’xtamlarini sirtga chiqarishmaydi. Ammo, bir iqtidor bo’y ko’rsatsa, faxrlanishdan ko’ra hasad ustunlik qiladi, zulmatda ko’zni qamashtirgan shu`laga kabi, yoqtirilmay munosabatda bo’linadi.

Dunyo miqyosida tan olingan olimlarimiz kamligi, buyuk mutafakkirlar chiqmayotgani, O’zbekistonda Olloh bergan iqtidorlilar tug’ilmayotganidan emas, balki korrupsiya avj olib ta`lim mutlaq izdan chiqqanidan, iqtidorlilarning aksariyati nochorlikdan shudgorda ketmon chopib yoki qo’y-echkilarini boqish tashvishidan ortmay yoinki mardikorchilikka yo’l olishga majbur bo’layotganidan bilim ololmay qolib ketayotganidan edi.

Mustaqillik davrida avj olgan nohaqliklar, xalq tortgan azob-uqubatlarning katta qismi, oliy ta`limda haqiqiy bilim o’rniga “korrupsiya va nohaqliklar ilmi”da chiniqqan savodsiz mutaxassislar hissasiga to’g’ri keladi. Kam sonli iqtidori yetarli yoshlar, imkon qadar bilim olishga intilgan bo’lsalarda, izdan chiqqan oliy ta`limda, illatlarga qarshi kurashish behudaligiga ko’nikma hosil qilgan mutaxassislar bo’lib chiqishdi.

Men, “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi” “ijrosi avj olgan” davrda, oliy ta`limdagi ahvolni, illatlar va noshudliklarni tahlil qilib mutasaddilarga murojaat qilgan, maqolalar e`lon qilgan edim.

Masalan, “Oliy ta`limdagi uyushgan jinoyatchilik”, “Oliy ta`limdagi noshudliklar”, “Professor va o’qituvchilarni manqurtlikka undovchi nizom” sarlavhalari ostidagi tahliliy maqolalarim 2007- yili ko’p internet saytlarida e`lon qilingan edi.

Oliy ta`limdagi ahvol, nafaqat iqtisodimizning barcha sohalarida rivojlanish bo’lish-bo’lmasligi uchun asos, balki jamiyatimizdagi “qusrliklar” so’nib borish-bormasligi uchun ham muhim omil ekani haqidagi ishonchim bugun ham o’zgargani yo’q. Zero, bilimi-iqtidori bo’yicha haqqoniy tanlov bilan yig’ilgan yoshlar haqqoniy bilim maskanida mutaxassis bo’lib chiqsa, ularning aksariyati ish faoliyatida korrupsiya va boshqa illatlarga qarshi qat`iylik ko’rsatishi aniq.

Shavkat Mirziyoyev, barcha sohalar qatori, oliy ta`limdagi ahvolni ham juda yaxshi bilgan. U, iqtidorga kelishi bilanoq farmoyish bilan, oliy ta`limdagi holatni o’rganish ishchi guruhi tuzdi. Guruh xulosasi asosida, 2017- yil aprelda “Oliy ta`lim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to’g’risida” qaror qabul qilindi.

Qabul test sinovlarini yangicha tashkillashtirish, oliy ta`limdagi korrupsiyaga qarshi kurashda muhim qadam bo’lgani aniq. Ammo, oliy ta`limda hal etilishi zarur bo’lgan muammolar o’ta ko’p edi. Oliy ta`limdagi korrupsiya va boshqa illatlar “ildizi yuqoriroqqa ketganini” ziyrak yurtdoshlarimiz taxmin qilishsada, hech kim aniq ma`lumot bilan guvohlik bergan emas.

Ne ajabki, bu masalaga ham “Dunyo o’zbeklari” bosh muharriri Ismat Xushev aniqlik kiritdi. U, “Ismat Xushev bilan yuzma-yuz” mualliflik teledasturining Zelimxon Haydarov siyosiy portretiga bag’ishlangan sonlarida, o’zi bevosita guvohi bo’lgan saroy voqealarini hikoya qilish orqali, nafaqat oliy ta`limdagi salbiy holatlar ildizi, balki yurtimizda hukm surgan jamiiyki illatlar “o’q ildizi” marhum president Karimov saroyiga “borib taqalishiga”, amalda Karimovni “boshqarib kelgan” mulozimlardan “kuch olishiga” guvohlik berdi. Vaholanki, bu mulozimlar hanuz president Mirziyoyev orbitasida faoliyat ko’rsatishayapti.

Shavkat Miziyoyevning xalqchil siyosatiga dildan ishongan, islohotlarni amaliy qo’llab- quvatlashga qat`iy bel bog’laganini aytayotgan journalist Ismat Xushev, o’z ko’rsatuvlarida kuyunib bildirishicha, unga kelayotgan ishonchli ma`lumotlarga va sinchkov kuzatuvlariga ko’ra, xalqni zulukday so’rib kelgan eski mulozimlar islohotlarni sabotaj qilishmoqda. Prezident Mirziyoyev boshlagan islohotlar oxirgi vaqtlarda kutilgan darajada siljimayapti.

Ismat Xushevning qat`iy ishonchiga ko’ra, islohotlar qaytarilmas tus olishi uchun, Prezident orbitasi eski mulozimlardan tozalanib, ular o’rniga Shavkat Mirziyoyevga sadoqatli, bilimdon yosh kadrlarni olish zarur.

Ismat Xushevning, Kanadadan turib, marhum president Karimov mulozimlariga qarshi “qaqshatqich o’t ochayotgani” boisi shundan.

Darhaqiqat, marhum prezident Karimovning qulog’i ostida shivirlab, amalda O’zbekistonni jar yoqasiga olib kelgan mulozimlar prezident Shavkat Mirziyoyev atrofida hanuz faoliyatda ekanlar, “Oliy ta`lim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi qaror ham qay darajada amalga oshishini vaqt ko’rsatadi.

31.01.2019 (AQSh)

"2" Comments
  1. Ассалому алейкум муҳтарам М.Турдиев ва Собир акалар.

    70 дан ошиб, 80 га яқинлашган учта ўзбек олими: бири Америкада, бири Қозоғистонда, яна бири Буюк Британияда туриб, на математикага, на механикага, нада агрохимияга алоқаси бўлмаган А.Юсуповнинг чиқишлари борасидаги мунозаранинг ўзи сайт ўқувчилари томонидан ҳақли равишда: “Оббо эзма чоллар-э!” дейилишига сабаб бўлаяпти.

    Собир ака менинг “мусулмон учун бу фарз қилинган” деганимнинг манбасини сайт ўқувчилари билан баҳам кўришимни таклиф қилибдилар.

    Ислом шариатида қуйидагича дейилган:
    Исломда қуйидаги 40 та фарзни билиш ва унга амал қилиш (айниқса Ислом бўйича саводли) мусулмонлардан талаб қилинади:
    Намозда-12 та, таҳоратда -4 та, ғусулда – 3 та, тяммумда -4 та, Исломда -5 та, Имонда-7 та, бошқаларда -5 та.
    Анашу охирги “бошқаларда” деганидаги фарзларнинг бири бошқаларнинг хато-камчилигини айтиш кўзда тутилган. Яъни бу фарз қилинган.

    Барака топгур Собир ака, сиз айтаётгандай, А.Юсуповга туҳмат ҳам қилаётганим йўқ, уни айблаётганим ҳам йўқ. Мен бор йўғи унга “фақир” деган терминни жойида ишлатишни таклиф қилдим холос. Сизнинг бу борада нимага пашшадан фил ясаётганингизга ҳеч тушинмадим.

    “Фақир” деган терминни ишлатган А.Юсупов бошқа ерда қолиб, Исломни, тасаввуфни чала тушинадиган математигу-механикларнинг бу нарсага бунини тиқиб юриши, Муҳаммад Солиҳнинг шов-шувга сабаб бўлган “Ойначининг ити” номли мақоласидагидай бўлибди. Маслаҳатим шуки, М.Солиҳнинг ўша мақоласини ўқинглар, шояд бу мунозарага чек қўйилса.

  2. хожи бобо

    Хурматли Собир Тулаганович! Сиз билан шахсан таниш эмаслигимга афсусланаман. Мен хам математик-механик, физика математика фанлари номзоди,кафедра профессори, Халкаро ахборатлаштириш академиясининг мухбир аъзоси (афсуски Уз академиясининг Механика ва иншоатлар сейсмик тургунлиги институтида тайёр докторлик диссертацияни химоя килиш насиб булмади) хозир куп йиллардан бери Козакстонда Нефть ва газ университетида ишлайман. Ёшим 77 га етди.
    Менинг фикримча математикнинг жамиятга, сиёсатга иктисодга ва х.к.муаммоларга, масалаларга бахо бериш- тахлил килиш даражаси бошкалардан тубдан фарк килади. Бунга яна бир мисол: Сизнинг “Дуне узбекларида” чикишларингиз (доимо Сизни кузатиб бораман) узининг асослиги. чукур маънолиги, мулохазаларнинг кенглиги курсатиб туради
    Келажакда СИЗ, жаноб Ахмад Хоразмий килаятгани каби эмас жамиятимизда йигилиб колган ва Узбекистон тараккиёти учун ута мухим масалаларни кутриб чикиш, масалан Олий мактаб ёки хозирги кунда жуда оркада колиб кетган IT-ахборатлаштириш масалаларига вактимизни биргалашиб сарфласак.
    Менинг фикримча, Ахмад хожи жаноблари чикишларини жамлаб курганда, факат узини реклама (пиар) килишдан бошка нарса эмас деган хулосага келишга мажбур буласан. Расул Гамзатовнинг бир гапи ёдимга тушиб кетди: “Некоторые говорят не от того что в голове умные мысли теснятся а от того что кончик языка чещится”
    Колаверса, хожилик сафарига (асло керак ва керак эмас жойда мактаниш учун эмас) хар бир киши аввало уз виждони олдида Тозаланиш учун боради. Мулокатимиз давом этшига умид билан Хожи бобо. М. Турдиев, Козокстон, Атырау шахри

Leave a Reply
*