Menu
Categories
Ўзбекистон Президентига: Муинжон Тоҳирийга ишониб уйим куйди…
02/05/2019 Бош мақола

САФОБЕК БЕКХЎЖАЕВ:  – МУИН ТОҲИРИЙГА ИШОНИБ УЙИМ КУЙДИ…

 

Шахсан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевга,

 

Ваколатлари дарожотида  қонуний чора

кўриш учун:

 

Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев,

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Р.Р.Иноятов,

Бош прокурор О.Б.Муродов, ДХҚ раиси И.Б.Абдуллаев,

Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов, Ҳуқуқ Ҳимоячилари

халқаро жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими раҳбари

Файзулла Қўчқор ўғли, “Дунё ўзбеклари” интарнет нашри

Бош муҳаррири Исмат Хушев,  халқаро “Озодлик”.

“BI BI SI” радиолари, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари

“Эзгулик” жамияти раиси А.Ташанов ва барча ОАВга

 

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Магазин – Мавзук кўчаси,

99А- уйда яшовчи, 05.02.1956 йилда туғилган, 2 – гуруҳ

ногирони Сафобек Юсупович Бекхўжаевдан

 

 

НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ МУРОЖААТ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига хилоф тарзда ўта оғир жиноятлар ҳақида  Ўз.Р.ДБҚ “Ишонч телефонига” хабар берган фуқоро қонун ҳимоясига олинмаганлиги ва Ўз.Р.Р.ДБҚ собиқ раиси Муин Тоҳирийнинг хоинлиги оқибатида қонун панасидаги зўравонлар ундан шавқатсиз  ўч олганлари тўғрисида…

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович мен Матёқуб Матчонов ва унинг ўғли Мансур Матчоновнинг қонунга хилоф қилмишлари ҳақида собиқ президент И.Каримов ва Сиз ташкил этган порталга жуда кўп мурожаат этганман. Халқ қабулхонаси раҳбари Худойбергенов, Бош прокурор О.Б.Муродов қабулида бўлганимда ҳам уларга барча ҳужжатларни топширсамда ҳеч қандай натижа бўлмади.

 

2017 йил 04 январь куни Давлат Божхона Қўмитаси телевидение орқали ўз ишонч телефонларини реклама қилгач, уларга ишониб Матёқуб Матчонов божхона постларини четлаб контрабанда товарлар олиб кираётгани ҳақида билганларимни хабар этганман. Лекин, текширув ўтказган божхона ходими Беҳзод Шукуров бу жиноятни ёпиб юборди.

(Ушбу маълумотлар мурожатга илова этилаётган 11.02.2017 йилда Ўз.Р. ДБҚ раиси Муин Тохирийга топширилган аризада баён этилган).

 

Муин Тохирийга топширган аризамдан сўнг С.Рахимов деган ЎЗ.Р.ДБҚ ходими мени ишончли вакилим иштирокида сўров қилганида бор ҳақиқатни айтиб бердим. (21.10.2017 йилдаги ушбу сўроқ баённомаси илова этилмоқда)

 

Бундан ташқари Мақоев деган ДХҚ терговчиси сўраганида, М.Матчонов ва унга тегишли фирмалар божхонани четлаган ҳолда 70 дан ортиқ вагонда контрабанда  товарлари олиб киргани ҳақида маълумотлар уйимда сақланаётганлиги ҳақида айтганман.

 

Мен Муин Тохирийга ана шу контрабанда ҳақидаги маълумотларни берганимдан сўнг бошимга кўп кулфатлар тушди.  М.Матчонов МуинТохирий ва унинг Беҳзод  Шукуров билан ўзаро келишиб бу жиноятларни ёпиб юборди деб ўйлайман. Чунки, ушбу маълумотлар сақланаётган Олмазор тумани, Мискин маҳалласи, Магазин – Мавзук кўчаси, 99А-уйдаги ота мерос ҳовлим 2018 йил 12 августдан 13 августга ўтар кечаси, тунда ёқиб юборилсада на ҳокимият, на туман ИИБ, на туман прокурори ҳеч қандай қонуний чора кўрмасдан, тергов органи Ёнғин хавфсизлиги идорасининг хулосасини ҳам бермасдан келмоқда…

 

Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Миромонович!

 

Мен фуқоролик бурчимни бажариб, Муин Тоҳирийга контрабанда қироли ҳақида хабар берганимдан сўнг бошимга яна кўп кулфатлар ёғилиб, ота мерос ҳовлимни ёқиб юборишсада, Бош прокуратурага ёзган барча шикоятларим оқибатсиз қолмоқда. Токи бу даргоҳ Исканов, Шуҳрат Мустафоев каби Рашит Қодировдан қолган унсурлардан тозаланмас экан адолат қарор топмайди.

 

Юқорида баён этилганлар муносабати билан Сиздан мансабини суистеъмол қилиб, мен берган маълумотлардан ўз манфаати йўлида фойдаланган Ўз.Р.ДБҚ раиси М.Тоҳирий ва унинг жуда катта миқдордаги контрабанда жинояти ёпилишига сабабчи бўлган қонунбузар ходимларига қонуний чора кўришни ва ушбу шахслар туфайли менинг бошимга тушган муаммолар адолатли ҳал бўлишида ёрдам беришингизни сўрайман!

 

Сизга энг эъзгу тилакалар ила –

 

С.Ю.Бекхўжаев.

05.02.2019 йил.

тел: +99895 195 63 00

 

Иловалар:

 

  1. 02.2017 йилда Ўз.Р.ДБҚ раиси Муин Тохирийга топширилган ариза;
  2. Ўз.Р.ДБҚ раиси ўринбосари Б.Раимовнинг 26.02.2017 йилдаги жавоби;
  3. Ўз.Р.ДБҚ ходими С.Рахимовнинг 21.10.2017 йилдаги сўроқ баённомаси;
  4. Олмазор туман Ёнғин бўлими маълумотидан нусхалар.

 

Жами:      8    варақда.

Leave a Reply
*