Menu
Categories
Бош прокурор О.Муродовга: Расмий нашр – Кун.Уз сайти дан олиб ташланган мақола…
02/05/2019 Бош мақола
Бош прокурор О.Б.Муродов диққатига!
Кун.Уз – сайтидан олиб ташланган мақола…
Мени Тошкент Молия институти ҳуқуқшуноси лавозимидан ноҳақ бўшатилганлигим ҳақида Кун.уз сайтида 2019 йил 14 январ кун чоп этилган мақоладан бир кун ўтиб 15 январ куни Бош прокуратуранинг маъсул ходимлари Икром Исканов ва Шуҳрат Мустафоев Кун.Уз нашри офисига боришиб, мақолани сайтдан олиб ташламасаларинг ёпиб ташлаймиз., деб таъзийқ ўтказганлар. Айни пайтда ушбу мақола сайт саҳифасида йўқ?!
Бугун менинг шикоятим бўйича протестни имзолаган Бош прокурор ўринбосари Ғ.Ҳидоятов қабулида бўлганимда интизомни бузганим учун эмас, аслида молия институтида қабул жараёнидаги порахўрликларга қарши бўлиб, уларни фош этганим учун мени ишдан бўшатишганлигини аниқ фактлар асосида гапириб бердим.  
Лекин, барча важларимни диққат билан тинглаган айрим мулозимлар типирчилаб қолишди. Хусусан, қабулдан сўнг Икром Исканов ва Шуҳрат Мустафоевлар менга қўнғироқ қилишиб: –  Сизни ишга тиклаймиз, лекин барча аризаларингизни қайтариб олишингиз керак деб., деб илтимос қилишди…
Мен бу кимсаларнинг жиноий ишларига шерик бўлишни истамайман ва бундай ишлар президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган ҳуқуқий – демократик ишларга ошкора қаршилик деб ҳисоблайман.
Ўз бурчларини ҳалол бажарган журналистлар ва Кун. Уз нашрига эътирозим йўқ. Шу боис, ўз ватанимизда матбуотга қаршилик бўлаётган бир пайтда, ушбу муаммолар холис ёритилиши учун “Дунё ўзбеклари” интернет газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев  ва “Озодлик”  радиоси журналистларидан амалий ёрдам беришларини сўрайман.
Камоли эҳтиром ила –
Мирғани Акбаров,
[05.02.19 18:58]
Тел: 99897 739 79 09
 
Кун.Уз сайтида 2019 йил 14 январ куни чоп этилиб, эртаси куни олиб ташланган мақола матни:
Kun.uz таҳририятига Тошкент Молия институтининг собиқ ҳуқуқшуноси М.Акбаров томонидан мурожаат келди.
Унда маълум қилинишича, Тошкент Молия институти катта юрисконсульти лавозимида ишлаган М.Акбаровнинг меҳнат шартномаси институт ички тартиб қоидаларини бир неча бор бузгани важи билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган.
М.Акбаровнинг ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 15.12.2017 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра қаноатлантиришдан рад этилган.
Илова 1122, 1123, 1124, 1125, 1126
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 30.01.2018 йилдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 04.07.2018 йилдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлган М.Акбаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О. Муродовнинг қабулида бўлиб, ўз шикоятини билдирганидан сўнг иш бироз олға силжиган.
Жумладан, мурожаат шахсан республика Бош прокурори назоратида ўрганилгач, иш берувчининг ҳаракатлари ва суд инстанциялари қарорлари қонун ҳужжатларига зид деб ҳисобланган ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд қарорларини бекор қилиш юзасидан протест киритилган.
Илова 5566, 5567, 5568, 5569
Протестга кўра, даъвогар М.Акбаровнинг жавобгар Тошкент Молия институтига нисбатан буйруқларни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 30.01.2018 йилдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 04.07.2018 йилдаги ажримлари қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниб, фуқаролик ишини янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбориш сўралган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми, 3-бандига мувофиқ, аввал меҳнат вазифаларини бузгани учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномасини (контракти) бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги 12-сонли қарорининг 30-бандида, ўз меҳнат вазифаларини бузгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларни ишга тиклаш ҳақидаги ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарорлари чиқариш мақсадида, меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлган меҳнат вазифаларини бузганлик айнан нимадан иборатлигини ва у МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўла олиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқланиши зарурлиги кўрсатилган.
Бироқ, судда мазкур иш кўрилишида ушбу Қонунлар талаби ва Олий суд Пленуми тушунтиришига риоя қилинмаган.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Акбаров 26.11.2004 йилдан Тошкент Молия институтида ҳуқуқшунос, 29.01.2013 йилдан юридик маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган.
Тошкент Молия институти ректорининг 04.09.2017 йилдаги 7-сонли буйруғи билан М.Акбаровга институтнинг «Ички тартиб қоидалари»га риоя қилмагани ҳамда кунлик иш вақти тартиби бўйича ходимлар бўлими томонидан юритилаётган назорат дафтарига имзо чекмасдан келаётгани сабабли «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланган.
Шунингдек, институт ректорининг 23.09.2017 йилдаги 95к-02-сонли буйруғига кўра, М.Акбаров билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандига асосан бекор қилинган бўлиб, 27.09.2017 йилдаги 99к-02-сонли буйруқ билан ушбу буйруқнинг биринчи бандидаги «Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандига» (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) деган сўзлар «Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-бандига» (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги) деган сўзларга ўзгартирилган.
Илова 1 ва 1 (2)
Тошкент Молия институти ректорининг 23.09.2017 йилдаги 95к-02-сонли буйруғига асос сифатида М.Акбаровнинг 04.09.2017 йилда «ҳайфсан» интизомий жазоси олган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзбошимчалик билан қилаётган хатти-ҳаракатларини яна давом эттиргани, ходимларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, жамоада соғлом ва ишчанлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиб, институт «Ички тартиб қоидалари»нинг 8.1.51, 8.1.52-бандлари талабларини қўпол равишда бузгани кўрсатилган.
Бу масалада собиқ ҳуқуқшуноснинг бир неча эътирозлари мавжуд. Тўғрироғи, фақатгина ҳуқуқшунос эмас, касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, меҳнат инспекцияси ва Бош прокуратура ходимлари ҳам бу масалада ўз эътирозларини ҳужжатларида келтириб ўтган экан. Қуйида соҳа мутасаддилари берган ҳужжатлардаги эътирозлари келтириб ўтамиз.
Юқоридаги буйруқда М.Акбаров 04.09.2017 йилдан 14.09.2017 йилга қадар (институт касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома берилган сана) бўлган даврда меҳнат интизомини қандай кўринишда бузгани аниқ кўрсатилмасдан, йўл қўйилган камчиликлари умумий сўзлар билан ифодаланган.
Илова 4433, 4434 ва Илова 4435
Буйруқда кўрсатилган институт «Ички тартиб қоидалари»нинг 8.1.51, 8.1.52-бандларига кўра, ходим қандай айбли хатти-ҳаракатлар қилган тақдирда иш берувчи у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлигига ойдинлик киритиш учун ушбу қоидалар олинмаган ва фуқаролик ишига қўшилмаган.
Суд томонидан ушбу буйруқнинг қонунийлиги ва қай даражада асосли эканлигига ҳуқуқий баҳо берилмасдан, М.Акбаровнинг интизомга хилоф қандай ножўя ҳаракат содир қилгани, меҳнат вазифаларини бузгани айнан нимадан иборатлиги ва бу МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиш-бўлмаслигига аниқлик киритилмаган. Ваҳоланки, бу масалада бир неча соҳа мутасадди ташкилотлари аввалроқ ўзларининг хулоса ва маълумотномаларини бериб бўлган эди.
Ишга тақдим этилган 14.09.2017 йилда Тошкент Молия институти ходимлар бўлими бошлиғи Л.Ҳайдарова, ушбу бўлим муҳандиси В.Шоазизова ва инспектор Г.Саидова томонидан тузилган далолатномада, М.Акбаровнинг 21 августдан шу кунга қадар ишга келиш-кетиш назорат дафтарига имзо чекмаётгани кўрсатилган.
Бироқ, М.Акбаровнинг ушбу даврда ишга келмаганлик факти аниқланмаган, дафтарга имзо қўймаслик интизомий жавобгарликка сабаб булиш-бўлмаслигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Шунингдек, суд М.Акбаровнинг меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги нималарда ифодаланишини ҳал қилув қарорида ёритмасдан ва буни муҳокама қилмасдан туриб, иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талабларига риоя қилингани касаба уюшма қўмитаси ва Адлия бошқармасига тақдимнома киритилгани, ходим буйруқ билан ўз вақтида таништирилгани ҳолатлари билан асослаган.
Бундан ташқари, МКнинг 100-моддаси 3-қисмида, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Меҳнат кодексининг расми
Иш ҳужжатларига кўра, М.Акбаровга Зангиота туманидаги «Дадаҳонов» ҚВП қишлоқ врачлик пункти томонидан 23.09.2017 йилда ўткир бронхит ташхиси билан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган, у 23.09.2017 йилдан 09.10.2017 йилга қадар ва 11.10.2017 йилдан 30.10.2017 йилга қадар меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлган.
Илова 2
Жавобгар вакили Т.Алиев судга илтимоснома киритиб, унда даъвогар томонидан судга тақдим этилган 23.09.2017 йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақиқийлигига шубҳа борлигини билдирган.
Бироқ, суд ушбу меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг қонунийлиги ва асослилигини тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда текширмаган, ишда буни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини берган «Дадаҳонов» ҚВП мудираси Д.Айходжаевни суд мажлисида сўроқ қилиш билан чекланилган.
Шунингдек, ишга қўшилган Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Эсоновнинг маълумотномасида, М.Акбаров билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун, яъни 25.09.2017 йилда у меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлгани, шунга кўра Тошкент Молия институти ректорининг 23.09.2017 йилдаги ва 27.09.2017 йилдаги буйруқлари Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3,4-бандларига зид равишда чиқарилгани кўрсатилган бўлиб, суд мажлисида ҳам ушбу мутахассис даъво талабини қувватлаб кўрсатув берган, лекин суднинг ҳал қилув қарорида ушбу маълумотнома муҳокама қилинмаган ва уни инобатга олмаслик сабаблари асослантирилмаган.
Илова 3, 3 (1), 3 (2)
Апелляция инстанцияси суди ҳам қайд этилган ҳолатларга эътибор бермаган ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўрмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келгани юзасидан Бош прокуратура ҳам ўзининг юқоридаги протестини келтирган.
Бироқ, Бош прокуратуранинг мазкур протести Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатида кўриб чиқилиб, қаноатлантиришдан рад этилган.
М.Акбаровнинг сўзларига кўра, 2018 йил ноябрь ойида йўллаган шикояти ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан, шахсан Олий суд раиси назоратида кўриб чиқилмоқда экан. Бундан ташқари, М.Акбаровга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакиллари ҳам ушбу мурожаатнинг қонуний ва адолатли ҳал этилиши учун ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни кўраётгани маълум қилинган. Илова 9977
Кўрамиз, низоли бўлган ушбу баҳсда ҳуқуқшуноснинг ҳуқуқлари қай даражада таъминланар экан…
Баҳодир Аҳмедов,
Дилшод Абдуқодиров
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"1" Comment
  1. Во алхазар, Президент тайинлаган янги Прократурa бошлиқлари қонун ва мазлум томонида, майда прокрyрчалар ва судлар эса золим ва қонунсизлик томонида. Бу – биринчи ходиса эмас. Хурматли Президент, Олий Cуднинг ва унга қўшиб Конституцион Суднинг хам райисларини алмаштириш вақти келмадимикин? Ушбу ше’р Каримов даврида ёзилган эди:

    Судя сен ҳам суд бўласан

    Судя, сени бир кун келиб халқ суд қилар,
    Ҳамма сенга адолатли бир суд тилар,
    Нечаларга нохақ жазо берганингни,
    Шунда юртда барча одам очиқ билар.

    Қилган судинг асли ўзи томошадир,
    Олган поранг бўйларингдан ҳам ошадир,
    Эсингдадир нархларингни деганларинг,
    Еганларинг тамоғингдан ҳам тошадир.

    Судя бўлай деб катта ёт деса ётдинг,
    Тўғриликни, одамийлик, иймон сотдинг,
    Не муштипар қарғишлари бўйнингдадир,
    Гунох деган улкан уммон ичра ботдинг.

    Оталар ҳам оналарни қон қахшатдинг,
    Барчани пул хумдонига сен ўхшатдинг,
    Олавердинг сиққанича шул оғзингга,
    Бермаганлар кўрди ғазабу-дахшатинг.

    Неча гулгун оилалар вайрон этдинг,
    Айёрликда шайтонни ҳам хайрон этдинг,
    Тушган банда қўлларингга омон қолмас,
    Гўё ўзинг Мункар Накирларга етдинг.

    Катта айтса бегунохни катта кесдинг,
    Қонун қолиб катта деган томон эсдинг,
    Амал учун қонун қурбон, виждон қурбон
    Этиб ночор халқни босиб, янчиб эздинг.

    Хорам боққан фарзандларинг не бўлдилар,
    Сенга бериб бечораларда сўлдилар,
    Айшинг суриб ишратларда юрганингда,
    Кесганларинг зиндонда бир-бир ўлдилар.

    Ҳap инсонга Оллох ўзи сабр берсин,
    Имон ила осон ўлим, ажр берсин,
    Ҳамма олар қилмишига ярашасин,
    Нурга тўла осойишта қабр берсин.

    Судя сен ҳам бир куни мендек ўласан,
    Етмас умринг биp гунохингга тўласанг,
    Хизмат қилган каттанг келиб ёрдам бермас,
    Совуқ қаро гўрда ўзинг суд бўласан.

    Турон шукр судя деган ном олмадинг,
    Одамларнинг қарғишларига қолмадинг,
    Алдоқчилик замонида суд қилишнинг,
    Гунохлигин айтишликдан ҳам толмадинг.
    2009

Leave a Reply
*