Menu
Categories
Исмат Хушев: “СНБ ҳақида гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан 3-мақола
02/09/2019 Демократия сабоқлари
 Иноятов мана шу одам!!!“МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан – 3
“Биринчи оила” бошлиғи Татьяна Каримованинг 20 миллиардга етган бойлик пирамидаси…
Мустақилликнинг чорак асрида ўзбек халқининг косаси нега оқармади?
“Биринчи оила” издошлари – Ўзбекистоннинг энг пешқадам олигархлари кимлар? 
(Хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазаси)

УЧИНЧИ МАҚОЛА

1.
Яқинда жуда қизиқ бир маълумотга кўзим тушиб қолди.
Унда – хориждаги ўзбек мухолифатини Ватанга қайтишидан қўрққан ҳукумат СНБ ташаббуси билан уларнинг барчасини 2014 йил 16 июндаги ПФ- 4624 сонли махсус Қарори билан ёппасига Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этган эди. Марҳум Президент имзолаган бу шармандали Қарор Бутун Дунё Инсон Ҳуқуқлари ва Халқаро Конвенция Қонунларига мутлақо зид бўлиб, чет элдаги ўзбек фуқаролари ҳақ ҳуқуқини тамомила паймол этиб, оёқ ости қилган эди.
Икки ва ундан ортиқ фуқаролиги бор ватандошларни ўзи ва давлати учун потенциал хавф деб билган Ўзбекистон раҳбарлари ва уларнинг оила аъзоларининг ўзида нечтадан фуқаролик бор?
Улар фақат Ўзбекистон фуқаросими ёки бошқа давлат паспортига ҳам эгами?
Масалан, бу ташаббусни кўтариб чиққан СНБ раиси Рустам Иноятовда,  Ўзбекистон Олий раҳбариятида, уларнинг оила аъзоларида нечтадан паспорт бўлиши мумкин?
2.
Бу саволларга жавоб топиш мақсадида қилган уринишларимиз ажойиб ва ғаройиб натижалар бердики, биз бугун бу ноёб маълумотларни ўқувчиларимизга етказишни ўзимизнинг журналистик вазифамиз, қолаверса, профессионал бурчимиз деб билдик.
Ўзбек халқи билиб қўйиши керакки, бугун Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова қўлида – Ўзбекистон собиқ биринчи “Оила”сининг 20 миллиардга яқин маблағи бор.
Албатта бу бойлик Тошкентда эмас, балки ишончли ва мустаҳкам хориж банкларида сақланмоқда. Бу пулларнинг аниқ ва расмий манзили Ўзбекистонда фақат СНБ раиси Рустам Иноятовга ва Марказий Банк Бошқаруви раиси Файзулла Муллажоновларга аён бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда барча раҳбарлар ўзгарса ҳам, бу икки арбобнинг ҳануз ўзгармай келаётгани, улар биз билмаган шу каби Ўзбекистон учун “Стратегик” аҳамиятга эга жуда кўп сиру асрорлардан хабардор экани ўз ўзидан ўртага чиқади. Бундай катта маблағ эгаси бўлганлар эса фақат Ўзбекистон паспорти билан чекланиб қолмаслиги аҳмоққа ҳам аён бўлса керак.
Муллажоновнинг яқинда нариги дунёга рихлаб қилганини ҳисобга олсак, энди бу сирлар фақат бир кишига аён бўлиб қолмоқда. Лекин қачонгача, бунга энди ҳеч ким кафолат беролмайди. Маълумки, бундай катта миқдордаги пулларни хориж банкларида сақлаш учун пулдор энг камида ўша ернинг  паспортига эга бўлиши керак.
Хўш, агар ростдан ҳам шундай бўлса, Татьяна Каримова ва унинг фарзандлари, қариндош уруғларида нечтадан паспорт бўлиши мумкин?
3.
Биз Ислом Каримовнинг қайинсинглиси Тамара Собирова ва унинг ўғли Акбарали Абдуллаевларнинг шов шув бўлган жиноий ишлари ва уларнинг ўзбек халқидан ўғирлаган миллион миллион маблағлари ҳақида гапирмоқчи эмасмиз.
Биз уларнинг элга ва халқаро тергов тизимларига ошкор бўлган ва исботланган жиноятлари ҳақида ва бу жиноятларни амалга оширган хориж давлатларидаги фуқароликлари ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Тамара Собированинг Истанбул, Қрим, Ганновер ва Варнадан бир неча миллион долларга қимматбаҳо уй сотиб олгани фонида унинг Туркия, Россия, Германия ва Эстония фуқаролиги ҳақидаги гап-сўзлар ўртага чиққан эди. “Тома хола” номи билан бутун водийни ўз “бизнес салтанати”га айлантирган бу фирибгар ва товламачи аёл бир неча миллиард АҚШ долларини ўзлаштириб, “Президент рафиқасининг суюкли опаси” аслида нималарга қодир эканини кўрсатиб, ўз даврида ҳаммани ҳайрону лол қилган.
Унинг 800 миллион АҚШ долларини ўзлаштириб, Ўзбекистонни тарк этган ўғли Акбарали Абдуллаев айни кунларда Украинада қўлга олингани маълум бўлди. Уни Киевнинг Борисполь халқаро аэропортида ушлаганларида ёнидан бошқа ҳужжатлар билан бирга Доминикан республикаси паспорти ҳам чиққанлигини қандай тушуниш мумкин? Бу унинг Украинага кириш учун ўзи билан олган паспортларидан биттаси, холос. Бошқа давлатга борганида унинг ёнидан бошқа давлат паспорти чимқасди деб ҳеч ким кафолат беролмади.
Қолаверса, Ўзбекистонда бир неча миллиард доллардан иборат бўлган йирик  пулни ўзлаштиргани ва товламачилиги боис ҳибс этилган бу “Биринчи оила” арзандасининг Ислом Каримов вафотидан кўп ўтмай, сирли тарзда мамлакатни тарк этгани нимани англатади? Бу кимнинг илтифоти ва марҳамати билан амалга оширилган бўлиши мумкин?
Албатта, МХХ раисининг рухсати биланда. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!!!
4.
Бугун Гулнора Каримованинг йирик миқдордаги ўзбек халқи пулларини ўзлаштириб, дунёнинг қатор давлат ва мамлакатларидан ўзига кўчмас мулк ва ўнлаб шоҳона қасрлар сотиб олганини ҳамма билди.
Шу билан бирга унинг бир миллиард АҚШ долларига яқин маблағи Америка Қўшма Штатларида музлатилган, бу борада халқаро тергов суриштируви ва маҳкамалари давом этмоқда.
Хўш, шунча катта миқдордаги ўзбек халқи пулларини ўзлаштирган маликамизда Ўзбекистондан бошқа давлат ва мамлакатларнинг паспорти йўқ деб ким кафолат бера олади? Бундай кафолатни бериш учун одам тентак ва ё аҳмоқ бўлиши керак.
МХХ раиси эса бундай “шарафли” вазифани ўз зиммасига ололмайди…
5.
“Биринчи оила”нинг яна бир арзандаси – Лола Каримова АҚШнинг бадавлат миллиардерлари яшайдиган Лос Анжелес шаҳри (Бэвэрли-Хиллс) да  58 миллион АҚШ долларига антиқа сарой сотиб олгани бугун энди ҳеч кимга сир эмас.
Бу ҳақда “Дунё ўзбеклари”да ҳам бир қатор мақола ва фотосуратлар эълон қилинган, бугун яна эълон қиламиз.
Одатда бундай катта миқдордаги қимматбаҳо вилла ва ё қаср сотиб олган чет эл резидентлари айни пайтда АҚШ фуқаролигини ҳам автоматик тарзда қўлга киритишади.
Демак бундай катта бойлик соҳибаси бўлган опа сингил Гулнора ва Лола Каримовларда фақат Ўзбекистон паспорти бор эди десак, оддий қишлоқ одамлари ҳам устимиздан кулиши мукин. Гулноранинг Лондонда яшайдиган ўғли Ислом ва қизи Иймонларда ҳам фақат Ўзбекистон паспорти бўлмаса керак.
Гулноранинг халқаро тергов тизимлари талаби билан музлатилган йирик миқдордаги пулларининг аксар қисми айнан Буюк Британиядаги Оксфорд университети, Бизнес ва Ҳуқуқ факультети талабаси бўлган Ислом Каримов номида эканига ҳам эътибор қаратиш керак бўлади.
Юқорида келтирилган гап-сўзлардан жиддий хулоса қилсак, Президент Каримовга алоқадор бўлган “Оила” аъзоларининг фақат Ўзбекистон паспорти билан умргўзаронлик қилишгани, табиий равишда, савол остида қолади…
6.
Энди бевосита Президентнинг беваси Татьяна Акбаровнага келсак.
Юқорида қайд этганимиздек, марҳум Каримовнинг яккаю ягона меросхўри қўлида, бугун, ўрта ҳисобда – 20 миллардга яқин маблағ жамланган.
Шунча катта миқдордаги пулни ўзлаштирган ва унинг маълум қисмини  аллқачон Ўзбекистондан ташқаридаги керакли ва ишончли хориж давлатига чиқарган бу “сирли ва сукунатли” хонимда фақат Ўзбекистон паспорти бор десак, адолатдан бўладими?
Биз бу матални бугун Қашқадарёнинг Чироқчи чўлидаги 90 яшар кампирга ёки Қорақалпоқдаги сувсиз қолган оролбўйи қишлоғидаги 100 ёшли бобойга айтсак, балки, ишонишар. Чунки улар бир умр паспортсиз яшаб ўтган, уларни атай паспортсиз қолдирган Ўзбекистон собиқ “биринчи оила”си ҳақида ҳануз яхши ва ҳавасли фикрдалар.
Уларга бугун – “Биринчи оила”да Ўзбекистон фуқаролигидан ташқари яна бир нечта хорижий давлат фуқаролиги бор эди десак, бу момо ва бобо бизни мутлақо тушунмасликлари ҳам мумкин…
7.
Майли, Ўзбекистоннинг биринчи Президентига алоқадор бўлган “Оила” аъзоларининг нечтадан фуқаролиги ва қанча бойлиги борлигини қўя турайлик. Буни ўзбек халқи эртами кеч, барибир билиб олади.
Ислом Каримов салтанатини яратган ва чорак аср давомида кўз қорачиғидек ҳимоя қилиб келган МХХ раиси Рустам Иноятовда нечта паспорт бўлиши мумкин? (Қанча бойлик бўлиши мумкинлигига эса биз ҳали бафуржа қайтамиз).
Биздаги маълумотларга қараганда: “КГБ полковниги Расул Иноятовнинг 1944 йил Сурхондарё вилоят Шеробод туманида туғилган ўғли” Рустам Расулович Иноятов номига ҳозирча Россия, Латвия, Исроил, Эрон, Мальта  ва Ўзбекистон фуқаролиги мавжуд. Бошқа давлат ва мамлакат паспорти бор ё йўқлигини эса ўрганишда давом этяпмиз.
Махсус ва хуфия хизматининг ёзилган ва ёзилмаган, расмий ва норасмий қоидаларидан келиб чиқиб, бу хизмат раиси ва мулозимларида, ходим ва жосусларида, резидентура ва агентура хизмати аъзоларида бир нечтадан хориж паспорти бўлишини хизмат вазифаси тақозо этади деб кимдир менга эътироз билдириши ҳам мумкин.
Уларга бу қонунан рухсат берилган тақдирда ҳам, махсус хизмат раҳбари ва ўринбосарларининг нечтадан хориж паспорти борлигини давлатнинг энг олий даражадаги (Президент қошидаги) Махсус Назорат Комиссияси билиши, белгиланган Қонун доирасида расмийлаштириши ва албатта, сир сақлаши лозим.
Вақти келиб ўзбек халқи давлат аҳамиятидаги бу “сир”ларидан хабардор бўлиш имконига эга бўлади. Ўшанда биз ўзимиз кутмаган ҳолда, жуда кўп ажойиб ва ғаройиб сиру-асрорлардан ҳам хабардор бўлсак, ажаб эмас…
Сўнгсўз ўрнида:
1.
Хуллас, СНБ да нима гаплар, жаноб Иноятов!
Сиз ўз идорангиз ҳисоботини тайёрлайверинг.
Ўзбек халқи Сиз билан бу ва бошқа жуда кўп масалада ҳисоб китоб қиладиган кунлар яқинлашмоқда.
Мен бир пайтлар кароматингиз билан Ислом Каримов орбитасидан узоқлаштирилиб, хориж эллар сари бадарға қилинган журналист сифатида бугун Сизни яна бир бор тобора яқинлашиб келаётган бу хавфдан огоҳлантириб қўйишни ўз инсонийлик бурчим деб билдим…
2.
Бу дунёда ҳеч бир бойвачча ва олигархнинг ўз давлати бўлмаган.
Уларнинг бизнес империяси, мол мулк дунёси, бойлик салтанати бўлиши мумкин. Лекин бойлик орттирадиган ўз давлати бўлмаган.
Бизда эса бор эди. Ўзбекистон “Биринчи оиласи” ва унинг издошлари МХХ раиси Иноятов ёрдамида “Ўзбекистон” номли бу давлатни хусусийлаштириб олиб, чорак аср давомида уни эгаллаб келишди. Бу давлатни куч ишлатиб, фақат “зўрлашди” ва бойлик орттиришди. Ўзбек халқи билан мутлақо ишлари бўлмади. Бошқа олгархлар бойликни тер тўкиб, ишлаб  топсалар, бизнинг “Янги ўзбек бойлари” шундоққина хирмон бошида туриб, қоп қоп сидириб топишди, хазинани ўмариб бойишди.
Ер ости ва усти қазилма бойликларига бой бўлган Ўзбекистоннинг чорак асрдан бўён нега елкасига офтоб тегмаслиги сабабини энди тушунгандирсиз, азиз ўқувчи. Уранга бой, нефт ва газга бой, тиллага бой ўзбек халқининг узоқ йиллардан бўён нега косаси оқармаслиги боисини энди англаб етгандирсиз.
Миллион миллион шўринг қурғур ўзбекларнинг бир бурда қора ва зоғора нон учун чет элларда сарсон саргардон эканининг илдизи ҳам мана шу ерда эмасми?
3.
Яна асосий мавзуга қайтиб, шуни айтмоқчимизки, Татьяна янгамиз пулқуварлик мусобақасида ёлғиз эмас  эди.
Ўзбекистондаги бу ҳайратли рўйхатга анчагина одамни ёзиш мумкин. Шу жумладан, энг биринчилардан  – Зелемхон Ҳайдаров, Исмоил Жўрабекоев, Файзулла Муллажонов ва албатта Мираброр Усмоновларни.
Биз бу рўйхатга ҳали кўп аниқлик киритамиз, хавотир олманг.
“Биринчи оила”нинг ўмарган пули 20 миллиард атрофида бўлса, уларнинг издошлари Зелемхон Ҳайдаров, Исмоил Жўрабеков, Файзулла Муллажонов ва Аброр Усмоновларда ҳам жуда катта пул бор. Ўзбекистондаги пул ва кредит бюджетининг жуда катта қисми ана шу – “Янги ўзбек бойлари”нинг қўлида. Шунинг учун ҳам бизда нақд пул йўқ, ойлик ва пенсияларни тўлашга маблағ етишмайди. Президент Фармонига қарамай, жойларда терминаллар тўлиқ ўрнатилмаган. Терминал йўқ жойда эса тараққиёт йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Эски давр мулозимлари буни жуда яхши билишади. Шунинг учун ҳам янги давр шамоллари йўналишини ўзгартириб юборишга уринмоқдалар. Лекин янги Президент ҳам анойилардан эмас. У ҳали бу заҳарли илонлар тўдасини таг томири билан янчиб ташлашга қодир ва мен бунга заррача ҳам шубҳа қилмайман…
4.
Майли, ортиқча ҳис ҳаяжонга берилмай, асосий мавзуга қайтсак.
Янгамизнинг издошлари рўйхатига назар ташлайлик.
Улардан бири, масалан, Жўрабеков, ўз даврида Ислом Каримовнинг ўнг қўли бўлиб, кадрлар сиёсати билан шуғулланиб, жуда катта бойлик тўплади. Бугун у гарчи “Фахрий пенсионер” бўлса-да, лекин ҳануз Ўзбекистоннинг бой ва қудратли олигархлари сафининг энг олдинги қаторида, Татьяна янгадан кейин албатта, мағрур бош кўтариб турибди…
Муллажонов  – 27 йил давомида Ўзбекистон Марказий Банк жиловини ўз қўлида ушлаб турди. Мустақилликнинг чорак асри давомида Ўзбекистон банкларининг калитини гоҳ ўнгга, гоҳ чапга айлантириб, “Биринчи оила”нинг миллиард миллиард пулларини эсон омон дунё банкларига жойлаштирди. Бунинг эвазига ўзи ҳам Ўзбекистон “қора бозори” яккаю ягона қироли бўлиб кайфу сафо билан яшаб ўтди.
Бу ёлғон ва алдоқчи дунёда бир АҚШ долларини арзимаган нархда қабул қилган Муллажонов, кетар пайти 8,200 сўмга га чиқариб, ўзбек сўмини фалаж аҳволга солиб, ўз ҳам чин дунёга равона бўлди.
Учинчиси, масалан, Мираброр Усмонов – Президентнинг ишончига кириб, Ўзбекистоннинг деярли ярим кўчмас мулкини ўз номига ўзлаштириб олди. Юртимиздаги барча магазин ва савдо шохобчалари пора эвазига ишлаб турган одамлар қўлида қолдирилди. Ўн минглаб маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, супермаркетлар, йирик савдо марказларини ими-жимида, аукционсиз, енг учида пуллаб юборди.
Бунинг эвазига “Биринчи оила”ни ҳам қуруқ қолдирмаган, албатта. Бугун янгага тегишли экани айтилаётган 20 миллиард АҚШ долларининг қанча қисмини мана шу “тўрт оға ини ботирлар” тўплаб бергани эса Янгага ва МХХ раисигагина аён, холос…
Ўзбекистон пул бюджетининг жуда катта қисми бугун шуларнинг қўлида…
5.
Жаноб Иноятов!
Ўзбекистонда адолат ва диёнат насимлари эса бошлаганига ҳам анча бўлиб қолди. Мен Сизни огоҳлантирай. Замон ўзгарди. Буни Сиз хуфия хизмати раҳбари сифатида ҳис қилмаслигингиз, билмаслигингиз мумкин эмас.
Лекин Сиз ўзгармадингиз. Шунинг учун ҳам эски қадрдон сифатида мен Сизга бугун бир яхшилик қилай, йўл кўрсатай. Сизнинг – ҳалиям ўзингиздан муносиб из қолдириш учун барча имкониятларингиз бой берилган эмас. Гуноҳларингизни ювишга шошилинг:
  1. Ўзбек мухолифатини Ватанга қайтариш керак. Бунинг учун Президентнинг Авф амнистиясини эълон қилиш лозим. Ҳукумат ва мухолифат орасидаги ўзъаро ишонч ва ҳурмат кўприкларини тиклаш даркор.
  2. Қамоқ ва зиндонлардаги сиёсий ва диний айблар билан қамалган минг-минглаб бегуноҳ маҳбусларни озод қилмоқ зарур.
  3. Қўғирчоқ ва ясама партиялар фаолиятига чек қўйиб, эркин ва ҳалол сайловларни ҳаётга тадбиқ этиш лозим.
  4. Ўзбек матбуотининг ўзбек халқига хизмат қилишини таъминлаш ва бунинг учун оммавий ахборот воситаларига эркинлик бериш керак.
Бугун Ўзбекистонда ўзгаришлар ривожи катта. Лекин нега тўсиқлар кўп, биласизми? Чунки Сиз эски давр билан хайрлашиб, янги замон руҳини қабул қилолмай турибсиз. Буни халқ ҳам, янги раҳбар ҳам кўриб билиб турибди…
Салафларингиздан бири Ўзбекистон банкларини шип-шийдон қилиб кетди. Ундан сал олдинроқ прокуратура ва суд тизимини фалаж ҳолга келтириб, коррупцияга ботирган сафдошингиз қазо қилган эди. Ҳолбуки, уларнинг ҳар икаласи ҳам эндигина 60 ёшнинг нари берисида эди. Сиз эса, Яратганга шукр қилинг, етмишдан ошиб саксонга қараб кетяпсиз. Умрингиз янада узун бўлсин, албатта.
Лекин, мана шу фожеали қисматлар наҳот Сизга аччиқ сабоқ бўлмаса?
6.
Мен бугун бир журналист сифатида  – ўзбек халқининг 27 йилдан бўён косаси оқармай келгани учун аслида бош айбдор ким экаини баҳоли қудрат ўз халқимга эслатиб қўймоқчи бўлдим. Бу шахсан Сизсиз жаноб Иноятов!
Бу – Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ишончига сазовор бўлиб, “Подшо эркаси”га айланган, сўнг МХХ ташаббуси билан салтанат ва мамлакатдан жудо қилиниб, хориж эллар сари юз тутган журналист Исмат Хушевнинг Канадада ақли кириб, топган ҳақиқатларидир. Мен бугун Сизни ана шу аччиқ ҳақиқатдан огоҳ этдим.
Огоҳлантирув мактублари эса давом этади.
Навбатдаги мақола – Ислом Каримовнинг сирли вафоти ва унинг аслида қачон ва қайси кунда биологик ўлим топгани, мамлакат Президентини кимлар тайинлагани ва нима учун янги раҳбар йўлида ҳануз тўғаноқлар кўплиги ҳақида бўлади…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
28 май, “2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

23 шарҳ

  1. Исмат Хушевга

    Рахмат сизни борлигингизга, яхши инсон экансиз тавваккал хаётингизни нима булишидан куркмай ёзябсиз, лекин эхтёт булинг бу худога ишонмайдганлардан, кошкийди сизга ва буз бурига ухшаганлар купайса узбек халки маданятда, ориятда, хакикатда дунёда биринчилар каторига чикса….сизларнинг хиссангиз катта Оллох ярлакасин сизларни омиин…

  2. Исмат ака сиз А Сахарова ухшаб водород бомбасини кашф килиб очиб, портлатиб ташладиз… койил

  3. Исмат Хушев сиз журналист сифатиа жуда тўғри йўл кўрсатиб охирги имкониятни таклиф қилибсиз Рустам Иноятовга зора ўзгарса эди. Бутун халқ, мамлакат ютарди. Хоксор халқимиз оддий одамий, камтарин, кечиримли, ўтган ишларни қўзғаб ўтирмайди…

  4. Қайси замонларда ўз Халқига зулм қилган, ўғри муттаҳам, инсофсиз очкуз амалдор яъни сотқинлар яхши томонга ўзгарган? Энди бўлар ўзгарадими. Ўз айбини тан олиш, тақдирга тан бериш, Халққа қўшилиш мард кишилар ишидир. Шахсан мен Исмат ака сиз санаб ўтган ўғри каламушларга ишонмайман. Сизга, ёзганларингизга, Мирзиёевга ишонаман!

  5. Файзулла Муллажонов, Бўритош Мустафаев кетадиган жойига кетди, ҳатто пенсия ёшига ҳам етгани йўқ. Уларни оддий одамларни ҳақи давлат хазенасини талон-тарож қилиб, норози қилиб,қақшатиб, ҳасисларча йиғган 100 млн долларлари ҳам умрини чузишга ёрдам беролмади. СНБни раиси наҳотки шулардан хулоса чиққармаса,ҳаётини сунгида ҳеч бўлмаса бир марта мартлик қилиб,юзини ёруғ қилиб қарилик нашидасини сўрмаса.

  6. Ҳали ҳам Ўзбеклар жуда тоқатли, кунгли бўш, бошқа халқ бўлганда Каримов ўлгандан кейин уни бутун тудасини олигархлари билан биргаликда жисмонан йўқ қилиб ташларди. Ёш бола ҳам билади булар жиноий йўллар билан бойлик ортирганлигини.

  7. Jamshid Sabirov

    Ассалом алекум хурматли Исмат ака Хушев, СНБ рахбари Рустам Иноятовни хамма айбларини очиб бердингиз , лекин мехмонхоналардаги фохиша бизнесларини ва вазирликларга ва Узбекистонинг бошка бошкармаларига ажратиладиган миллиардларни вазир ва рахбарларга кул куйдириб олиб уша пулларни 90 фоизини урток Иноятов чунтагига утказиб утирибти ундан ташкари хар гал йигилиш буганда Мирзияев рахбарлардан йилни охирида давлатга канча фойда келтирасан процентда айтма келадиган пулни гапир аник килиб деяпти бечора рахбарлар билишади канча даромат келишини лекин ушани канча фоизи урток Иноятов ушлаб колади ю канчаси давлатга кетади деб гапиролмиди, бу нарсани урток иноятовдан суранг деб хам гапиролишмиди .
    Агар СНБ ни фохиша хоаналарини гапирадиган бусак Мирзияев чиланзорни хокимини бушатганида фохиша хоналар чиланзорда куплигидан арз килди, нега мехмонхоналардаги фохиша хоналар гапирилмади хар бир мехмонхонада СНБ ни папа рузалари утирибти миллионлаб доллар фойда олиб , булар СНБ ходимлари назоратида битта киз бир кунда 50-100 та четдан келадиган клиентларга хизмат килади, канча канча кизлар мехмонхона подвалларида улиб колишаяпти пакетга ураб СНБ ходимлари обориб сувга ташаб юборишади аслида Хиндистон ва Покистондан келадиган чартер рейсларни бекор килиш керак бу давлардан бизга туристлари тарихий обидаларни куришга келишмиди, бу давлатлардан келадиган туристлар 4 кунлик саехатга келишади 2 кун Тошкентда фохиша кизларга ва 2 Самаркандда фохишалрни куриб кетишди бу дегани шу давлатларга Узбекистон факат секс туризм хизмати курсатяпти

  8. Мохлар ойим

    Иноятов ва унинг командаси – МХХнинг куни битганига жудаям ишонгим келади. Аммо уларнинг жон бериши,у’з к,илмишларига пушаймон бу’лиши-к,ийин масала. У’збек халк,ини талаган ва талаётган ифлосларга эса ит у’лимини тилайман. У’збекистонда олий маълумотли мутахассиснинг бир ойлик маоши 100долларга х,ам етмайди. Бу ифлослар эса к,утуриб,бошк,а давлатлар фук,аролигини олади. Буям майли-ю,миллиардлар сарфлаб,дах,шат к,асрларни сотиб олади. Аслида бу пуллар-к,ашшок,ликда,мазлумликда кун кечираётган оддий халк,нинг ку’з ёшлари,тирикчилик сабаб,хорижда хор бу’лаётгани эвазига эканлигини у’йлаб х,ам ку’ришмайди… Аммо бу к,илмишлари Аллох, томонидан жазосиз к,олмайди. Халк, ва х,укумат олдида жавоб беришади,бир кун…

  9. холис

    Иноятов хохлагани билан Президент хохламасачи мухолифат ва бошкаларни кайтиб келишини

  10. Исмат Хушевга

    Усмон Хакназаров хам колиб кетди. Мен умрим бино булиб хали ишлаб турган мхх раиси хакида бундай фош киладиган макола укимаган эдим. Мана сизга журналистика ва матбуотнинг кучи. Яшагим ва курашгим келяпти янги Узбекистон ва янги президент учун. Бунинг учун сизга рахмат, Исмат ака. Эртагаек ватанимга жунаб кетаман. Фермер отамнинг даласига чикиб пахта экаман. Борибок сизга хат ёзаман. Россяисиям жонга тегди…

  11. Bashorat Eshova

    Ассалом алайкум кадрли Исмат Хушев, сизни вояга етказган ота-онангизга минг рахмат! Аммо шерюрак экансиз куркмасдан Рустам Иноятовнинг жиноятларини очиб ташладингиз. Иноятовга мен савол бермокчиман! Мен углим Эшов Улугбек кур -курона уйламай угирика тушгани учун каттик жаэоланди. Углим жиноят содир этган эди, Лекин у окланган эди окланган боламни йук нарсадан бор килиб, тухмат килиб улимга хкум килдирдингиз. Углимни катта жиноятчига айлантириб куйдингиз мени углим катта жиноятчи экан сиз унда кимсиз? Сизни ким деб атаса булади? Сизнинг килган шавкатсизлигингиз туфайли мен озмунча хурланиб тахкирланиб, соглигимдан айрилиб кариганимда мухожиратда хает кечиряпман. Мен бу ерда на аззани на хайитни биламан икки акам бир опамдан дудо булдим уларни сунги манзилга кузатолмадим. Шуларнинг барчасига сиз сабабчисиз! Мени иккала кулим сизнинг екангизда булади мени бошимга солган шу карокунларни сиз солдингиз. Энди давоб бериш навбати сизга келяпти Мен сизни бошингизга тушадигон кургуликни тезрок курсам дейман. Ендан хам батар каро кун бошингизга тезрок тушсин! Сизни Каримов билан биргаликда курган Жаслик камокхонасида умрингизни охирги кунларни утказишингизни рамазон ойларида оллохдан сурайман!

  12. Мухлис

    Да бу дахшад!
    Лекин мен хам бундан 5-6 йил аввал кеч соат 22 ларда Тошкентда бир давлат олигархи хонадонига кириб у одам хонадонида 5-6 куролли сокчиларни куриб худди кинолардиги наркобаронларни уйига кириб колгандек булганман. Бу одам Узбекни ТОП-20 сига киради. Бечора Узбегимни еруг кунлари тезрок келсин деб шу муборак Рамазон ойларида дуо килайлик.

  13. 6 шарҳ

    1. sh

      200 Milliard dollar… Nahotki shuncha pullar ogirlangan. Agar hammasi qaytarilsa vatanimizga yurtimiz gullab yashnaydiku

    2. Сайёрхужа угли

      Емокни кусмоги хам бор!!!! ! Иноятов еса еб улсин!!!!! Ва яна есин!!!! ! Лекин нохак махбус этган ва целлофан копларга солиб кумдирган улдирилганлар барибир Иноятов ни ьинч куймайди…энг алам киладигани шуки…узбек халки кечирим лик яъни ха бу хам рахбарни буйруги ни килган дея ишдан хайдалган ва нафакага сурилган козел ментларни кечириб юборади..аслида уша мент ва снбдан бушаганларни албатта жиноятига яраша улдириш ёки каттик режимли колонияда умрбод ушлаш керак

    3. Агар ростдан шунча …200.мляр
      Доллар булса…бу жуда катта пул… ахир биз мусофирларни хам пулларику…биз узбеклар Россияда иш излаб…исроф булиб юрибмиз…ахир инсоф зам борми буларда… неча неча узбек кийналиб юрибди… нахотки булар факат узини уйласа..ахир у дунёда хам хисоб бериш борку

    4. Ассаламу алейкум Исмат ака дунёда энг бой инсон деб Билл Гейтс айтилган, унинг бойлик лари 75 млярд доллер. 200.млярд бу куп эмасми?

      “Дунё ўзбеклари”дан: Мен ҳам дастлаб Сизга ўхшаб ишонмаган эдим. Лекин факт ва далиллар жуда ўжар бўларкан…

    5. Uzbek

      Тугри танкид

    6. Ҳурматли Исмат ака!
      ОФАРИН СИЗГА!
      ЛАНГАР ТОҒЛАРИНИНГ ҲАЛҚИ ШЕВАСИДА АЙТАДУРҒОН БЎЛСАК.
      НАСИНИ ЭМДИРИБ,ЭМАКЛАТИБ ЖУБАРДИНГИЗ БУЛАРДИ,ЭНДИ МАНГИРАБ ЖУРАБЕРАДИ.
      УШБУ МАҚОЛАНГИЗДАН КЕЙИН 30 БАЛЛИК ЗИЛЗИЛА БЎЛДИ ЎЗИНИ БИЛГАН ГЕНЕРАЛЛАР УЧУН!
      200 МИЛЛАРД ДОЛЛАР БОЙЛИК ҲАТТОКИ ДАВЛАТ ХАЗИНАСИНИКИДАН ҲАМ КЎПРОҚДИР!
      “ОИЛА”НИНГ ЖАЛЛОДИ БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ БЕКОРГА ЎЛИБ ҚОЛМАГАНЛИГИНИ,
      “ОИЛА”БАНКИРИ ФАЙЗУЛЛО МУЛЛАЖОНОВ ХАЙР МАЪЗУРНИ НАСИЯ ҚИЛИБ НАРИГИ ДУНЁГА ҚОЧГАНЛИГИНИНГ СИРЛАРИ АЁН БЎЛГАНДЕК БЎЛДИ.
      БЎЗ БЎРИНИНГ БИТИКЛАРИНИ ЎҚИБ ТУРИБ ЯНГИ РАҲБАРИЯТ БУЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ КЎТАРИШИГА АМИН БЎЛИБ ТУРГАН ЭДИК,СИЗ УШБУ ФАРАЗНИ МИХЛАДИНГИЗ!
      БОТИРЛАРИМИЗ ЎЗ ШАРХЛАРИДА ЁЗИШГАНЛАРИДЕК;
      ҲАЛҚИМИЗНИНГ МИЛЛАРДЛАРИ,ТОННАЛАБ ОЛТИНУ ЖАВОХИРЛАРИ,ВАТАНИМИЗДАН ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛГАН ТАРИХИЙ АСОРИ АТИҚАЛАРИ ВА ЯНА БИЗ БИЛГАН БИЛМАГАН ҚАНЧАЛАБ БОЙЛИКЛАРИМИЗ ЮРТГА ҚАЙТАРИЛИШИ ШАРТ ВА ЯНА ШАРТ!
      ЯНГИ РАҲБАР ВА ЯНГИ КОМАНДАДАН УМИДИМИЗ ҲАМ ШУЛДИР!
      ЭСКИ ЎҒРИ МУТТАҲАМ ВА ПОРАҲЎР РАҲБАРЛАР АСТА СЕКИН АЛМАШТИРИЛМОҚДА.
      КУНИ КЕЧА ОЛИЙ СУД РАИСИ ҲАМ ЎЗГАРДИ.
      МЕН ШУНЧА ЙИЛДАН БУЁН ШОЮНУС ҒОЗИЕВ НОМИГА БИРОНТА АРИЗА ЁКИ МУРОЖААТНОМА ЁЗМАДИМ.
      САБАБИ;МЕНГА НИСБАТАН ТУХМАТИ ИШНИНГ БОШИДА ТУРГАН КИМСАЛАРДАН БИРИ ШУ ҒОЗИЕВ ЭДИ.
      БУГУНГИ КУНДАГИ БОШ ПРОКУРОР НОМИГА ҲАМ МУРОЖААТ ҚИЛМАДИМ,БИРОЗ КУТДИМ.ВА АЛБАТТА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУТЛОҚ ФОЙДАСИЗ ЭКАНЛИГИГА МИНГ ФОИЗ АМИН БЎЛДИМ.
      РУСТАМ ИНОЯТОВ АКАМИЗ ЭНДИ АЛОҲИДА МАВЗУ.
      ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ ЎЛИМИГАЧА 80 ФОИЗ ИШОНЧИМДА ТУРГАН БЎЛСАЛАР,ЎТГАН ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРИДАН КЕЙИН ЭСА 20ФОИЗ ҚОЛДИ.
      ШУ ЙИЛНИНГ 12АПРЕЛИДА БЎРИТОШ МУСТАФОЕВНИНГ УЗИЛ КЕСИЛ ТИЛДАН ҚОЛИШИ ВА ҲАҚНИНГ ОЛДИГА КЕТИШИ ОҚИБАТИДАН КЕЙИН РУСТАМ РАСУЛОВИЧ ИНОЯТОВ ЛАНГАРНИНГ ҚУРОЛОВ МУРОДУЛЛО ЯЛҒАШЕВИЧ ТОМОНИДАН ТЎЛА ТЎКИС ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ВА БУ ВАҲШИЁНА ЖИНОЯТЛАРИ УЧУН БИРОН БИР ОРГАН ЁКИ ХОКИМИЯТ ИДОРАСИ БУ ШҒРИ МУТТАҲАМНИНГ ПИШАГИНИ ҲАМ ПИШ ДЕМАГАНЛИГИ РУСТАМ ИНОЯТОВ АКАМИЗНИ УШБУ ЎҒИРЛИКЛАРНИНГ ТЎЛА ҲУҚУҚЛИ ҲИМОЯЧИСИ ВА ТАНКАСИ ЭКАНЛИГИНИ МИНГ ФОИЗ ИСБОТЛАГАН БЎЛСА.
      СИЗНИНГ УШБУ МАҚОЛАНГИЗНИНГ ҲАҚИҚИЙ ВОДОРОД БОМБА БЎЛДИ ВА БАРЧАСИНИНГ АВРА АСТАРИНИ АҒДАРИБ,УЧҚЎРҒОНДАН КЎРСАТИБ,КАНАДАДАН ОЛИБ ЭШИТТИРДИ ВА БУТУН ДУНЁ БИРИНЧИ СОНИЯЛАРДАЁҚ ҲАБАРДОР БЎЛДИ.
      АГАРДА ДУНЁНИНГ БОШҚА БИРОН ДАВЛАТИДА УШБУ ЖИНОЯТЛАРНИНГ МИНГДАН БИРИ СОДИР ЭТИЛГАНИДА ВА ШУ КАБИ ИНКОР ЭТИБ БЎЛМАС ФАКТЛАР БИЛАН ЭМАС,АНОНИМ ХАТ БИЛАН СИЗДИРИЛГАНИДА ҲАМ ҚАНЧАЛАБ ХУМ КАЛЛАЛАР УЧГАН БЎЛУР ЭДИ.
      ТАТЬЯНА АКБАРОВНА ЎЗИДАН ЎТГАНИНИ ЎЗИ БИЛИБ ЎТИРИБДИ,АЛБАТТА УШБУ МАҚОЛАНГИЗ “ОИЛА”НИНГ ТИРИК ҚОЛГАН АЪЗОЛАРИ ЎРТАСИДА ЗУДЛИК БИЛАН МУҚУР МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ,ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛАДИ,БЎЙНИДАГИ ШУНЧА ИЛЛАТИ БИЛАН ОЁҒИ ҚАЛТИРАБ ТУРИШГАН БЎЛИШСА ҲАМ БЕЛЛАРИ БАҚУВВАТ,УЛАРНИНГ ОҒИЗЛАРИДАН ҚАНДАЙ БУЙРУҚЛАР ЧИҚАДИ ЁЛҒИЗ ЯРАТГАН ЭГАМГАГИНА АЁН.
      ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА!
      ЎЗИНГИЗНИ ЖУДА ЭЪХТИЁТ ҚИЛИНГ,ҲАЛҚИМИЗНИНГ МИЛЛИОНЛАБ ФАРЗАНДЛАРИ БУТУН ДУНЁ БЎЙЛАБ СИЗГА ВА “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”ГА ЧИН ЮРАКДАН ИШОНИШИБ ЎТИРИШИБДИ.
      БИЗ ЭНДИ МУСТАҚИЛЛИКГА ЭРИШАЁТГАНДЕКМИЗ ВА ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧНИНГ ЁНЛАРИДА ҲАЛҚИМИЗ БАХТИ УЧУН ИШЛАШИНГИЗНИ КУТАЯПМИЗ!!

    7. 2 шарҳ

      1. Шораим

        Ха энди билдим Узбекистонда одамлар Электор, газ, утин, кумир йуклигидан пластик идишлар ва эски пойафзалларни печкага утин сифатида ёкишаетганлигини … Мен куркиб кетяпман одамлар дальше кандай яшашади )))

      2. Ўзбекистондаги тилла ишлаб чиқарадиган завод ва фабрикаларнинг олтинлари қаерга кетган? Исмат Хушев жуда тўғри ёзган. Бу оилада бундан ҳам кўп пул бор деса биров ишонаман. Халқнинг аҳволи нега оғирлигини, унинг косаси нима учун чорак асрдан бери оқармаётганини И.Хушев жуда ишонарли қилиб, далил ва ҳужжатлар билан исботлаб берган. Мана буни ҳақиқий журналистика деса бўлади. Унинг Ўзбекистонга келишидан МХХ нега қўрқишини энди англаб олган бўлсаларинг керак. Бу кураш энди бошданди. Қани кўрамиз, президент ва Исмат Хушев каби ҳалол, мард ва жасур журналистлар ютадими ёки жаноб Иноятов ва унинг қўли қонга ботган идорасими?

    8. 3 шарҳ

      1. Мусофир

        Ислом Каримов – давлатимиз президенти вафот этди. Уни улимдан хеч нарса олиб кола олмади ва узи билан бир тийин пул хам олиб кета олмади. Шу оддий, уларни куз олдидаги ибратли бу улим нахотки уларни сукир кузларини очмаган булса. Парвардигор шу улуг кунларда баднафс, сукирларни акл кузини узинг очгин, акл – фаросат, инсоф бергин. Узбекистонимиз тепасига узини нафсини уйлайдиган эмас, ватанимиз ободлигини уйлайдиган, факат уз фарзандларини эмас, халкини уйлайдиган рахбарлардан насиб этсин. Исмат ака хайирли ишларингизга ривож!!!

      2. Tatyana shayton yahudiy masonlar malayi Nega shavkat rustam va tatyanani qamamaydi bilasilarmi? Hammasi yahudiy masonlarga xizmat qiladi bularni prezidentidan tortib mxx raisi hatto militsiyayu mahalla raisigacha bular hammasi yantoq keraksiz o’t xalqqa bir tiyinlik foydasi yo’q bo’larni

      3. Сизга қойил қолмай иложимиз йўқ, Исмат ака. Бахтимизга доим соғ бўлинг…

Leave a Reply
*