Menu
Categories
Ғаффор Ҳотамов: Тошкентда шов шув бўлган асар. 11-боб
02/10/2019 Адабиёт
“Кўҳна дунё”
              – Ќайси бир халќ кечмишни, келиб чиќиши, зоти ва насл-насабини билишни истамайди? Тарих бу – йўл. Миллатнинг ўтмиши. Жанглар, қурилишлар, қисматлар. У зеҳнни чархлайди. Ибрат олишга ундайди. Иродани тоблайди. Ўрни келса, ундан қувват оласан. Мана, Ќуръони Карим, золимлар Расули акрамга чексиз азият етказганда, илгари ўтган ва унга ўхшаб хўрланган – ҳақоратланган расулу набийлар қиссаси баён этилади. Ва Расули акрам улардай сабрли бўлишга ундалади. Шу ўй билан мен кўҳна дунё ҳақида, ибн Сино билан Абу Райћон Беруний ћаќида асар ёзишга жазм этдим…
Одил Ёқубов шундай дейди. Ва бунга зиѓирча ажабланмайман. Нимага десангиз, ваќт ўтган сари кўп нарса унутилади. Лекин, ўшанда адиб йўлимдаги яна бир тўсиќни олиб ташлагани учунми, ёки мен униб-ўсган жойга боргани, хонадонимизда мећмон бўлгани ва бу воќеалар бир-бири билан чамбарчас боѓлиќ бўлгани учунми, ћар ќалай, барча-барчаси, бошқача таассурот қолдирган. Аммо, асарнинг ёзилиш тарихи ҳамон ёдмимда. Ўша вақт мен шаҳар газетасида, Эронда хизмат ќилаётган Насриддин Муҳаммадиевнинг ўрнида, ваќтинча ишлаб турган эдим. Насриддин ака ана келади-мана келади, деб ташвишланиб юрган кунларда “отахон” газета ходими, адабиётчи Михли Сафаров янги журналга мућаррир ўринбосари бўлиб ўтди. Ва ўрнига мени тавсия этди. Кейин Одил Ёќубов ћам газета муҳаррири билан гаплашди, хуллас, иш битди. Аммо, жамоа ичида “ўгай ўѓил”га айланиб ќолдим, на бир ёзган нарсам чиќади, на бир одамдай муомала ќилишади.
Бунинг сабаби шуки, шаҳар газетасида Ўткир Ҳошимовнинг қўл остида ишлаганман. У қўшхотинли, қўшэрли эди, сиёсат эса, буни кўтармайди.  Аммо, ўзига қолса, чақмоқдай чақнашни истайди, у. “Бева оҳ уришни севса қанчалар!..” – дейди-ку шоир, шунга ўхшаб…
Қисқаси, Ҳошимовнинг иши олдинга босмай, илондай тўлғаниб юрган кезлари. Қўл остидаги ходим, поэздга осилиб келган мишиқи, биласизми, у кишим қишлоқилардан ирганади, ўзи бир нақа бўлса ҳам, ҳавоси баланд жуда, хуллас, ўша қишлоқи нуфузли газетага ишга ўтиши энсасини қотиради. У газета мућаррири Саъдулла Музаффаровичнинг[1] олдига кириб, бу бола бир оғиз айтмасдан, маслаҳат қилмасдан, сиз билан менинг юзимга оёќ босиб, “отахон” газетага ўтиб кетмоќчи! Ахир, бу бедодлик-ку, дейди ва ѓулу солади.
Саъдулла Музаффарович ѓазаб отига минади, ўзи бир ходим вазифасини ваќтинча бажарувчи бола бўлса, ќандай ћадди сиѓди, бизнинг юзимизга оёќ босишга, деб ќилич яланғочлайди.
Ҳошимов мени етаклаб, унинг олдига олиб кирди. Ќўлимда – ариза, эй Раббим, ишќилиб, ўзинг ќўлла, деб титраб-ќалтираб турипман.
– Ҳой бола! – деб ўдаѓайлади муҳаррир, партиявий раћбарга хос виќор ва дабдаба билан бошини баланд  кўтариб. – Бу гаплар мана бу ерда ћал бўлади! – У расамадини келтириб, ёзув столини чертди. – Одил Ёќубовнинг уйида эмас! Мен сени ишдан бўшатиб, Тошкентдан ћайдаб юбораман!
Ёдимда, Ўткир Ћошим елинга узалган бузоќча каби, дўрдоқ лабини чўччайтириб, эмишга ташна бўлиб турипди, Саъдулла Музаффарович эса,  уни эмизиш ўрнига ҳайбат билан ќилич ёлонғочлаган, худди шу маћал тўѓридан-тўѓри чиќиладиган телефон жиринглаб қолди!
Саъдулла Музаффарович бирдан ћушёр тортди ва ќўлидаги ќилични стол четига ќўйиб, аста дастакни олди.
– Э, ассалому алайкум, Маќсуд Ќориевич, саломат бўлинг, саломат бўлинг! Битта ходим дейсиз, юзтасини сўрасангиз ћам берамиз, сизга! Ахир, биз учун, газетамиз учун шараф-ку, бу!..
У дастакни жойига ќўйиб, менга юзланди.
– Опкел аризангни!
Яздон бор! У жонимга ора кирди ва Ћошимов эмишга чанқоқ ҳолида қолди. Бу баттар аламини қўзғайди ва югуриб Маќсуд Ќориевнинг олдига киради, устимдан роса маѓзава тўкиб, калаванинг учини чувалатиб ташлайди…
Бирдан оламни зулмат босди, дарёлар ќуриб, йўллар тақа-тақ ёпилди.
Олти ой шу кўйда ўтди.
Хит бўлиб юрган ўша кир ва юкли кунларда Одил Ёќубов йўқлаб қолди. Жуда эзилганман, дардимни кимга айтишни билмайман. Мана, адиб билан чой ичиб ўтирипмиз, аммо, шу ћам татимайди.
– Агар, хўп десангиз, Бухорони бир айланиб келамиз, – деди Ёќубов, ћеч кутилмаганда.
Мен ишхонада сиёсий вазият жуда чигал эканини айтиб, рухсат олиш қийин, дедим, тутдай тўкилиб. Шунда Одил Ёќубов ўзига хос виќор билан беписанд ќўл силтади.
– Ким бўпти сизнинг редакторингиз! – деди у баланд маќомда. – Қаёќдаги жипириќларни айтасиз! Кеча Абдулла[2] билан мени шахсан Шароф Рашидов[3] ќабул ќилган! Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино туғилган куннинг минг йиллигини нишонлашга ижозат опти. Бу улуѓ зот униб-ўсган Афшонада кўркам бир шаћарча қурилар экан! Шу муносабат билан, деди Рашидов, Одил сиз “Хазина”дай бир етук роман, сиз эса, Абдулла, ўлмас бир достон ёзиб берасиз! Бунинг учун нима ёрдам керак бўлса, мана, мен тайёр!
Одил, сизга маслаћатим, деди Рашидов, аввал Бухорога бориб келинг, алломанинг ёшлиги ўтган жойларни кўриб-айланиб, шу тўйдан белги берувчи кўркам бир маќола ёзинг! Мен йигитларга тайинлаб ќўяман, улар сизга шарт-шароит яратиб беради…
Сиз ўйлайсизки, бу гап Қориевга етиб бормаганми? Улар жуда ћушёр! Ҳид олиб, оёқ босади! Бўлмаса, бир кун ўтира олмайди, у жойда! Эртага кўрасиз эшилишини!
Керак бўлса, телефон ќилиб айтаман!..
Ћаќиќатан ћам, эртаси куни мућаррир мени чаќириб, Одил Ёќубов билан  Бухорога бориб келинг, мен айтиб ќўйганман, сафар ћужжатлари тайёр бўлиши керак, деди.
 
2.
Янглишмасам, саксонинчи йилнинг июни эди. Ўшанда Одил Ёќубов  бизнинг воћани айланиб, кўп яхши одамларнинг сућбатини олган, Зарафшон дарёсида яйраб чўмилиб, Искандар  Зулќарнайн ћаќида ривоят тинглаган.
Жаҳонгир воћани кесиб, кунчиќарга ўтган. Ҳозир Нурота деб ном олган қалъани бино этган. У дунёнинг ќоронѓи жойларидан ёруѓлик ахтарди, аммо, ћаёт сувини топа олмай, лаби ќаќраганча ноумид бўлди, деб ёзади Навоий ћазратлари[4]. Лекин, мен жуда унчалик бўлмаса керак, деб ўйлайман. Ва бу фикр тасдиғини топади, ҳали. Искандар ћаёт сувини ёмон кўзлардан яширган. Ҳазрат шуни билгани ҳолда, сирни сир тутган…
Бу ердан бепоён дашту далалар, Оќтовнинг музлоќ чўќќилари кўзга яќќол ташланиб туради. Ћар тонг мана шу тоѓ ортидан ќуёш мўралаб чиќади, кейин кўкка бўй чўзади…
Шундай ќилиб, биз Искандар Зулќарнайннинг ќадами етган жойларни айландик, эртаси куни эса, Али Синони оќ ювиб-оќ тараган Афшона сари йўл олдик.
 Ромитанда Ћамро Саидов деган бир дилбар инсон бўлар эди, жаннатдек хўжалик раћбари, шу одам меҳмон қилган, адибга ихлоси баланд экан, икки кун олиб юрган, чўлда ўзи барпо этган боѓ-роғларни кўрсатган, улуѓ аллома билан боѓлиќ кўпдан-кўп ћикоятлар айтиб берган.
Кечќурун салќин ва хилват ћовуз бўйида, кўп нозли мажнунтол остида ўтириб, улар ќандайдир кино кўргани, кейин чой ичиб, тонг отгунча Али Сино ћаќида баћс этгани ёдимда.
Ћамро Саидовнинг айтишича, ќадим замонда бир шоћ ўтган, унинг бир малаксиймо ќизи бўлиб, ўн гулидан бир гули очилмай, бедаво дардга мубтало бўлган ва эрта хазон гул каби сарѓайиб сўлган. Ҳукмдор шифо истаб, ўзини тўрт томонга урган, бўлмаган, ахийри, нажот истаб шу ерга, Али Синонинг оёѓига бош уриб келган…
Яхши ният ќанот бўлиб, ќиз шифо топган, оёќќа туриб, шоћона чодирдан ташќарига чиќқан. Ќараса, олам бир бошќача, осмон тубсиз ва беѓубор, қир-адирдаги майсалар, дов-дарахтлар зеболаниб турипти. Шунда баҳри-дили очилиб, бу жой жонга ором берар экан, дея лутф-карам қилган.
Ромитан (ороми-тан) деган тотли лутф ўша малакдан ќолган!..
Хуллас, яна Тошкентга ќайтдик.
– Эртага кечќурун соат олтида келинг, – деди Одил ака. – Мен ћаммасини ўйлаб ќўйдим, айтиб тураман, сиз ёзасиз, зудлик билан маќолани чиќариб юборамиз!
Лекин, эртаси кун, ћатто ундан сўнг ћам менга рухсат тегмади. Навбатчилик, бало-баттар, хуллас, ишга кўмиб ташлашди. Нићоят, учинчи куни, кечга томон, бўлим мудири: – Ёќубовникига ўтмоќчи эдингиз, майли, боринг, – деб ижозат берди. Ва ќош ќорайганда адибнинг уйига кириб бордим.
Мени кўрган заћоти келин аянинг ћоли ўзгарди, ћозир сиртлон мени ѓажиб ташлайдигандек, раћми келиб-ачиниб ќаради.
– Одил ака чиќиб кетувдилар, –  деди кейин. – Ћозир кеп ќолади, аммо, сиздан жуда ќаттиќ хафа бўлдилар!
Худди шу пайт дарича шараќлаб очилди ва шиддат билан Одил Ёќубов кириб келди. У ћатто менинг саломимга алик олмади. Турипман бир четда, япроќдек титраб…
– Юкларни машинага жойладими? – деди у дарѓазаб овозда, ўша важоћат билан.
Келин ая бошига мушт тушишидан чўчиган каби, мусичадек ќўнишиб, ќўл ќовуштириб турипти.
– Ортилган, ортилган! – деди у зўрѓа овози чиќиб. – Ћаммаси айтганингиздай бўлган!
– Анови пакетни опчиќинг! – дея ѓазаб ќилди яна Ёќубов.
Келин аянинг ќулоѓи олмади. У жовдираб хожасининг авзойига термилди.
– Гаранг! – деб ѓижинди Ёқубов. – Пакетни айтаман!..
Келин ая тушундим деган маънода мутеларча бош ирѓади, кейин ўшандай ћалимлик билан бурилиб, уйга кириб кетди.
Ћозир шуни, келин аянинг титраб-ќалтираб зинадан чиќќанини, умуман, мудом ќўл ќовуштириб, хожасига беминнат хизмат ќилишини эсласам, ћайрон ќоламан.
Биз кўп нарсани мућокама ќилиб ўтирмаймиз, худдики шундай бўлиши керак!
Ўйлаб кўрсангиз, тавба, дейсиз, одам боласи жуда ѓалати-я!
Ќаранг, бу одам, Одил Ёќубов ишқ-вафо ћаќида китоб ёзади, шундан обрў топади, қаламҳақини айтмаса ҳам бўлади, Миразиз Аъзамнинг айтишича, бир ваќтлар ҳатто ўзиям севган…
 Шундай бўлмаса, совчиларни ќайтаргач, жаћл ќилиб, келин аяни олиб ќочмас эди, албатта. Ва ёшлар газетаси эскилик сарќитидан ќутула олмаган ёт унсур сифатида уни “уриб” чиќмасди.
Ќолаверса, ишќу вафо ва садоќат ћаќида бундай ўртаниб-ёниб ёзиш учун кўнгил жуда нозиктаъб бўлмоѓи керак!
Аммо, ћозир шоћсупага чиќиб олган, пастга тушгиси келмайди, сира. Икки гапининг бирида: –  Гаранг! – дейди, гоћо ўшќириб, гоћо калака ќилиб. Ва шундан ћузур топади.
Шўрлик келин ая эса, ќўл ќовуштириб, мўлтираб туради.
Нима ќилсин?
Ипсиз боѓланган!
Маҳкум!
Мен бўлсам, қаёқда қолди, ўша ишқ-муҳаббат, деб ўйлайман. Миразиз Аъзамнинг ёзишича, Ёқубовнинг ўзи айтган, қочамиз, деганда, “Марям йўқ деса, мен албатта ўзимни ўлдирмоқчи эдим”, деб.[5]
Ҳар ҳолда, ғалати, тушуниб бўлмайди…
Ћазил-ҳазил билан ўткир бир масалага дуч келдик.
Қани, ўзингиз айтинг, нега шундай?
Йўқолган пичоқнинг сопи олтин! Аммо, олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ!
Нега?
Мана шу файзли-фариштали аёл, агар Ёќубов шамчироќ бўлса, унга шараф келтирган олов, аслида.
Куни кечагача уни гоћо Олой бозорида, гоћо Дархондаги магазинда, гоћо йўлда учратиб ќолар эдим. Икки ќўлида иккита тўрхалта, халта тўла мева-чева…
Бизнинг хонадонда бу “шарафли” вазифа менинг чекимга тушган, уларнинг оиласида эса, келин аянинг!
Дунёнинг иши шунақа. Бир бозор-ўчар ќилган билан иш битмайди, ўлиб-тирилиб олиб келган майда-чуйданг лоақал тўрт кунга етмайди, ҳаёт эса, давом этади, ноилож яна йўлга чиќасан. Тўрхалта ќўлингни кесиб юборади, туғилганингга пушаймон бўласан, лекин, илож қанча, додингга етадиган одам йўқ!
Ҳаёт бу!
Бир кун қўшним, кўп кекса олим, дабдурустдан: – Болалар қандай, болалар? – деб сўради. Энди билсам, қонига ташна бўлиб кетган экан, аммо, ўшанда унинг муддаосини билмаганим учун:
– Ёмон эмас, – дедим муҳмал қилиб. – Юрипти ўқиб!..
– Бизники бошқача! – деди у. – Чайнаб оғзига соламан, лекин ютмайди! “Ҳа?”, десам, кўз учида санчқини кўрсатади! “Олиб томоғимдан ўтказиб қўй!”,  дейди!
Шунақа!
Аслида, ундай эмас, ўзимиз ўргатганмиз, шунга…
Дунёда шундай хоки туроб одамлар бўлади!
Йўќ, мен ўзимни эмас, келин аяни айтаяпман, на ўѓиллари, на келинлари ќўлини совуќ сувга уришини истамайди, наинки мећрини, бутун борлиѓини фидо этган. Бозор-учар ќилади, ќозон ќайнатади, невараларни ўлѓайтиради, лекин, минг афсуски, бундай инсонларнинг, умуман, беминнат яхшиликнинг ќадрига ћеч ким етмайди!
Хуллас, ўшанда келин ая ичкари уйдан катта бир кўк пакет олиб чиќди. Ёќубов уни ќўлига олгач, ўша важоћатда менга юзланди.
– Сиз иккинчи бундай ќилманг! – деди у, жуда кескин оћангда. – Мен ћаммасини биламан, тушунаман, лекин, лафз ќилдингизми, сўзингизнинг устидан чиќинг! Агар, шунинг ћеч имкони бўлмаса, албатта узрингизни айтиб ќўйинг! Мен билан эмас, бошќалар билан шундай муносабатда бўлинг! Худди соат мурватидек аниќ ишлашга ўрганинг!
Энди билсам, бу оламда бобомдан сўнг Одил Ёќубов менга шундай ўгит берган экан. Тўѓри, шаћардан ћайдаб чиќаман, уйингга ўт қўяман, йўќ ќилиб юбораман, деб ѓазаб ќилганлар оз эмас! Қаёқдаги иркит лайча йўқ жойдан чиқиб, бало-қазодай ташланади. Пиёниста қўл кўтаради. Бошқа бири, қўлингдан нима келади, деб таҳдид қилади. Мен бунга ўрганиб кетганман. Бироќ хатонгни очиқ айтиб, ўзингни йиѓиб ол, манови йўлдан юр, деб ундаш ҳар кимнинг қўлидан келмайди.
Нима қилай, мен – ёлғиз, улар – кўпчилик. Яна, улар билиб иш қилади, мен – билмай. Ўзимни ќўлга олай, десам,  имкон бермайди…
Одил Ёќубов “Волга”га ўтириб, ќаёќќадир кетди, мен эса, шилвираб уйга ќайтдим. Дилим хуфтон, ћеч нима юракка сиѓмайди. Ўша пакетга ҳам эътибор ќилмапман. Уйга келгач, бир оз мотам тутиб ётдим, хиёл ўзимга келгач, нима экан бу, деган ўй билан уни ќўлга олдим. Очдим. Ќарасам, маќола, наќ ўн тўрт ќоѓоз! Тап-тайёр! Яна денг, жаноб Ёќубов ўз имзоси остига менинг исму фамилиямни ћам тиркаб ќўйипти! Ўз ќўли билан!
Бунаќаси бўлмаган!
Ќойилмисиз?
Нима, у дашном? Ќолди-кетди, ўша ерда!
Манави бошќа гап!
Мен кимлар номидан маќола ёзмадим таћририятда, ќанчасининг пойинтар-сойинтар ќораламасини эпаќага келтиргунча кўзларим тешилиб кетган! Лекин…
Бир куни зудлик билан Борис Пармузиннинг маќоласини тайёрлаш ћаќида кўрсатма бўлди, ўшанда у Ёзувчилар союзи раисининг ўринбосари эди. Икки оёќ бир этикка тиќилган. Югуриб адибнинг ќабулига бордим, жуда яхши одам эди, раћматли, ќучоќ очиб кутиб олди. Кейин ҳалимлик билан хизматимга мунтазир эканини айтди.
– Мен сизнинг номингиздан маќола тайёрлашим керак! – дедим унга.
– Нима, нима? – деди у, ќулоќларига ишонмай. – Яна бир  ќайтар! Илтимос!
Мен шундай кўрсатма бўлганини айтдим.
У ќанот ёзиб, ўрнидан туриб кетди.
– Биласанми, нима? – деди адиб яйраб-яшнаб. – Мана, соч оќарди! Ќартайдик! Лекин, шу ёшга кириб, бундай жонбахш таклифни, ўлай агар, эшитганим йўќ! Ишонсанг, бутун умрим бировлар номидан маќола ёзиш билан ўтди. Демак, бўлар экан-ку! Бунинг учун сал баландга чиќиш керак, холос!..
Ёпирай!
Унинг нурли чећраси ћамон кўз олдимда…
 
3.
Кейин билсам, ўша куни Ёќубов Москвага учиши керак экан! Шу боис, мућаррирга телефон ќилиб, маќола тайёр бўлди, ходимингиз кеп оп кетсин, деган, шундан сўнг менга рухсат теккан.
Бу – майда “ўйин”, майда “сиёсат”. Қориев ўзи майда одам эди, кейин билсам, ҳамма гап – газетада экан!..
Ўша маќола учун, гарчи ћайфсан олган бўлсам-да, у йўлимни очиб юборди.
Маќола ўша ћафта чиќиб кетди.
У бир саћифа бўлган эди, лекин муҳаррирнинг шахсан ўзи, ўнг кўзини ќисиб, чап кўзи билан уни ћижжалаб ўќиди, кейин таҳрир қилган бўлди, ихчамлади, ахийри, у йўнилган таёќќа ўхшаб ќолди. Нимага десангиз, Одил Ёќубов ќишлоќ ћаётидаги ўзгаришлар билан бирга, раћбару раћнамо, айниќса, муаллим халқига жиддий таъна қилган эди.
Адиб ўзи таълим олган муаллимларга ҳамон ихлос билан қарашини айтади. Чунки улар, уруш замони бўлса-да, ҳамиша озода кийиниб, ўзларига ќараб юрган, ёқимли хулқи, дунёда бўлаётган ишлардан огоҳлиги билан ҳамманинг ҳавасини келтирган, маърифат улашиб обрў олган. Мана шу илғор одамлар қайноқ қондай қишлоқни жонлантириб юборган ва ўсиб келаётган авлодга ибрат-намуна бўлган.
Аммо, ўша сафар давомида адиб кўрган-учратган ўќитувчилар, ћатто хўжалик раћбарлари унинг ихлосини ќайтарган. Нимага десангиз, улар ўзига ќарамай ќўйган, рући синиќ, соч-соќоли ўсиб кетган, кийим-боши исќирт, энг ачинарлиси, бу тушкун кайфият етишмовчилик туфайли эмас! Ўша зиёлилар дунёнинг бўлган-тургани шу, деб ћаёт оќимига ўзини ташлаб ќўйган…
Одамларни у сандондай чидамли бўлиб, босќондай ќаддини кўтариб яшашга ундайган.
Яна адиб ќишлоќ аёлига меҳр кўрсатиш, мурувватли бўлишга даъват этган. Шийпонларда дам оладиган хос хона ћам, ювиниб-чайиниб оладиган қулай шароит ћам йўќ. Шу боис, чангга беланиб, чопиќ чопган келинчак шу ҳолида келиб, беланчакда ётган боласини эмизади. Чунки у шунга мажбур. Ќолаверса, ќишлоќ ќизлари оѓир мећнат остида қолиб, латофату малоћатидан жудо бўлмоқда! Эзилиб қолмоқда!
Бу – жиддий масала!
Буниям ўйлаб кўриш керак!
Адиб шу ћаќда куюниб ёзган…
Қориев бу гапларни олиб ташлади. Шундан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, ћеч кутилмаганда умуммажлис чаќирилди. Ва мућаррир бир нохуш иш бўлганини маълум ќилди. Одил Ёќубов таћририятга хат ёзган экан, шуни ўќиб эшиттирди.
Хатда адиб маќола республика раћбарининг кўрсатмаси билан ёзилганини, тошу тарози мисќол-мисќолигача ўлчаб ќўйилганини, аммо у газета саћифасига пати юлинган товуќќа ўхшаб чиќќанини таъкидлаб, бунга сабаб – ўринсиз ќисќартиш эканини айтган ва “бу – ғирт саводсизлик” деб норозилик билдирган.
Мућаррир шикоятни ўќиб бўлгач, одатдагидек, бир кўзини юмиб, санларга ишониб бўладими ўзи, деган писанда билан мажлис аћлига, кейин менга ѓижиниб ќаради. Бу ћам сувдан қуруқ чиқишнинг бир йўли. Шундан сўнг у ўринбосари Набихўжаевга юзланди ва:
– Маќолани ким туширган? – деб ўдағайлади.
Набихўжаев кифти оша ўгирилиб менга қаради ва иркилмай:
– Ћотамов! – деди.
Табиийки, мен ўрнимдан турдим, лекин Ќориев оѓиз очишга қўймади.
          – Ўтир! – деди зарда билан. – Ћайфсан!
Шунаќа!
Кейин у бурилиб, жаћл ќилган бўлиб залдан чиќиб кетди.
Ҳолбуки…
Ҳақиқат мана шундай бўғиб келинган.
                            Касбини эплолмай қолса аксари,
                            Тулкилик қилади ҳайвонлар бари…[6]
 
Мана шу воќеага ћам йигирма олти йил бўлди. Лекин, менга куни кеча  бўлгандек туюлади.
Майли, бу тарих энди яќин ўтмишга айланди. Худосизлар салтанати кунпоякун бўлди, Иблис алаҳи лаъна мазлумнинг оёѓи остида қолди.
                            Келди янги замонлар,
                           Кўринди янги номлар…[7]
 
Ваќтдан илгарилаб кетаяпмиз.
Ҳали Ёќубов саксонинчи йилларда юрипти, эҳтимол, у Рашидовнинг кабинетида ўтиргандир, чиққиси келмай, шундай бўлади-ку, ўзи! Биз эса, XVI плунум ўтказиб, Рашидовни хору забун қилдик ва яна жуфтпойлаб Озодликка чиќиб кетдик…
Яхши эмас, бу!
4.
Агар, ўќиган бўлсангиз, Навоий ћазратлари кимки азалдан баланд мартабали бўлса, унинг ћимматиям шунга яраша, олиймаќом бўлади, дейди.
“Кўћна дунё” романи хорлик ќанотини паст тутган шоир Маликул шароб – май ва майхўрлар султони ва унинг майхонаси тасвири билан бошланади[8].
          Тил ва оћанг таъриф ва тасвирга шу ќадар ћамоћангки, беихтиёр лол ќоласан.
          Кечалари “мулла мирќуруќ шоирлар, чиќитга чиќќан хонанда ва созандалар, саройлардан ќувилган мунажжимлар, амирлар ќаћрига йўлиќќан сарбозлар, ќочќин ѓуломлар” бу гўшани макон тутади. Гарчи улар юпун, ночор ва ќашшоќ бўлса-да, “Бобо Сеторий”, “Пири Ѓижжакий”, “Ћофиз Булбулий” деб бир-бирига ћурмат кўрсатади. Ћатто атторликни касб этган гурганжлик букри ћам оддий букри эмас, балки “Пири Букрий”дир.
          Адиб мен айтаётган оћангда ћикоя ќилмайди, у хиёл юќоридан ќараб, уларнинг ћаётини ички бир ачиниш, синиќлик ва мутойиба билан тасвирлаб ўтади.
          Мана, майхонага “Пири Букрий деган, ўзи паканагина бўлса ћам, боши хумдай, нимаси биландир катта ќора ўргамчакка ўхшаб кетадиган кекса найчи кириб келди”.
          Кўз олдингизда у аниќ намоён бўлади. Кўнглингизда совуќ бир муносабат уйѓонади. Ћатто шаћарда ћам у ћаќда нохуш миш-мишлар кезиб юради. Лекин, Пири Букрий шундай най чаладики, “баъзан ўзи ћам йиѓлаб, бошќаларни ћам йиѓлатади. Шундай пайтларда кекса атторнинг ќалби аллаќандай тизгинсиз дардларга тўла экани аён бўлади-ю, одамлар у ҳақдаги мудћиш миш-мишларни унутишади…”
          Яна бу майхонада латиф ѓазал ўќиб, мумтоз наво ижро этган ёки гулгун сућбат ќуриб, ќайтмас бўлиб кетган унутилмас дамларни ёдга солган зукко бир коса май билан сийланади…
          Синган ва таќдирга тан берган мана шу тоифа ћаёти мамлакат иќлими аллаќачон путурдан кетганини кўрсатади.
          Маликул шароб Садафбиби деган бир хизматкор харид ќилади. Уни кўргач, биродари Абу Райћон Беруний: – Жориянгни менга бер, менинг уйимда хизмат ќилсин. Жуда пок ќиз экан, бу шилќим майхўрлар орасида унга жабр бўлибди, – дейди.
          Демак, майхонада ћам иќлим кўнгилдагидек эмас. Яъни, бу – эски иллат, аллаќачон маддалаб кетган…
           Бир ваќт ќарасангиз, машҳур ћаким Абу Али ибн Синога ќуйиб ќўйгандек ўхшайдиган бир сипойи шогирди билан етаклашиб майхонага кириб келади. Ва ўша шогирд устод ибн Синога шоћона жой сўрайди. У шайхур раисга муносиб иззат-икром кўрсатиш лозим эканини ќайта-ќайта уќтира бошлагач, ўша сипойи уни жеркиб ташлайди.
– Камина сенга неча марта айтдим, номимни сотма, кимлигимни ошкор ќилма, деб! Неча марта айтдим?!
Мана шу товламачи, унинг исми ибн Шаћвоний, мен ибн Сино бўламан, деб ћаммани чув туширади, ћатто салтанат ишларига нопок тумшуѓини тиќади.
Унинг Маћмуд Ѓазнавий саройига Маликул шароб майхонаси орќали кириб боришида чуќур маъно бор…
Асар давомида биз мана шу ишоралар тасдиѓига шоҳид бўламиз.
– Улуѓ боболаримиз ћаётида кишини ћайратга соладиган шундай воќеалар кўп бўлган, – дейди Одил Ёќубов. – Ќаранг, бир товламачи ибн Сино бўламан, деб Маћмуд Ѓазнавий саройида беќиёс обрў, мавќе-мартаба орттирган. Шоћга афюн бериб, гўё уни даволаган бўлади ва янада карахт этади. Ўзи эса, кўнглига келган номаъќулчиликни ќилиб, саройни ва шоҳ ћарамини оёќости ќилади.
          Бунга чек ќўядиган кучнинг ўзи йўќ. Чунки Маћмуд Ѓазнавийнинг ўша қаллобга эћтиёжи бор. Гарчи ёши бир жойга бориб ќолган бўлса-да, ўткинчи  дунёдан кўнгил узгиси йўќ. У неъмати илоћий излайди. Яна давр сурсам дейди. Ибн Сино келиб, мени даволаса, яна оёќќа турсам, деб жони ћалок. Лекин, вақтида унга зулм қилган, шу боис…
          Мана шундай мушкул ва мураккаб вазиятда сарой аъёнлари салтанат эгасига яхши кўриниш, ќандай бўлмасин, ундан фойдаланиб ќолиш илинжида мис чаќадан тилла ясаган риёкор-кимёгар каби нопок йўл тутади, зоћиран алломага ўхшаб кетадиган товламачини “алломаи даврон”, “соћиби ћикмат ибн Сино ћазратлари” деб шоћга тақдим этади.
          Малъун эса, мудом тавозеъ ќилиб, “камтарлик”нинг додини беради.
          Хаста шоћ унга салтанат эшикларини ланг очади.
Ва бу – ўйдирма эмас!
“Мен шу ривоятни топмагунча, ћар ќанча урунмай, асарни бошлай олмаганман, ўша ривоят менга йўл очган”, дейди адиб.
5.
Сиз бир тасаввур ќилинг, тўќсонинчи йилларда, Наманганда Ислом байроѓи остида Адолат лашкарлари деган ћаракат пайдо бўлди. Мен улар содир этган ќонли кирдикорлар ћаќида, оќкўнгил одамларни йўлдан уриб, исломиятга етказган зиён-заћмати ћаќида баћс этиш фикридан йироќман. Гап шундаки, кейинчалик кўпдан-кўп ќирѓин ва йўќотишларга сабаб бўлган Ўзбекистон ислом ћаракати мана шу оќим замирида юзага келган…
Одил Ёќубов “Кўћна дунё” романини 1982 йили ёзган. Аммо, унда Яратганнинг олдида шоћу гадо баробар деб Исмоил Ѓозий халқни кўтаргани, унинг Ҳаќ ва адолат лашкари ѓазоват туѓи остида ћокимият учун курашгани ва, Ѓозий, аслида, ќарматий[9] экани чуқур очиб берилган.
Куни кеча содир бўлган ќонли хуруж ўша мудћиш ҳодисанинг такрори, ўша ћаракатнинг ваћћобийлик шамойилида намоён бўлиши, десам, сиз ишонинг.
Имом Ѓозий билан ибн Сино ўртасидаги сућбатга бир ќаранг, кўпчилик мустабид деб билган Маћмуд Ѓазнавий малъунлардан бир неча баробар баланд экани кундай равшан бўлади.
Имом Исмоил:
“– Ћа, – деб хитоб ќилди. – Ћаќ  ва адолат лашкарининг ѓозийлари бугун-эрта ѓазоват туѓи остида бирлашиб, юртимиз тупроѓини бул мустабид шоћ зулмидан фориѓ этмоќ азмидадур!
“Ѓазоват туѓи? Ё тавба! Агар, Ҳаќ ва адолат лашкари деган сўз рост бўлса, нечун бу кураш ѓазоват туѓи остида бошланур? – деди ибн Сино, ичида. Шафќатсиз ќон нафаси уфуриб турган бу сўз унинг юрагига аллаќандай совуќ шаббода бўлиб тегди-ю, кўнглини ёритиб турган илиќ нур сўнди-ќолди”.
Ќарматийлар Худодан ќайтган ќавм. Улар содир этган кирдикорнинг, исломиятга, иймон аҳлига етказган зиён ва заҳматнинг чеки-чегараси йўќ. Ќаранг, шу қора куч ћам ўзини Ҳаќ ва адолат лашкари деб атаган, оламларни яратган Зот номидан иш кўрган.
“Нечун шундай? Нечун? Метин зарурат асосига ќурилган бу олам, бу чексиз коинот, бу сайёралар ћаракати ва табиат ћодисаларида буюк бир ќонуният ва аќл-заковат мавжуд.
Бани башар эса, тирик мавжудотлар ичида мукаммали бўлмиш бани башар эса, нечун зулм ва адолатсизлик тутќунидан чиќа олмайди? Нечун?”
Таќдирининг ишини ќарангки, ўша Маликул шароб ћам имом Исмоил Ѓозий билан боѓлиќ бир одам бўлиб чиќади. Алал-оќибат, ибн Сино ћазратлари кўнгли буюрганича йўл тутади, султонни ћалокат гирдобидан олиб чиќиш ниятида ўз оёѓи билан Ѓазнага келади ва саройга ташриф буюради. Лекин сохта ибн Сино галдиратиб ташлаган султони салотин йигирма йил ахтарган ва ўзи мунтазир бўлган мўътабар зотни бир риёкор сифатида саройдан ћайдаб чиќади. Ва бу мислсиз фожиа ибн Синонинг мећрибон устози, тенгсиз мутафаккир Абу Райћон Берунийнинг кўз олдида содир бўлади.
Қаранг, шундай мутафаккир ћам ћукмдорга оддий ћаќиќатни англатишга ожиз. Чунки ћукмдорнинг ўзи ожиз. Аммо, ўзини ћаќ деб билади ва ћукмини ўтказади.
Бу – оғир фожиа, одам кулишни ћам, йиѓлашни ћам билмайдиган мислсиз кулфат.
        – Нима, ћозир мисдан тилла ясовчи кимёгарлар йўќ деб ўйлайсизми? – дейди Ёќубов. – Бундай товламачилар ћокимият ћасратида, мулку давлат ҳасратида ҳаммани босиб-янчиб ўтишдан, керак бўлса, эл-юртни сариќ чаќага сотиб юборашдан асло қайтмайди!
       Ёдимда, Мустақилликнинг дастлабки йили, – деб ҳикоя қилади у. –  Ўша, Олий Кенгашнинг алѓов-далѓов еттинчи сессиясидан сўнг, давлатимиз раћбари расмий ташриф билан Москвага сафар ќилди.
          Ўша сафарда камина ћам бор эди.
          Самолётда кетаяпмиз, бир маћал: – Сизни Ислом Абдуѓаниевич сўраяптилар! – деб ќолишди.
          Бордим. Борсам, Ислом Абдуѓаниевич тўрда, катталар ќуршовида ўтирган экан, бир ёнида – Бош вазир, яна бир ёнида – Олий Кенгаш раиси, мен улар билан сўрашгач, бир четга ўтиб турдим. Жой берадиган одам йўќ! Ким салтанат соћиби назаридан четда туришни истайди дейсиз! Ҳолбуки, мана шу кимсалар куни кеча тўнтариш ясаб, ҳокимиятни қўлга олиш учун ўлиб-тирилган, ҳатто буни халқдан яшириб ўтирмаган! Бугун эса…
          Ниҳоят, Ислом ака лутф ќилдилар.
          – Сизнинг мартабангиз улуѓ! – дедилар у киши, ўнг ќанотини олиб ўтирган Олий Кенгаш раиси Шавкат Йўлдошевга юзланиб. – Лекин, Одил аканинг ёши улуѓ! Одатда, ёши улуѓ одамга ёши кичик туриб жой беради. Сиз ћу-у анави ёќќа ўтинг!
          Ислом ака мени ўнг ќанотига олди. Кейин ўшандай вазминлик билан Шавкат Йўлдошевдан сўради.
          – Сиз Одил акани танимайсиз, шекилли?
– Эшитганман, – деди у, энсаси ќотиб.
          – Ћали бу кишининг китобларини ўќимаганман, денг?
          Шавкат Йўлдошев ќовоѓи осилиб, йўќ, деган маънода секин бош чайќади, сўнг парламент ишига бу одам ёзган китобнинг нима дахли бор, деган каби тўмтайиб Президентга ќаради.
          – Одил ака бизнинг катта ёзувчимиз, – деди Ислом ака чуќур хўрсиниб, кейин яна ўша оћангда давом этди. – Мана, сиз, салтанат деб уйќу билмайсиз, ўзингизни тўрт томонга урасиз, ћокимият талашасиз! Бу кишининг бир романи бор, “Кўћна дунё” деган, бу ишлар жамиятни ќандай бўлиб ташлаши, халќ бошига ќандай кулфат олиб келиши, бу бало ортида ќандай қабиҳ кучлар туриши ва ундан ким, ќандай манфаат кўриши бутун илдизи билан очиб берилган! Сарой “ўйин”лари, унинг мудҳиш оќибатлари, бир ћовуч нафси бузуқнинг манфаати деб, бутун бир мамлакат ћалокатга юз тутиши рўй-рост кўрсатилган, унда! Сиз ћатто шу асарни ўќимай туриб, бу кураш тарихини билмасдан, Фарѓонада тўкилган ќонларни унутиб, ҳокимият ҳасратида от сураяпсизми, ћали?! – Ислом ака шаћодат бармоѓини фалакка нуќиб, яна бир лаћза сукут саќлади, кейин: – Ќанаќа одамсиз, ўзи? – деди фикрига якун ясаб. – Ћатто энг оддий нарсага аќлингиз етмайди, ёши улуѓ одамга жой бериш лозимлигини ћам мен уқтиришим керак, сизга! Боринг, ишингизни ќилинг!..
          Кўпдан кузатаман, Ислом акада бир хислат бор. У киши шундай танбећ бергач, раис ўсал иш ќип ќўйган бошланғич синф ўќувчисидай тўкилиб бўлмадан чиќди…
 
Аћсан Ботур:
– Одил Ёќубов туркий оламда мисли кўрилмаган тенгсиз бир санъаткор адибдир. Унинг ижоди ўзига хос мактаб. Адиб забт этган чўќќига ћар ким ћам чиќа олмайди.
Одил Ёќубовнинг энг кўп тилга ўгирилган ва бутун оламга ёйилган, ћатто Чингиз Айтматов ћам ёстиѓининг остига ќўйиб ётадиган “Улуѓбек хазинаси”дан сўнг, яратган шундай бебаћо асари “Кўћна дунё”дир.
 
Машраб Бобоев:
Юксакда юлдузлар мўлтирар унсиз,
Пастроқда томчи ёш турар муаллақ.
Ой нурида музлаб қолибди, эсиз…
Мен эса, шодликни қидириб ҳалак.
             [1]Саъдулла Кароматов – (1928 – 1986) ёзувчи, 1966 – 1980 йилларда “Тошкент оќшоми” газетаси Бош мућаррири бўлган.
             [2]Абдулла Орипов, унинг “Ҳаким ва ажал” достони шу тариқа ёзилган.
             [3]Шароф Рашидов – (1917 – 1983) ёзувчи ва давлат арбоби, 1959 –1983 йилларда Ўзбекистон раћбари бўлган.
             [4]Алишер Навоий. “Садди Искандарий”, Тошкент, Ѓафур Ѓулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1991 йил.
              [5]Миразиз Аъзам. “Буюклар муҳаббати”, Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012 йил, 125-бет.
              [6]Абдулла Ориповнинг “Тулки фалсафаси” шеъридан.
              [7]Евгений Евтушенконинг “Келди ўзга замонлар…” шеъридан.
              [8]Одил Ёќубов. “Кўћна дунё”, Тошкент, Ѓафур Ѓулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1983 йил.
               [9]Ќарматийлар IХ асрда Ироќнинг жанубида ҳаракат қилган. Унинг етакчиси Ћамдон ибн ал-Ашъас бўлиб, лаќаби Ќарматдир.
Ќарматийлар 930 йили, чин арафа куни, Абу Тоћир бошчилигида, Ћаж маросимига келган зиёратчи сифатида, Маккаига кириб боради ва кутилмаганда ћужумга ўтиб, Каъбатуллода Ћаж амалларини адо этаётган ўттиз минг мусулмонни ќиличдан ўтказади, кейин Ќора тошни девордаги ўрнидан суѓуриб олишади. Шундан сўнг Исломнинг бешиги бўлмиш бу мўътабар шаћарни талон-тарож қилиб, хонадону ќабристонларни вайрон этишади, йигитларни ќириб, чолу кампирларни, аёлу болаларни ќул ќилиб ћайдаб кетишади.
            Ќарматийлар жаћолати шу даражага бориб етадики, улар Масжиди ћаромни талон-тарож этгач, алам ва хусумат устида зиёратгоћни оёќости ќилишади, мўътабар Ќора тошни эса, икки бўлакка бўлиб, Хуфуф шаћрига олиб кетишади.
           Ёмон арава йўл бузади деганидек, ќарматийлар Ќора тошни ўз ќўрѓонларига олиб бориб, уни ћожат ишларига яратган бўлиб, куфру исёнда давом этади ва Каъбатуллони тавоф этиш бидъат, она, опа-сингил ва  ҳатто пуштикамарингдан бўлган қизинг ҳам  ҳалол  деб эълон ќилишади.
           Лаънатга учраган бу тўда одамларни тўѓри йўлдан оздиришда, мусулмонларни пароканда этишда давом ќилгач, халифа Муќтадир биллоћ Аббосий (908-932) ќўшинлари томонидан ќириб ташланади.
"1" Comment
  1. чет эллик

    “Шов – шув” ни ӯқиб, “шаккок” асар ва унинг авторлари ҳақида каллага келган фикрлар: Ӯрта асрларда оловга ёқилган ( асар, баъзан муаллиф ҳам), дорга осилган ёки териси шилинган
    ( муаллиф), кейинроқ дуэлга чақирилган (муаллиф), ҳозирги кунда эса ғарб давлатларида террор амалларига (муаллиф, баъзан нашриётга нисбатан ҳам) сабаб бӯлиб , афсуски бегуноҳларининг ҳам қони тӯкилаяпти, (илоҳо, ёмонларга инсоф бергин), замонавий (маърифий) жавоб қайтариш усули, етказилган маънавий зарарни ӯндириш учун судга бериш ( бизда жуда кам учрайди).

Leave a Reply
*